Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

“Қутадғу билик‖ (XI аср), Маҳмуд Қошғарийнинг ―Асос ул-балога”, “Муқаддамат ул 
араб”, “Девони луғатит турк” каби йирик асарлари пайдо бўлди. 
Ўзбек халқининг шаклланишида қадимги туркий уз қабиласи ҳам иштирок этган. 
Узларнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар камроқ бўлиб, улар YI-YII асрларда 
Турк ҳоқонлиги, YIII асрнинг биринчи ярмида туркешлар таркибида бўлган деб тахмин 
қилинади. Узларнинг қарлуқлар ва ўғузларга бўйсунмаган қисми X-XI асрларда Евро-
пага бориб жойлашдилар. Уларнинг Марказий Осиѐда қолган қисми ўғузларга тобе 
бўлиб Сирдарѐнинг ўрта оқимларида яшаб қолган. Бу ерда яшаган узларнинг номи та-
рихга Сирдарѐнинг чап соҳилида жойлашган Узкент шаҳри номи билан кирган. Шу-
нингдек, Фарғона водийсидаги шаҳарлардан бирининг номи ҳам Узкент (Узган) бўлган.
Х аср охирларида Каспий ва Орол денгизи оралиғида яшаган кўчманчи ўғуз қаби-
лалари қабила бошлиғи Салжуқ раҳбарлигида бирлашган. Бошқа туркий уруғлар билан 
яқин алоқада бўлган ўғузларнинг бир қисми Келес чўли, Ангрен ва Чирчиқ водийсига, 
Чотқол ва Угам тоғ олди зоналарига, бир қисми қарлуқлар билан биргаликда Бискент 
(Пскент)га, бир қисми Нурота тоғлари этакларига келиб жойлашганлар. Нурота тоғлари 
этакларида яшаган ўғузлар қишда яйловларда чорва боқишса, ѐзда Зарафшоннинг ўрта 
оқимларида дехқончилик қилишган. Улар Нурота туркманлари деб ҳам аталган. XI аср 
бошларида ўғузлар билан қипчоқлар ўртасида яйловлар масаласида зиддиятлар кучай-
гандан кейин ўғуз-салжуқларнинг катта қисми ~азнавийлар давлатидаги қарама-
қаршиликлардан фойдаланишиб Хуросон ерларига, кейинчалик Анатолия (ҳозирги 
Туркия)га бориб жойлашдилар ва Салжукийлар давлатини вужудга келтиришди. 
―Ўзбеклар‖ атамаси шу ном билан юритилган халққа нисбатан анча кейин пайдо 
бўлиб, бу ном дастлаб XII-XIII аср манбаларида бирор халқ номи билан эмас, балки 
шахс номи сифатида учрайди. XIII асрдан XIV аср ўрталаригача Ўрта Осиѐ халқлари 
мўғул империяси асоратига тушиб қолдилар. Мовароуннаҳрга мўғул қўшинлари билан 
кўплаб туркий қабилалар келиб ўрнашдилар. 
Темурийлар давлати вужудга келганда туркий қабилаларнинг мавқеи ошиб борди. 


54 
Темурийлар давлати ривожланаѐтган бир даврда Дашти қипчоқда яшаган кўчманчи 
туркий уруғлар билан Чингизхон даврида келиб қолган мўғул қабилалар ўртасида ара-
лашиш жараѐни кечайган эди. XV аср охирида темурийлар давлати инқирозидан фой-
даланган Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар Мовароуннаҳрга бостириб 
кирдилар. 
XIII аср охири, XIV-XVI асрларда яшаган Шарқ тарихчилари Дашти Қипчоқда 
(асосан, унинг Шарқий қисми- Оқ Ўрдада) яшаган кўчманчи туркий уруғларни умумий 
бир ном билан ―ўзбеклар‖ деб аташган. Кўчманчи ўзбеклар таркибидаги айрим кабила-
лар турли туркий этник гуруҳларнинг кўрамаси бўлиб, улар кўп ҳолларда этник келиб 
чиқишига қараб эмас, балки ҳудудий принцип бўйича уюшган эдилар. Шунинг учун 
ҳам улар кейинчалик осонлик билан Мовароуннаҳр ва Хоразм халқлари таркибига син-
гиб кетдилар. Бу қабилалар ўзбек халки таркибига кирган муҳим қисмлардан бири 
бўлиб, ўзбек миллати шаклланишида муҳим роль ўйнади. 
Ўрта Осиѐ халқларининг келиб чиқиши бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, мўғуллар истилоси ҳам Шайбонийхон бошчилигида кўчманчи қабилалар-
нинг кириб келиши ҳам ҳозирги ўзбек, туркман ва тожик халқлари ташқи қиѐфасига, 
маданиятига, тилига ва турмуш тарзига жиддий ўзгаришлар кирита олмади. Икки ярим 
минг йил давомида маҳаллий аҳолига келиб қўшилган турли элат ва халқлар ўзбек 
халқи таркибига кириб, унинг шаклланишига хизмат қилган. Узоқ тарихий тараққиѐт 
жараѐнида ўзбек халқи ва у билан ѐнма-ѐн яшаган бошқа халқлар ўзларининг бир-
ликларини, мустақилликларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб келганлар. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish