Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Хоразмшоҳлар давлатиСомонийлар давлати тугатилгандан кейин, ХI аср бошла-
рида Хоразм ҳокими Маъмун ва унинг ўғли Али мустақил давлат тузишга уриниб кўр-
дилар. Бироқ, қудратли қорахонийлар, ғазнавийлар ва салжуқийлар давлатлари улар-
нинг бу ниятларини амалга оширишга йўл қўймас эдилар. 1017 й. Хоразм ерларини 
Султон Маҳмуд ~азнавий босиб олган бўлса, 1044 й. бу ерлар салжуқийлар ихтиѐрига 
ўтди. ХII аср ўрталарида шимоли-шарқдан бостириб келган қорахитойлар Мовароун-
наҳрдан кейин Хоразмни ҳам маълум вақтгача ўзларига қарам қилиб турдилар. Сал-
жуқийлар ҳукмдори Маликшоҳ даврида Хоразмни мустақил бошқариш ҳуқуқини қўлга 
киритган Ануштагин, унинг авлодлари Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127) ва Жалолид-
дин Отсиз (1127-1156) даврида Хоразм ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан анча ривожлан-
ди. Уста дипломат ва моҳир саркарда бўлган Отсиз мустақил ташқи сиѐсат олиб борди. 
У Сирдарѐнинг қуйи оқими ва Манғишлоқ атрофларини босиб олиб, Хоразм ерларини 


67 
анча кенгайтирди. Бироқ, салжуқийларга қарши бир неча марта (1138, 1142, 1148) исѐн 
кўтаришига қарамасдан мустақилликка эриша олмади. 
Отсизнинг вориси Эл Арслон мустақиллик учун қорахитой-ларга қарши кураш 
олиб борди. Эл Арслон вафоти (1172) дан сўнг қорахитойлар Хоразмга бостириб кириб 
аҳолини ўлпон тўлашга мажбур этдилар. Хоразм тахтини эгаллаган Такаш (1172-1200) 
тадбиркорлик билан ўз қўшинлари сафини енгайтириб борди ва қарийб 150 мингга 
етказди. У 1187-1193 йилларда Нишопур, Рай ва Марв шаҳарларини босиб олди. У 1194 
й. салжуқий Туғрул II қўшин-ларига зарба бериб, Ҳамадон шаҳрини эгаллади. Хо-
размшоҳларнинг кучайиб бораѐтганидан хавфсираган ҳалифа Наср Такашга қарши 
қўшин юборди. 1196 й. Такаш қўшинлари халифа қўшин-ларини енгди. Шу тариқа 
Эроннинг катта қисми Хоразмшоҳлар қўлига ўтди.
Такаш ҳокимиятида олий идора-девон бўлиб, давлатнинг ички ва ташқи сиѐсатини 
вазир бошқарган. Давлат бошқарувида Такашнинг хотини Туркон хотун ва унинг 
уруғлари – қипчоқларнинг таъсири катта бўлган. Такаш ўлимидан кейин, 1200 й. ҳоки-
миятни эгаллаган Алоуддин Муҳаммад қорахитойлар ѐрдами билан Хуросонни эгаллаб 
олди. 1207 й. у катта куч билан Мовароуннаҳрга юриш бошлади. Бунга 1206 йилда Бу-
хоро садри (ҳокими) Муҳаммад ибн Абдулазизнинг зулмига қарши бошланган халқ 
ҳаракати ҳам сабаб бўлди. Садр Муҳаммад қўзғолонни бостириш учун қорахитойлар-
дан ѐрдам сўради. Бироқ, Муҳаммад Хоразмшоҳ қорахитойлардан олдинроқ ҳаракат 
қилиб Бухорони эгаллаб олди. Шундан кейин, у Самарқандга юриш қилиб, қорахитой-
ларга қарам бўлган Самарқанд ҳокими Усмон (қорахоний)ни бўйсундирди ва ўзига ку-
ѐв қилиб олди. 1210 й. Муҳаммад Хоразмшоҳ Талас водийсида қорахитойлар устидан 
ғалаба қозониб, ўз аҳволини анча яхшилаб олди. Бироқ, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг 
босқинчилик юришлари ва калтабинлик билан олиб борилган сиѐсати халқаро майдон-
да норозиликларга сабаб бўлди ва у яккаланиб қолди. 
Саволлар: 
1. Сомонийлар давлатида ҳунармандчиликнинг қандай турлари ривожланган эди? 
2. Қорахонийлар давлати қандай пайдо бўлди?
3. Салжуқийлар давлати қайси худудларни эгаллаган эди?
4. Хоразмшоҳлар давлати инқирозининг асосий сабаблари нимада? 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish