Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Иқтисодий ўсишнинг асосий босқичлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Иқтисодий ўсишнинг асосий босқичлари 
Ижтимоий ривожланишнинг тоиндустрия босқичи
. Йирик са-
ноат иқтисодиѐтнинг етакчи тармоғига айланган саноат инқилоби-
гача бўлган даврни тоиндустрия даври деб аташ одатга айланган. 
Ушбу босқичда саноат ѐ умуман йўқ, ѐки қишлоқ хўжалигининг ѐр-
дамчи тармоғи «иккинчи даражали» бўлган. 
Мева-чева йиғиш ва ов қилиш кишилар иқтисодий фаолияти-
нинг энг биринчи шаклидир. Табиат омиллари бунда инсон тирикчи-
лигининг асосий шарт-шароити бўлган. Кишилар турмуш тарзи, фао-
лиятининг хусусияти, аҳолининг зичлиги, кўчиб юриш жараѐнлари-


ни, асосан, яшашнинг табиий муҳити белгилайди. Ибтидоий ҳамжа-
миятларда меҳнат тақсимоти ҳам одамлар ўртасидаги табиий фарқ-
лар (уларнинг жинси, ѐки шахсий хусусиятлари)дан келиб чиқади. 
Аѐллар ўсимликларни йиғишади, хўжалик юритишади. Эркаклар ов 
қилишади, урушларда қатнашишади. Чол-кампирлар болаларга қара-
шади, рўзғордаги енгил ишларни бажаришади, аждодлар тўплаган 
тажрибага ўргатишади. 
Вақти келиб, одамлар фойдали ўсимликлар ўстиришни ўрганиб 
олдилар, ѐввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиб, хонакилаштирдилар. 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг аосий соҳасига айланади 
ва аграр муносабатлар кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар 
тизимида етакчи ўринни эгаллайди. Шу даврда деҳқон ва чорвадор 
қабилалар ўртасида биринчи йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти 
содир бўлади. Товар алмашувнинг барқарор муносабатлари ва пуллар 
пайдо бўлади. 
Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши 
иккинчи йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳисобланади. Оқибатда 
иқтисодий фаолиятнинг яна бир тури, яъни савдо (меҳнат тақсимо-
тидаги учинчи йирик инқилоб) кенг ѐйилади. Шаҳарлар ҳунарманд-
чилик ва савдо марказларига айланади. 
Меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва унумдорлигининг ўси-
ши туфайли жамиятнинг табақаларга бўлиниши синфлар ва давлат-
нинг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳукмрон табақалар улуши бўлган 
фан юзага келиб, у ишлаб чиқаришнинг бевосита эҳтиѐжларидан 
деярли ажралган ҳолда эди. Бироқ фаннинг инсон ҳаѐти фаолияти-
нинг мустақил шакли сифатида ажралиб чиқишининг ўзи унинг 
ривожланиши учун имконият яратади. 
Айни чоқда, меҳнат тақсимоти чуқурлашувига қарамай, тоин-
дустрия даврида хўжалик юритишнинг натурал ва ярим натурал 
шаклларининг устунлиги сақланиб қолади, чунки товар-пул муноса-
батлари ишлаб чиқариш жараѐнига ҳали етарлича таъсир кўрсата 
олмаѐтган эди. Иқтисодий фаолият хусусиятини моддий неъматлар 
ишлаб чиқариш ва тақсимлаш усулларини мустақил ишлаб чиқарув-
чиларнинг рақобати эмас, олдиндан тузилган режа асосида эмас, 
балки авлоддан-авлодга ўтиб келган мавжуд анъаналар белгилайди. 
Шу боисдан тоиндустрия даврининг ижтимоий тизимларини анъана-
вий деб аташ расм бўлган. 


Ишлаб чиқарувчи кучларнинг паст даражаси, ишлаб чиқариш-
нинг натурал хусусияти ва бунинг оқибати сифатида транспортнинг 
ривожланмаганлиги анъанавий жамиятларнинг нисбий иқтисодий ва 
маданий биқиқлигига сабаб бўлди. Даставвал ижтимоий тизимлар 
ибтидоий жамоалар шаклида бир-биридан ажралган бўлиб, ўзларини 
ўзлари асосий неъматлар билан таъминлардилар. Кейинчалик ярим 
натурал хўжаликлар устунлик қилган табақа-мазҳабли давлатлар 
шаклида минтақа ҳамжамиятлари пайдо бўлди. 
Ривожланишнинг тоиндустрия босқисидаги ишлаб чиқаришда 
унинг табиий ва шахсий омиллари етакчилик қилди. Инсон ѐ 
табиатнинг тайѐр маҳсулларини ўзлаштиради (ов қилиш ва мева-чева 
йи-ғиш) ѐки ўз кучлари билан табиий жараѐнларни такрор амалга 
оши-ради (чорвачилик ва деҳқончилик). 
Теварак муҳитга жуда ҳам қарам бўлиш (бунинг характери анча 
барқарор), ишлаб чиқарувчилар ва минтақалар ўртасидаги рақобат 
(товар муносабатларининг ривожланмаганлиги оқибатида), ижти-
моий сиѐсий барқарорлик ва хуқуқий кафолатлар (давлатнинг заиф-
лиги ва ҳуқуқий тартиботларнинг ривожланмаганлиги оқибатида) 
йўқлиги анъанавий жамиятлар иқтисодий ҳаѐти шаклларининг 
ўтмишпарастлигини тақозо этди. 
Индустриал жамият
. XVIII аср саноат инқилоби ижтимоий 
тараққиѐтнинг индустрия босқичига асос солди, ҳунармандчилик 
устахоналари ва мануфактуралар ўрнини фабрика ишлаб чиқариши 
эгаллаб олди. Машиналардан фойдаланиш ишлаб чиқариш самара-
дорлигини кескин оширди. Саноат ишлаб чиқариши иқтисодий 
тараққиѐтида асосий ўринни олади, у моддий, молиявий ва инсон 
ресурсларини тобора кўпроқ ўзига жалб этди. Йирик саноат иқтисо-
диѐтининг етакчи тармоқлари бўлган ижтимоий тизимларни индус-
трия тизимлари деб аташ расм бўлган. 
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва хўжалик 
натурал шаклларининг йўқолиши индустрия босқичида жадал 
суръатлар билан боради. Иқтисодиѐтнинг янги тармоқлари пайдо 
бўлади, ишлаб чиқарилаѐтган неъматларнинг хиллари кўпайиб, 
сифати ўзгаради, кишиларнинг эҳтиѐжлари ортиб боради. Тобора 
кенгайиб борган саноат тинмай янги-янги сотиш, хом ашѐ ва ишчи 
кучи бозорларини излайди. Шу боисдан, товар муносабатларини 
исканжада тутиб турган миллий ва минтақавий чегаралардан ташқа-


рига чиқишга уринилади. Аста-секин ягона жаҳон хўжалиги вужудга 
келади. 
XIX аср охиридан ишлаб чиқаришнинг жамланиш жараѐни кес-
кин жадаллашди ва XX аср ўрталарига келиб, саноати ривожланган 
мамлакатлар иқтисодиѐтида тор ихтисослаштирилган машина-уску-
налардан фойдаланувчи ва оммавий эҳтиѐжни қондириш учун 
мўлжаллаб ишловчи йирик корхоналар етакчи ўринни эгаллайди. Бу 
пайтда ишлаб чиқариш меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви сўнгги 
нуқтага етди. Бир-иккитагина ишлаб чиқариш вазифасини бажарувчи 
конвейер ишчиси амалда машинанинг қўшимчасига айланди. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин авж олган фан-техника инқило-
би меҳнат кооперацияси ва ишлаб чиқариш ичида тақсимланиш ри-
вожининг бошқа бир оқимини юзага чиқарди. Биринчидан, у жонли 
меҳнат ишлаб чиқаришидан сиқиб чиқарила бошланди: айрим хо-
димлар ишлаб чиқариш вазифаларининг ғоят оддийлиги уларни ма-
шиналарга топшириш имконини беради, инсонга асосан ақл билан 
бажариладиган вазифалар қолади (уларнинг бир қисми ҳам аста-се-
кин техникага ўтади). Иккинчидан, ривожланган капиталистик мам-
лакатларнинг моли сероб бозори шароитида чиқариладиган товар-
ларнинг миқдори эмас, балки хилма-хиллиги рақобат қила олишда 
тобора катта аҳамият касб эта боради. Оммавий ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган улкан корхоналар доирасида чиқарилаѐтган маҳсулот 
тавсифи ва ҳажмини ўзгартириб туриш ғоят қийин. Ишлаб чиқариш-
нинг мослашувчанлиги муаммоси электрон-ҳисоблаш техникаси не-
гизида автоматлаштириш ѐрдамида ҳал этилади. Компьютер махсус 
программага мувофиқ истеъмолчиларнинг якка талабларига асосла-
ниб, чиқарилаѐтган буюм тавсифини ўзи белгилашга қодирдир. Иш-
лаб чиқаришни хусусийлаштириш эса анъанавий фабрика бухронга 
учраганлигини билдиради, чунки бир жойда кўплаб асбоб-ускуна ва 
кишиларнинг жамланишига зарурат қолмайди. Энди ишлаб чиқариш 
жараѐни кичик ва ўртача корхоналарда амалга оширилиши мумкин, 
чунки улар муайян ташкилий муносабатлар орқали ўзаро боғланган-
дирлар. Касава меҳнати ҳам кенг ѐйилади. 
Йирик машинали ишлаб чиқаришнинг ишлаши ва ривожлани-
шининг ҳукмрон омили - унинг моддий элементлари, энг аввало, ма-
шиналардир. Бунда, одатда, қайта ишланган табиат ресурсларидан 
фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигидан фарқли ўлароқ, саноат иқли-
мий шароитларга, заминнинг характери ва ҳоказоларга боғлиқ эмас. 


Ягона жаҳон бозорининг ривожланиши ресурслар қазиб олинадиган 
жойга ҳам боғлиқликни камайтиради. Масалан, Япония аслида ўз 
фойдали қазилмаларига эга эмас ва уларни хом ашѐ сифатида бошқа 
мамлакатлардан келтиради. Жонли меҳнатга келганда, у йирик сано-
атда ўзида кўп машиналар (гарчи фан-техника инқилоби шароитида 
жонли меҳнат бир қанча функцияларининг аҳамияти ошаѐтган бўлса-
да)ни бирлаштирган улкан механизмни ҳаракатга келтириш учун ѐр-
дамчи восита бўлиб хизмат қилади. Йирик саноатда буюмлашган 
меҳнат билан бир қаторда ишлаб чиқаришнинг ташкилий (бу, айниқ-
са, бошқарувнинг аҳамияти корхоналар ҳажмларининг ўсишига қара-
ганда ғоят тез ортиб бораѐтган йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари-
га тааллуқлидир) ва илмий омиллари аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. 
Илмий омил аҳамиятининг кескин ошиши индустрия ривожи-
нинг ҳозирги босқичи учун хосдир. XX асрда табиий ва аниқ фанлар-
нинг инқилобий ривожланиши жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучла-
рида жуда катта инқилобий ўзгаришлар қилиш учун улкан имконият-
лар яратади. Илмий кашфиѐтлар техникани ва ишлаб чиқаришни 
ташкил этишни такомиллаштириш, иш кучи малакаси даражасини 
ошириш, янги хом ашѐ турлари ва энергия манбаларини қўллашга 
кўмаклашди. Физика, кимѐ, биология, кибернетика, руҳиятшунослик 
ва бошқа фанлар замонамиздаги ижтимоий тараққиѐтнинг ҳақиқий 
манбаидир. Америка футурологи О.Тоффлер фикрига кўра, ер юзида 
яшаган барча олимларнинг 90 фоизи бизнинг замондошларимиздир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish