Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Кўзалиқир шаҳар-қалъаси Хоразмнинг қадимги марказларидан бири бўлган. У му-
стаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Қўзалиқир мудофаа деворларининг тузи-
лиши билан Бақтриядаги Қизилтепа шаҳар деворларининг тузилишида анча ўх-
шашликлар бор. Шаҳар деворлари устида ўқ отиш учун ҳарбий минора-мудофаа бур-
жи қурилган. Деворларнинг ҳар икки метрида шинаклар қилинган. Бу даврда ўй-жой 
қурилиши анча такомиллашиб, уйлар асосан ғишт ва пахсадан қурилган. Жумладан, 
Дингалжа уй-қўрғони уй-жой, хўжалик хоналари ва ҳовлидан иборат бўлиб, пахса де-
вор билан ўралган. Ушбу даврга оид ѐдгорликлар қадимги Хоразм воҳасида дехқон-
чилик, чорвачилик, ҳунармандчилик анча ривожланганлигини кўрсатади.
Олиб борилган тадқиқотлар қадимги шаҳар-қалълар марказида шаҳар ҳукмдори-
нинг қароргоҳи арки аъло жойлашганлигини кўрсатади. Бу шаҳар-қалъалар аҳолиси-
нинг асосий машғулоти деҳқончилик билан ва кенг тармоқли ҳунармандчилик бўлган. 
Сиѐсий ҳаѐт ҳарбий демократик принциплар асосида оқсоқоллар кенгаши томонидан 
бошқарилган. Кенгаш тепасида жамоа аъзолари сайлаган ҳукмдор турган. У диний, 
дунѐвий ва ҳарбий ҳокимиятни қўлида мужассамлаштирган ҳолда кенгаш аъзолари 
билан бамаслаҳат иш тутган. Кенгаш аъзолари ва жамоанинг нуфузли вакиллари ўша 
даврда ҳукмрон синфларнинг асосини ташкил этган.
Ўрта Осиѐ халқлари хўжалик юритишда деҳқончилик маданиятига алоҳида эъти-
бор беришган. Жамоа аъзоларининг ўтроқликка ўтиши, ерни сувга сероб қилиш, бино 
солиш ва экин экишга ундаш у даврнинг асосий ғояси эди. «Зардуштийликда экин ер-
ларини кўпайтириш, шудгор қилинган ерларни асраб авайлаш, уни муқаддас ҳисоблаб 
сажда қилиш илоҳий низом тусини олган. Оловги сиғиниш, ер ва олов худоси Романо-
га ибодат қилиш, уй-жой қуриш, уни олов билан, уй ҳайвонлари, хотин, бола-чақа би-
лан тўлдириш, ўсимлик ва дарахт кўкартириш, катта-кичик уй ҳайвонларини кўпайти-
риш, ерни парвариш қилиш зардуштийлик динининг асосини ташкил этган».
1
Бу 
фикрлар «Авесто»да боғбончилик билан шуғулланиш, деҳқончилик қилиб, ердан 
юқори ҳосил олиш нақадар улуғланганлигидан далолат беради.
Милоддан аввалги VIII-IV асрларда жамоа дунѐқарашининг шаклланишида 
оташпарастлик анъаналари асосида таркиб топган зардуштийлик дини ибратли аҳлоқ 
нормаси сифатида муҳим роль ўйнади. Заратуштра диний ислоҳати асосида якка худо-
ликни тарғиб этган зардуштийлик дини ўша давр Эрон ва Турон-замин аҳолисининг 
1
Маҳмудов Т. «Авесто» ҳақида. –Т.: «Шарқ», 2000. 14-б. 


31 
мафкурасини ташкил этарди. Зардуштийлик одамларни ҳалол меҳнатга ундар экан, 
деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш, ҳайвон боласини ўз фарзандидек тар-
биялаш, жамият аъзоларига фидоийлик инсонларга хос улуғ фазилат эканлигини 
уқтиради. Зардуштийликда исрофгарчилик қораланади. Ҳар бир инсон ўз меҳнати би-
лан яратган ноз неъматлар ҳисобига яшашга одатланмоғи даркор деб уқтирилади. Зар-
душтийлик диний таълимотига кўра табиатда тўрт нарса: ер, олов, сув, ҳаво муқаддас 
бўлиб, инсон ҳаѐтини уларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Табиатнинг бу муқаддас 
инъомларини исроф этиш катта гуноҳ ҳисобланган.
Ўрта Осиѐда дарѐ ирмоқлари бўйлаб деҳқончилик қилиш учун табиий қулай 
жойларда яшаган чорвадор қабилалар аста-секин ўтроқлашиб, ўзларининг хавфсиз-
ликларини таъминлаш учун қалъалар қуриб яшай бошладилар. Хоразмнинг Қорақум 
чегарасидаги Довдон тошқинларида вужудга келган «Қалъалиқир», «Кўзалиқир», 
Қорақалпоғистонда «Қадимги суғорилган ерлардаги ―Бозорқалъа», «Қўйқи-
рилганқалъа», Суғдиѐнадаги ―Мароканда», «Киропол», «Газа», Фарғона, Сурхандарѐ 
ва Қашқадарѐ водийларидаги хом ғиштдан қурилган қалъалар шулар жумласидандир. 
Бундай қалъалар бир қабила аъзолари (варлар)га қарашли бўлиб, атрофдаги суғорила-
диган ерлар, экин ва чорва ўтлоқлари, ўрмонлар ҳам шу қабиланинг ихтиѐрида бўлган. 
Масалан, Искандар истилоси даврида Зарафшон ва Сирдарѐ оралиғида жойлашган 
«Газа» қалъасида «мамакин» қабиласи яшаган.
Гекатей ва Геродотларнинг Акес дарѐси сувларидан фойдаланувчи ерлар 
ҳақидаги хабарлари асосида, милоддан аввалги VII-VI асрларда «Хоразм давлати» 
давлати вужудга келганлиги ҳақида илмий хулосалар чиқарила бошланди. Бу давлатга 
Геродотнинг фикрича гирканлар, парфияликлар, саранглар ва таманейларнинг ерлари 
ҳам кирган. В.Тарн ва Ф.Альтхаймларнинг маълумотларига кўра, аҳмонийлардан ол-
дин хоразмликлар Парфия чегараларидан шарқий йўналишда Копетдоғ этакларида 
жойлашганлар. В.Б.Хеннинг ва И.Гершевичларнинг фикрларига кўра, Хоразм давла-
тининг маркази Марв ва Ҳирот атрофида бўлиб, бу ҳудудларни Кир II босиб олгандан 
сўнг хоразмликлар Қуйи Амударѐ-ҳозирги Хоразм вилоятига кўчиб борганлар
1

Қадимги Хоразм тарихининг йирик тадқиқотчиси С.П.Толстов, Хоразм давлати 
Қуйи Амударѐда қадимги замонлардаѐқ шаклланган деган хулосага келган. Бу давлат-
нинг чегаралари Ўрта Амударѐдан бошланиб Орол денгизигача бўлган ҳудудларни ўз 
ичига олган. 
Бу даврда айрим қабилалар ўз кучлари билан дарѐлар ва сойлардан ўнлаб кило-
метрларга чўзилган каналлар чиқариб ерларни суғоришга қодир эмас эдилар. Қабила-
лар устидан подшолар ҳукмронлигининг ўрнатилиши воҳаларда суғорма деҳқончи-
ликнинг тараққий қилишга катта ѐрдам қилди. Давлатнинг вужудга келиши воҳалар-
да катта ўзгаришлар қилишга имкон берди. Олдин кичик уруғ ва қабилалар ўз кучи ва 
имкониятлари даражасида майда суғориш каналлари билан ер суғориб деҳқончилик 
қилиш билан чекланган бўлса, энди майда ариқлар ўрнига катта каналлар қазиш 
бошланди. Шу тариқа ўлка халқлари ободонлик ва фаровонлик сари қадам қўйдилар. 
Милоддан аввалги VI асрда вужудга келган Аҳмонийлар империяси (Форслар 
давлати) ўзининг шимоли ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш ташвишида яшар эди. 
Бу чегараларда жойлашган қадимги Хоразм, Амударѐ этаклари ва Оролбўйи чўллари-
да қадим замонлардан бери жанговар ва эрксевар массагет қабилалари иттифоқи яшаб 
келар эди. Массагет қабилалари фарзандларини, ўғил ѐки қиз бўлишидан қатъий 
назар, ѐшлигидан ватан мудофаасига тайѐрлаб борганлар. Халқимизнинг узоқ ўтмиш 
тар,,ихидан бизгача етиб келган Тўмарис ва Широқ афсоналари ҳам ана шу сак ва мас-
сагет қабилалари фарзандларининг ташқи душман - қадимги Эрон подшолари Кир ва 
Дороларга қарши қаҳрамонона курашларидан шингил ҳикоялардир. Массагетлар ит-
тифоқига ўша замонларда хоразмийлар, улар билан яқин қўшинчиликда яшаб келган
1
Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ѐзма манбаларда. –Т.: «Ўқитувчи», 1996. –51-52 б. 


32 
саклар, дербиклар, осийлар, тоҳарлар (дахлар) ва бошқа бир қатор қабилалар кирган. 
Бу иттифоқда хоразмийлар алоҳида эътиборга сазовор бўлишган.
С.П.Толстов асарларида массагет қабилалари иттифоқи, уларнинг Саксафар, 
Омарг ва Тўмарис каби бошлиқлари тўғрисида фикр юритилган. Бу асарларда Тўмарис 
дербиклар маликаси, Омарг эса сакларнинг подшоси бўлганлиги баѐн этилган. 
С.П.Толстов Саксафарни сиѐвушийлар сулоласига тегишли қадимги Хоразм подшоси 
Шаушафор бўлиши керак, деган ғояни олға суради. С.П.Толстовнинг бундай хулосага 
келиши мантиқий жиҳатдан тарихий ҳақиқатга яқинроқдир. Бу милоддан аввалги VI 
асрда Саксафар Хоразм давлатининг илк подшоларидан бири бўлган деган фикрни 
билдиришга асос бўлади. 
Мил. авв. VI аср ўрталарида аҳмоний Кир II бошчилигида форслар Ўрта Осиѐга 
бостириб кирганлар. Геродотнинг маълумотига кўра, Кир IIнинг ҳарбий юришларига 
«Бобил, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар тўсқинлик қилиб турган». Бу Бақтрия 
ва сак-массагетлар конфедерацияси Миср ва Бобил сингари йирик давлатлар билан 
бир қаторда турганидан далолат беради. Археологик топилмалар Марғиѐна, Сўғд ва 
ҳатто Арея ҳам бир мунча вақт Бақтрия таркибига кирганлигини тасдиқлайди. 
Милоддан аввалги 545-540 йилларда Кир II Парфия, Марғиѐна ва Бақтрияни бўй-
сундирган. Ўрта Осиѐ халқлари босқинчиларга қарши жиддий қаршиликлар кўрса-
тишган. Ктесий маълумотига кўра, Кир II ва бақтрияликлар ўртасида содир бўлган 
тўқнашувларда бирон-бир томон устун келгани йўқ, ўзаро келишувга биноан бақтрия-
ликлар аҳмонийлар ҳукмдорини тан олганлар
1
. Геродотнинг «Тарих» китобида фор-
сларнинг Аракс (Амударѐ)дан ўтиб массагетлар ерларига бостириб кириши, Тўмарис-
нинг ўғли Спаргапис бошчилигидаги массагет қўшинларининг бир қисмини айѐрлик 
билан мағлубиятга учратиши, кейинчалик форсларнинг Тўмарис бошчилигидаги мас-
сагет қўшинларининг асосий қисми томонидан қириб ташланиши, жангда ўлдирилган 
Кир IIнинг боши қон билан тўлдирилган мешга солиниши тасвирланган. 
Милоддан аввалги 522 йилда Аҳмоний Доро I тахтни эгаллагач, форслар ҳукм-
ронлигига қарши кўпчилик вилоятлар қатори Парфия, Марғиѐна ва саклар ўлкасида 
қўзғолонлар кўтарилди. Беҳистун қояларига Доро I номидан шундай сўзлар битилган. 
«Мен Бобилда бўлганимда Форс, Элам, Мидия, Оссурия, Миср, Парфия, Марғиѐна, 
Саттагадия, Сака давлатлари мендан ажралиб кетдилар». Доро I томонидан қўзғолон-
лар шафқатсиз бостирилган. Жумладан, Марғиѐнада Фрада бошчилигида кўтарилган 
қўзғолон бостирилиб, 55 минг марғиѐналик қатл этдирилган. Шундан кейин Доро I 
«чўққи қалпоқ кийиб юрадиган» саклар юртига бостириб борган. Антик давр тарихчи-
си Полиэннинг «Ҳарбий ҳийлалар» асарида жасур чўпон Широқнинг Доро I қўшин-
ларини ҳийла билан қириб ташлаганлиги ҳақидаги ҳикоя ҳам ўрин олган. 
Аҳмонийлардан дастлаб Доро I бўйсундирилган халқларга солиқ солган. Жумла-
дан, аҳмонийларга тобе вилоятлардан ўн иккинчисига кирган «бақтрияликлашрдан 
эгллар ( Хўжанд атрофларида яшаган қабилалар бўлиши эҳтимол )гача бўлган ҳудуд 
йилига 360 талант тўлаб туриши керак бўлган»
1
.
Қулчиликка асосланган Аҳмонийлар ҳукмронлиги даврида воҳаларда суғорма 
деҳқончиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Илгари кичик уруғ ва 
қабилалар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, кичик-кичик ариқлар қазиб чекланган 
миқдорда ерларни ўзлаштиришган бўлсалар, кейинчалик майда ариқлар ўрнига катта
каналлар қазилиб, кенг зоналарда суғориш ишлари бошланди. Бу ҳақда юнон та-
рихчиси Геродот шундай ѐзган: «Осиѐда бир текислик бор. Унинг атрофи тоғлар би-
лан ўралган. Бир вақтлар бу ерлар хоразмликларга қарар эди, чунки у хоразмлилар, 
парфиялилар ва бошқа (шулар атрофидаги) халқлар ерининг чегарасидадир. Бу ерлар-
ни ўраган тоғлардан «Акес» номли бир дарѐ оқиб чиқади. Дастлаб бу дарѐ беш тар-
моққа айрилар эди, ҳар қайси тармоқ мазкур халқлардан бирининг ерини суғорар эди.
1
История Узбекистана в источниках. 69-б. 
1
История Узбекистана в источниках. 56-б. 


33 
Лекин ҳар бир тармоқ тоғнинг алоҳида бир унгуридан оқиб чиқар эди. Бу 
халқлар (хоразмлилар форсийлар)нинг аҳмонийлар (эрамиздан олдинги VI аср) қўл 
остига ўтиши билан шундай ўзгариш юз берди: подшо (аҳмонийлар ҳукмдори) бу тар-
моқлар чиқадиган тоғ унгурларининг оғзига тўғон бино қилишни буюрди. Натижада 
сув ташқарига оқиб чиқа олмасдан, тоғ ичидаги текисликда дамланиб қолди; ундан 
кўл ҳосил бўлди. Бунда кунжут ва тариқ эккан халқлар сувдан қаттиқ танқислик топ-
дилар. Шунинг учун сувсиз қолганликларида бола-чақалари билан форс мамлакатла-
рига бориб, подшо саройи дарвозасида оҳ-воҳ қилиб, йиғлаб сув сўрар эдилар. Подшо 
уларнинг муҳтожлигини кўриб, тўғон очирар эди. Буларнинг ери сувга қонгандан кей-
ин бошқаларнинг ерига сув очирар эди. Сувни очиргани учун подшо улардан оддий 
солиқдан ташқари алоҳида ҳақ олар эди»
1
. Аҳмонийларнинг Ўрта Осиѐда ҳукмронли-
ги қарийб 200 йил давом этди. Шунга қарамасдан, бу даврда ўлка халқларининг мод-
дий ва маданий ҳаѐти бирмунча ривожланди.
Археологик изланишлар милоддан аввалги VI-V асрлардаги Хоразм давлати 
ҳақида жуда бой материаллар беради. Ўша даврда қурилган ўнлаб қалъалари, қадимги 
шаҳар қолдиқлари ўрганилган. Шулардан бири Қўйқирилган қалъа бўлиб, у Хоразм-
нинг антик даври маданий ҳаѐти ҳақида кўплаб материаллар беради. Бу даврда ку-
лолчилик юксак ривожланган. Кулолчилик идишларининг сиртига қизил рангда 
геометрик шаклларда нақш берилган. Кўзаларнинг дастаси арслон бошли қиѐфада 
ишланган. Идишлар орасида сиртига бўрттириб ишланган афсонавий қушлар, от 
устидаги сипоҳийлар тасвири учрайди. Кўзаларнинг биридаги нақшда серсоқол 
мўйсафид бир бош узумни қўлида ушлаб турибди, бошқа бир идишда эса тахтда ўтир-
ган аѐлнинг ўз чақалоғини бағрига босиб тургани тасвирланган. Нақшдор идишлар 
Қадимги Хоразмниг Қалъалиқир (мил. авв. VI-IV асрлар) ва Тупроққалъа ѐдгор-
ликлари (милодий II-IV асрлар)да ҳам кўплаб учрайди. Идишларга найза учли қалпоқ 
кийган ҳарбий, от устидаги сипоҳий, арслон, жайрон, туя суратлари туширилган. Бу 
қадимги Хоразмда амалий, тасвирий ва меъморчилик санъати кенг ривожланганлиги-
ни билдиради.
Қўйқирилган қалъа хоналаридан бирида топилган қатор хумларда сақланган узум 
данаклари узумдан ичимлик тайѐрлаш яхши йўлга қўйилганлигидан гувоҳлик беради. 
Бу ердан топилган ҳайкалчалар орасида бир қўлида узум иккинчи қўлида боғбон 
пичоғи тутган яланғоч эркак, ҳосилдорлик худоси Наҳид ҳайкалчалари байрам либо-
сида тасвирланган. Наҳиднинг тасвири туширилган бир ҳайкалчада, у бир қўлида 
қадаҳ, иккинчи қўлида амфора (қўш дастали графин) тутиб турибди. 
Қўйқирилган қалъа ҳайкалчалари орасида от тасвири кўп бўлса, Қадимги Хо-
размнинг шу даврга оид бошқа ѐдгорликларидан эса туя, қўй, қуш суратлари солинган 
тасвирий, ҳайкалтарошлик санъати қолдиқлари кўп учрайди. Бу ҳол қадимги хо-
размликларнинг маънавий ва маданий дунѐси анча кенгайганлиги, уларнинг саклар 
ва массагетлар билан доимо иқтисодий, сиѐсий, ҳарбий ва маданий соҳаларида алоқа-
лари ривожланганлиги ҳамда этник жиҳатдан бир-бирларига яқин бўлганликларидан 
гувоҳлик беради. 
IV асрда Хоразм аҳмонийлар ҳукмронлигидан озод бўлиб, мустақил давлатга 
айланди. Милоддан аввалги III-II асрларда Хоразмнинг Юнон – Бақтрия ва Парфия 
давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиши бу ерда ўзига хос 
маданий тараққиѐтнинг шаклланишида муҳим омил бўлди. Жумладан, Жонбосқалъа, 
Қўйқирилган қалъа ѐдгорликлари ўша давр маданияти намуналаридир. Хоразм 
воҳасидан Ўрта Осиѐ ҳудуди бўйича энг қадимги ѐзувлар (Ойбўйир қалъадан мил. авв. 
V-IV асрларга оид хум сиртидаги ѐзув) топилди. Қўйқирилган қалъадан милоддан ав-
валги IV-III асрларга оид ѐзув намуналари, Тупроқ қалъа ѐдгорлигидан оромий ѐзуви-
даги бутун бир архив ҳужжатлари топилган. 
1
Ўзбекистон ССР тарихи (бир томлик). - Т., 1958. -С.34. 


34 
Ўрта Осиѐда яна бир йирик давлат тузилмаси Қадимги Бақтрия подшолиги бўлиб, 
―Авесто‖да у ―гўзал, туғлари юксак кўтарилган‖ давлат сифатида таърифланади. 
Бақтрия ҳақидаги қадимги маълумотлар Нақши Рустамдаги Беҳстун қоясида ҳам 
учрайди. Бақтрия сатраплиги Аҳмонийлар империясининг иқтисодий ва маданий ҳа-
ѐтида муҳим ўрин тутган. Шу туфайли бўлса керак, Персеполда бақтрияликлар 15 
жойда (жумладан, идиш кўтаришган ва туя етаклашган ҳолда) тасвирланган. Бақтрия 
ҳақида қадимги юнон тарихчилари- Геродот, Ктесий, Страбон, Диадор, Плиний, Ар-
риан, Курций Руф, Гекатий ва б. қимматли маълумотлар қолдирганлар. Жумладан, 
Ктесий Оссурия подшоси Нинанинг Бақтрияга қилган юриши, Бақтрия подшоси Окси-
арт ва унинг хазинаси ҳақида хабар беради. Ктесий асарларида тасвирланган халқлар 
орасида бақтрияликлар биринчилардан бўлиб тилга олинади. Геродотнинг ―Тарих‖ 
асарида Аҳмонийлар империяси таркибига кирган 20 та сатраплик ва 70 та халқлар 
орасида Амударѐ қирғоқларида жойлашган мамлакат- Бақтрия ва бақтрияликлар ҳам 
борлиги кўрсатилган. Бақтрия номи Эсхилнинг мил. авв. 472 й. саҳнага қўйилган 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish