Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Даван давлати мил.авв. IV- мил. III асрларда мавжуд бўлган. Даван подшолигида 
суғорма дехқончилик, чорвачилик ва ҳунарманд-чилик ривожланган. Ипак йўли таъси-
рида шаҳарсозлик маданияти анча такомиллашган. Бу давлат савдогарлар ва сайѐҳлар-
ни шарқий Суғдиѐна чегараларидан то Тань (Хитой) империясигача бўлган йўлнинг 
хавфсизлиги, озиқ-овқат, таржимонлар ва йўл кўрсатувчилар билан таъминлаб турган. 
Мил. авв. II асрда Довон давлатида 300 минг киши яшаган. Водийда шаҳарлар кўп 
бўлиб, пойтахти Эрши шаҳри (ҳозирги Марҳамат) бўлган. Хитой тарихчиларининг гу-
воҳлик беришича, Даван давлати ҳудудлари Хўжандгача борган. Фарғонанинг ―Само-
вий‖ деб ном олган наслдор отлари кўпчиликни қизиқтирган. Мил. авв. 104-101 йил-
ларда Хитойнинг 60 минг кишилик қўшини Даванга бостириб кирганда даванликлар 
қангликлар ѐрдамида хитойликларни ҳайдаб юбориб, ўз мустақиллигини сақлаб қолган. 
II асрда Даван давлати барҳам топди. Унинг ерлари Кушон подшолигига қўшиб олин-
ди. 


50 
Мил. авв. 140-130 йилларда шимолий-шарқдан келган юэчжи қабилалари (Гуйшу-
ан, Шуанми, Хисе, Хюми, Думи) Юнон Бақтрия давлатига зарба бериб, унинг худудида 
ўрнашиб қолдилар. Мил. авв. I асрда улар гуйшуан қабиласи бошлиғи Кадфиз атрофида 
бирлашдилар. Кадфиз янги давлат ҳукмдорига айланди. Унинг дастлабки пойтахти 
Далварзинтепа (Cурхондарѐда) бўлган. Кужула Кадфиз даврида Афғонистон ва Каш-
мир вилоятлари Кушон давлати давлати таркибига қўшиб олиниб, унинг ҳудуди янада 
кенгайган. Кадфиздан кейин тахтга унинг ўғли Вима Кадфиз (Кадфиз II) ўтирди. У 
мамлакатида пул ислоҳоти ўтказиб тангалар зарб қилдир-ди. Канишка даврида Кушон 
давлатининг маркази Пешовар шаҳри (Афғонистон) га кўчирилган. Бу давлатнинг 
ҳудуди Ҳиндистон ва Шарқий Туркистондан Амударѐнинг ўрта оқимларигача кенгай-
ган. Канишка даврида будда динига эътибор кучайган. Самарқанд ва Тер-миз Кушон 
подшоларининг йирик шаҳарлари эди. Тупроққалъа (Хо-разм) шу даврнинг йирик 
шаҳар-қалъаси бўлган. Бу ердан Хоразм подшоларининг архив ҳужжатлари топилган. 
Бу даврда Хоразм ва Зарафшон воҳаларида кўплаб суғориш иншоотлари (Талли-барзу) 
қурилди, савдо-сотиқ ривожланиб, ―Буюк ипак йўли‖нинг аҳамияти ортиб борди. Ми-
лодий IV асрда Кушон давлати парчаланди. 
Бу даврда деҳқончилик маданияти Амударѐ, Зарафшон, Қаш-қадарѐ ҳавзалари ва 
Сирдарѐ ҳавзаси доирасида кенг ѐйилган. Бақ-трия, Сўғд ва Хоразм давлатлари моддий 
маданиятида қадимги шарқ цивилизацияси ўз аксини топган эди. Бу давр ҳунармандла-
ри ишлаб чиқарган маҳсулотлар товар характерига эга бўла бошлаган. Юнон-Бақтрия, 
Хоразм, Фарғона (Довон) ва Қанг давлатларида катта ер эгалари ўз ерларида қуллар 
меҳнатидан кенг кўламда фойдаланишмаган. Ўша даврда жамият асосини эркин жамоа 
аъзолари ташкил этган. Фақат кушонлар салтанати давридагина қуллар меҳнатидан 
фойдаланиш бирмунча кучайди. Бироқ, у ҳам Юнонистон ва Римдагидек қуллар 
меҳнатидан оммавий фойда-ланиш даражасига кўтарилмади. Шундай қилиб, бу даврда 
таркиб топган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий асосини эркин жамоа хўжаликлари 
ташкил этар эди. 
Саволлар: 
1. Ўзбек давлатчилиги тарихи қачондан бошланган? 
2. Ўрта Осиѐ худудини ўз ичига олган антик давлатлардан қайси бири дунѐнинг 
қудратли давлатлари қаторига кирган? 
3. Ўрта Осиѐ халқларининг антик даврда ўзаро алоқалари қандай бўлган? 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish