Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Қанғ давлати  академик К. Шониѐзовнинг фикрича, тахминан мил. авв. III аср 
бошларида қанғарларнинг Ўрта Осиѐга босиб келган македониялик Искандар қўшин-
лари билан юнон-македонияликлардан ташкил топган Салавкийлар сулоласи (мил. 
авв. 312-250 йй.)га қарши узлуксиз равишда олиб борган курашлари натижасида ву-
жудга келган. Кейинчалик, Юнон-Бақтр давлати (мил.авв. 250-140 йй.) ҳамда қўшни 
кўчманчи қабилалар билан бўлган курашлар натижасида Қанғ давлати мустаҳкамла-
ниб, Ўрта Осиѐда йирик давлатлардан бири қаторида тилга олинади
1
. Хитой тарихчи-
си Сима Цянь Қанғ давлати  ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти ҳақида берган маълумотида, 
унинг аҳолиси асосан кўчманчилардан иборат бўлганлигини ѐзади. 
Қадимги манбаларда Қанғ давлати қай даражада идора қилинганлиги ҳақида 
аниқ маълумотлар учрамайди. Тўнғич Хань сулоласи тарихида (мил. авв. 202—
милодий 25 й.) бир мартагина Қанғуй (Қанғ) подшоси ўз оқсоқоллари билан мас-
лаҳатлашиб иш тутганлиги айтилади
2
. Бу Қанғ давлати аҳолиси ўша вақтларда ибти-
доий давр турмуш тарзидан тўла халос бўлмаганлигини кўрсатади. Қанғ давлатида 
қулдорлик даврида ҳам қабила бошлиқлари, ҳарбий саркардалар кенгашларда фаол 
қатнашганлар. Уларнинг фикрлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Бу подшо 
ҳокимияти маслаҳат мажлиси билан чегаралаб қўйилганлигидан далолат беради. 
Қанғ давлатига қарашли ерлар вилоятларга бўлиниб, уларни махсус ҳокимлар 
бошқарган. Вилоят бошлиқлари жобу ѐки ѐбу (Хитой солномаларида чжаову
3
) деб 
аталган. Қанғарларга қарашли туб ерларда жобулар ҳоқонларга яқин кишилардан, 
уларнинг қавму-қариндошлари, йирик қабила бошлиқларидан тайинланган. Қанғар-
ларга тобе, бироқ марказдан узоқ ерлар, жумладан Хоразм, Янцай (аланлар ери), Ян 
(угро-фин қабилалари ерлари) ва бошқалар ўша ерлик зодагонлар томонидан 
бошқарилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Милоддан олдинги II аср- милодий III аср ва ундан кейинги даврларга оид ман-
баларда қанғарлар (қанғуйлар) Фарғонанинг шимоли -ғарбида, унга чегарадош район-
ларда жойлашганлиги эслатиб ўтилади. Хитой элчиси Чжан Кянь милоддан аввалги 
128 йили Довон (Фарғона)нинг маркази Эршида ва Қанғуй ерида бўлган. Унинг 
маълумотида «Қанғуй Довон билан чегарадош» деб кўрсатилган
1
. кўрсатилган манба-
лар асосида қанғарлар ерлари шарқда Фарғона водийси, шимоли-шарқда усунлар, 
шимоли-ғарбда Сарисув дарѐси ва ғарбда Сирдарѐнинг ўрта оқимларигача чўзилган. 
Бу улкан 9104 ли (3,4 минг км) худуддаги қанғарлар ерида мил. авв I –милодий I-II 
асрларда 120000 оила ѐки 600000 киши яшаган
2

Тарихчи Симя-Цян мил. авв. II асрга оид маълумотида Қанғуй ҳақида, «Бу кўч-
манчи мамлакат» деб ѐзган эди
3
. Бироқ, Тўнғич Хань сулоласининг тарихи (Цянь-
ханьшуда) маълумотларида милодий I асрнинг бошларида қанғуйларнинг ярим ўтроқ 
халқ бўлганлигига ишора қилинади. Бу сулола тарихи маълумотларига кўра, қанғуй-
ларда қорамол ва қўйлар кўп бўлган. Улар кўплаб зотли отлар етиштирганлар. Чорва 
молларининг кўпчилиги Қанғ подшолари ва уларнинг қариндошларига тегишли 
бўлган. Шунинг учун бўлса керак, хоқон ва унинг уруғлари баҳор келиши билан 
қишги қароргоҳдан ѐзги қароргоҳга, яъни Сирдарѐнинг қуйи оқимидаги ўтлоқ ерларга 
бориб ўрнашганлар. Кузда молларини орқага қайтаришиб, Келес чўлига ва тоғ ѐн 
бағирларидаги яйловларга жойлашганлар. 
Чорваси кам бўлган аҳолининг кенг яйловлар қидириб воҳадан чиқиб кетишига 
эҳтиѐж бўлмаган. Улар чорвачиликдан ташқари деҳқончилик ва ҳунарманчилик билан 
1
Шониѐзов К.Қанғ давлати ва қанғлилар. –Т.: «Фан», 1990, 27-б. 
2
Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в средней Азии в древние времена. –
Т. II, -М.-Л., 1950, 190-б. 
3
Ўша ерда, 274-275-б. 
1
Ўша ерда, 150-б. 
2
Шониѐзов К.Қанғ давлати ва қанғлилар. –Т.: «Фан», 1990, 35-б. 
3
Бичурин Н.Я. Кўрсатилган асар, II-жилд, 150-б. 


37 
шуғулланишган. Бу вазият қанғлиларнинг камбағал қисмини ўтроқ, ярим ўтроқ хўжа-
лик юритишга мажбур этган. Тошкент воҳасида яшаган деҳқонлар арпа, буғдой, тариқ, 
нўхат, шоли ва бошқа донли экинлар етиштирганлар, мевали дарахтлар ва узумзорлар 
кўп, сут-қатиқ мўл бўлган
4
.
Илк темир даврида Тошкент воҳасида ҳам деҳқончилик ва чорвачилик анча ри-
вожланган. Оҳангарондаги Бурғулуқ манзилгоҳидан топилган ашѐлар бунга гувоҳлик 
беради. Бу ерда тураржойлар ярим ертўлалардан иборат бўлиб, маданий қатламдан со-
пол идиш парчалари, бронза ўроқлар, ўқ учлари ва тош қуроллар топилган
5
. Тошдан 
ясалган иш қуроллари билан деҳқончилик қилиш оғир ва айни пайтда ернинг ҳосил-
дорлиги ҳам паст бўлган. Милодий I-II асрлардагина Ўрта Осиѐда меҳнат ва жанг 
қуроллари темирдан ясалган
1
. Ҳунармандлар Чотқол ва Қурама тоғларидан темирчи-
лик ва мисгарлик учун маъданлар қазиб олишган. 
Бу даврда воҳада катта ва кичик каналлар қазилиб, ерларни сунъий суғоришга 
эътибор кучайган, чорва молларига омоч қўшиб ер ҳайдаш оммавий тус олган. Экин-
зорлар, токзорларга мотига билан ишлов бериш билан бирга, ҳайвонлар кучидан ҳам 
фойдаланилган
2
. Деҳқонлар ўрилган донни от ва ҳўкизлар ѐрдамида янчиб олганлар. 
Чоштепадан топилган ашѐларнинг далолат беришича, деҳқонлар донни махсус ўрада 
сақлаганлар. Одамлар донни чўзинчоқ шаклдаги энли тошлар орасига солиб 
ишқалашган ва ѐрма тайѐрлашган. Юмалоқ шаклдаги қўл тегирмонлари (ѐрғу-
чоқлар)да ун тортиш оммавий тус олган
3
.
Қовунчида олиб борилган археологик топилмалар Қанғ давлати аҳолисининг 
турмуш тарзини ўрганишда муҳим ўрин тутади. Қовунчи манзилгоҳи қатламларидан 
меъморчилик қолдиқлари, суяк ва металлдан ясалган буюмлар ва иш қуроллари (ўроқ, 
пичоқ, мотига), камон ўқларининг учлари, матоларнинг бир неча хил намуналари, шу-
нингдек, турли ҳажмдаги сопол идишлар (кўза, хум, хурмача, коса, тоғора, қўра ва б.)
топилган
4
. Сопол идишлар кўпинча қизил ангоб билан бўялган, баъзи идишларда ҳай-
вонларнинг боши тасвирланган. 
Кейинги тадқиқотлар шак-массагет ва бошқа кўчманчи қабилаларга хос бўлган 
қуѐшга сиғиниш эътиқоди зардуштийлик динига ҳам ўтган деган фикрларни ўртага 
ташламоқда. Зардушт таълимоти кейинчалик қовунчиликлар (қанғарлар) орасида ҳам 
кенг тарқалган. Қовунчи II қароргоҳидан топилган II-IY асрларга оид лойдан ясалган 
туморларда қуѐш тасвири солинганлиги фикримизнинг далилидир. Қовунчиликлар 
ҳайвонлар (айниқса, ҳўкиз ва қўчқор) қудратига ҳам ишонганлар. Улар сопол иди-
шларга бу ҳайвонларнинг тасвирларини ҳам чизганлар. Ўша давр кишилари ҳўкиз бо-
шига ҳимоя кучига эга бўлган, бахтсизликларни олдини олувчи илоҳий куч сифатида 
қаралган. Зардуштийлик динида қўчқорни қўриқловчи, ҳимоя қилувчи сеҳрли куч 
(фарн, фарнах)га эга деб билишган. Қовунчиликлар учун қўчқор тўкинлик, бойлик 
рамзи ҳисобланган
5
. Бу эътиқодлар ҳалигача ўз таъсирини йўқотмаган. Масалан, 
Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида «Қўчқор ота», «Қўчқор мозор» деган жойлар 
мавжуд бўлиб, бу ерларга одамлар зиѐратга келишган, қўчқор сўйишиб, қурбонлик 
қилишган. Зиѐратгоҳ жойларга қўчқор шохларини осиб қўйишган. Чўпонота чўпон-
4
Кюннер Н.В. Китайские известия о народах Южной Сибири, Центральной Азии и Дальнего Востока. 
_М., 1960. –97, 175-бетлар. 
5
Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Ўрта Осиѐ археологияси. -Т.: «Ўқитувчи», 1990.-150-б.; Дуке Х.И. Посе-
ление Бургулюкской культурў Ташкентского оазиса. –Т., 1982.
1
Литвинский Б.А. Орудия труда и утварь аз могильников Западной Ферганў. –М., 1986, 31-33 –б. 
2
Қаранг. Буряков Ю.Ф. Историческая топография Ташкентского оазиса. –Т., 1986. – 36-б. 
3
Литвинский Б.А. Орудия труда и утварь аз могильников Западной Ферганў. –М., 1986, 31-36 –б. 
4
Григорьев Г.В. Келесская степь в археологическом отношении (К истории культурў древних саков) 
// Известия АН КазССР. –Алма-Ата, 1984, № 1. 51-б.; Ўша муаллиф. Каунчитепа. –Т., 1940.
5
Литвинский Б.А. Кўрсатилган асар. 44-59 –б. 


38 
ларнинг пири бўлса, Зангиота (Тошкент шаҳри яқинида) қорамолчилик ва боғдорчи-
ликнинг пири ҳисобланган. 
Қовунчи манзилгоҳлари аҳолиси турли матолар тўқишни ҳам ўзлаштириб 
олганлар. Матолар асосан жун ва пахтадан тўқилган. Милодий II-III асрларда Ўрта 
Осиѐ, жумладан, Сўғдда шойидан тўқилган матолар ҳам кенг тарқалган. Қадимги ҳинд 
достони «Маҳабхарата»да тасвирланишича, подшо Юдихаштхира бошчилигида 
руҳларга атаб қурбонлик байрамлари ўтказилган. Бу байрамларда штирок этиш учун 
турли мамлакатлардан (жумладан, шаклар, тоҳарлар, қанғалар ва б.) элчилар келган. 
Элчилар топширган совға-саломлар ичида жун, пахта, ипакдан тўқилган матолар кўп 
бўлган. Шунингдек, элчилар бу матолардан тикилган кийимлар, темир учли найзалар, 
ойболталар, теша ва бошқа буюмлар олиб келишган. Шаклар, тоҳарлар ва 
қанғаликлар олиб келган совғалар ичида мусалласнинг бир неча хили, турли зировар-
лар ҳамда қимматбаҳо жавоҳирлар бўлган. 
Қанғ маданиятининг гуллаб яшнашида Сирдарѐнинг ўрта оқимида яшаган 
халқларнинг Сўғд, Фарғона, Тяньшань тоғининг шимоли-шарқий қисмида яшаган 
халқлар билан яқин алоқада бўлганлиги самарали таъсир кўрсатган. Қадимги манбала-
рда кўрсатилишича қанғуйларнинг шимоли-шарқий қўшниси Янцай (аланлар) ҳамда 
Бухоро (Ань, Аньси) аҳолисининг урф-одати қанғуйларникига ўхшаш бўлган. Солно-
маларда ѐзилишича қанғуйларнинг урф-одатлари, турмуш тарзи Шимолий хитой ва 
Шарқий Туркистонда яшаган катта юечжиларникига ўхшаш бўлган
1
. Қанғлиларнинг 
қўшни халқлар билан моддий ва маданий алоқаларининг кенгайиб боришида «Ипак 
йўли»нинг аҳамияти катта бўлган.
Хитой манбалари маълумотларига кўра, милоддан аввалги II-I асрларда Даван 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish