Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


IV БОБ. ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. ПУЛ



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

IV БОБ. ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ. ПУЛ 
 
1-§. Натурал хўжалик – товар хўжалигининг моддий асоси
Натурал хўжалик умумий иқтисодий ишлаб чиқаришнинг 
тарихан бирламчи шакли бўлиб, у хўжалик ички эҳтиѐжларини, яъни 
ишлаб чиқарувчиларнинг ўз шахсий эҳтиѐжларини қондиришга йў-
налтирилган ижтимоий хўжаликнинг дастлабки шакли ҳисобланади. 
Бундай хўжалик ибтидоий индустриал тараққиѐт давригача ҳукмрон 
бўлиб келган. Ҳозирги даврда эса айрим давлатларда бир қадар 
салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда. 
Натурал хўжалик шароитида истеъмол, кўпинча, ишлаб чиқа-
ришга мос келган, бундай ҳолат эса уларнинг бир-бири билан боғла-
ниш муаммосини жуда осонлаштирган. 
Бундай муносабатларда барча зарурий нарсалар қўл кучи билан 
тайѐрланган, яъни хом ашѐни тайѐр маҳсулот ҳолатига келтириш 
учун ўз кучларидан фойдаланилган. Натурал хўжалиги шароитида 
маҳсулот айирбошланмаган ва ишлаб чиқарувчилар ўзлари учун 
ҳаѐтий воситаларни ишлаб чиқариб, кунлик эҳтиѐжларини қондириб 
келишган. 
Патриархал деҳқон хўжалиги ва феодал поместьелари, асосан, 
натурал хўжалик шаклида бўлган. Натурал ишлаб чиқариш шакли 
ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланмаганлиги оқибатида ву-
жудга келган, Чунки ўша вақтда ижтимоий меҳнатнинг у ѐки бу 
бўғинигина ривожлана бошлаган эди. Бундай шароитда биқиқ ѐки ўз 
эҳтиѐжини ўзи қондирган ишлаб чиқариш жараѐни пайдо бўлган. 
Меҳнат уларнинг тор доирасидагина ижтимоий характер касб этган.
Натурал хўжаликнинг дастлабки асоси, дастлаб, ер, кейинчалик 
хонаки хунармандчилик саноати шаклида бўлган. 
Натурал хўжалик бир неча хил типдаги хўжаликлардан иборат 
бўлиб, якка деҳқон, оилавий, жамоа ва, ниҳоят, давлат хўжалик-
ларидан ташкил топган. 
Натурал хўжаликда ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан жуда ки-
чик, тур жиҳатидан бир хил бўлганлиги сабабли энг оддий эҳтиѐж-
ларни қондиришга қаратилган. Бундай хўжалик ўта архаик, эскилик-
ка мойил –консерватив бўлиб, янгиликни ярата олмас эди. Шу ту-
файли асрлар давомида сақланиб келди.


Натурал хўжалик бозор иқтисодиѐти муносабатлари қарор 
топгунга қадар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий шакли бўлиб 
келди. 
Узоқ ўтмишдаѐқ натурал хўжаликнинг керакли эканлиги, уни 
янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг зарурлиги ғоялари олға 
сурилган. Масалан, қадимги юнон (грек) олимларидан Платон, 
Аристотель кабилар ўз асарларида шундай ғояларни олға суришган. 
Платон “Сиѐсат ва давлат ” номли асарида натурал қулдорлик 
хўжалигини мослаб, жамиятдаги ҳар қандай душманликни келтириб 
чиқарадиган ягона манба – пул деб ҳисоблайди ва натурал хўжалик-
ни ҳимоя қилиб чиқади. Унинг фикрича, натурал хўжалик жамият 
аъзолари ўртасидаги иқтисодий табақаланишга чек қўяди. 
Аристотель натурал хўжаликнинг ҳимоячиси ва унинг назария-
чиларидан ҳисобланади. У натурал хўжаликни мустаҳкамлаш билан 
биргаликда товар хўжалигини ҳам ривожлантириш керак, лекин бун-
да товар ишлаб чиқариб сотишдан мақсад ўз эҳтиѐжини қондириш 
устун туради, деб ҳисоблайди. Таъкидлаш лозимки, Аристотель за-
монида натурал хўжалик билан бир вақтда унинг заминида товар 
хўжалиги ҳам мавжуд бўлган. 
Натурал хўжалик ишлаб чиқарувчи кучларнинг ғоят паст дара-
жасига хос бўлиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот ишлаб 
чиқаришни кўпайтириш имконини бермайди. Чунки бундай хўжалик 
ва ишлаб чиқариш тўла-тўкис қўл меҳнатига таянади. Меҳнат қурол-
лари эса узоқ даврлар давомида ўзгармай қолаверади. Ишлаб чиқа-
ришнинг моддий омили ривож топмаганлиги билан бирга, унинг 
шахсий омили ҳам ўта паст даражада сақланиб туради. Меҳнат унум-
дорлиги деярли ўсмайди. Меҳнат унумдорлиги ғоят суст борганлиги 
сабабли иқтисодий ўсиш ҳам суст бўлган. 
Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараѐнларни 
бир жой доирасига қатъий солиб қўяди ва ташқи алоқаларни ўрна-
тишга йўл қўймайди. Иш кучи муайян хўжаликка жуда қаттиқ бирик-
тириб қўйилади ва кўчиб юришдан маҳрум этилади. Натурал хўжа-
ликнинг эскиликка мойиллиги ҳам шунга боғлиқдир. Натурал хўжа-
лик шаклларининг худди бундай хусусиятлари қишлоқ хўжалик жа-
моаларининг минг йиллар давомида барқарор яшовчан бўлиб келган-
лиги «сири»ни очиб беради. Меҳнат унумдорлиги ўсиши чегаралан-
ганлиги сабабли иқтисодий ривожланиш ғоят суст бориб, асосан, 
табиий омиллар ҳисобидан, яъни кам ҳосилдор ерлардан ҳосилдор 


ерларга ўтиш ҳисобидан юз берган. Ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан 
кичик, тур жиҳатидан бир хил бўлганидан ишлаб чиқарувчиларнинг 
энг оддий эҳтиѐжларини қондирган, холос.
Хуллас, натурал хўжалик ишлаб чиқарувчи кучларнинг шундай 
даражаси ва ишлаб чиқариш муносабатларининг шундай типига 
моски, улар ишлаб чиқариш мақсадларини ниҳоятда чеклаб қўяди, 
ишлаб чиқаришнинг ҳажми жиҳатдан жуда оз ва характери жиҳатдан 
бир хил ибтидоий бўлган эҳтиѐжларни қондиришга бўйсундиради. 
Аста-секин ишлаб чиқариш кучларининг ўсиб бориши натижа-
сида меҳнат тақсимоти маълум даражада ўсади, хусусий мулкчилик 
пайдо бўла бошлайди ва натурал хўжалик аста-секин емирилишга юз 
тутади. Унинг ўрнига товар хўжалиги шакллана бошлайди. Товар 
хўжаликлари узоқ тарихий тараққиѐт маҳсулидир. Албатта, товар 
хўжалиги ва натурал хўжаликлар бир-биридан кескин фарқ қилинган. 
Бундан товар хўжалиги ва натурал хўжалик аралаш бўлганлиги аѐн-
лашади. Бинобарин, натурал хўжалик ўрнини товар ишлаб чиқариш 
эгаллайди ва у ҳукмронлик ролини ўйнай бошлайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish