Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Меҳнат кооперацияси
. Моддий ишлаб чиқаришнинг ривожлани-
ши ва амал қилиш қонунлари фаолиятнинг муайян соҳасига ихти-
сослашувчи мустақил ишлаб чиқарувчилар бўлмиш кишиларни бў-
либ ташлаш у ѐқда турсин, балки уларни ишлаб чиқариш жараѐнини 
биргаликда амалга ошириш учун бирлаштиради. «Кўп шахслар айни 
бир ишлаб чиқариш жараѐнида ѐки ҳар хил, лекин бир-бирига боғлиқ 
бўлган ишлаб чиқариш жараѐнларида планли равишда бир-бирлари 
билан ѐнма-ѐн туриб ва биргалашиб иштирок қиладиган меҳнат 
формасига кооперация дейилади».
10
Хатто оддий кооперация ҳам (унинг доирасида меҳнат тақси-
моти бўлмайди) якка меҳнатга қараганда катта ишлаб чиқариш имко-
ниятига эга. Кооперациянинг фазилатлари, энг аввало, ишлаб чиқа-
риш воситаларининг айрим турларини тежашда кўпроқ намоѐн бўла-
ди. Айтайлик, кичик-кичик бўлса-да, мустақил устахоналардан 30 
тасини қуриш ва қараб туришга нисбатан 10 киши ишлайдиган бир 
бинони қуриш, созлаш, ѐритиш ва ҳоказога кетадиган харажатлар 
анча камдир. Бундан ташқари, фаолият айрим турларининг тавсифи 
бир эмас, бир неча ходимлар куч-ҳаракатини жамлашни талаб этади, 
хусусан, зарур техника воситалари бўлмаганда бир киши жуда оғир 
буюмларни ўзи кўтара олмайди. 
Ижтимоий ва ишлаб чиқаришнинг ички меҳнат тақсимоти

Ижтимоий (корхоналар, тармоқлар, минтақалар, мамлакатлар ўртаси-
даги) ва ишлаб чиқаришнинг алоҳида корхона доирасидаги ички 
меҳнат тақсимотини фарқ қилмоқ лозим. 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар 
ва хизматлар алмашинувини назарда тутади. Алмашув учун яратил-
ган неъматлар 
товар 
деб аталади. Ҳамма (ѐки деярли ҳамма) неъмат-
лар алмашув (сотиш) учун эмас, балки бевосита истеъмол учун яра-
10
К.Маркс. Капитал. 1-том, –Т.: Ўзбекистон, 1983, 324-б. 


тиладиган натурал хўжалик товар ишлаб чиқаришининг аксидир. 
Товар муносабатларининг ривожланганлиги ижтимоий меҳнат тақси-
мотининг даражасига боғлиқдир. Агар жамиятда иккита ишлаб чиқа-
риш тармоғи (масалан, деҳқончилик ва чорвачилик) бўлса, ишлаб 
чиқарувчиларнинг ҳар бири ўз маҳсулотларининг каттагина қисмини 
ўзи учун ишлаб чиқаради. Борди-ю, тармоқлар кўп бўлса, маҳсулот-
нинг катта қисми муқаррар равишда сотишга мўлжалланади. Ишлаб 
чиқаришнинг ички меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат тақсимоти-
дан шу билан фарқ қиладики, бунда фаолиятларни алмашув товарлар 
ѐрдамида эмас, балки бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида амалга 
оширилади. Алмашувга кетадиган пировард маҳсулот айрим (жу-
зъий) ходимнинг эмас, балки ушбу корхонада банд бўлган кишилар 
(жами ходимлар) меҳнатининг натижасидир. 
Иш кучининг фақат жисмоний эмас, балки интеллектуал функ-
циялари ҳам ихтисослаштирилиши керак. Энг аввало, меҳнат тақси-
мотининг чуқурлашуви объектив тарзда меҳнатга раҳбарлик қилиш-
ни, яъни бошқарувни инсон фаолиятининг алоҳида шакли қилиб аж-
ратишни талаб этади. Замонавий корхонани ишлаб чиқаришни таш-
кил этиш билан шуғулланувчи профессионал бошқарувчиларсиз та-
саввур қилиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш жараѐнига хизмат қилувчи 
инженерлар, конструкторлар, ихтирочилар, илмий ходимлар меҳнати 
ҳам алоҳида соҳаларга ажратилади. 
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий ва илмий омиллари
. Ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш, техника ва хом 
ашѐнинг янги турларини кашф этиш, илмий тадқиқотларнинг барини 
инсон амалга оширади. Шунга мувофиқ тарзда ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ бўлган ташкилий ва илмий фаолият шаклларини иш кучининг 
функциялари деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ бир қанча муаллифлар 
ҳозирги замон ишлаб чиқариши шароитида ана шу шаклларнинг му-
айян мустақиллигини ҳисобга олиб, ташкил қилишни ва фанни иш-
лаб чиқаришнинг алоҳида омиллари жумласига киритадилар. 
Ҳар қандай фаолият каби меҳнат ҳам онгли тарзда ташкил 
қилинган жараѐн бўлиб, инсоннинг иш бошлашидан аввал ўз олдига 
муайян мақсадни қўйишини тақозо этади. Аммо битта вазифанинг 
ўзини турли усуллар билан ҳал этиш мумкин. Чунончи, уй қуриш ми-
солида улар учта эди (аслида эса ишлаб чиқаришнинг турли омилла-
ри, демак, қуриш усулларини ҳам қўшиб олиб боришнинг вариантла-
ри беқиѐс кўп). Ишлаб чиқаришни ташкил қилувчи инсон кўп вари-


антлардан бирини танлаши керак. Уни амалга ошириш учун мақсад-
ни белгилаш ва воситаларни танлашдан ташқари, ишлаб чиқаришни 
ташкил қилиш функциялари мавжудки, уларга қуйидагилар киради: 
ишлаб чиқариш омилларини бир-бирига мослаш, ишлаб чиқариш жа-
раѐнининг ўзини бевосита бошқариш, ишлаб чиқаришни кенгайти-
риш ва такомиллаштириш, таъминот ва сотишни йўлга қўйиш ва 
ҳоказо. Бундан асосий вазифа-ходимларни рағбатлантириш усул-
йўлларини яратиш бўлиб, у ходимлар меҳнатининг ҳам, бутун кор-
хона фаолиятининг ҳам пировард натижаларидан манфаатдорлигини 
оширади. Илмий кашфиѐтларни ишлаб чиқариш омили сифатида 
татбиқ этиш, энг аввало, ишлаб чиқаришда табиат кучлари ва ашѐла-
ридан фойдаланиш билан боғлиқдир. Табиий жараѐнларнинг кечиши 
қонунларини билмасдан уларни эгаллашнинг ва ўзимизга хизмат 
қилдиришнинг иложи йўқ. Даставвал, инсон табиат қонунларини 
билмаган ҳолда, тажриба йўли билан билим олади. У ишқаланиш ку-
чи (масалан, икки бўлак тош ѐки ѐғоч ѐрдамида олов ҳосил қилиш) 
нинг, кимѐвий реакциялар ( ўтин ѐки кўмир ѐқиб уйни иситиш)ни, 
биологик жараѐнлар (уй шароитида ўсимлик ва ҳайвонларни ўсти-
риш)ни ўз эҳтиѐжларига мослаштиради. 
Лекин бора-бора тажрибага асосланган билимлар кифоя қилмай 
қолади. Ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш учун махсус ил-
мий изланишлар зарур. Фан иқтисодий тараққиѐтнинг энг муҳим во-
ситасига айланади. Илмий ахборот асосида техника ва ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш такомиллашади, янги-янги энергия манба-
лари, техник жараѐнлар ва материаллар татбиқ этилади. Илмий би-
лимларнинг ўсиши инсон ақлий қобилиятларининг ривожланиш не-
гизидир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish