Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

маданияти деб ном беришган. Ҳозиргача водийда Чуст маданиятига оид ѐдгор-
ликларнинг 80 дан ошиғи топилган бўлиб, улар 2 даврга: 1) бронза даврининг сўнгги 
босқичи ѐдгорликларига; 2) милоддан аввалги VIII-VII асрга тегишли илк темир даври 
ѐдгорликларига бўлинади.
Чуст маданияти Фарғона водийсида деҳқончилик билан шуғулланган энг қадим-
ги қабилалар маданияти бўлиб, бу давр ѐдгорликлари тарихий-топографик таркибига 
кўра икки гуруҳга бўлинади: 1) майдони бир гектаргача бўлган майда манзилгоҳлар. 
Уларнинг ҳар бирида бир уруғ (оила) жамоаси истиқомат қилган; 2) майдони 10 ва 
ундан ортиқ гектарларга тенг бўлган қишлоқлар. Бу қишлоқларнинг ҳар бири суғорма 
деҳқончилик билан шуғулланган йирик қабилалар бирлашмасидан иборат бўлган. Қа-
димги деҳқончилк марказлари қуйидаги тизимда шаклланган: 
Уй қўрғон 
Қишлоқ 
Бир неча қишлоқлар
Суғориладиган ерлар Лалми ерлар Яйловлар
Қишлоқлар яқинидаги фойдаланилмайдиган ерлар 
Чуст маданияти ѐдгорлигини қазиш жараѐнида уларнинг қуйи қатламидан доира 
шаклида қазилган кўплаб ўралар топилган. Масалан, Чуст маконида 60 дан ортиқ, 
Чимбой маконида эса 16 та ана шундай ўралар очилган. Бу ўраларнинг қандай мақсад-
да қурилганлиги тўғрисида ҳар хил фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар улардан 
яшаш учун кулбалар сифатида фойдаланилган дейишса, бошқа бир гуруҳ олимлар 
Фарғона водийсида яқин вақтларгача фойдаланиб келинган ғалла омборлари бўлган 
деб фараз қиладилар. Бизнинг назаримизда кейинги хулоса ҳақиқатга яқиндир. Бу
қадимги фарғоналикларнинг чорвадор қабилалардан ажралиб чиққан қисмининг ярим 
ертўла ва чайлаларда яшаб, ўтроқ турмуш тарзига ўтганликларидан далолат беради. 
Қишлоқлар қалин мудофаа деворлари билан ўралган. Чуст маданиятининг сўнгги 
даврларида аҳоли ўртасида оташпарастлик дини ҳам ѐйила бошлаган. 
Чуст маданияти аҳолиси деҳқончилик экинларидан буғдой, арпа, тариқ экиш-
ган. Чорвачиликда эса қорамолчилик ва йилқичилик етакчи ўрин тутган. Чустликлар
ғаллаларини 200 килограмдан то 2 тоннагача дон сиғадиган ўраларда сақлашган.
Деҳқончилик ишларида, ер ҳайдашда экинларни янчишда ҳайвонлардан фойдала-
нилган. Масалан, қадимги Фарғонанинг ҳозирги Қирғизистон худудига кирган Сойма-
литош қояси суратларида қўшга қўшилган ҳўкизлар тасвирланган.
Чуст маданияти ѐдгорликларини қазиш вақтида тўқимачилик дастгоҳига тегишли 
урчуқ тошлар, моки ва сопол бўлакларининг кўплаб топилиши, бу ерда тўқимачилик 
ва ҳунармандчиликнинг анча ривожланганлигини кўрсатади. Бироқ, бу даврда сопол 
идишлар асосан қўлда ясалиб, ҳали кулолчилик дастгоҳидан фойдаланишга ўтилма-
ган. Шунингдек, суякдан ясалган тароқларнинг топилиши ўша даврда чустликлар 


22 
ўзларига оро беришни ҳам билганликларидан далолат беради. 
Чуст маданиятига оид тўла тадқиқ қилинган ѐдгорликларнинг камлиги, улар-
нинг яхши сақланмаганлиги сабабли типологик тасниф ва ташқи белгиларини ҳисоб-
га олган ҳолда улар уч гуруҳга ажратилди: 
1. Йирик (13-25 га)- Ашқолтепа, Далварзин; 
2. Ўрта (1-5 га)- Чуст, Деҳқон, Ўш, Хўжамбоғ; 
3. Кичик (0,02-0,9), бу гуруҳга мазкур маданият обьектларининг асосий қисми 
киради. Шундай қилиб, сўнгги бронза ва илк темир даврида Чуст маданияти ѐдгор-
ликлари Фарғона водийси тарихида шаҳар маданиятининг вужудга келиши ва
давлатчилик унсурларининг пайдо бўлиши жараѐнларини ўрганишда муҳим ўрин ту-
тади.
Милоддан аввалги II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи яр-
мида Ўрта Осиѐда содир бўлган иқтисодий туб ўзгаришлар Тошкент воҳаси аҳолиси 
ҳаѐтига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бу воҳада жойлашган чорвадорлар ҳам аста секин 
деҳқончилик учун қулай бўлган жойларда доимий қароргоҳларини бунѐд этдилар. 
Чирчиқ, Оҳангарон дарѐлари ва уларнинг ирмоқлари бўлган катта ва кичик сойлар
Тошкент воҳасини деҳқончилик воҳасига айланишига самарали таъсир кўрсатган.
Бу худуддаги Бурғулуқ маданияти деб номланган илк деҳқончилик маданияти 
милоддан аввалги VI-IV асрларда шаклланган. Бурғулуқ маданияти қишлоқ қолдиқла-
рини қазиш вақтида кўплаб сопол парчалари, қумтошдан ясалган ўроқсимон пичоқлар, 
бронзада ясалган ўроқ ва пичоқлар, бигиз, ойна, игналар топилган. Топилмалар ораси-
да кўплаб тош қуроллар бўлиб, улар ичида ѐрғучоқлар, тош ўғир ва ўғир соплари икки 
парракли пайконлар ҳам учрайди. Сополлар қўлда ишланган. Бурғулуқ маданияти 
даврида Тошкент воҳасининг деҳқонлари ва ҳунармандлари сопол идишлар тайѐр-
лашда кулолчилик чархида фойдаланишни билмаганлар. Сополлар икки ярусли 
хумдонларда эмас, балки очиқ гулханларда пиширилган. Шунинг учун улар қўпол, 
мўрт бўлиб, бу идишлар текис ва силлиқ қилиб ишланмаган. Сопол идишларнинг 
турлари ҳам кўп бўлмаган. Улар ости ясси қилиб ишланган косалар, тувакчалар, хур-
мачалар ва қулоқли сопол қозонлардан иборат бўлган. Сопол идишларнинг (қозонлар-
дан ташқари) сиртига оч қизил ангоб берилган, сўнг пардозланган. Унинг устидан 
идишларнинг гардиши бўйлаб оч қора ѐки оч қизил рангда гул солинган. Сополларга 
туширилган гуллар оддий чизиқлардан иборат.
Ватанимиз тарихидан Тошкент воҳаси аҳолисининг илк деҳқончилик маданияти 
сифатида жой олган Бурғулуқ маданияти икки тарихий босқични босиб ўтди. Унинг 
биринчи босқичи милоддан аввалги IX-VII асрлар, сўнги босқичи эса милоддан авва-
лги VI-IV асрлар билан белгиланади. Бурғулуқликлар ўз тараққиѐтининг биринчи 
босқичида ярим ертўла ва чайла типидаги кулбаларда яшаб, деқончилик билан шуғул-
ланганлар. Иккинчи босқичда эса уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтида 
туб ўзгаришлар юз берди. Бу даврга келиб, улар гувала ва хом ғиштдан кулба қуришни 
ўзлаштириб олганлар. Деҳқончиликда сунъий суғоришдан фойдаланилган. Уларнинг 
қишлоқлари атрофида мудофаа деворлари пайдо бўлган.
Тадқиқотлар милоддан аввалги X-VIII асрларда чорвадор қабилалар ҳаѐтида 
ярим кўчманчилик ва ўтроқлашиш жараѐни кучайиб, деҳқончилик зоналарида эса йи-
рик каналлар ва ариқлар қуришга асосланган сунъий суғориш тизими такомиллашиб 
борганлигини кўрсатади. Бу даврда жамиятнинг иқтисодий юксалиши ибтидоий жа-
моа тузуми заминида ҳарбий демократия принципларига асосланган дастлабки давлат 
тузилмаларининг пайдо бўлишига шароит яратди. 
Милоддан аввалги IX-VIII асрларга оид Хоразм ѐдгорликлари орасида Амиро-
бод маданияти алоҳида ўрин тутади. Бу даврда бронза даври маданияти хусусиятлари 
сақланиб қолган, ярим ертўла турар жойлар ва суғориш иншоотлари қурилган, қўлда 
ясалган идишлар кенг тарқалган (бу даврда ҳали кулолчилик чархи маълум бўлмаган). 
Бронза буюмларидан ўроқлар, жез игналар ва ўқ учлари қуйилган тош қолиплар то-


23 
пилган. 
Бронза даврининг охири ва илк темир даврида эса Ўзбекистонни ҳозирги худу-
ди доирасида қатор деҳқончилик воҳалари ташкил топди. Бу деҳқончилик воҳалари 
бизгача турли ѐзма манбаларда Суғдиѐна, Бақтрия, Чоч, Паркан, Хоразм каби маълум 
худудий чегара ва илк шаҳарларга бой юртлар сифатида етиб келган. Ўрта Осиѐда шу 
жумладан, Ўзбекистон худудида олиб борилган кенг археологик илмий тадқиқот 
ишлари бу жараѐнни милоддан аввалги VIII-IV асрлар давомида содир бўлганлигини 
кўрсатмоқда. Бу даврда қуйидаги мансаблар ва бошқарув шакллари вужудга кела 
бошлаган: 
Ишлаб чиқариш 
ва ижтимоий меҳнат 
тақсимоти 
Деҳқончилик ишларини, Ҳарбий қуролларни 
ишлаб чиқаришни ишлаб чиқариш
ташкил этиш 
Жамоа хўжаликларида Қуролланган қўшин- 
ер ва сувни тақсимлаш ларни ташкил этиш
Қурилиш ва ирригация Маконлар ва туманлар
ишлари ҳудудларидаги мудофаа 
ишлари 
Мол айрибошлаш,
савдо-сотиқ алоқалари
Баҳсли масалаларни 
ҳал қилиш
Ҳарбий
йўлбошчилар 
Оқсоқоллар Оқсоқоллар Дин раҳнамолари
кенгаши
Ташқи ҳарбий 
босқинлардан 
ҳимояланиш
Жамодаги диний 
урф-одатларни 
бажариш
Жамоанинг ички ва ташқи 
муносабатларини 
бошқариб туриш зарурияти
Жамиятдаги ҳур- 
матга эга бўлган 
кишилар
Ҳоким 


24 
Деҳқончилик ва ҳунарманчилик хўжалиги ривожи асосида таркиб топган бу қа-
димги маданият ўчоқлари Эрон ва Турон замин халқларининг муқаддас китоблари 
«Авесто»да, аҳмоний подшоларининг қоятошларга битилган лавҳаларида қадимги 
юнон тарихчиларининг асарларида ҳам ўз аксини топган. Бу манбалардан ҳамда ар-
хеологик қазишмалар вақтида топилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, қадимги 
Хоразм худудига Амударѐнинг қуйи ҳавзаси районлари - Қорақолпоғистон, Хоразм ва 
Ташовуз вилоятлари кирган.
Милоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталарида Ўрта Осиѐ аҳолисининг ҳаѐти-
да туб ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар юз берди. Иқтисодий ҳаѐтда ҳу-
нармандчилик анча ривожланиб, у деҳқончилик хўжалигидан ажралиб чиқди. Ҳунар-
мандчилик ва савдо шаҳар ҳаѐтининг иқтисодий асосини ташкил этди. Ҳунармандчи-
ликда кулолчилик етакчи мавқега эга бўлган. Кулолчиликда чархлардан кенг фойда-
ланилган. Ҳунармандчиликнинг бошқа соҳалари – заргарлик, тўқимачилик, металлга 
ишлов бериш, уй-жой қурилиши ва ижтимоий-диний характердаги меъморчилик тур-
лари такомиллашган. Айниқса, мудофаа иншоотлари қурилишига эътибор кучайган.
Аҳоли орасида жамоанинг эътиборли, нуфузли аъзолари шаклланиб, уларнинг 
асосини уруғ жамоа оқсоқоллари, дин раҳнамолари – коҳинлар, ҳарбий бошлиқлар 
ташкил этди. Кейинчалик, дунѐвий, диний ва ҳарбий соҳаларларга раҳбарлик қилиш 
бир шахснинг қўлига ўтиб борди. Аввало, чорвадор қабилалар орасида ҳукмрон та-
бақаларнинг шаклланиши ва мулкий тенгсизлик жараѐни нисбатан тез кечди. Улар-
нинг қўлида чорва молларининг кўпайиши янгидан-янги яйловлар ва ўтлоқлар ахта-
риш зарурияти, бўш ерларнинг эса камлиги қўшни қабилалар ўртасида зиддиятларни 
келтириб чиқарар эди. Бундай ҳолат ҳар бир чорвадор уруғ жамоасининг жанговар-
лик руҳини оширишни тақозо қилар эди.
Ўтлоқ яйловлар қидириб, деҳқончилик зоналарига кириб борган чорвадорлар 
деҳқонлар жамоаси орасида нотинчлик, хавф-хатар кучая бошлагач, хавфсизлик чора-
лари ҳам кўрила бошланди. Ана шундай зарурий чоралардан бири сифатида аҳоли ис-
тиқомат қиладиган жойлар қалин деворлар билан ўраб олинди. Мустаҳкам мудофаа 
иншоотлари қурила бошланди. Бу ҳолат айниқса, милоддан аввалги VII-VI асрларда 
кучайди. Шундай қадимги ѐдгорликлар Чирманѐп каналининг сўл қирғоғида жойлаш-
ган Қалъалиқир ва Кўзалиқир харобаларидир. Қалъалиқирнинг деворлари икки-уч қа-
тор бўлиб, деворларининг орасидан узун йўлаклар ўтган. Қалъанинг ичида яланглик 
жой бўлиб, у асосан чорва молларини асраш учун мўлжалланган. «Авесто»да бундай 
қалъалар «вар»лар деб аталган. Бундай қалъалар Фарғона, Зарафшон, Қашқадарѐ, Сур-
хондарѐ водийларида ҳам барпо қилинган. 
Ўрта Осиѐнинг темир даврига ўтиш даврига оид ҳаѐтини акс этдирувчи 350 та 
археологик ѐдгорликлар ўрганилган бўлиб, уларнинг аксарияти Бақтрия, Марғиѐна ва 
Суғдиѐна ерларида жойлашган. Бу даврга мансуб маданий қатламлар Ёзтепа, Кучукте-
па ва Қизилтепада кенг ўрганилган
1
. Қадимги Бақтриянинг ижтимоий- иқтисодий ва 
маданий ҳаѐти шу даврдаги Фарғона ва Суғдиѐна ҳаѐтидан анча фарқ қилган. Бу 
даврда Қизилтепа шаҳар харобасининг майдони 22 га атрофида бўлиб, шаҳар бир 
вақтлар қалин мудофаа деворлари билан ўралган. Шаҳарда уйлар тўрт бурчак шаклида 
бўлиб, хом ғиштдан қурилган. Пахса девор билан ўралган ташқи қисмида оғиллар қу-
рилган
2
. Қизилча маконидан бронза ва темирдан ясалган пичоқ ва ўроқлар, бронза 
идиш парчалари ҳамда ўқ учлари, сопол урчуқлар, металл игна ва бигизлар, тош 
пичоқ, ѐрғучоқ ва сопол идишлар топилган. 
Мил. авв. VII-VI асрларда дастлабки шаҳарлар тузилиши: 
1
Қаранг. Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Ўрта Осиѐ археологияси. _Т.: «Ўқитувчи», 1990. –148-б. 
2
Ўша ерда, 148-149-б. 
Ички қальа 


25 
Аҳолининг гузарлари 
Уй-жойлар 
Ҳунармандчилик уст 
Кўчалар, очиқ жойлар 
Мудофаа деворлари ва ҳ 
Шаҳарлар атрофлари 
Уй-қўрғонлар Қишлоқлар Экин майдонлари 
Аҳоли шаҳар атрофида суғорма деҳқончилик билан шуғулланган. Хўжалик ҳа-
ѐтида деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ҳам муҳим ўрин тутган. Қабила 
аъзолари қўй, эчки билан бирга қорамол, от ва туя боққанлар. Бу даврда бутун уруғ 
жамоаси катта патриархал оила сифатида яшаган. Ер бутун бошли жамоага тегиши 
бўлиб, унга биргаликда ишлов берилган. Жамоа аъзолари мол-мулкка ҳам биргаликда 
эгалик қилишган. 
Жанубий Суғдиѐна (Қашқадарѐ вилоятининг шимолий худудлари)да илк темир 
даврига мансуб Ерқўрғон, Даратепа, Узунқир, Бешқўтонтепа ҳамда Қўрғонча ѐдгор-
ликлари эътиборга лойиқдир. Бу манзилгоҳлардан топилган хом ғишт ва пахсадан қу-
рилган бинолар, металл қуроллар, ҳунармандчилик буюмлари қадимги Суғдиѐнада 
илк темир даври маданияти анча юксалганлигини кўрсатади. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўрта Осиѐ илк темир даври (мил. авв. VIII-VII аср-
лар)га оид ѐдгорликларга бойлиги кўзга ташланади. Бу даврга мансуб ѐдгорликлар 
Қуйи Мурғоб, Тажан, Зарафшон, Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ воҳалари, Хоразм, 
Фарғона ва Тожикистондан кўплаб топилган. Улар орасида ноѐблари Афрасиѐб, Кўза-
лиқир, Ёзтепа, Елкантепа, Дингилжа, Қалъаимир, Эйлатонтепа, Ерқўрғон, Даратепа, 
Қизилтепа ѐдгорликлари ҳисобланади. Бу даврда суғориш тизимининг бирмунча ях-
шиланганлиги, дон, ѐғ ва мева берадиган экинларнинг кўплаб экилиши аждодларимиз 
ҳаѐтида деҳқончилик етакчи ўринга чиқа бошлаганлигидан далолат беради.
Мил. авв. 1- минг йиллик бошларида одамлар темирдан меҳнат ва ов қуроллари 
ясашни ўргандилар. Темир инсоният ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида револю-
цион ўзгариш ясади. Темир деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг ривожи-
да асосий рол ўйнади. Шу тариқа жамиятда ижтимоий меҳнат тақсимоти кучайиб бор-
ди. Металл эритиш ва хўжаликдаги бошқа соҳаларнинг мунтазам мураккаблашиб бо-
риши жамиятда эркаклар мавқеини ошириб борди. Ота уруғи ҳукмронлигига ўтилиши 
мулкий тенгсизликни кучайтирди. Жамият цивилизация сари йўл тутди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish