Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Умумиқтисодий категориялар



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

1.
Умумиқтисодий категориялар

Бундай қонунлар иқтисодий 
тараққиѐтнинг барча босқичларига хос, лекин ижтимоий-иқтисодий 
тизимга алоқаси бўлмаган умуминсоний муносабатларни ифодаловчи 
категориялар. Ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш омили, мулк, меҳнат 
жараѐни, маҳсулот, иш вақти, меҳнат тақсимоти, айрибошлаш, 
истеъмол, иқтисодий манфаат, меҳнат унумдорлиги кабилар шундай 
категориялар жумласидандир. 
2.
Тизимнинг ўзига хос категориялари.
Булар иқтисодий тарақ-
қиѐтнинг муайян бир босқичига, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг 
табиатига алоқадор бўлган ва ўткинчи муносабатларни ифодаловчи 
махсус категориялардан иборат. Масалан, эксплуатация, рента, 
экспансия, рантье, аҳоли ортиқчалиги, қашшоқланиш, монополия, 
олигополия каби категориялар мавжудлигини билиш лозим. 
3.
Даврий оралиқ категориялар.
Улар умуминсоний характер-
даги, лекин бир неча иқтисодий тизимлар шароитида амал қилувчи, 
тарихан узоқ сақланувчи, аммо ўткинчи мазмундаги иқтисодий 
муносабатларни ифодаловчи категориялардан иборат. Буларга бозор 
муносабатларига хос категориялар: товар, пул, талаб-таклиф, марке-
тинг, нарх-наво, инфляция ва бошқалар киради. 


Иқтисодий муносабатлар ўзгариб турганлиги туфайли бирининг 
ўрнига бошқаси келиши, айримларининг янгиланиб туриши, бойиб 
бориши, янги қирраларининг пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли 
иқтисодий категориялар ҳам ўзгариб туради, илгари бўлмаганлари 
ўрнида янгилари пайдо бўлади. Масалан: интеграция, диверсифика-
ция, инфраструктура, конверсия, хусусийлаштириш, тасарруфдан 
чиқариш ва бошқалар. 
Иқтисодий категориялар ўзига хос тизимлардан иборат бўлиб, 
унда ҳар бир категориянинг ўз ўрни ва мавқеи бор. Масалан, маълум 
иқтисодий давр иқтисодиѐтининг ҳолати бир неча иқтисодий тушун-
чалар орқали ифодаланади. Жами ижтимоий маҳсулот (ЖИМ), ялпи 
миллий маҳсулот (ЯММ), соф маҳсулотлар (СМ), зарур маҳсулот 
(ЗМ), қўшимча маҳсулот (ҚМ), ялпи даромад (ЯД), миллий даромад 
(МД), иқтисодий тушунчаларнинг айримлари иқтисодий ҳолатни 
умуман акс эттирса, бошқалари нисбий равишда ифодалайди. Агар 
соф маҳсулот иқтисодиѐтнинг ҳолатини буюм, маҳсулот шаклида 
ижтимоий меҳнат сарфини ифодаласа, миллий даромад қиймат-пул 
ҳисоби (қиѐсий, қатъий ўзгармас нархлар) даги ҳолатини аниқлайди. 
Иқтисодий тушунчалар ҳам иқтисодий қонунлар каби объектив 
характерда бўлиб, уларнинг мавжудлиги улар ифодаланадиган иқти-
содий жараѐнларнинг мавжудлиги билан белгиланади. Маълумки, 
иқтисодий жараѐнлар доимо ўзгариб, ривожланишда бўлганлиги 
туфайли иқтисодий категориялар ҳам ўзгаради, ривожланади. Аммо 
улар иқтисодий қонунлар сингари абадий бўлмай, ўткинчи, тарихий-
дир. Иқтисодий қонунлар, категорияларнинг ўткинчи, тарихийлиги 
шундаки, уларни вужудга келтирган иқтисодий замин, иқтисодий 
муҳит ўзгариши туфайли янги иқтисодий асослар, шароитлар, иқти-
содий муносабатларнинг келиб чиқиши билан иқтисодий қонунлар ва 
категория-тушунчалар ҳам ўзгаради ѐки барҳам топади ѐхуд бошқа 
шаклда майдонга келади. 
Бугунги давр-бозор иқтисодиѐтига ўтиш, бозорга хос иқтисодий 
дастаклар билан хўжалик юритиш давридир. Шунинг учун ушбу му-
носабатларни ифодалайдиган иқтисодий қонунлар ва категорияларни 
ўрганиш ва улардан меҳнат фаолиятида самарали фойдаланиш зарур. 
Ҳар бир фаннинг ўзига хос билиш усули, услубияти мавжуд. 
Услубият илмий ва аниқ ҳодиса бўлиб, объектив борлиқни билиш 
диалектикаси, мантиқи ва назариясини ўз ичига олувчи бир бутун 
таълимотдир. Услубият умумий хусусиятларга эга бўлади. Аммо ҳар 


бир фан ўз предметидан келиб чиқиб, ўзининг илмий билиш усул-
лари асосида иш кўради. Услубият умумилмий ва хусусий бўлади. 
Иқтисодиѐт назарияси ҳам бошқа фанлар сингари ўз услубия-
тига эга. Улар, энг аввало, диалектик усул - яъни иқтисодиѐт бир-
бири билан алоқада, узвий боғлиқда, зиддиятда, ўзаро таъсир қилиб 
турадиган турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат бир жараѐн бўлиб, 
ҳар доим ҳаракатланиб, ривожланиб, мазмунан ва шаклан ўзгариб 
турадиган ички ва ташқи ҳодисалар билан узлуксиз алоқада бўлади. 
Мазкур фанда услубиятнинг хилма-хил турларидан фойдаланилади. 
Булар қуйидагилардан иборат: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish