Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Цивилизация лотинча “zivilizacio― сўзидан олинган бўлиб, фуқаровий, ижтимоий 
деган маънони билдиради. Цивилизация – жамиятнинг ўз тараққиѐти жараѐнида ярат-
ган моддий ва маънавий бойликларининг, уларни янада кўпайтириб ҳамда такомил-
лаштириб бориш усулларининг мажмуидир. 
Цивилизация инсоният тарихидаги ѐввойилик, вахшийлик даврларидан кейин , 
яъни бундан қарийб 5 минг йиллар муқаддам бошланган. Бу даврда ѐзув ихтиро 
этилган. Ёзув инсон тафаккурини моддийлаштириш имконини бериб, унинг тарихида 
янги давр очди ва жамият тараққиѐтини тезлаштирди. Цивилизация қадимда бир-бири 
Аҳолининг гузарлари 
Ҳунармандчилик 
устахоналари
Мудофаа деворлари ва ҳандак 
билан чегараланган шаҳар ҳудуди 
дудҳудуд


26 
билан бевосита боғланмаган масканлар ѐки ўчоқлар -қадимги Миср, Рим, юнон, хитой, 
ҳинд, Ўрта Денгиз, Ўрта Осиѐ цивилизациялари ва бошқалар сифатида шакллана бо-
риб, у бозор иқтисоди муносабат-лари ҳукмронлиги даврида (XYI-XX асрлар) умум-
жаҳон сиѐсий ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тарақ-қиѐтининг юқори босқичига 
кўтарилди. Ҳозирги замон умумжаҳон цивилизацияси XYI-XX асрлар давомида бозор 
муносабатларининг тез суръатда жаҳон бўйлаб тарқалиши, шу асосда халқлар ораси-
даги иқтисодий, сиѐсий ва маданий алоқалар ривожланиши натижасида шаклланди. 
Цивилиза-циянинг равнақи инсониятнинг моддий ва маънавий баркамоллигини ўзида 
акс этдиради. 
Ўлкамизнинг қадимги тарихини кенг ѐритишда моддий манбалар катта ўрин тута-
ди. Меҳнат қуроллари, сопол идишлар, яроғ-аслаҳалар, зеб-зийнат буюмлари, хуллас, 
қадимда инсон қўли билан яратилган ҳамма нарсалар шулар жумласига киради. Ёзма 
манбалар ватан тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Улар турли хил бўлиб, қоя-
тошларга, сополлар, ҳайвонлар териларига битилган.
Темирнинг пайдо бўлиши жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтида 
туб бурилиш ясади. Мил. авв. 1-минг йилликнинг 2- ярми ва янги минг йиллик бошла-
рида Туркистон халқлари мураккаб сиѐсий жараѐнларни бошдан кечирди. Улар чет эл 
босқинчилари аҳмонийлар ва Искандар Зулқарнайн қўшинларига қарши курашлар олиб 
бордилар. Қадимги Хоразм, Суғд, Бақтрия, Марғиѐна давлатларидан кейин Парфия, 
Юнон-Бақтрия, Қанғ, Паркана, Кушан ва б. давлатлар вужудга келди. Бу давлатлар ўз 
тангаларини зарб қилдилар. Тангалар орасида Юнон-Бақтрия, Парфия ва Кушон под-
шоларининг тангалари алоҳида қийматга эгадир. Юнон-Бақтрия тангаларида под-
шоларнинг суратлари нафис, юқори бадиийлик билан ифодаланган. Кушон тангалари-
даги ѐзувлар юнон ҳарфларида бақтрия тилида битилган. Тангаларнинг орқа томонида 
юнон худолари Нана, Митра ва бошқаларнинг исмлари битилган. 
Парфия ва Кушон давлатларида яшаган халқларнинг маданияти ва санъати риво-
жланган. Туркистон халқлари бу даврда Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Рим давлатлари 
билан алоқа ўрнатишиб, улар эришган ютуқлардан баҳраманд бўлганлар. Бу маданий 
алоқалар натижаларини Афросиѐб, Ажинатепа, Болаликтепа, Далварзинтепа, Панжа-
кент, Холчаѐн ва бошқа обидалар мисолида кўриш мумкин. Бу даврда Ўрта Осиѐда 
будда дини кенг тарқалиб, ўлка ѐзма манбалари, меъморчилиги, амалий санъати, 
ҳайкалтарошлиги ва ранг тасвирига ҳинд маданияти маълум таъсир кўрсатган. Айри-
том фризи бунинг ѐрқин далилидир. Унда ноғорачи, уд ва арфа чалувчилар тасвирлан-
ган. Бу ердан бир неча ҳайкалчалар ҳам топилган (жумладан, Бақтрия маъбудаси тасви-
ри).
Олимлар Далварзин, Холчаѐн шаҳар-қалъалари Кушан давлати пойтахтларидан би-
ри бўлганлигини тахмин қиладилар. Холчаѐн саро- йидан топилган ҳайкаллар орасида 
созандалар, раққосалар, маъбудалар, Митра худоси тасвирлари алоҳида ўрин тутади. Бу 
ѐдгорликлар Ўрта Осиѐ маданиятининг ўзига хос юксак намунасидир.
Хоразмнинг йирик санъат маконларидан бири- Тупроққалъа топилмалари ичида 
ўтирган подшо ҳайкали ва ҳавода парвоз қилиб подшога шон-шуҳрат гулчамбарини 
кийдираѐтган маъбуда тасвири алоҳида ўрин тутади. Бу ўз юртининг тинчлиги ва фаро-
вонлигини таъминлаган шоҳга бўлган ҳурмат намунаси эди. Тупроққалъада икки 
қаватли сарой бўлиб, ―Подшолар зали‖ деб аталган зал бўртма безаклар, ҳаворанг, са-
риқ, қизил ва оқ ранглар билан безатилган. Шунингдек, сарой суратларининг бошқа 
бўлакларида одамлар, отлар, йўлбарслар, қушлар тасвирланган. Тўқ бинафша, яшил, 
қора ва қизил рангли бу тасвирлар Олд Осиѐ халқларининг антик даври маданияти би-
лан яқиндир. 
Афросиѐб-Самарқанд ҳукмдорлари-афшинларнинг, Варахша- Бухоро хукмдорла-
рининг саройлари бўлиб, Улар Суғд маданият мактабининг ѐрқин намуналаридир. 
Уларда саройлар, ибодатхоналар, бойларнинг уй-жойлари ҳам ранг-тасвир билан беза-
тилган. Панжакентда хам шундай тасвирлар мавжуддир.


27 
Афросиѐб суратлари орасида Самарқанд шоҳининг саройига қимматбаҳо совғалар, 
наслли отлар, антиқа қушлар билан келинни олиб келаѐтган элчилар тасвирланган. 
Қабулхона марказида ҳукмдор сиймоси, унинг икки ѐнида Чағониѐн, Шош, Хитой эл-
чилари тасвири туширилган. Бу тасвирлар аждодларимизнинг турмуш тарзи, кийим-
кечаклари, маънавияти ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиѐ қадимдан Урарту, Миср, Юнонистон, Бобил, 
Рим каби Яқин Шарқ ва ғарб давлатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатган. Ту-
рондан ўтган ‖Буюк ипак йули‖ эса Шарқий Осиѐ ва Ҳиндистонни Ўрта Ер денгизи 
давлатлари билан боғлаган. Бу йўл устида жойлашган Сиан, Дунхуан, Ёркент, Са-
марқанд, Бухоро, Термиз, Марв каби шаҳарлар жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса 
қўшдилар. Бу шаҳарлар ўша даврда дунѐнинг моддий ва маданий ривожланган мамла-
катлари билан ҳамкорлик қилишган. Савдогарлар товарлар билан бир қаторда фан, ма-
даният ва санъатга доир турли янгиликларни ташишган. Чунончи, Суғдиѐнадан Хитой-
га газлама, гилам, турли буюмлар ва қиммат-баҳо тошлар, Бақтриядан туялар, 
Фарғонадан арғумоқ отлар, Бадахшондан лаъл, Ўрта Осиѐ орқали Ҳиндистондан Хи-
тойга кумуш ва фил суягидан ишланган буюмлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар 
олиб кетилган. Шубҳасиз, бу алоқалар маҳаллий халқлар маданияти ва санъатига ўз 
таъсирини ўтказган. Ўз навбатида, Ўрта Осиѐга кириб келган эллин маданияти маҳал-
лий халқлар маданияти билан қўшилиб, янги маданият намуналарини яратган.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish