Саволлар:
1. Эфталитлар давлатида хўжалик бошқаруви қандай эди?
2. Турк ҳоқонлиги қачон ва қандай уруғлардан ташкил топди?
3. Арабларгача Ўрта Осиѐда қандай динлар мавдуд эди?
4. Арабларга қарши Ўрта Осиѐда қандай қўзғолонлар кўтарилди?
1Х-Х11 АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ, УЛАРНИНГ СИЁСИЙ
ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИ.
РЕЖА:
1. Араблар ҳукмронлигидан кейин мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиѐсий вази-
ят.
2. Марказий Осиѐда шаклланган мустақил давлатлар (Сомонийлар, ~азнавийлар, Қора-
хонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатлари), уларнинг ижтимоий-иқтисодий
ҳаѐти.
АДАБИЁТЛАР: 9,17,19,20,30,31,34,45,52,54,64,65,66,71,75,76,97,99,101,102.
Араблар ҳукмронлигига қарши Хуросон ва Мовароуннаҳрда мунтазам кўтарилиб
турган халқ-озодлик курашлари Бағдод халифалиги қудратига путур етказди. Халифа-
лик қўзғолонларни бостиришда маҳаллий аслзодалар ва мулкдорлар ѐрдамидан фойда-
ланишга мажбур бўлди. Бунинг эвазига маҳаллий мулкдор қатламлар ҳам ҳокимиятни
бошқариш ишларида қатнаша бошладилар. Жумладан, Хорун-ар-Рашид вафоти (809)
дан кейин, унинг ўғли Маъмуннинг тахтга ўтиришига (813-833) ѐрдам берган хуросон-
лик йирик ер эгаси Тоҳир ибн Ҳусайн Маъмун ҳокимиятининг нуфузли кишиларидан
бирига айланиб, халифалик қўшинларига саркардалик қилди. 821 й. Хуросоннинг нои-
би этиб тайинланган Тоҳир ибн Ҳусайн ўзига Нишопур шаҳрини марказ қилиб олди. У
мустақилликка интилиб, бир йилдан кейин халифа номини жума номози хутбасидан
чиқартирди. Бироқ, у орадан кўп ўтмасдан вафот этди. Тоҳирнинг ўрнига Хуросон нои-
би этиб тайинланган ўғли Талх (822-828) ва унинг укаси Абдулло даврида (830-844)
Хуросон номигагина халифаликка қарам бўлиб, аслида мустақил бошқарув тизимига
эга эди.
Тоҳирийлар ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалиги ва хунар-
мандчиликка эътиборни кучайтирдилар. Бироқ, бу даврда аҳолидан олинадиган со-
лиқлар ҳам кўпайтирилди. Бунга қарши IХ асрнинг II-ярмида Ўрта Осиѐ ва Эрон чега-
раларида халқнинг норозилик ҳаракатларини кучайиб, унга ака-ука мисгарлар Ёқуб ва
Амир ибн Лайслар (саффорийлар) раҳбарлик қилдилар. Тоҳирийларнинг сўнгги вакили
Муҳаммад ибн Тоҳир (862-873) Ёқуб ибн Лайс билан бўлган жангда мағлуб бўлгач,
саффорийлар Нишопурни эгалладилар. 879 й. Ёқуб вафот этгач, ҳокимиятни унинг ука-
си Амир ибн Лайс эгаллади (879-900) ва халифага ўзининг вассаллигини маълум қилди.
Халифа уни Хуросон ва Эроннинг ноиби этиб тайинлади. Саффорийлар ҳукмронлиги
63
даврида ҳам халқ оммасининг аҳволи яхшиланмади. Тузилган катта қўшинни озиқ-
овқат, кийим-кечак билан таъминлаш учун солиқлар кўпайтирилди.
Ўрта Осиѐнинг араблар истило қилиб улгурмаган шимолий қисмларида туркий
қавмлардан иборат Қорлуклар давлати ва Ўғузлар давлати шаклланди. VII аср ўртала-
ригача дастлаб Олтой дарѐси ғарбида, кейинчалик Иртиш дарѐси ўрта оқимларида яша-
ган қорлуқлар Турк ҳоқонлиги таркибига кирган. VIII асрда ташкил топган қарлуқлар
давлатининг маркази Чу дарѐси шимолида жойлашган Сиѐб шаҳри эди. Бу давлат тар-
кибига Жул, Навкат, Кар-монкат, Ёр, Тун, Барсхон, Панжикент, Беклиғ каби шаҳарлар
кирган. Қорлуқлар давлати аҳолиси асосан чорвачилик, овчилик ва қисман дехқончи-
лик билан шуғулланишган. Мовароуннаҳр билан савдо-сотиқ маданий алоқаларнинг
ривожланиши натижасида Х аср ўрталарида қорлуқларнинг катта қисми ислом динини
қабул қилишган. Қорахонийлар Мовароуннаҳрни эгаллагач, қорлуқлар ХI асрдан
бошлаб Шош, Фарғона ва Зарафшон воҳаларига келиб жойлашишган.
Ўғузлар қорлуқлар каби туркий қавмлар сифатида VII асргача Турк ҳоқонлиги тар-
кибида бўлишган. Турк хоқонлиги емирилгач ўғузларнинг катта қисми Сирдарѐнинг
қуйи оқими ва Орол денгизи бўйларида жойлашиб, IХ асрда Ўғузлар давлатини ву-
жудга келтиришган. Бу давлат шимолда Иртиш дарѐсидан Ўрол тоғ тизмалари жану-
бий-шарқий ѐнбағирлари, жанубда Каспий денгизи шимолий-ғарбида хазарлар билан
ҳамда Итил дарѐси ўрта оқимида жойлашган булғорлар билан чегарадош эди.
Ўғузлар асосан чорвачилик ва қисман овчилик билан шуғул-ланишиб, қам (шаман-
лик) динига сиғинишган. Х асрдан эътиборан ислом динига ўта бошлаганлар. Ўғузлар-
нинг жанговар гуруҳлари деҳ-қончилик билан шуғулланган қўшни вилоятларга ҳам
ҳужумлар уюштириб туришган. Шу сабабли Абдулла ибн Тоҳир 830-йилларда ўғузлар-
дан ҳимояланиш учун Фаробод (Қизил Арватга яқин) ва Доҳистон (Машҳади Мисриѐн)
да работлар қурдирган. Бундай истеҳкомлар Бухорода (Кампир девор), Самарқандда
(Девори қиѐмат) ҳам қурилган.
Х асрнинг бошларида қипчоқларнинг доимий ҳужумлари туфайли Ўғузлар давлати
парчалана бошлади. Уларнинг бир қисми кўчиб Россиянинг жанубий дашт районларига
жойлашган. Иккинчи қисми Нурота тоғлари ѐн бағирлари орқали жануби -ғарбга сил-
жиб, кейинчалик Салжўқийлар давлатини вужудга келтирдилар.
IХ асрнинг II ярмида Мовароуннаҳрда вужудга келган Сомонийлар сулоласи хали-
фа Маъмун эътиборига тушган. Балх яқинида йирик ер эгаси Сомонхудод асос солган.
Халифа Маъмуннинг топшириғи билан Хуросон ноиби Тоҳир ибн Ҳусайн 820 йили
Сомонхудоднинг ўғли Асадга катта ишонч билдириб, унинг ўғиллари- Нуҳни Са-
марқандга, Аҳмадни Фарғонага, Яҳѐни Шош ва Усрушонага, Илѐсни Ҳиротга ноиб
қилиб тайинлаган.
Мовароуннаҳрни ўз қўл остида бирлаштиришга киришган Аҳмад 864 й. вафот этди.
Ўрнига тахтга ўтирган ўғли Наср Аҳмаднинг ишини давом этдирди. 874 й. у Бухорода
тоҳирийларга қарши кўтарилган қўзғолондан фойдаланиб, Бухоро шаҳрини эгаллади ва
шаҳарни бошқаришни укаси Исмоилга топширди. Бироқ, кейинчалик Наср ва Исмоил
ўртасида ҳокимият учун кураш кучайиб, 888 йилдаги тўқнашувда Исмоил акаси усти-
дан ғалаба қозонди. 892 йилдан Исмоил Сомоний Мовароуннаҳр ҳукмдорлигини қўлга
киритди.
Ўз даврининг қобилиятли ва ташкилотчи давлат арбоби бўлган Исмоил Сомоний-
нинг мустақил сиѐсат юритишга интилишидан ташвишга тушган халифа Муътазид
Хуросон ноиби Амр ибн Лайсга Мовароуннаҳр ноиблигини ҳам бериб, уни Исмоилга
қарши урушга жўнатди. 900 йили Амр ибн Лайс қўшинлари Бухоро остоналарида тор-
мор этилди. Наршахийнинг ѐзишича Исмоил кўшинларига маҳаллий ҳунармандлар ва
деҳқонлар катта ѐрдам беришган. Исмоил Сомоний Хуросонни ҳам ўз давлати таркиби-
га қўшиб олди. Халифа Исмоил Сомоний давлатини тан олишга мажбур бўлди.
Исмоил Сомоний давлатни идора қилиш учун бир қатор ислоҳотлар ўтказди. Бу
ислоҳотларга кўра давлатни идора қилиш сарой (даргоҳ) ва 10 та девон (ҳарбий-фуқаро
64
маҳкамалари) ташкил этилди. Девонлар орасида вазир ѐки “хўжа бузург‖ девони
алоҳида ўрин тутган. Бу девонга бошқа девонлар бўйсуниб, у ҳамма-маъмурий, сиѐсий
ва хўжалик маҳкамаларини назорат қилган.
Сомонийлар даврида суғорма деҳқончиликка ҳам катта эътибор берилган. Бухоро
воҳасида Шопуркон, Шоҳруд, Кармана, Пойканд, Самарқанд воҳасида Барш (Дарғом),
Бузмадисон, Иштихон каналлари қазилган. Хоразм, Кеш, Шош ва Фарғонада ҳам
қазилган бундай каналлар деҳқончиликнинг ривожланишига катта ѐрдам берган.
Араб сайѐҳи ибн Ҳавкалнинг ѐзишича, Суғд (Зарафшон) дарѐси бўйлаб Бухорогача
боғ-бўстонли, обод қишлоқлар жойлашган. Бухорода 17 та суғориш шахобчалари барпо
этилган. Бу даврда ―Ариқлар ҳақида қонун‖ ишлаб чиқилган. Каналлар давлат мутасад-
дилари томонидан назорат қилинган. Масалан, Мурғоб водийсида 10 мингга яқин ман-
сабдор шахс сув тақсимоти билан шуғулланган.
Мовароуннаҳрда ипак ва жундан тайѐрланган газламалар сифатлилиги ва нафис
нақшлари билан ажралиб турган. Бухоронинг Зардана, Самарқанддаги Ведар тўқима-
чилик маҳсулотлари Ҳиндистон, Эрон, Ироқ ва бошқа мамлакатларда ҳам машҳур
бўлган. Шаҳарларда тўқимачиликдан ташқари кулолчилик, дегрезлик, чилангарлик,
мискарлик, заргарлик, шишасозлик ривожланди. Бу даврда Фарғона водийсида, Нуро-
та- Зарафшон тоғларида, Илоқ волоятида кончилик саноатига эътибор кучайди.
Сомонийлар даврида меъморчилик ва илм-фанга ҳам катта эътибор берилган. Бу
даврда Карки яқинида Аламбардор, Карманадаги Мир Саид Баҳром, Тим қишлоғидаги
Араб ота мақбаралари қурилган. Бухородаги Мағоки Атторон, Пойканд масжи-ди,
Термиздаги Чорустун, Шаҳристондаги Чилдухтарон масжидлари ѐзувли ғиштлар, уйма
ганчлар ва ҳатто тилла сувлари билан безатил-ган. Бу даврда Рудакий, Дақиқий, Фир-
давсий, Ибн Сино каби буюк алломалар етишиб чиқди. Ипак йўлининг аҳамияти ошди.
Бироқ, сомонийлар давлати Исмоилнинг авлодлари: ўғли Аҳмад (ҳукмронлиги 907-
914), Аҳмаднинг ўғли Наср II (914-943), Наср II нинг ўғли Нуҳ (943-954), унинг ўғли
Абдумалик ( 954-961) даврида инқирозга учради.
Х аср ўрталарида Еттисув ва Қашғар худудларида яшаган қарлуқ, чиғил, яғмо ва
бошқа туркий уруғлар қорахонийлар номи остида кучли феодал давлат тузишга
эришдилар. “Қора” сўзи қадимги туркий халқларда “буюклик”, “улуғлик” маъносини
англатган. Қорахонийлар давлатининг асосчиси Сотуқ Абдулкарим (Буғрохон), ўз
давлатининг маркази қилиб Боласоғун (Еттисувда) шаҳрини танлаган. Сомонийлар
давлати инқирозидан фойдаланган Буғрохон Мовароуннаҳрга ҳужум уюштирди ва 900
йилларнинг бошларида Фарғона, Исфижоб (Сайрам)ни, 992 й. Самарқандни эгаллади
ва Бухоро сари йўл олди. Сомонийлар ҳукмдори Нуҳ II қорахонийларга қарши Балх
ҳокими, турк лашкарбошиси Фоиқ бошчилигида қўшин юборди. Кармана яқинидаги
жангда сомонийлар қўшини енгилди. 992 й. май ойида Буғрохон Бухорони эгаллади,
лекин касаллиги туфайли орқага қайтди ва йўлда вафот этди. Бундан фойдаланган Нуҳ
II нинг ўғли Наср Бухоро тахтини эгаллади. 996 й. Наср Буғрохон бошлиқ қўшинлар
Бухорони яна босиб олишди. 1001 й. газнавийлар ҳукмдори Маҳмуд ~азнавий билан
тузилган шарт-номага кўра Амударѐнинг шимолидаги барча худудлар қорахонийлар
қўлига ўтди. Шу тариқа Сомонийлар давлати ўрнида 2 та туркий давлат Қорахонийлар
ва ~азнавийлар давлатлари вужудга келди.
ХI асрнинг 40-йилларида Қорахонийлар давлати иккига ғарбий ва шарқий қисмлар-
га бўлиниб кетди. ~арбий қисмига асосан Моваро-уннаҳр ерлари кириб, маркази Бухо-
ро шаҳри, Шарқий қисмига Қашғар, Еттисув, Фарғонанинг шарқий қисми, Шош,
Исфижоб ва Талос ерлари кириб, маркази Боласоғун шаҳри булган. Қорахонийлар
давлатини ўз худудини кенгатириш мақсадида мунтазам суратда ғазнавийлар, сал-
жуқийлар ва қорахитойлар билан олиб борилган курашлар кучсизлантириб қўйди. 1130
й. Қорахонийлар давлати салжуқий Султон Санжарга қарам бўлиб қолди. 1211 й. Хо-
размшоҳ Оловиддин Муҳаммад корахонийлар ҳукмронлигига барҳам берди.
Қорахонийлар даврида давлат бошқаруви сомонийларда бўл-ганидек марказлашган
65
асосда эмас, балки кўпроқ маҳаллий худудий усулда бошқарилган. Хонлар хони
Тамғачхон Қашғарда яшаб, вилоятларни идора қилишни маҳаллий илоқхонлар ихти-
ѐрига топшириб қўйган. Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳр пойтахти Самарқанд
бўлиб, унинг Илоқхони катта обрўга эга бўлган. Шаҳарлар ҳоким, раис ва муҳтасиблар
томонидан бошқарилган.
Қорахонийлар давлатида ҳам маданий ҳаѐтга катта эътибор берилган. Жумладан,
Шамс-ул-мулк даврида Бухоро яқинида сарой, Ҳазора қишлоғида Дингарон масжиди ва
карвонсарой, Арслонхон даврида машҳур Минораи Калон қурилди (1127). ХII аср охи-
рида Бухоро садри Абдулазиз 11 Вобкентда минора бунѐд этдирди. 1108-1109 йилларда
Жарқўрғонда минора қурилди. Шунингдек, Самарқанд, Термиз ва Урганчда ҳам қатор
қурилишлар қилинди. Жумладан, Урганчдаги Фахриддин Розий ва Шайх Шариф
мақбарасини, Бўронқалъа ва Наифқалъани ҳамда кўплаб карвонсаройларни кўрсатиш
мумкин. Ислом таълимотида расм чизиш таъқиқланган бўлишига қарамасдан бу даврда
саройларни рақс тушаѐтган аѐллар, ов манзаралари (ғазнавийлар саройи), афсонавий
ҳайвонлар (Термиз ҳукмдорлари саройи) тасвирлари безаб турган.
Қорахонийлар даврида деҳқончиликка эътибор бирмунча сусайган. Шунинг учун
бўлса керак, Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний ўзининг 1069 й. ѐзилган. ―Қутадғу билиг‖
(―Бахт-саодатга элтувчи билим‖) асарида Тамғачхонларга насиҳат тариқасида, жамият-
нинг асосий кучлари бўлган деҳқонлар, косиб -ҳунармандлар, олиму - донолар ва
савдогарлар кўчманчи чорвадорларга нисбатан фойдалироқдир, деган фикрни билдир-
ган.
Do'stlaringiz bilan baham: |