ГЛОССАРИЙ
Ангоб- сапол сиртига юқори сифатли тупроқни суюлтириб бериладиган бўёқ
Артефакт- инсон томонидан яратилган предмет
Археология ёдгорлиги - Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган археология объекти;
Археология мероси объектлари - археология объектлари ва археология ашёлари мажмуи;
Археология назорати - археология тадқиқотининг археология объектини сақлаш мақсадида амалга ошириладиган ва археология объекти ҳудудининг чегараларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишларини ва бошқа ишларни бажаришда маданий мерос объектларини сақлаш талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиладиган тури;
Археология объекти - инсон фаолиятинииг барча кўринишларига тааллуқли ҳамда сақланиш ҳолатидан қатъий назар археологик, антропологик, этнографик қимматга ёки ўзга тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган жой, иншоот (асар), иморат, мажмуа (ансамбль), уларнинг бўлаклари, улар билан боғлиқ ҳудудлар;
Археология тадқиқоти - археология объектлари, археология ёдгорликлари ва археология ашёларини ўрганиш орқали янги билимларни эгаллаш мақсадида амалга ошириладиган фаолият;
Археология қазишмалари - археология тадқиқотининг археология объектида қазишма ишларини қўллаган ҳолда маданий қатламлар, меъморий ва бошқа моддий қолдиқларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган тури;
Археология қидирувлари - археология тадқиқотинииг археология объекти маданий қатламининг емирилиши билан боғлиқ бўлмаган (маданий қатлам қалинлигини аниқлаш учун чекланган қазишмадан ташқари) ва археология объектини аниқлаш, хариталаштириш, унинг чегараларини белгилаш, изоҳлаш, текшириш, шунингдек илгари аниқланган археология объекти тўғрисида замонавий маълумотларни олиш мақсадида амалга ошириладиган тури;
Археолог — тегишли олий маълумотга эга бўлган тадқиқотчи;
Археология ашёлари давлат каталоги - ҳар бир археология ашёси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати;
Археология ашёси - археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда ёки хўжалик ва ўзгача фаолият жараёнида аниқланган, шунингдек тасодифан топилган (хазина) ва идентификациялашдан ўтказилган моддий қолдиқ;
Маданий қатлам - кишилар ҳаёт фаолияти сақланган қатлам
Моддий маданият - қазиш ишлари давомида тўпланган барча ашёвий манбалар нарсалар
Майолика - сир билан қопланган йирик безакли плита
Мозаика - сир билан қопланган йирик безакли кубиклар
Илмий ҳисобот- очиқ варақ ва рухсатномага мувофиқ амалга оширилган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратининг натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи ҳужжат;
Очиқ варақ - археологнинг профессионал даражасини тасдиқловчи ва унга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Рухсатнома - очиқ варақ олган археологга археология объектида археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Стратиграфия - маданий қатлам
Do'stlaringiz bilan baham: |