35
Дархақиқат, Юнон-Бақтрия давлатининг асосини ташкил этган Бақтрия, Суғдиѐ-
на, Марғиѐна вилоятлари иқтисодий жиҳатдан ўзига тўқ, шаҳарлари кўп, табиий бой-
ликлари мўл ва иқтисодий қулайликларга эга ўлкалар эди. Бу вилоятларнинг деҳқон-
чилик маданияти сунъий суғоришга
асосланган, бошоқли экинлардан шоли, буғдой,
тариқ, арпа кабилар кўп экилган.
Плиний Юнон -Бақтрияни унумдор ерларга, буғдой экинзорларига бой мамла-
кат, у ерда шоли ва деҳқончиликнинг бошқа соҳалари юксак ривожланган деб хабар
беради. Антик давр тарихчи ва географлари Суғдиѐнага ҳам
шундай таъриф беради-
лар. Суғдиѐнанинг Бақтрияга нисбатан чўл зонаси кўпроқ бўлса-да, аммо у ерда аҳоли
зич жойлашган, унумдор экинзорлар, боғу роғлар кўп бўлган, у
Зарафшондан сув
ичган. Муаллифлар Суғдиѐна ерларини Зарафшондан олинган каналлар орқали
суғорилиши ҳақида ѐзадилар. Улар Юнон –Бақтрия давлатига тегишли Марғиѐна
ҳақида, у ерда суғорма деҳқончилик кенг ривожланганлигини, мамлакатнинг ҳосилдор
боғларга ва унумдор бошоқли экинзорларга бурканганлигини таъкидлайдилар.
Антик давр тарихчи ва географларининг Суғдиѐнага оид маълумотларига кўра,
бу ерда Бақтрияга нисбатан чўл зоналари кўпроқ бўлса-да аҳоли зич жойлашган.
Суғдиѐнанинг ерлари унумдор, экинзорлари, боғ-роғлари кўп бўлган, Суғдиѐна ер-
лари Зарафшондан олинган каналлар орқали суғорилган. Страбоннинг ѐзишича,
Марғиѐна Юнон –Бақтрия давлатига қарашли бўлиб, у ерда суғорма деҳқончилик кенг
ривожланган, мамлакат ҳосилдор боғларга ва унумдор бошоқли экинзорларга буркан-
ган. Марғиѐна узумларининг занглари жуда йўғон, шохлари эса жуда узун бўлган.
Суғдиѐнада Ерқўрғон, Афросиѐб, Талли-Барзу каби ѐдгорликларининг шу даврга
оид маданий қатламлари, Марғиѐнада Говурқалъа каби қадимги шахар қолдиқлари ўр-
ганилди. Бу ѐдгорликлардан топилган бой ашѐвий далиллар Юнон-Бақтрия давлатида
(мил. авв. III-II асрларда) деҳқончилик ва чорвачиликдан ташқари кўп тармоқли ҳу-
нармандчилик ҳам тараққий этганлигига гувоҳлик беради. Айниқса кулолчилик анча
ривожланган бўлиб, Бақтрия, Марғиѐна ва Суғдиѐна кулоллари юксак санъат дара-
жасига кўтарилган сопол идишлар ясай билганлар. Уй-жойлар, шоҳона саройлар, ибо-
датхоналар ҳамда мудофаа иншоотлари қуришда бу ўлка халқлари антик даврдаѐқ
катта муваффақиятларга эришганлар.
Бу даврда Бақтрия ва Сўғд ѐзуви вужудга келди. Ҳукмдорларнинг тасвирлари би-
тилган танга пуллар кўплаб зарб этилди. Тасвирий санъат, амалий санъат, меморчилик
санъати, заргарлик ва бошқа санъат соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Масалан,
1939-1940 йилларда Бақтриянинг қадимги Баграм шаҳридан қазишма вақтида фил су-
ягига маҳорат билан ишланган санъат асарлари топилди.
Бу даврда Ўрта Осиѐ халқлари асосан зардуштийлик динига эътиқод қилишган.
Маҳаллий диний тасаввурлар юнон мифологияси образлари билан чатишиб кетган. Бу
ҳолатни подшо Деметрий зарб эттирган тангаларда ҳам кузатиш мумкин.
Деметрий
тангаларида Наҳид ва Артамида суръатлари биргаликда тасвирланган. Бир кумуш ме-
дальонда ҳосилдорлик худосининг образи юнон худоси Ника қиѐфасида берилган.
Ўрта Осиѐда кенг тарқалган ва халқнинг эътиқоди баланд бўлган қуѐш худоси Митра
юнон худоси Геракл билан бирга тасвирланган. Бу тасвирлар Деметрий ва Евтидем I
тангаларида кўплаб учрайди. Аммо маҳаллий ҳосилдорлик худоси Наҳид образи
алоҳида эътиборда турган. Унга атаб махсус ибодатхоналар қурилган. Унинг ҳайкал-
чалари ибодатхоналарни безатиб турган. Сувга, ерга, қуѐшга бўлган ҳурмат ва эътиқод
кенг халқ оммасининг илмий тассавурида катта ўрин тутган.
Хуллас, Юнон-Бақтрия даврида моддий ва маънавий маданият юксак даражасига
кўтарилиб, у ҳаѐтнинг барча жабҳаларида ўз аксини топган. Маҳаллий аҳолининг
анъанавий маданияти ва санъати ўзига хос усулда ривожланда ва айни пайтда юнон
(эллинизм) маданиятида кўзга ташланган юксак меъморчилик
санъатининг ибратли
томонларини ўзига сингдирди. Бу юксалиш Кушонлар салтанати замонасига келиб
юксак ривожланишда давом этди.