Саволлар:
1. Мамлакатимиз худудида энг қадимги одамлар яшаган манзилгоҳлар қаерлардан то-
пилган?
2. Цивилизация деганда нимани тушунасиз?
3. Ёзув инсоният тарихида қандай рол ўйнаган?
4. Эллин маданияти деганда нимани тушунасиз?
28
ЎРТА ОСИЁДА СИНФИЙ ЖАМИЯТНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ. БУ ДАВРДА СИЁСИЙ
ВА ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ.
Милоддан аввалги YII-YI асрларда Ўрта Осиѐнинг жанубий вилоятларида бир не-
ча сиѐсий бирлашмалар- Бақтрия, Марғиѐна ва «Катта Хоразм» каби давлат тузилма-
лари вужудга келди. Ўрта Осиѐда бундай давлат тузилмалари-подшоликларнинг пай-
до бўлишига ички ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий омиллардан ташқари, ташқи субъ-
ектив шарт-шароитлар ҳам кучли таъсир кўрсатган. Шулардан бири Мидия, Оссурия,
Митания каби давлатлар томонидан ҳужумлар хавфи эди. Археологик ва ѐзма манба-
лар («Авесто», юнон-рим тарихчилари-Геродот, Юстин, Страбоннинг маълумотлари,
илмий адабиѐтлар-С.П.Толстов, В.Массон, М.Дандамаев асарлари)нинг гувоҳлик бе-
ришича ушбу сиѐсий жараѐнлар Аҳмонийлар империяси вужудга келишидан олдин
содир бўлган. Бу даврда Ўрта Осиѐда қуйидаги давлат уюшмалари бўлганлиги
ҳақида маълумотлар берилади:
1. Мил. авв. IX-VI асрларга оид қалъалар- Анов, Ёзтепа (Турк-манистон), Дарате-
па, Афросиѐб, Кўзалиқир, Далварзин (Ўзбекис-тон) дастлабки давлат уюшмалари мар-
казлари бўлган деб тахмин қилинади.
2. Арѐнам Вайжо – маркази Ария ва Марғиѐнада бўлган ―Катта Хоразм‖ ѐки Аму-
дарѐнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати.
3. Қадимги Бақтрия давлати. У Ўрта Осиѐдаги йирик давлат уюшмалари-
дан бири бўлиб, баъзи маълумотларда таъкидланишича Суғд ва Марғиѐна ҳам
Бақтриянинг таркибига кирган.
Ўрта Осиѐ худудидаги учинчи сиѐсий куч ―Авесто‖да ―турлар‖ деб аталган кўч-
манчи сак қабилаларининг конфедерациялари бўлиб, улар Ўрта Осиѐнинг шимолий
кенгликларида яшаганлар. Милоддан аввалги XI-VIII асрларда кўчманчи қабилалар
жамиятлари ҳужумкор табиатга эга кучли ҳарбий-сиѐсий бирлашмалардан иборат
бўлиб, мунтазам жанубий дехқончилик воҳаларига хавф солиб турар эдилар.
Қадимги юнон тарихчилари Каспий денгизидан Олтойгача бўлган бепаѐн худудда
кўчманчи скифлар яшаши ҳақида маълумотлар беришган. Аҳмонийларнинг миххат
ѐзувларида скифлар таркибига кирувчи саклар уч гуруҳга бўлинади:
1. Сака - хаумаварка. Тадқиқотчилар бу гуруҳни Геродотнинг “скиф - аморглари‖
билан бир деб ҳисоблайдилар.
2. Сака - тиграхауда - “ўткир учли қалпоқ кийган саклар‖
3. ―Сака - тиай-тара-дарайя‖- ―дарѐ ортидаги саклар‖.
Ўрта Осиѐда яшаган энг йирик қабилалардан бири-массагетлар бўлиб, улар бир
неча сак қабилаларини бирлаштирган йирик қабилалар иттифоқи эди. Бу қабилалар
иттифоқи жанговарлик характерига эга бўлиб, улар найза, қалқон, чўқморлар билан
қуролланганлар. Массагетлар ботир ва кучли эркакларни ҳурмат қилишган. Улар
учун касал бўлмасдан узоқ яшаш ѐки жангда ҳалок бўлиш фахрли ҳисобланган. Улар
қўрқоқ, касалманд ва нимжон кишиларни ѐмон кўришган.
“Авесто‖нинг Яшт қисмида таърифланишича, илк синфий тенгсизлик даврида
Марказий Осиѐда жамият алоҳида оилалар (―нмана‖) дан ташкил топган. Ерга уруғ
жамоаси (―вис‖) эгалик қилган. Бир неча уруғлар қабила (“занту‖)га бирлашган.
Қабилаларнинг бирлашишидан вилоятлар (”даҳью‖) ташкил топган. Вилоятларни
бошлиқ (―қави‖)лар идора қилган. Авестода талқин қилинишича, жамият ўша даврда
коҳинлар, ҳарбийлар, чорвадорлар ва ҳунармандларга бўлинган. Бу даврда оила тар-
кибида тўла ҳуқуққа эга бўлмаган аъзолар вира, вайса ва париайтарлар ҳам бўлган.
Вира одатда ―эркак”, “жангчи‖ маъноси билан бирга «қул» маъносида ҳам ишла-
тилган.
«Авесто»да бошқарув тартибининг баѐн этилиши:
29
Бошқарув тартиби «Авесто тушунчалари»
Бу даврда эътироф этилган тоифалар орасида чорвадорларга алоҳида эътибор бе-
рилган. Хусусан, Аҳура-Мазда мадҳиялари орасида ―Сен ўша, ким бизга ҳаѐт манбаи
бўлган чорвани дунѐга келтиргансан... Чорвага яхши эга керак. Ушбу ердаги чорва
эгаларига мен эркин ҳаѐтни таъмин қиламан‖,- деган фикрлар учрайди. ―Авесто‖ жа-
миятгда эзгуликни тарғиб қилган. Унинг асосий шиори ―эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу
амал”дир. Бу муқаддас китобда тарғиб қилинган эзгу ниятлар асрлар давомида жаҳон
халқлари қалбига сингиб, уларни яхшиликка даъват қилиб келган. Оташпарастлик ди-
нида якка худолик таълимоти тарғиб этилишига қарамасдан Зардушт Аҳура-Маздага
таянч бўлган бир неча худолар ҳақида маълумотлар берган. Улар орасида Митра худо-
си инсониятга ҳаѐт манбаи бўлган қуѐш нури ва иссиқлик беради. Анахита худоси
одамларга ер, сув, ҳосилдорлик, гўзаллик, севги-муҳаббат, нафосат, қахрамонлик, куч-
қувват, ютуқлар беради.
Якка худоликни тарғиб этган зардуштийлик дини ўша давр Эрон ва Турон за-
мин аҳолисининг мафкураси ва ахлоқ нормаларини ифода этиб, халқларни ҳалол
меҳнатга даъват этган. Унда деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш ўсим-
ликлар ва ҳайвон боласини ўз фарзандидек тарбиялаш ва у йўлдаги фидоийлик инсон-
ларга хос улуғ фазилат эканлиги ўқдирилган. Зардуштийликда исрофгарчилик қорала-
нади. Ҳар бир инсон ўз меҳнати билан яратган ноз неъматлар ҳисобига яшашга одат-
ланмоғи зарурлиги таъкидланган.
―Авесто‖да ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи чорвачилик билан шуғулланган Ўрта
Осиѐ ва Эрон халқлари ҳақида қимматли маълумотлар берилади. Бу маълумотлардан
ҳар иккала худуд ўртасида иқтисодий, сиѐсий, диний, маънавий ва ғоявий ҳамкор-
лик билан бир қаторда ўзаро зиддиятлар, қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд бўлганли-
гини англаб олиш мумкин.
―Авесто‖да Ўрта Осиѐдаги кўплаб жуғрофий номлар тилга олинган бўлиб, Улар
ҳақида Ахура Мазда қуйидаги фикрларни билдирган: ―Мен Ахура Мазда энг яхши
ерлар ва мамлакатларнинг сараси қилиб Арѐнам Вайжони, …сўнг сўғдлар яшайдиган
Гавани, кейин эса Моуруни, тўртинчи қилиб Баҳдини, …бешинчи бўлиб Нисайани
яратдим»
1
. ―Авесто‖да бундай вилоятларнинг жами 16 таси санаб ўтилади.
Видевдатнинг биринчи бобида санаб ўтилган вилоятлар Яшт вилоятлари рўйха-
тидан фарқ қилиб, бу рўйхатга кўра унга Арѐнам Вайжо, Гава, Моуру, Баҳди, Нисайѐ,
1
История Узбекистана в источниках, с.28.
Уй қўрғон
жамоаси
Уй эгаси
«Нманопати »
Қишлоқ
жамоаси
Қишлоқ
оқсоқоли
«Виспати»
Туман бир-неча
қишлоқ жамоаларии
Оқсоқоллар
кенгаши
«Ҳанжамана»
Вилоят
(бир неча туман)
Вилоят
ҳокими
«Даҳъюпати»
Мамлакат
Мамлакат
ҳокими
«Қави»
30
Аръѐ, Ваэкерета, Урва, Хнанта, Рага, Чахро, Варна, номсиз етти Ҳинд вилоятлари ва
Ранха дарѐсининг юқори оқимидаги худудлар киради. ―Авесто‖да Арѐнам Вайжо,
Суғд (Гова), Бақтрия ва Марғиѐна каби вилоятларга аниқ тасвирлар берилиши китобни
яратувчилар бу вилоятларда яшаганликлари ва улар ҳақида яхши тасаввурга эга
бўлганликларидан далолат беради.
―Арѐнам Вайжо‖-―орий кенгликлари‖ маъносини беради. Кўп тадқиқотчилар уни
Хоразм
деб
тушунсаларда,
бошқача
қарашлар
ҳам
мавжуд.
Масалан,
И.М.Дьяконовнинг фикрича ―орий кенгликлари‖ бир мамлакат ѐки вилоят тушунчаси-
дан кўра кенгроқ маънода қўлланилиб, бутун Ўрта Осиѐ ва Шарқий Эрон текисликла-
рини ўз ичига олган. ―Орий‖ атамаси одатда кўчманчи қабилалар-― турлар‖га қарши
бўлган халқларга нисбатан қўлланилган. Антик тарихчилар бу худудни ― Хоразм‖ деб
тушунишган. Жумладан, Геродот ― Тарих‖ асарининг 3-жилдида гирканийлар, парфия-
ликлар, таманейлар, дрангиѐнлар ва хоразмликлар ерлари чегараларидан ўтган Ак да-
рѐсида тўғон қурилгани ва у хоразмликларга тегишли эканлигини ѐзади. Гекатий Ге-
родотдан сал олдинроқ (мил. авв. 500 йиллар) парфияликларнинг шарқий томонида
жойлашган ―бир қисми текисликларда, бир қисми тоғларда яшовчи‖ хоразмликларни
тилга олган эди. Бу ― Катта Хоразм‖ бўлиб, юқоридаги фикрларга кўра, Марв ва
Ҳиротнинг баъзи туманларини ҳам қамраб олган.
Мил. авв. VI-Y асрларда Хоразм худудида кўплаб шаҳар-қалъалар мавжуд бўлиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |