Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. «Буюк ипак йўли» қачон ва қаердан бошланган? 
2. Ипак йўли Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида қандай ўрин тутди? 
3. Ҳозир ипак йўлини тиклаш бўйича ҳозир қандай ишлар қилинмоқда?
6-Мавзу: ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁДА СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ-
ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ. 
 
Режа: 
1. Эфталийлар давлати, унинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти. 
2. Турк ҳоқонлиги даврида ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐт. 
3. Ўрта Осиѐ араблар истилоси ва ҳукмронлиги даврида.
АДАБИЁТЛАР: 9,10,17,21,31,34,45,52,64,65,69,73,75,85,99,101,107. 
IV аср ўрталарида Туркистон ҳудудига шимолдан кўчманчи қабилаларининг 
ҳужуми бошланган. Улар туркий хион қабилалари бўлиб, тарихда Хионийлар деб 
аталган. Византиялик тарихчилар уларнинг турмуш тарзи, маданий тараққиѐт дара-
жасига қараб ―Оқ хуннлар‖ деб аташган. Рум тарихчиси Марцелланнинг фикрича 346-
347-йилларда хионийлар кушонлар билан иттифоқ тузиб Эрон шоҳи Шопур II (309-379) 
га қарши курашганлар. Сосоний подшолари Шопур 11 ва Варахран У (418-438) лар 
хионийлар билан яқин қўшничилик алоқалари олиб борганлар.
Тарихчилар И.Маркварт., М.Мартинларнинг фикрича кидарийлар (қабила бошлиғи 
Кидар номидан олинган) кушонларнинг қолдиғи бўлиб, жужанлар ҳужумидан сўнг 
Каспий бўйидаги Балхан шаҳрини ўзларига пойтахт қилиб танлашган. Бу тадқиқотчи-
ларнинг маълумотларига кўра Кидар 1У асрда ҳукмронлик қилган. Аввал бошда у Эрон 
шоҳи Шопур IIга бўйсунган.
Баъзи олимлар кидарийларни шимолда яшаган қабилалар иттифоқидан ажралиб 
чиққан гуруҳлар деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича кидарийлар У асрда массагет 


57 
қабилалари иттифоқидан ажралиб чиқиб, бир неча марта Сосонийлар давлатига ҳужум 
қилган-лар. Бироқ, 456 йилги жангда Кидар Сосонийлардан мағлубиятга учраб ҳалок 
бўлгач, унинг ўғли Кунгас бошчилигидаги кидарийлар Қандаҳор (Пешавор) га ва ундан 
Шимолий Ҳиндистонга ўтиб Гупта подшолигини тобе этишган ва у ерда 75 йил ҳукм-
ронлик қилишган. 
V - VI асрлардаги тарихчи олимлар (Иешу Стилит, Пракопий Кесарийский, Себеос, 
Егише Вардапет ва б.) хионийлар, кидарийлар ва эфталийлар бир- бирларига яқин 
бўлган қабилалар иттифоқидан иборат деган фикрни билдирадилар. Бу юқорида номи 
келтирилган қабилалар ўртасидаги фарқ фақат сулолавий характерга эга деган фикрга 
олиб келади.
IV-VI асрларда Ўрта Осиѐга келган кўчманчи қабилалар иттифоқи асосида Эфта-
лийлар давлати ташкил топди. Эфталийлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар юнон, 
хитой, араб ва б. халқлар манбаларида учрайди. Уларда эфталийлар турли номлар би-
лан аталган. Жумладан, хитойларда Е-да ѐки И-да, сурия ва лотин манбаларида ―Эфта-
лит”, арман ѐзувларида ―Тетал‖ ѐки ―Хеттал”, араб ва форсчада ―Ҳайтал‖ ѐки 
“Ҳафтал‖, юнонларда ―Абдел, ҳиндларда ―Хуна‖ ва б. 
Хитой манбаларида эфталийлар турклар (тукюе)га яқин дейил-са, византиялик та-
рихчи Прокопий Кесарийский уларнинг келиб чиқишини ―хуннлар” билан боғлайди. 
Аксарият олимлар эса эфталийларни мил. авв. 1 - милодий IV асрда Еттисув ва Или 
воҳасидан Орол денгизи бўйларига келган ―хуннлар‖ билан аралашиб кетган сак - мас-
сагет қабилаларининг авлодларидир, деган фикрни билдирадилар. 
Ўрта Осиѐга бостириб кирган эфталийларнинг жануб сари силжишлари Эрон билан 
муносабатларни кескинлаштирди. Тахминан 457 йилда эфталийлар Ваҳшунвар Эфта-
лон бошчилигида- Чағониѐн (Термизнинг шимолидаги ерлар), Тоҳаристон ва Бадах-
шонни ўзига бўйсундириб Ўрта Осиѐда кучли давлатга асос солдилар. Кўпчилик олим-
лар Эфталийлар давлатининг маркази Пойканд (Бойкент) ѐки Балх бўлган деган фикрга 
келишган.
Эфталийлар давлатининг кучайишидан таҳликага тушган Эрон шоҳи Перуз (Феруз) 
эфталийларга қарши юришларда енгилган. Эрон сосонийлари узоқ вақт эфталийларга 
хирож тўлаб туришган. Кейинчалик эфталийлар Марв, Қобул ва Панжоб водийси, Қо-
ра-шар, Қашғар ва Хутонни ҳам эгаллаганлар. Эфталийлар Кушон подшолиги худудла-
рини қўлга киритишиб, сосонийлар давлатини тугатдилар ва Ўрта Осиѐ, Шарқий Тур-
кистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос сол-
дилар. 
Эфталийлар Ўрта Осиѐ халқлари ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаѐтида муҳим 
ўрин тутган. Прокопий Кесарийскийнинг ѐзишича: ―Эфталийлар (салтанати) бир ҳук-
мдор орқали идора этилиб, ўз қонуний (адолатли) давлатчилигига эгадир. Ўзаро ва 
қўшнилар билан (муносабатларда) адолат меъѐрини сақлашда византиялик ва форслар-
дан ҳеч бир қолишмайдилар‖. Эфталийлар асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик би-
лан, бир қисми чорвачилик билан шуғулланишган. 
Хитой манбаларида қайд этилишича У-У1 асрларда хусусан Шаркий Туркистон ва 
Ўрта Осиѐ худудларида кўплаб ғўза экилган. Ўрта Осиѐ пахтаси Хитойда ҳам машҳур 
бўлган. Тоҳаристон ва Суғдда ғаллачилик ва боғдорчилик ривожланган. Тоғли худуд-
ларда яшовчи аҳоли кўпроқ йилқичилик билан шуғулланган. Фарғона водийсида зотдор 
отлар кўпайтирилган. Ерга эгалик муносабатла-рининг таркиб топиши билан суғорила-
диган ер майдонларининг катта қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари - ―деҳқонлар” 
қўлида тўплана бошлаган. Бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг эркин аъзолар зо-
дагонлар асоратига тушиб, уларга тобе бўлишган. Хўжалик юри-тишда рента-солиқ ти-
зими кенг қўлланган. Эфталитлар даврида дехқонларга ѐлланиб ишлашга мажбур 
бўлган кишилар “кашаварзлар‖, ўз ерига эга бўлган эркин кишилар ―кадиварлар‖ деб 
аталган.
Жамиятда ер эгалиги муносабатлари шакллана бошлаган бўлса-да (қулдорлик ту-


58 
зуми ва ҳатто ибтидоий жамиятнинг қолдиқлари ҳам сақланиб қолган) қул меҳнатидан 
фойдаланиш давом этган. Зодагонлар жамиятда чекланмаган ҳуқуқларга эга бўлишган. 
Зодагон вафот этса махсус тайѐрланган тош даҳма (мақбара) га, қоида бўйича хотини, 
қуллари ва улфатлари ҳам биргаликда кўмилган. Бу жамиятда синфий табақаланиш ку-
чайганидан далолат беради.
Кушон давлати инқирозидан кейин ўлкада мустақил мулкдорлар пайдо бўлган. 
Улар Бухорода - бухорхудот, Чағониѐнда- чағонхудот, Варданзида- варданхудот, 
Шошда-тудан, Самарқанд ва Фарғонада-ихшид, Усрушанада-афшин, Хоразмда-
хоразмшоҳлар деб аталган. Мулкдорларнинг қуллар ва қарам кишилардан тузилган 
ҳарбий дружиналари бўлиб, улар ―чокарлар‖ деб аталган. Марказий ҳокимият ана шу 
мулк эгалари уюшмасидан ташкил топган. 
Эфталитлар даврида кўплаб шаҳар-қалъалар қурилган бўлиб, улардан бири Пой-
кент тарихчи Наршахийнинг ѐзишича ―Бухоро шаҳридан қадимийроқдир‖. Қалин му-
дофаа деворлари билан ўралган қўрғонлар -Нахшаб воҳасидаги Заҳоки-Морон қалъаси, 
Бухородаги Варахша қалъаси, Хоразмдаги Фирқалъа, Самарқанд воҳасидаги 12 та 
дарвозага эга бўлган Девори-қиѐмат, Бухоро воҳасидаги Кампир-Девор эфталийлар-
нинг ўзига хос меъморчилик намуналаридир. Эфталийлар даврида қасрлар икки қават-
ли, шифти текис, гумбасимон ва равоқ-симон ѐпилган хоналардан иборат бўлиб, улар 
пахса, хом ва пишиқ ғиштлардан қурилган. Сарой ва ибодатхоналар деворлари одат-да 
рангли тасвирлар билан безатилган. Жумладан, Болаликтепа (Сур-хондарѐ) дан то-
пилган суратларда зиѐфат жараѐни тасвирланиб, унда башанг кийинган аѐл ва 
эркакларнинг суратлари маҳорат билан иш-ланган. Бухорхудотларнинг қароргоҳи-
Варахша саройи, Тошкент во-ҳасидаги Оқтепа, Хоразм воҳасидаги Фирқалъалар эфта-
лийлар меъ-морчилигининг ажойиб намунасидир. Бу даврда суғориш каналлари ҳам 
қазилиб, янги ерлар ўзлаштирилган. Суғориш услуби такомил-лашиб, ҳозирги Захариқ, 
Бўзсув, Дарғом каналлари бунѐд этилган. 
Эфталийлар даврида ―Буюк ипак йўли‖ орқали Эрон, Византия, Хитой, Ҳиндистон 
ва б. давлатлар билан савдо алоқалари ривож-ланиб, унда суғдийлар етакчи ўринни 
эгаллашган. Муомалада сосо-ний тангалари билан бирга Суғд, Хоразм тангалари ва ҳам 
қўлла-нилган. Савдо орқали суғд тили ва ѐзуви Шарқий Туркистонга қадар борган. 
Суғд ѐзувидан ташқари хоразмий ва эфталий ѐзувлари ҳам мавжуд бўлган. Бундай 
ѐзувлар Зангтепа, Қоратепа, Афросиѐб харо-баларидан, Кофирқалъадан топилган. Кўч-
манчи аҳолининг кўпчилиги туркийча сўзлашганлиги туфайли туркий тил тобора 
кўпроқ ѐйилган. 
Эфталийлар давлатида диний эътиқодлар турлича бўлган. Масалан, Суғдда зарду-
штийликка, Тоҳаристон ва Шарқий Туркистонда буддийликка эътиқод қилувчилар 
кўпчиликни ташкил қилган. Шаҳарларда насронийлар ва яҳудий жамоалари ҳам 
мавжуд булган. Монийлик дини ва Маздак таълимоти (Эрон) ѐйилган. Маздак Ҳамадан 
(470-529) таълимотининг ѐйилишига ерларнинг жамоа ихтиѐридан тортиб олиниб, 
мулкдорлар қўлида тўпланиши сабаб бўлган. Маздак зардуштийлик динига асосланиб, 
барча кишилар бу дунѐ неъматларидан баробар фойдаланишлари лозим деган ғояни ил-
гари. Шу боис маздакчилар ―З‖ ҳарфи билан бошланувчи тўрт нарса: 1. Замин (ер), 2. 
Зар (олтин), 3. Зўрлик (ҳокимият куч), 4 Зан (хотин) -жамият аъзолари ўртасида тенг 
тақсимланиши талабини қўйганлар. 
Маздакийлик ҳаракати кучайиб кетгач, Эрон шоҳи Кубодшоҳ 429 йили эфталийлар 
ѐрдамида бу ҳаракатни бостирди. Кубодшоҳ 429 йилда Маздакни қатл эттирди, унинг 
тарафдорларига қарши аѐвсиз кураш олиб борди. Хисрав 1 Анушарвон даврида мазда-
кийлар ҳаракатига бутунлай чек куйилди. 
Эфталийлар давлати 563-567 йилларда Турк ҳокони Силсивул билан булган ку-
рашларда мағлубиятга учраб, инқирозга юз тутди ва ўз ўрнини янги сиѐсий куч – Турк 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish