Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

 
 
4-Мавзу: ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЭТНИК ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ. 
Режа:
1. Мил. авв. 1 минг йиллик ва милодий VI асрларда Ўрта Осиѐда юз берган этник ўз-
гаришлар. 
2. VII-XII асрларда туркий қавмларнинг этник шаклланиши.
3. XII-XVII асрларда ўзбек халқининг этник шаклланиш жараѐни.
АДАБИЁТЛАР: 9,18,26,35,36,40,52,59,69,85,91,93,94,101,107. 


51 
Ҳар бир инсон ўзи ва халқининг этник келиб чиқиши ва тараққиѐт жараѐнлари та-
рихини билишга қизиқади. Бу кишиларда авлод-аждодлари ўтмишига ҳурмат ва эъти-
борини ошириб, миллий ўзлигини англаб олишларига ѐрдам беради. Ўзбек халқининг 
этногенези ва этник тарихи анча мураккаб жараѐнларни ўз ичига олган бўлиб, уни 
атрофлича ўрганиш ватанимиз тарихчилари олдида турган долзарб масалалардан бири-
дир. Бу миллий ўзлигини чуқур англаш учун қатъий киришган халқ учун ниҳоятда 
муҳимдир.
Ўрта Осиѐ инсоният қадимдан яшаб келаѐтган маконлардан бири ҳисобланади. 
Мил. авв. I минг йилликда бу ерда европоид ва монголоид ирқига мансуб қавмлар жа-
моалар ѐнма-ѐн яшашиб, дехқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулла-
нишган. Ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, мил. авв. VII-VI асрларда ўлкамизда 
суғдийлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, шошликлар, парканаликлар, сак, массагет ва 
бошқа кўплаб қабилалар яшаганлар.
Зарафшон ва Қашқадарѐ водийларини ўз ичига олган худуд Авестода Суғда, 
Беҳстун ѐзувларида Суғдда, Арриан, Стабон, Курций Руф асарларида Суғдиѐна деб но-
мланган. Унинг аҳолиси эса суғдийлар деб аталиб, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунар-
мандчилик билан шуғулланган. Хоразмликлар Амударѐнинг қуйи оқимида яшаб, 
деҳқончилик, чорвачилик ва балиқ овлаш билан шуғул-ланишган. Уларнинг юрти Аве-
стода Хваризам, Беҳстун ѐзувларида Хваразмиш, Арриан ва Страбон асарларида Хо-
расмия дейилган. Бақтрияликлар Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимоли, Тожики-
стоннинг жанубий худудларида яшашган. Авестода Баҳди, Беҳстун ѐзувларида Бакт-
риш, Юнон-Рим тарихчилари уни Бактриана ѐки Бактрия деб атаган-лар. Қорақум 
чўллари ва Амударѐ бўйларида кўчманчи массагет қабилалари яшаганлар. Ўрта Осиѐ-
нинг тоғлик, чўл ва саҳро ерларида чорвачилик билан шуғулланган сак қабилалари ис-
тиқомат қилишган. Мил. авв. VI асрда улар ўз ерларини бошқа қабилалар ҳужумидан 
ҳимоя қилиш учун ҳарбий қабилалар иттифоқини тузганлар.
Қадимги Юнон ва Рим тарихчи-жуғрофларининг ѐзишича, мўғул чўлларидан қрим-
гача бўлган улкан худудда скифлар номи остида кўплаб қабилалар яшашган. Рим та-
рихчиси Помпей Трог скифларни ―мисрликлар билан тенглаша оладиган даражада қа-
димийдир‖, деб ѐзган. Олтой, Урол даштлари, Каспий денгизи бўйлари ва Қошғар-дан 
топилган археологик ѐдгорликлар Марказий Осиѐ даштларида бундан 2,5 минг йиллар 
аввал яшаган сармат қабилалари ҳам скифлар, саклар ва массагетларга яқин бўлганли-
гини тасдиқлайди. Маҳмуд Қошғарийнинг ѐзишича, Искандар Зулқарнайн Ўрта Осиѐни 
бостириб кирганда туркийлар чопиб кетаѐтган от устида ўқ ѐйни тўғрига қандай отса, 
орқа тарафга ҳам шундай аниқлик билан отишганини кўриб лол қолган. Туркийларнинг 
бу одатлари жанговар скифлар удумларига ўхшашдир. Юқоридаги фикрлар туркий 
халқларнинг ривожланиш жараѐни скифлар ҳаѐти билан узвий боғлиқлигини кўрсатади.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида бир қатор қадимги қабрис-тонлардан топилган 
суякларни ўрганган антрополог Е.Жировнинг фикрича марҳумлар европоид ва монго-
лоид ирқларига мансуб бўлишларига қарамасдан аралаш кўмилган. Бироқ, уларда мон-
голоидлик элементлари кучсиз бўлиб, бу уларнинг маҳаллий аҳолига деярли қўшилиб 
кетганликларини билдиради. Л.В.Ошанин ўзининг ―Ўрта Осиѐ аҳолисининг антрополо-
гик состави ва антропология материаллари юзасидан ундаги халқларнинг этногенези‖ 
номли асарида Ўрта Осиѐ туб жой аҳолиси ирқий типини ― Помир -Фарғона типи‖, деб 
атайди. Бу тип ўзбек элатининг дастлабки ядросини ташкил қилади. Ўзбекларнинг эт-
ник шаклланишида Ўрта Осиѐ хухудида яшаган уруғ ва қабилаларидан ташқари, икки 
дарѐ-Амударѐ (Ўғуз) ва Сирдарѐ (Инжу Ўғуз) оралиғига Олтой, Еттисув, Шарқий Тур-
кистон ҳамда Урол дарѐси бўйларидан келган мўғулий этник уюшмалар ҳам иштирок 
этганлар. Антик даврда яшаган сакларни ва улардан кейинги даврларда келган мўғулий 
қабилаларни Ўрта Осиѐ маҳаллий аҳолиси ўз таркибига сингдириб юборган. 
Милоддан аввалги 209 йили оқ хунлар билан Марказий Хун империясининг итти-
фоқчилари (мўғул қабилалари) ўртасидаги урушларда оқ хунлар енгилди ва Гансу да-


52 
рѐсидан ғарбга, Қошғар водийсига, сўнгра Бақтрияга кўчиб келишиб, Салавкийлар 
давлатига зарба беришди. Мил. авв. II асрда ана шу қабилалар асосида Кушон давлати 
вужудга келди. Кушон давлати таркибида жуан-жуанлар (мўғуллар) ҳам бўлишган. 
Ўрта Осиѐ халқлари шаклланишида маълум рол ўйнаган эфталитлар ҳам туркий 
халқлар элементлари негизида шаклланган. Тарихда скифлар, хунлар, эфталитлар ва б. 
номлар билан яшаган Ўрта Осиѐ халқлари VI аср ўрталаридан бошлаб, туркийлар номи 
билан атала бошлади. 
VI асрда Олтой билан Ўрта Осиѐ чегараларида яшаган туркий қабилалар асосида 
вужудга келган Турк хоқонлиги Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида муҳим роль ўйнади. Би-
роқ, бу йирик давлат ўзаро урушлар туфайли шарқий ва ғарбий турк ҳоқонликларига 
бўлиниб кетди. ~арбий Турк ҳоқонлиги 545 йилдан 745 йилгача мавжуд бўлиб, унинг 
таркибига ғарбий Сибир, Дашти Қипчоқ ва Ўрта Осиѐ кирган. 
Ўрта Осиѐда ўртоқлаша бошлаган кўчманчи туркий қабилалар шаҳарда ҳунар-
мандчилик, савдо-сотиқ, қишлоқларда, эса деҳқон-чилик ва чорвачилик билан шуғул-
ландилар. VII-VIII асрларда бу ерда туркий халқларнинг кўпайиб бориши яққол сезила 
бошлаган. Натижада, ўзбек элатининг узоқ асрлар давом этган этник уюшуви ниҳояси-


53 
га етди ва ўзбек халқининг шаклланиши учун зарур омиллар вужудга келди. 
VIII асрда араблар томонидан Ўрта Осиѐнинг истило қилиниши, бу ерда яшаган 
халқларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаѐтларига жиддий таъсир кўрсатди. 
Этник ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Сомонийлар ҳукмронлиги 
даврида (875-999) ўлка халқлари ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида олға силжиш рўй бера 
бошлади. Сомонийлар йирик ер эгалари, руҳонийлар ва савдогарлар ѐрдамида феодал 
тарқоқлик ва ички урушларга барҳам бердилар. 
Бу даврда туркий ва форсий тилли элатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳам-
корлик уларнинг тилларига хам таъсир қилди. Маълумки, ўзбек ва тожик элатлари қа-
димги этнослардан (сак, массагетлар, бақтрияликлар, юечжи-тоҳарлар, сўғдийлар, 
қанғарлар ва б.) таркиб топганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг урф-одатлари, турмуш 
тарзлари ва маданиятларида ўхшашликлар кўп бўлган. Икки дарѐ оралиғида кенг 
тарқалган сўғд тили ўрнида ўзбек ва тожик тиллари пайдо бўлди. Хоразм воҳасида қа-
димги хоразм тили (бу тил қадимда форсий тиллар гуруҳига кирган бўлса-да, улардан 
катта фарқ қилган) ўзбек тили билан алмаша бошлади.
Х аср ўрталарида Шарқий Туркистон, Еттисувда яшаган айрим туркий қабилалар 
(қарлуқ, тухси, халач, туркеш, яғма, чигил ва б.) орасида қарлуқлар кучайиб, ҳокимият-
ни қўлга олдилар. Қарлуқлар даврида қорахонлар (улуғ хонлар) ва фуқаролар ислом 
динини қабул қилишиб, Буғрохон бошчилигида Қорахонийлар давлатини вужудга кел-
тирдилар. Буғрохоннинг набираси Хорун ибн Сотуқ даврида Мовароуннаҳрнинг катта 
қисмида қорахонийлар ҳукмронлиги ўрнатилди (998-1011). Уларга қўшилган қангли ва 
қипчоқ қабилаларининг бир қисми ҳам Мовароуннаҳр ва Хоразм воҳаларига келиб 
жойлашдилар. 
Қорахонийлар ҳукмронлиги даври (Х-ХII асрлар)да чигил лаҳжаси ривожланиб 
ўзбек халқининг адабий тили даражасига кўтарилди. Бу даврда Юсуф Хос Ҳожибнинг 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish