Очик дарс. Мавлоно Жалолиддин Румий хаёти ва ижодий мероси.
Лойҳа режаси. 1.Жалолиддин Румий хаёти ва адабий меросининг аҳамияти. 2. Румийнинг тасаввуфий қарашлар фалсафаси. 3.Мавлоно Румий, мақом мақомотлари. 4. ,,Маснавий-маьнавий" асаридан ,,10 ҳикоёт изоҳи". 5. Жалолиддин Румий. ,,Ҳикматли сўзлар" асари, "20 изоҳли қарашлар". 6. Хулоса ва фикрлар.. (Лойҳа, китобхонлик тарғиботи учун мўлжалланган)
Буюк мутафаккур, файласуф, шоир ва мударис,. Жалолиддин Румий,(1207-1273) Афғонистоннинг Балх шаҳрида ,,султонал, уломо" лақабли шайх, Мухаммад Боховуддин Ваьлад ханодонида дунёга келган. У, ислом оламининг таьриқат шайҳларидан бўлган буюк, Нажмиддин Кубро шогирдларидан, оналари, Хоразмшоҳ қизларидан , насл-насаблари Пайгаммбаримиз Мухаммад (с.а.в) нинг шажараларидан ҳисобланади. Жалолиддин Румийнинг болалик чоғларидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлашуви Боҳовуддин Валад оиласини Балхдан кўчиб кетишликлигига сабаб бўлди, натижада Туркия давлатининг шаҳарларидан бири бўлган Конияда макон тутадилар. Мухаммад Баҳовуддин Валадьлар оиласини салжуқийлар, ўша давр ҳукмдорлари илқ қабул қиладилар. Туркия кейинчалик, мўғиллар истилосидаги юрт бўлиб қолганлиги боис, Боҳовуддин Валад оиласи ҳам кўплаб жабр кўрган уломолар қаторида, Кичик Осиё аталган, ўша даврлардаги Рим империясига қарашли Анталия шаҳарга кўчиб ўтишликларига олиб келган. Воқейликлар ривожи, Жалолиддиннинг исимига Румий тахаллусини қўшиб, истилоҳда Мавлоно Жалолиддин Румий бўлиб, Рум шаҳрини ҳам бутун дунёга танитади.
Румий, асарларининг фалсафий қарашлари таьсаввуф тараққиётини, илми хикматни, шеьрият ҳамда маьнавиятни ҳам бир нуқтага бирлаштириб ўзидан кейинги адабий мезонлардаги маьнавий-маьрифий шаеилланишида муҳум ўрин тутди. Ҳазрати, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Ҳофиз Шерозий, Абдулқодир Беьдил каби буюклар, Мавлоно Румийни ўзларининг устози билишиб ҳурмат билдирганлар.
Ҳазрати Алишер Навоий ,,Румий, илоҳий ишқда, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси" дия шарафлаган, хамда .,,Устозлар устози" билиб эьзозлаган.
Абдураҳмон Жомий бўлса, "Румий пайғамбар эмас, аммо унда пайғамбарлик китоби бор"деган фикрларни айтиб ўзига ҳос улуғлаган.
. РУМИЙ АСАРЛАРИ.
Румий ўзидан беш беқиёс мерос қолдирган.
1 ,,Девони кабр" ,,Буюк девон", уч мингдан ортиқ ғазал, рубоий, шеьрлар, фалсафий-сўфиёна мушоҳадалор, инсон руҳияти диалектикасини кашф этган, ақлини лол қолдирувчи назьмий асар.
Тингла найдин,чун ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардин шикоят айлағай,
Мен қамиш эрдим, кесиб келтурдилар,
Нола чексам,эл ҳама оҳ урдилар.
2 ,,Маьнавий- маснавий" ( "Маьнолар ҳазинаси". Жамол Камол таржимаси.) назмий асар, форс тилидаги Қуроьн тавсиф этилаган фалсафий сўфиёна мушоҳадалар китоби, "Бу китоб, эртак деганга эртакдир лекин, бу китобда ўз ҳолини кўриб, ўзини таниганлар, - мардлардир" деган.(адабиётшунос олим профессор, Н. Комилов.)
Ҳаёт уйқудир,ўлимла уйғонур инсон,
Сен шошил,ўлмасдан олдин уйғон.
(,,Маьнавий-масьнавийдан.)
3.,,Маьвозий маьжолисий саьба" ,,Ҳикматли сўзлар", насрий асар.( Сабоҳат Бозорова таржимаси.асардан парча.)
,, Ҳасрат ва фиғон, ҳасталик пайтингдандур, беморлик чоғи, асли хушёрлик, бедорлик, уйғоқлик чоғидир, касал бўлганингда гуноҳларингга тавба киласан. Гуноҳнинг жирканчлигини кўрасан.Тузалганимда тўғри йўлга кираман, деб ният қиласан. Ушбу ҳолдан кўринадики, хасталик сенга ақл бағишлади.
4. ,,Мактубот" унда йиллар давомида Мавлоно Румийнинг дўстлари ва яқинлари билан ёзишмалари баён этилган. Асардаги фалсафий қарашлар мажмуаси, бир нуқтада ,,Учмоққа.қанот йўқ,ваьле учгайман", деган сўфиёна фалсафий қарашлар атрофида жамланган.
5.,,Фихий -мо фихий" "Ичингдаги -ичингдадир", Улуғбек Абдувоҳобов таржимаси.)
Асар таьсавуфий қарашлар илоҳиёт ва ҳаёт, фалсафа ва борлиқ тўғрисидаги ботиний мушоҳадаларга қаратилган, инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни- ҳақийқатни танишга ундовчи,, ўтлиқ" ҳақиқатлар ёритилади.
Мавлно Румий асарларига муносабатлар.
Жололиддин Румийнинг ,,Маьнавий масьнавий”асари мураккаб сўфиёна қарашларда ёзилган бўлиб, муқаддас, Қуроьний-карим оятлари, ҳадис ва ривоятлар фалсафий мушоҳадалар асосида чуқур ёритилган. Асрни ўқишлик гўёкзгўёви, саратон офтобида кетаётган йўловчининг, йўлидан булоқ суви чиқиб, сувидан қониқиб ичган йўловчи қанчалар ҳузур роҳатини топган бўлса, маънавият сарчашмасига ташна китобхон ҳам Румий асарларини ўқиб, шунчалар ҳузур, роҳатини топади. Энг муҳими, Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларни оддий турмуш тафсилотлари билан тушунтириб беради, у дунё сир синоатига ҳушёрлик кўз билан назар солиб, қандай бўлса, шундай олиб ўрганади, унда инсоннинг қалб тўрисидаги нозик, инжа, ва. яшириш сирларни ошкор этади, руҳимиз иқлимларида ўзимиз сезмаган ҳис-туйғулар чеҳрасини кўрсатиб. беради. Шу боис Румий асарини ботиний илмлар баённомаси, ўзликни ва илоҳни таниш китоби ҳам дейилади.
Унинг қарашларини тушунарли сўзлар билан ифодаласак, у доимо, инсонни таьтқиқ этди, ўз ўрнида инсонни ўзини, ўзига танитади, ботиний табиатини кузатади, Кузатув ҳулосалари асосида инсон қалбни бебаҳо гавҳарга қиёслайди, бундай бойликни саҳавот ишларига йулантириш йулларини кўрсатиб беради, нафс ва хирсидан келиб чиқадиган ёвузликлардан
қутилиш, покланиш йуллари хақийқатини топиб айтади. Румий буюклигининг яна бир қирраси шундаки, у ислом мутаффаккури бўлгани холда,барча динлар масҳабларидан юқори кўтарилиб мураккаб фалсафий қарашларни асосли ёритиб бера олган.Унинг эьтиқодий қарашлари замирида, баьни - башарни бирлаштирувчи фалсафий фикрлар туради,Румий айтади, ,,Йўллар мухталиф, ( Аллоҳ йўли) аммо мақсад бир, у ҳам бўлса, Аллоҳ ҳузири", дея Тангри ҳақиқати олдида барча махлуқотлар бирдек деган тасввуфий фикрни илгари сурди.Шунинг учун ҳам вақти келиб Румий ҳазратлари вафот этганларида ислом уламолари билан бирга, бошқа дин вакиллари ҳам католик ва проваславлар иштирок этишган.
ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР...
1. Пайғамбаримиз с. а. в айтадилар. ,,Умматларим ичида шундайлар бор-ки, улар ҳудди мен билан бирга яратилганлар, мен билан тенг химмат соҳиблари ва мен уларни қайси нур билан кўрсам, уларнинг қалблари ҳам айнан шу нур билан кўради".
Ушбу ҳолда гап, Райғамбаримиз (с. а. в.) нинг ("Расуллик" "Етказувчилик") кетиб, Мавлоно Румийдек зотларга боғлиқ ҳос маьвқелар устида кетаяти боиси, Пайғамбаримизга с.а.в. "Қуроний карим"нинг ояатлари бизларга ўз умматларга етеазиб, Оллоҳ-Таьолани танитганликлари сингари, Румий ҳазратлари ҳам асарлари орқали беназир, Қурон оёятларини таьфсир қилиб тушинарли ва содда изоҳлар билан муфассал баён қилиб берганликлари" шарафли сафдошлари" сафларида Румийдек буюк зот ҳам бор эканлигига ишонаман.
Ўрини келганида, Абдурамон Жомий. ҳазратлари "РУМИЙ, ПАЙҒАМБАР эмас аммо, унда пайғамбарлик китоби бор" деганларида хақ эдилар.
2. Мусо а.с ривояти.,, Чўпон." Ахлоқ гўзаллиги ҳақида.
Мусо а.с чўпонлик қилаётганида сувурдан бир қўй қочди, Мусо а. с қувлай бошлади, шунда оёқларидаги чорикни ечди.Оёқларнинг таги шилинди ва қаварди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади, қўйни ушлаб олди. Шунда меҳрибонлик қилиб қўйни бошини сийлади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёшлар оқди, йиғладилар, ва ,айтди ,Менга-ку раҳминг келмади нега ўзингга жабр қилдинг"- деб. Шу заҳоти Аллоҳ фаришталарга айтди. ,, Мусога пайгамбарлик ярашади"- деб.
Бу ўринда инсогдаги ҳалимлик, ва мехрибонлик улуғланмоқда, ҳолатни ўша онидаёқ Мехрибон ва Раҳмон зот тамонидан шарафланиб, эвазига иьном этилган улуғ мукофот, "Мусони Пайғамбар бўлгарликлари" бугун бутун инсониятга маьлум хақийқат.
з.Исо а.с ривояти. ,,Қочиш" ақлсизлик ва илмсизликдан қочишга оид қисса.
"Марям ўғли Исо йиртқич бир шердан қочаётгандек тоғдаги ғор томон қочиб борар эди. Бир йўловчи ундан сўради. Тинчликми, эй Исо! сени ҳеч ким қувалаётгани йуқ-ку, нима сабаб қочяпсан - деди. Эй Исо, Аллоҳ розилиги учун тўхта, айтгин, эй карам соҳиби, сўнг Мўсо тўхтади. Айтчи, сен кимдан қочяпсан, бунчалар чўчишингни боиси нима" саволга тутди.
Исо а.с айтади. Мен аҳмоқдан қочяпман, йулимни тўсма, мен ўзимни қутқарай - жавоб қилди.
Бу ўринда аҳмоқдан қочиш ибораси мажозий маьнода ишлатилган, истилоҳда ахмоқлик илимсизликни англатади, демак илмсиз кишидан қочиш деб англамоғимиз керак бўлади. Чунончи, ахмоқда илмга эхтиёж сезилмайди, боиси у ақилсиздир, Румий ҳазратлари эслатади. "Илмсизлик Аллоҳнинг қахридандир" алқисса, Румий айтмоқчи Яратгувчи зот, баньдалари орасидан ўзларининг суюклиларни таьнлар экан, хар он ақл, зеҳнига эьтиборларини қаратарди,, алқисса Исо, илим тамон қочиб бораётган эди, Хақ-Таьолонинг суюкли баыдалари қаторида шошар эди. ,,Ҳаво сувни аста сўриб олганидек, аҳмоқ ҳам динини аста сўриб олади." ( Румий.)
4.Ақл ва заковот ҳакида. ,,Шунчаки ақл-заковат билан Аллоҳга етиб бўлмайди. Агар ақлинг инсонлар оёғига тушов бўлса, у ақл эмас, чаён ёки илондир"
. ,,Сенинг ақлинг туякашга ўхшайди, сен эса туясан, ақлинг сени истар-истамас тортиб кетаяпти."
Ақл, зеҳн-заковотсиз қолса, ёлғиз қолса, вазифасини бажаролмай кучсиз қолиб, оқсайди, ДЕМАКИ, ақлни туякашга айланиб қолмаслик учун доимо зеҳн, закийлиги чарҳланиб ўткирлаб, туришига эҳтиёж сезади.
5.Баьло ҳакида. ,,Бир дарвеш фақат мева еб кун кўрар эди ва у айтди, эй Роббий, сенга сўз бераманки, бу меваларнинг фақат тўкилганларини ейман, дарахтдан мева узмайман,- дея" беиҳтиёр сўз айтди. Маьлум муддат сўзида турди . Кейинроқ қисмат синовлари бошланди. Шунинг учун сўзларингизда доимо Ин ша Аллоҳ, денг, аҳдларингизда Худо хоҳласа, денг."
Ичингиздаги сўзни тилга кўчишида шарийят аҳкомлари, суяксиз тилга масулият юклайди, ақл, шошқалоқликка йўл берса, шаьрият гунохкорликда айиблайди. Гуноҳларим кўпайиб,китмасин деган зотлар доимо, "етти ўлчаб кейин кесадилар".
6." Башарият."
,,Эй ўғил, агар кўзингни очсанг сабр ва мулойимлик ҳам, ғазаб ўти ҳам фақат, Ҳақдан эканлигини кўрасан. Чунки, ачиқ- ширинни кўз билан кўриб бўлмайди."
Бу ўринда аччиқ ҳамда ширин тақдир синовлари ўрнида келмоқда, Ҳар ишнинг ҳидояти Оллоҳдан эканини англасак, аччиқ қўришни истамасдан, унга сабр қилиб, ширинга бўлса шукр қилар эдик.
7.Билим. ,,Билимнинг қаноти иккита, шубҳаники эса битта шу нуксони туфайли учаолмайди."
Билимнинг хақиқати унинг исботидан қувват олади, қувват бўлса, ўзига ҳос жутлик унсури,бу унсур физик кашфиёт ҳисоланиб, улар "мусбат" ва "манфий" кашф этилган, уларни бир-бирларига интилишини қувват деб биламиз, қувватлаган ракета парвоз қила олади, чунки парвознинг ҳикматида қувват туради. Шубҳа бўлса, ёлиз унсур шу туфайли қувватсиз учаолмайди.)
8.Бойлик. ,,Токайгача, фойда ва ҳосил қидирасан, умримиз қанча қолди?, Ақлли одам, моддийликни ортиқ-камига қарамайди, гарчи, ҳар иккиси ҳам селдек тезда ўтади, кетади."
Бу ўринда "фойда ва ҳосил" дунёнинг моддийликлари ҳамда ҳайю-ҳаваснинг бебошликлар бўлиб келмоқда, дунёнинг омонатлиги, умрнинг ўткинчи қилиб шоширади, Ҳайю- ҳавас бизни ўзи тамон буриб, эҳтиёжларини қандиргунимзча, умримиз тугаб ғафлатда Оллоҳ ибодатини унитиб, ғафлатда қолишлигимизни мумкинлигини бизларга уқтирмоқда.
9. Ғафлат. ,,Ҳар бир одам ўзининг камчилигини кўрса эди, ўзларини тўзатар эди, Одамлар ўзидан хабар топар эдилар.Ўзларини кўра олмасликлари учун бир-бирларини камчиликларини кўради."
Хикмат фойдасини баьтафсил англашлик учун, ёлғиз Яратганнинг ўзигина айибсиз, ва нуқсонсиз мукаммал зот эканининг хикматини англашлик керак бўлади, Бунинг хикматини хар доим ҳам ҳом сут эмган баьндалар англаб етмаймиз, бунинг учун олис чексизликларга боқиб Оллоҳ ҳикматини таффакур кўзимиз билан кўриншимиз керак, бунинг учун зеҳнимиз закийлиги керак, ваҳоланки, кўзимиз қуёш ёруғлигига қарай олмайди, шу боис ҳамиша ёнгинамизда бўлган дўстимиз камчилиликларига қараймиз ҳолос.
10. Дунё. ,,Дунё бу зиндондир, биз эса зиндондаги махкумлармиз ,Зиндонни буз!, ўзингни халос қил. Дунё нима? Аллоҳдан хабарсизлик,"
Бу ўринда тасаввуфий мажоий фикр келтирилмоқда яни, дунё деганида инсон қалби дунёси, "зиндон" замирида инсон қалбининг чуқур кўринмас зулматликларидаги пок туйғуларини чиқаолмай қамалиб туриши, ёруғликни тушмаслиги қоронғуда айниб ачийди, уни йўқ бўлиб кетмаслиги учун зиндон эшигини бузишга чорламоқда.
Шунда дунё аслида зиндон эмаслигини тушиниб етасан.
11.Одам- аьто, ер юзига йиғлаш, фарёд қилиш, нолиш ва маҳзун бўлиш учун келган.
. Одам- аьто ва Момо ҳаво яралиб, Оллоҳнинг жаннатида файзу-шукух таровоти эшиклари очиқ бўлган ҳолда ҳузр ҳаловот топишиб яшаганлар, фақат, бир тақиқлов мавжуд эди, бу тақиқлов ҳикматини Яратганнинг ўзигина билар эди, Одам ва Ҳаводан қизиқувчанликлари боис Шайтон уларни йўлдан урди. Улар чеклов остонасидан ҳатлаб ахтларини бузди, гумроҳлик қилиб адашдилар.
Шу боис, жаннатдан ер юзига қувғин қилиндилар, натижада ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга меҳнат қилиб машаққат билан эришиш қисматини қилиб қабул қилишларига хукум қилинганлар.
ЖАЛОЛИДИН РУМИЙ. ҲИКМАТЛАРИ.
1. Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил.
Кўзимизни юмиб кўришлик учун кўнгил дарчамиз очилиши керак, шунда, таффакур кўзимиз билан англаб кўрамиз, таффакур кўзимизни нурини ақллимиз ёритади, кўнгил кўзимиз билан борлиқни англашлик, ҳар кимнинг ўз қўлида.
2. Дон ерга кўмилади, унинг ерга кўмилиши боғ- роғлар кўкаришига сабаб бўлади.
Дон нонимиз, рисқимиз рисқимизни ерда қолдир гуноҳи аьзим, донни ерга кўмаслик ақлсизликдан дарак беради. Ҳар иккисини ўз ўрнида бажаришимиз энг тўғри йўл.
3. Ақлдан келган жафо, нодондан келган вафодан яхши.
Ақлда зеҳн нури бўлгани учун тўғри ва нурли йўлни кўрсата олади, нодоннинг ақли бўлсада зеҳнга мурожат қилишни унутган, натижада у кўрсатган йўл ўнқир~чўнқир бундай йўл доимо машаққатли.
4. Яхши дўсти борнинг ойнага қарашга эҳтиёжи йуқдир.
Яхши дўстлар бир-бирларига ойна кўрсатишмайди, улар ойнанинг дарс кетишлигишидан сўзлашади, шунинг учун ойна кўзи билан эмас, ўз кўзлари билан бир-бирларига боқишади.
5. ,,Сўрасак ҳам бермади", дема, сўрашни билмадим дегил, ҳеч бўлмаса ёлгон гапирма.
Яратгувчи, "азалддан то қиёматгача келувчиларни рисқ- рўзи тайинлаб яратган". Шундай экан, бир ўзирга тиласанг бермайди, кўпга сўра бнради, бермаётган экан ўзингни камчиликларингни тузат, барчага бериб сенга бермаслигин ҳикматини топ, ўйлама ҳаммага берган зот сенг ҳам албатта беради,.ниятингни тўғри қил.
6. Инсон кулиши ила тарбиясни, кулган нарсаси ила савиясини кўрсатади.
Кулишлик, яхшиликдан аммо ҳар кўриган нарсадан кулаверишлик ақлдан эмас, бундай кулгу, тарбияга мухтождир.
7. Эгри оёқнинг сояси ҳам эгри бўлур.
Эгрилик тўғри йўл қолиб, эгри кўчалари сари бошлайди, эгри кўчалар баланд- пастликлардан иборат, бир оёқни баландга иккинчисини қўйишликнинг сояси ҳам қийшиқ бўлади.
8. Ойнинг кечага сабр қилишлиги уни ойдинлатур, гулнинг тиконга сабрлашуви уни ҳидли қилур.
. Сабрнинг таги олтин эканини биламиз, сабр нафақат ойнинг балки, гулнинг ҳам нархини оршириб қийматини оширади, нархи қиммат нарсалар доимо олтин қийматида бохоланади, гап Ой, ёки гулнинг олтин қийматида бахоланишида эмас, балки, сабрнинг остида олтинга яширин эканида кетяпди, демак сабрнинг тагида ҳамша олтин яширинган бўлар эканда.
9. Тил қозоннинг қопқоғига ўхшайди, қопқоқ қимирладими, нима пишаётганини билиб оласан.
Қозонни қопқоғи очилмай қолмас, қозонингюаги овқатни бировга кўрсатмас керак экан, яхшиси қозонга масаллиқ соланингда тилингдан қопқоқ ўргида фойдаланма, чунки, тилинг куйиб қолади.
10. Умид хавфсиз йўлнинг бошидир.
Ноумидлик шайтондан, шайтон кучсизга боради, умид хақийқатда кучсизроқ ожизроқ, аммо унда шуьла нури бор, нурнинг таралиши доимо, тўғрига. йўналган бўлади, шу йўл билан юришлик доимо. ҳавфсиз бўлади, чунки, йўлнингда, кучсиз бўлсада ёруғлик бор.
ҲИКМАТЛАР ИЗОҲИ.
1.Инсонларнинг гўзаллиги бу - юздир, юздаги гўзаллик- кўздир, аммо исонни инсон киладиган нарса, бу - унинг тилидур.
( ИЗОХ.)
2. Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон, агар чўпон кучли бўлмаса, бўри қўйни ейди.
( ИЗОҲ.
3. Унутма, инсон дунёларга ҳоким бўлар, аммо ҳар доим кичкина қалбга асирдир.
( ИЗОҲ.)
4. Одобидан маҳрум бўлган Аллоҳнинг лутфидан маҳрум бўлур.
(.ИЗОҲ.)
5. Ўтин ёнса кул булади, инсон ёнса қул бўлади.
(.ИЗОҲ.)
6. Илмга етган оёк қанот бўлур.
( ИЗОҲ.)
7. Чим (ўт-улан) кеча оёқларим остида еди, бугун бўлса устимда, тупроқ гуноҳлардан бошқа ҳамма нарсани беркитади.
( ИЗОҲ.)
8. Дунё олимнинг қийматсиз ўйинчоғи, аҳмоқнинг қимматли арғумчоги.
( ИЗОҲ)
9. Қушларга тузоқ кўйиш арслонларга ярашмайди.
(ИЗОҲ.)
10.Қуёшнинг нури ахлатга тушгани билан айнимайди".
( ИЗОҲ.)
ЖАЛОЛИДИН РУМИЙ, ТАСАВВУФ ДУНЁСИ.
Тасаввуф илмини билмоқлик учун "тасаввуф нима" саволига, бадиий адабиётдаги макон ва замон бирлашиш нуқтасининг тасвирлашдаги мажоз (қиёс) тасаввуф (ғайб) образлариниг бадиий ифодалашдаги яширин фарқланиш оралиқларни англаб олмоқлик керак бўлади.Мажоз ҳам, таьсаввуф ҳам, бадиятда бир ўринларда қўлланилади, улар ўртасида инжа-нозик фарқланишлар мавжуд, бундай яширинликларни англашлик учун файласуфликнинг юксаклик тафаккурлари керак бўлади.
Мажоз образини қўллашлик йигит, қиз ўртасидаги ошиқлик ҳиссиётларини ўхшатишлар орқали ифодалаш дейилади.Бундай мажоз образи орқали ўҳшашлик қиёслари биз билган замин яьни маконда содир бўлади, бундаги образ ўҳшашлари борлиқ унсур кўрки шамолини фойдаланиб ўҳшатилади.Масалан, ёр ҳуснини ойга, қошини камонга, сочини шаршарага, висол онни ширинлик лаззатига ва ҳоказо... Будай ўҳшатишлар "мажоз образи"дейилади.
Бу ўринда тасаввуф ҳам бадиий образ.Унинг бадийяти бироз мураееаб. У сўфиёна (илоҳий) қарашларнинг зиддиятли мураккабликларини тасаввуф обазлари орқали ёритиб беради. Бундай образларнинг топиш майдони (обекти) "тариқат"сўфийлик, "ошиқлик" йўллари дейилади. Ошиқлик йўллари Яссвийя, Нақшбандия, Кубровийия қаби тариқат аҳкомлари (қоидалари) киради. Тариқат аҳкомлари фалсафий қарашлари бир-биридан фарқлансада, улардаги ошиқлик йўллари "кўз илғамас юксаклик чўққиларда" доимо бирлашади, ундаги бирлашиш нуқтаси Яратганнинг висоли ҳуснга етишиш бўлиб, унинг ҳақийқати ибтидоси, Ҳаққа (илоҳ тамон) юз буриш, имтиқоси еса висол они юзланиш (учрашиш) мақомати ҳисобланади. Тариқат йўлига кириш "тариқатни тутиш" деб номланади,бу йўлини тутган кишини Ошиқ (Аллоҳга) ошиқлик мақомати ётади,(унинг) бундай Ошиқнинг ягона мақсади, ёри бўлган Ҳуснга(илоҳга) юзланиш,етишиш бўлиб қолади, ундаги истробли ҳолат бутун қалбига сингиб вужудининг инон иҳтиёри ягона "Ҳусн" висолига етишиш бўлиб қолади,у бу йўлда Ошиқ, аҳтига содиқ қолади, йўлида учраган синов тўсиқларни енгиб ўтишликка таййёр, ахдига қаьтийлик йўлини тутади.
Кутиш ва сабр қисматини шараф билиб қабул қилган Ошиқни, эндиликда сирли сироат синовлари кутиб турарди.Ҳусннинг (оллоҳни) сироат муддаоси,тариқат йўлни турган ошиқни ўзи танлаган йўл аҳкомларига содиқлик синовлари қилиб йўллайди,эвазига камоли бўй-бастини, жамол кўрки тароватини, лаҳзалик висол лаззатини ваьда ваьда қилиб, токи, даври қиёматгача кутишликни, унгача дунё ҳаю-ҳавасларидан узоқроқ юриб, ҳалоликда юришликни, шайтон макр-найрангига учмасликни, дунё айшу-ишратларига берилиб оҳирот тараддудини унутмасликни, доимо ибодатли бўлишликни, дунё бойликлари ҳирсига алданиб қолмасликни, ҳаром ҳаришлардан йироқ юриб, поклик покизаликларни фаарзи айн билиб,жаннатнинг "учрашув жойи" Фирдавс боғига етиб борса, албатта, учрашишлари мумкинлиги ҳитобини йўллайди.
Ҳулоса қилиб айтсам таьриқатнинг сўфийлик йўллари деганда юқаридаги Ошиқликнинг баьдий ҳолати,Ҳусн шартларининг баёни таьсаввуф обекти майдони бўлиб, боғлиқлик ҳолатларини баьдий ёритиб бериш таьсаввуф илми дейилади. Агар униларни юқори нуқталарини топиб баьдий қиёслар (бўртириш образлар) орқали ёритиб берилса, "таьсаввуф образлари" дейилади.Бундан кўринадики, таьсаввуфнинг лўғатда қўлланилиши баьдий образ шамоилига тўғри келади,аммо бу ўринда масаланинг нозик жиҳати борки,у образ орқали баьдийликнинг юқори кўз илғамас нуқталари ёритилади,бу каби ёритишларнинг умумий жиҳатларини юқаридаги ҳикоятлар орқали тасаввуф илми ҳақийқати тарзида ёритишга уриниб кўрдим.Агар унга қўшимча қилиб таьсавуф образларини (қиёсларини) қўллаб ёритиб бера олганимда эди,уни тасаввуф илми образлари деб атаган бўлар эдим.Лекин бундай образ усталари бўлган ҳазрати Навоийдан қалаверса, Жалолиддин Румийдан баьзи мисолларни еелтириб ўтаман албатта.
"Таьсаввуф нима" саволга "Румий, илоҳий ишқнинг кўз, илғамас чўққиси", деган жумлалари орқали ҳазрати Навоий, тасаввуф илми ҳикмат ҳақийқатини аллақачонлар айтиб бўлганди, мен бўлса ўша, "кўз илғамас чўққиларни" ҳали-ҳамон излаяпман.(бу ўринда,"кўз илғамас", илоҳий чўққи ўрнида, илоҳга кўтарилиш ўрнида,унга кўтарилиб яқинлашиш ўрнида,унга юзланиш ўрнида,унинг жамоли висолига етишиллик ўрнида,...ўринларда қўлланилган.)
Абдураҳмон Жомий айтади, Румий,Пайғамбар эмас,аммо унда пайғамбарлик китоби бор",деган эди.(мана сизга яна бир таьсаввуфий ҳикмат,Румийнинг пайғамбар эмаслигини таькидлаб ҳақийқатини эслатади,лекин,унда шундай бир улуғ китоб борлиги,уни юқорига кўтариб уни Оллоҳга яқинлаштиради,шу орқали пайғамбар қаторига кўтаради,
Пайғамбаримиз (с.а.в.)айтади,"Умматларим ичида шундайлари борки,улар ҳудди мен билан тенг ҳикмат соҳиблари ва мен уларни қайси кўз билан кўрсам,уларнинг қалблари ҳам шу нур билан кўради".даган эдилар.(Румий,ҳикматли сўзлар.)
( юқоридагиларга ҳулосалар ясаб,)
Жалолиддин Румий, таьфаккурининг файласуфлик қарашлари, барча замон ва маконларнинг энг ўтлиқ таьсаввуфий фикрларидан ташкил топган,уни ўқиган ҳар бир инсон,аввало ўзини, ўзини таниш орқали ўзлигини, ўзлигини таниш орқали,Ҳақни ҳақийқатни танитади. Ҳамма нарса Ўзимизда, ҳамма нарса Ўзингиздан эканига яна бир бор иймон келтирасиз.
( бир ҳақийқат, ўн ҳикмат,...)
Жалолиддин Румий қарашларини бир умр ўрганган ижодкор олим, Жамол Камол,таьсаввуф ҳикматлари тўғрисида китоб ёзган. Асарни "Учмоққа қанотим йўқ, ваьле учгайман", номи билан чоп қилган. Асарнинг номланиши замирида таьсаввуф образларининг мукаммаликлари мавжуд, мана шу мавжудликнинг гўзалларии, Жалолиддин Румий, фалсафасининг бир бутун диалектикасини (ўзгариш, силжиш, қиёс) ўзида жамлаб турибди, аммо, бундай яширин жамланишларни англашлик учун Румий ижодининг ўзига ҳос қиррларидан ҳабардор бўлишлик керак, шу боис, "мавжуд мукаммаллик" қиёси асарнинг номаланиш жиҳатларини ўзимизга ҳос таҳлил инжаликларимиз билан кўриб чиқамиз.
Ҳа, ҳақийқатда инсоннинг жисми,таьнаси учамайди, уча олмайди, аммо, бу ўринда бир ҳақийқат ҳикмати яширинликки, уннинг яширинлиги иникосида масаланинг бошқа бир жиҳати яни, фикрлашнинг ҳаёлотининг учиши назарда тутилгар. Ҳаёлот диалектикаси (силжиш, ўзгариш) учиши (фиклаши) тафаккурнинг ботиний ҳосиласи бўлиб шакилланган, бу ботинийлик чексиз коинот сарҳадларга парвоз қилиши, учишилиги ҳикматига эга, шу боис ҳам у, доимо парвозда бўлиб, янги ҳиематлар ҳақийқатини излашга шай бўлиб учиб юради. Ҳақийқатидан ҳикмат ясаб масаламиз моҳиятига ойдинлик киритсак. Инсон, ҳақийқат ҳикматида, уча олмайди, ҳикмат, ҳақийқатида уча олади. Таьсаввуф фалсафасининг таьлмотлар айни учишнинг мезонига қурилган. Ҳодисотни сўфийлик (илоҳийлик,) қарашлари сарҳадларида содир бўлганлиги, Ҳаққа, Оллоҳга (юз буриш) учишлик ҳақийқати юз беради.Демак, таьсаввуф таьлимоти авволо, инсонни ўзини, ўзига танитади, ўзлигини танитади, сўнгра Ҳақни ҳақийқатни танитиб, "йўқликдан" борлиқ топиб ҳақийқат ҳикматини топишга ҳизмат қилади.
Энди иккинчи ҳолат, "ваьле учгайман" ҳолини кўриб чиқсак, юқоридаги маьно моҳиятни такрорлагандек кўринсада, бундаги "учишлик"нинг ҳам ўз ҳақийқати мавжуд. ҳолатнинг ҳикмати, яни, "дорулбоқо" ҳикмати ҳодисоти, инсоннинг вофоти топишлиги билан боғлиқ ,,боқийликга рихлат" тамон учишлик парвози назарда тутилди, бу ҳолат ҳам ўз ўринида таьсаввуфнинг таьлимотига сўфийлик қарашлари билан бевасита боғланишга ҳизмат қилади.Фақат бундаги яширинлик ботинда (илоҳиятда) содир бўлади, бунда ҳам инсон жисми таьнаси учмасликги тьан олинади, аммо, руҳиятнинг учишгиги (парвози) юз беради. Бу ҳикмат ҳақиқатида ҳам, Ҳаққа, Оллоҳ-Таьола ҳузурига учишлик, юзланишлик ҳақийати яшириниб туради, шу нуқтадан, таьсаввуф образлари боқийлик ҳақийқатлари бошланади. Ундаги юз берадиган ҳикмат ҳақийқатлари образларини жорий ҳикоямизгача мен сизга айтган ривоятларимда танишиб улгургансиз, ўйлайманки, "таьсаввуф нима?",саволига берган жавобларимни барчасини жамлаб айтаоламанки, Жалолиддин Румий таьсаввуфнинг баьдияти ғоявий фалсафаси, юқорида сиз билан ўртоқлашган ,ҳикоятларимнинг баьдий ( қиёсий) образларини топиб, юқори нуқталарда "кўз илғамас чўққи" ларини ўтлиқ баьдий ёритиб бера олганликларида деб биламан.
Ҳулоса ўрнида, мақоламиз ибтидосида Румий ҳазратлариниг вофоти билан боғлиқ таьзия маросимида мусулмон уламоларимиз билан бир сафда мусулмон бўлмаган диний вакилларининг иштирок этганликларини ёдга олиб ўтсак, ўринли савол юзаланади, қандай сабаблари борки, маросимда бундай бирлашишлар юз берса,?,...,жавобни ҳар биримиз Жалолиддин Румийнинг хикматлардан излаб, жавоб қилсак, шунда бир йўла "таьсаввуф нима" саволга ҳам яна бир жўяли жавоб топган бўлардик..
Яратганга шукурларим бўлсинки, баьдий образликлар ичида энг мураккаби бўлган таьсаввуф таьлимотининг мунозарали мушоҳадаларни қўлимдан кеганича ёритиб беришга ҳаракат қилдим. Агар қилган ҳизматларимдан озгина ютуқли жиҳатларни топа олсангиз унинг ҳикматини фақат Яратгандан деб билинг, камчилик ёҳуд нуқсонлиелари бўлса, фақат каминадан эканига ишонинг.
,,Осийлик, "ғайири" ликдан эмас, муҳаббатсизликдан",
("ғайирилик", бошқа эьтиқодга мансублик,)
Аввало, буюкларга ҳурмат қолаверса, ҳикмат ўрнида, Мавлоно Жалолиддин Румийни "Устозлар устози",деб тилга олиш баробарида Навоий ҳазратлари, ўзларининг маьнавий устозлари эканини эьтироф этганлар, ушбу ўринда, Румийдан қанча сабоқ ўзлаштирганликларини билолмасам керак, аммо,бир ҳақийқат ҳикматини аниқ англадимки, ҳазрати Навоий таьсаввуф илми сабоқларини айнан Румийни ўқиб ўрганганлар, фикрларим изоҳи ўрнида Боҳовуддин Валадь ҳазратлари, Мавлоно Румийнинг оталари, машҳур тариқат пешвоси Нажмиддин Кубронинг шогирдлари бўлган, қолаверса, бу икки буюк боболаримизнинг тасаввуф қарашларидаги ўхшашлик жиҳатлари бор. Ушбу ўринда фикрларимни ҳулосам, бугун мамлаеатимиз бош ҳиёбони "Шоирлар боғи" мажмуасига ҳос кўрк бериб қаьд ростлаган Алишер Навоий ҳайкалининг пештоқига зарҳал ҳарфлар билан...
"Олам аҳли билинг ким,иш эмас душманлиқ,
Ёр ўлинг, бир-бирингизга эрур ёрлиқ иш". баьйитлари битилган ўша мисралар замирида бизлар изланган ўша ўҳшашликларни топамиз, шу ўринда яна бир гап, навоийшунос олим, филология фанлари доктори профессор, Нажмиддин Комилов, айтган эди, "Навоийни англаш учун,таьсаввуфни билиш керак", деган ёзувларни қолдирган. Буюклар ижодига ҳурмат, қолаверса, таьсаввуф илми бобидаги қарашларимнинг намунаси бўлган назмий битигим билан фикрларимни якунламоқчиман.
,,Навоийни англаш учун, таьсаввуфни билиш керак".
(Нажмиддин Комилов таьсаввуфшунос олим)
...Ўзликни англаш.
Таьсаввуфни билиш учун, муршид*лар ким таниш керак,
Муршидларни таниш учун, таьриқатда юриш керак,
Таьриқатда юриш учун, маьрифатда тўлиш керак,
Маьрифатли бўлиш учун, Навоийни ўқиш керак.
Навойни ўқиш учун мақоматги етиш керак,
Мақоматга етииш учун, ҳаловатдан кечиш керак.
Ҳаловатдан кечиш учун, сироатдан ўтиш керак,
Сироатдан ўтиш учун, ҳитоботни уқиш керак,
Ҳитоботни уқиш учун, Навоийни ўқиш керак.
Навоийни ўқиш учун мақомотга етиш керак,
Мақомотга етиш учун, сироатдан ўтиш керак,
Сироатдан ўтиш учун, ҳидоятни тутиш керак,
Ҳидоятни тутиш учун Навоийдек яшаш керак.
Навоийдек яшаш учун, "Олам аҳли билинг керак",
Олам аҳли билиш учун,"ёрлиқ ишни қилинг" керак,
Ёрлиқ ишни қилиш учун,комил инсон бўлинг керак,
Комил инсон бўлиш учун, Навоийни севинг керак.
(муршид*, муршидий офоқ, Ҳисрав Деҳлавий,.Абдураҳмон Жоимий, Боховуддин Нақшбандларни таьсаввуфни билувчи, англовчи муршидлар атаб тилга олганлар. ,, Алишер Навоий, Хайратул аброр"дан.)
Хулоса ўрнида,, Утозлар устози", Мавлоно Румийнинг сироатли оламига мўралаб, ҳазратни бироз танигандек бўлиб, англадимки, Румий ҳазратларини менингдак шунчаки, мўралаб эмас, балки, бир умр ўқиб, аьдоғига етаолмаётганлар бор, айтмоқчиманки, Мавлоно Румийни бир бора ўқиган инсон бўлиб, ҳазрат шахсиятлари тўғрисида ожизона фикрларимни шошилиб баёнга ўтишсам кўп ҳам ўзини оқламайди, чунки, бизларгача Мавлоно асарларини севиб ўқиган боболаримиз, ҳосиятан ҳос ва мос сўзларни қолдирганлар. Шу боис фикрларим нигоҳини Мавлоно Румий хақидаги баьзи ғарблик файласуфлар эьтироф этган фикларга тўҳталиб ўтишни жоиз билдим, уларнинг айтишларича, "Румий", Спиноза, Канд, Фрейдь каби файласуфлар қаторидаги шахс"-экан. Биз бундайин инжа ҳикматни ўзига ҳос эҳтиром билиб қабул қилишимиз яхши, аммо, Мавлоно Румийни чуқурроқ ўрганган адабиётшунос олим, Нажмиддин Комилов бироз бошқача яни, бойитилганроқ фикрларни айтади, Жалолиддин Румийнинг китобларида изоҳ қолдириб, ,,Мавлоно Румий,дунёнинг ҳеч бир файласуфга ўхшамайди, у ўҳшаши йўқ ўзига ҳос, ҳайкал қиёсдирким, унда таьсаввуф таррақиёти ҳам, илму-ҳикмат фалсафаси ҳам, шеьрият ва маьнавият ҳам бир нуқтада ўтлиқ бирлашиб, буюк шарқ мутафаккирлигини олий кўринишдаги тарақиётига муҳум ҳисса қўшди" деган муносабатни айтган, шу ўринда фаҳирланишимнинг яна бир боиси, Румий ҳазратларининг " Маьнавий-маснавий" асарлари, форс тилидаги Қурьон мақомини олган ягона баьдий ижод намунасидир. Фикрларимни таьстиқлагандек, ўша ғарблик файласуфларидан бирлари, Гегельнинг этирофича, "Румий Илоҳий ишқ ва Ҳусннинг ўзаро тортишуви асосида яширин ётган илоҳий фикр ҳикматини илк бор ўртага ташлаган, юқоридаги ҳикмат ҳақийқати бўлган, бутун олам тортишиши тўғрисидаги қонунни орадан бир неча асрлар ўтиб, Нютонь кашф қилди", деган фикрларни қолдирган. Немис файласуфларидан яна бирлари Гиёте, Румий асарларини Ҳизр чашмаси деб улуғлаган.
Шулардан англадимки, Мавлоно Румий нафақат файласуф ёки, мутаффакур балки, тариқатда таьсаввуфда, маьрифатда, шеьрияда тенгсиз бўлган "Комиллик маёғи" бўлган Мавлоно Жалолиддин Румий нафақат шарқ адабиётининг комиллик маёғи балки, баьний- башарнинг фарзанди бўлган мўжизаларидан биридир.
Сўнги сўз ўрнида бугун, мамлакатимиз бўйлаб китоб ўқишлик тарғиботига, китобхонликка алоҳида, эьтибор қаратилаётган бир даврда Мавлоно Румий асарларини ўқийлик, қолаверса, биргаликда ,,Румийхонлик" кечаларини ташкил этайлик...
СЎНГИ СЎЗ ЎРНИДА..
Румийдан дўстлари сўраган экан. Айтингчи, Мавлоно, сиз кўплаб китоб ўқигансиз, бежизга сизни Устозлар устози деб айташмайди, сиз билмаган, хикматлар ҳам борми?", шунда, Мавлоно ҳазратлари бошларини қуйи солиб, ,,Мен кўплаб китобларни ўқиганим рост, аммо, ҳозиргача ҳеч бир ҳақийқат ҳикматини англолмаган эканман,"- деган эканлар,
( ....ҳақийқатан, китобни кўп мутаьола қилганларнинг барчаси, қанча кўп ўқишмасин шунчалар кам билишликларини англашган ҳолос.)
Севгида қуёш каби бўл.
Дўстлик ва қардошликда, оқар сув каби бўл.
Бировларнинг ҳатоликларини ёпишда, кеча каби бўл.
Таьвозеда, тупрок каби бўл.
Ғазаб онида, ўлик каби бўл.
Ҳар не бўлсанг бўл, ё аслинг каби кўрин,
Ё, кўринганинг каби бўл. (Румий.)
Мен, шу жойда сизлар билан ҳайрлашаман.
Мавлоно Румийни ўкинг!... Саломат бўлинг.Хайр.
( Ўктамжон Жумаевич.) Бувайда тумани 42-мактаб теҳнология фани ўқитувчиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |