Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Неолит (янги тош) даврида табиатдан тайѐр маҳсулотларни олишдан, ишлаб 
чиқаришга – зироат ва чорвачиликка ўтилган, сополдан рўзғор идишлари ясала 
бошланган. Зарафшон дарѐсининг тармоғи бўлган Моҳандарѐ ва унинг кўллари бўйла-
ридан бу даврга оид 100 дан ошиқ манзилгоҳлар топилган. “Дарвозақир‖ маконидан 
чайла устунлари қолдиқлари, ўқ-ѐй учлари, тош пичоқ, тош болта ва б. меҳнат қуролла-
ри топилган. Дарвозақир жамоаси асосан овчилик билан тирикчилик қилган. Бу даврда 
Учтутда чақмоқтош олиш учун 4,5 ва 5 метрли ўралар ковланган. Учтут шахталари ка-
би неолит даврига оид ѐдгорликлар Англия, Франция, Германия ва Белорус давлатлари 
худудларида ҳам ўрганилган. Хоразмда овчилик ва балиқ-чилик билан шуғулланган 
кишилар маданияти Калтаминор маданияти (шу номдаги канал ўзанидан топилган то-
пилмалар асосида) деб аталган. Калтаминорликлар тикувчилик, кулолчилик билан ҳам 
шуғулланганлар. Сопол идишлар ясашга эътибор кучайган. Неолит даври – охирларида 
тош қуроллари билан бирга мисдан ҳам фойдаланилган. Бу давр энеолит (мис-тош) 
даври деб аталади. 
Энеолит даврига келиб инсонлар металл билан танишдилар. Мустаҳкам қурол 
ясаш илинжида ҳар хил тошларни қидирган одамлар табиий мисга дуч келишиб, ундан 
қурол ясашни ўрганиб олишган. Бироқ, мис юмшоқ бўлганлиги туфайли у ибтидоий 
қабилалар турмуш тарзидан тошни батамом сиқиб чиқара олмаган. Мис мустаҳкам 
қуроллар ясаш учун яроқсиз бўлишига қарамасдан, ишлаб чиқариш кучларини анча 
такомиллаштириш имконини берди. Натижада деҳқончилик ва чорвачиликда ортиқча 
маҳсулотлар етиштирилиб, уларни айирбошлаш ҳам йўлга қўйилди. 
Олд Осиѐ ва Месопотамияда мис-тош даврининг бошланиши дастлабки шаҳар-
давлатларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Милоддан аввалги IV минг йил-
ликнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Қадимги Шарқнинг маданияти нисбатан анча юк-
салган илк қулдорлик давлатларида мисдан ясалган меҳнат қуроллари ва зеб-зийнат 
буюмлари кенг тарқалган. Бу даврга келиб, Қадимги Шарқнинг қишлоқ хўжалиги ри-
вожланган худудларида синфий жиҳатдан бўлинишлар содир бўла бошлаган бўлса, 
бундай худудлар билан чегарадош бўлган, бироқ деҳқончилик унча ривожланмаган 
худудларда яшаган қабилалар ўзларида ибтидоий уруғчилик жамоасининг кўпгина ху-
сусиятларини сақлаб қолган эдилар. Кейинги худудларда деҳқончилик туфайли ву-
жудга келтирилган маҳсулотлар мулкий тенгсизликни шаклланишига ҳали асос бўла 
олмаган эди. 
Бу даврда Ўрта Осиѐ худудида яшаган жамоалар ҳам нотекис тараққиѐт босқи-
чини бошдан кечираѐтган бўлиб, баъзи қабилалар энеолит даврига ўтган бўлса, 
баъзилари ҳали неолит даври босқичида қолган эдилар.
Энеолит даври манзилгоҳлари Зарафшоннинг юқори қисмидан кўплаб топилган. 
Бу даврда Ўрта Осиѐнинг жанубий ҳудудларида янги маданий ва тарихий тараққиѐт 
жараѐнлари содир бўлиб, улар: 1) деҳқончиликда кетмондан фойдаланишга ўтилиши ва 
чорвачиликнинг нисбатан ривожланиши; 2) ирригация тармоқларининг кенгайиши ва 
суғорма деҳқончиликнинг такомиллашиши; 3) металлга ишлов бериш ва тўқимачилик 
касбларининг пайдо бўлиши; 4) кулолчиликда хумдонлардан фойдаланишга ўтилиши; 
5) ибтидоий қишлоқларда уй қурилишида хом ғиштдан фойдаланишга ўтилиши, ўтроқ 
жамоаларнинг кўпайиши; 6) оналик уруғига хос бўлган рангдор сопол буюмлар ва лой-
дан ясалган ҳайкалчаларнинг тарқалиши
1
каби ўша даврнинг ўзига хосхарактерли ху-
сусиятларига эга эди. 
Энеолит босқичига ўтган қабилаларнинг ҳаѐтида хўжалик юритишнинг янги 
маданий босқичи бошланди. Бу даврга оид уй-жой қолдиқлари, меҳнат қуроллари, со-
1
Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Ўрта Осиѐ археологияси. –Т.: «Ўқитувчи», 1990, 106-б. 


14 
пол идишлар, зеб-зийнатлар ва ашѐвий буюмлар Жойтун маданияти таъсирида Анов 
I-II ва Номозгоҳ I-III қароргоҳларига ҳам кенг тарқалганлигидан далолат беради.
Дехқончилик каби чорвачилик ҳам Ўрта Осиѐнинг жанубий районларида
неолит давридаѐқ шакллана бошлаган. Хусусан, ўлканинг чўл ва дашт районлари чо-
рвачилик билан шуғулланиш учун табиий жиҳатдан бирмунча қулай бўлиб, у ерлар 
қадимги чорвадор қабилалар маконига айланган. Деҳқончилик билан асосан дарѐ 
этакларида, махсус суғоришни талаб этмайдиган пастқам, захкаш, ботқоқ жойларда 
шуғулланилган. Суғорма деҳқончилик учун Зарафшон, Амударѐ ва Сирдарѐ этакла-
рининг дельталари анча қулай бўлган. 
Бу даврга келиб кичик-кичик деҳқончилик воҳалари ташкил топа бошлади. Чо-
рвадор қабилаларнинг ўтроқлашуви фаоллашиб, улар ҳам аста-секин суғорма 
деҳқончиликка ўта бошладилар. Энеолит ва бронза даврларида суғорма деҳқончилик 
билан шуғулланган қишлоқлар кўпайиб, аҳолининг зичлашиб бориши янги ерларни 
ўзлаштириш заруратини туғдирди. Бу даврда хўжалик юритишнинг ҳар иккала тар-
моғи ҳам эркаклар ихтиѐрига ўтди. Бронза даври охирларига келиб, ер ҳайдашда ҳай-
вонлар кучидан ҳам фойдаланилган бўлса ажаб эмас. Бу даврга келиб, чорвачиликда 
қорамолчиликка нисбатан қўй-эчкилар анча кўпчиликни ташкил этган. Отлар ва туя-
лардан ҳам фойдаланилган
2
.
Ўрта Осиѐнинг йирик дарѐлари- Амударѐ, Сирдарѐ ва Зарафшон этакларида, 
яъни махсус суғоришни талаб этмайдиган пастқам, заҳкаш, ботқоқ жойларидагина 
деҳқончилик билан шуғулланилган. Бу дарѐларнинг дельта тармоқлари деҳқончилик 
учун қулай эди. Бронза даврининг сўнгги босқичларида Ўзбекистоннинг жанубий-
шарқий районларида, Тошкент воҳасининг дарѐ ҳавзаларида, Қарши воҳасида ўтроқ 
дехқончилик билан шуғуллаган қишлоқлар пайдо бўлди. 
Деҳқончилик каби чорвачилик ҳам Ўрта Осиѐнинг жанубий районларида неолит 
даврида пайдо бўлган. Жумладан, Ўзбекистоннинг чўл ва дашт районларида бошқа 
соҳаларга нисбатан чорвачилик учун қулайроқ бўлиб, у ерлар қадимги чорвадор 
қабилаларнинг маконига айланган.
Археологик материалларнинг гувоҳлик беришича, Ўрта Осиѐнинг жанубий 
деҳқон жамоалари билан шимолий чорвадор қабилалар ўртасида ўзаро иқтисодий ва 
қон-қариндошлик муносабатлари бирмунча ривожланиб, улар бир-бирларининг мада-
ний-хўжалик ютуқларидан фойдаланишган. Бу икки зона ўртасидаги алоқалар ва эт-
ник муносабатларнинг давом этиши натижасида ибтидоий жамоа иқтисодиѐтининг 
асосини ташкил этган деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликлари ҳамда уларнинг до-
ирасида шаклланиб борган ҳунармандчилик ривож топган. 
Чорвадорларнинг деҳқончилик зоналарига «зўрлик билан кириб бориши» ҳам 
баъзан содир бўлиб турган. Масалан, мил. ав. II минг йиллик ўрталарида Қозоғистон 
чўлларида яшовчи чорвадорлар (археологик маълумотларда улар «Андроново мадани-
яти» чорвадорлари деб ҳам аталади) аввал Ўрта Осиѐнинг шимолий районларига, сўнг 
эса унинг жанубий чегараларигача, яъни қадимги деҳқончилик маданияти зоналарига-
ча кириб бордилар. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозиргача бу даврларга оид ѐдгор-
ликлардан икки зона аҳолиси ўртасида кескин тўқнашувлар бўлганлиги ҳақида
маълумотлар учрамаган. 
Бу даврга келиб меҳнат тақсимотининг кучайиши ва деҳқон хўжаликларнинг 
ривожланиши натижасида кичик-кичик деҳқончилик воҳалари ташкил топа бошлади. 
Айни пайтда, чорвадор қабилаларнинг ўтроқлашуви ҳам тезлашиб, улар ҳам аста-
секин суғорма деҳқончиликка ўта бошладилар. Натижада суғорма деҳқончилик билан 
шуғулланган қишлоқлар кўпайиб, уларнинг аҳолиси зичлашиб борди. Бу янги ер-
ларни ўзлаштириш заруратини туғдирди. 
2
Средняя Азия в эпоху камня и бронзў. –М..- Л., 1966. – С.110-113, 164. 


15 
Жамият аъзолари ўртасида оғир ва машаққатли меҳнат турларининг кўпайиб бо-
риши хўжалик юритишнинг асосий тармоқларини эркаклар қўлига ўтишига олиб кел-
ди. Шундан кейин бу тармоқлардан келадиган даромад ҳам кўпайди. Аѐллар энди уй-
рўзғор ишлари, фарзандлар тарбияси каби юмушлар билан банд бўлиб, чорвачилик 
ва деҳқончилик билан шуғулланиш эркаклар зиммасига тушди. Шу боисдан бўлса ке-
рак, жамоада моддий бойлик яратувчи куч сифатида эркакларнинг мавқеи ортиб бор-
ди. Жамоада эркаклар мавқеининг ошиб бориши матриархал уруғ жамоаси негизига 
зарба берди. 
Деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида дарѐлар ва улар-
нинг ирмоқлари асосий рол ўйнаган. Шарқнинг йирик дарѐлари –Нил Миср деҳқончи-
лиги тарихида, Фрот ва Дажла Месопотамия деҳқончилиги тарихида, Ганг ва Жамна 
Ҳиндистон деҳқончилиги тарихида, Янцзи ва Хуанхе Хитой деҳқончилиги тарихида 
қандай ўрин тутган бўлса, Амударѐ ва Сирдарѐлар ҳам Ўрта Осиѐ деҳқончилиги тари-
хида шундай аҳамиятга эга бўлган.
Ўрта Осиѐнинг энг йирик дарѐси бўлган Амударѐнинг узунлиги 2336 км атрофи-
да бўлиб, унинг ирмоқлари беш минг км баландликда жойлашган Учламчи даврнинг 
иккинчи ярмида, яъни Помир, Тяншан ва Олой тоғлари кўтарила бошлаган даврда 
пайдо бўлган бу дарѐ тўртламчи давр ўрталаригача сувини Каспий денгизига қуйган. 
Ер қатламларида рўй берган тектоник ўзгаришлар натижасида Амударѐ ўзани ўзгариб, 
Хоразм воҳаси томонга ѐйилиб оқа бошлаган. Дарѐнинг катта ўзанларидан бири Са-
риқамиш чуқурлигига қуйилган, иккинчиси Оқчадарѐ орқали шимолга оққан, учинчи-
си Орол чуқурлигига оқиб, бу ерда катта кўл ташкил этган. Бу даврда Сирдарѐ ҳам Қи-
зилқум саҳроларидан ўтиб, Орол сари оқа бошлаган. Шундай қилиб, кейинчалик Аму-
дарѐнинг 1036 километри Қорақум ва Қизилқум саҳролари орасидан оқиб ўтиб, ўз 
сувини Орол денгизига қуйган
1
. Милоддан аввалги III-II минг йилликларда Хоразм 
воҳасида яшаган қабилалар аста-секин шимолга-Оқчадарѐ бўйларига кўчиб, сунъий 
суғориш усулларини ўзлаштира бошлаганлар. Табиий шароит каналлар қазиб, сув 
чиқариш имконини берган зоналар (Кўкча, Қават, Яккапорсон)да суғорма деҳқончи-
лик шакллана бошлаган.
Амударѐ сувлари билан ҳар йили қарийб 200 млн тонна лойқа оқиб келган. Унинг 
лойқалиги Нил дарѐсига нисбатан анча зиѐд бўлган. 
В.В.Цинзерлинг тузган жадвалга кўра, суғорма деҳқончилик билан шуғулланади-
ган Шарқ мамлакатларидаги йирик дарѐларида лойқанинг миқдори қуйидагича 
бўлган
2
: Нил дарѐси 0,4 - 0,01% 
Ҳинд дарѐси 0,77 – 0,08% 
Амударѐ 0,77 – 0,66% 
Дажла дарѐси 0,77 – 0,19% 
Сэтлеж дарѐси 1,77 – 0,41 
Маълумки, сувнинг физик ва химик таркиби, унинг ичидаги лойқа деб аталувчи 
қаттиқ заррачалар тупроқ унумдорлигини оширишда етакчи омил бўлган. Бироқ, ҳар 
доим ҳам сувда лойқа миқдорининг кўп бўлиши деҳқончиликда самарали фойда кел-
тиравермаган. Бу борада лойқа зарраларининг катта-кичиклиги ҳал қилувчи аҳамиятга 
эга бўлган. Деҳқончилик учун энг фойдали бўлган лойқа зарралари ўртача катта-
ликдаги (диаметри 0,05 дан то 0,005 мм гача) оқизмалари ҳисобланиб, улар лойқанинг 
ѐпишқоқлик хусусиятини камайтирган.
Суғорма деҳқончилик самарадорлигининг ошиб бориши таъсирида ўтроқ ҳаѐт-
га мослашган қабилаларнинг сони кўпайиб, йирик қишлоқларнинг пайдо бўлишига 
замин яратилди. Аҳоли сонининг ошиб бориши янги ерларни ўзлаштириш зарурияти-
ни кучайтирди. Янги ерларни ўзлаштирилиши натижасида суғорма деҳқончилик билан 
боғлиқ кўплаб маданият ўчоқлари вужудга келди. Жумладан, Зарафшон дарѐси бўйла-
1
Жабборов И. Антик маданият ва маънавият хазинаси. –Т.: «Ўзбекистон», 1999, 28-б. 
2
Цинзерлинг В.В. Орошение на Амударье, -М., 1927, 192-б. 


16 
рида вужудга келган қадимги қишлоқлар қолдиқлари фанга Замонбобо ва Саразм ма-
даниятлари номи билан кирган.
Замонбобо қадимда Зарафшоннинг қуйи оқимида, унинг ўзанларидан бири-
нинг таъсирида ҳосил бўлган кўлнинг номи бўлиб, 1950 йилда академик Я.~.~уломов 
ана шу кўлнинг шимолий соҳилида қадимги қабристонни топган. Энеолит ва илк 
бронза даврига оид бўлган бу қабристондан аввал Я.~.~уломов, сўнгра А.Асқаров 
бошчилигида олиб борилган қазишмалар жараѐнида 45 та қадимги мозор қолдиқлари 
очиб ўрганилди.
1961-1964 йилда Замонбобо қабристони яқинидан шу маданиятга тегишли макон 
ўрганилди. Археологик қазишмалар вақтида тақир ернинг бир метр чуқурлигидан 
ҳажми 170 м

бўлган ертўла типидаги кулба ва иккита чайла қолдиқлари, сопол идиш
парчалари топилди. 
Макон майдонидан ўчоқ қолдиқлари, кўплаб уй-рўзғор ва хўжалик буюмлари-
нинг парчалари, қорамол, қўй, эчки каби уй ҳайвонлари ва ѐввойи ҳайвонларнинг суяк 
қолдиқлари, қорайиб кетган буғдой ва арпа донлари, чириган сомон қолдиқлари, 
тошдан ясалган ѐрғучоқлар синиқлари, чақмоқтошдан ишланган қистирма ўроқ пар-
чалари, камон ўқи учлари, қимматбаҳо тошлардан ясалган ҳар хил мунчоқлар ва 
бошқа ашѐвий далиллар топилди. Бу топилмалар Замонбобо макони аҳолисининг 
деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганликларидан далолат беради. Замонбо-
бо макони бир уруғ жамоасига тегишли ѐдгорлик бўлиб, у ўзбек халқининг илк 
деҳқончилик маданияти тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.
Мамлакатимиз худудида илк деҳқончилик маданиятининг бошқа бир йирик ѐд-
горлиги Суғднинг Саразм қишлоғи (Ўзбекистон билан Тожикистоннинг чегараси 
яқинида) яқинида бўлиб, шу қишлоқ номи билан аталган. Шу қишлоқ фуқароси 
А.Тойлоқов 1976 йил кузида ўз томорқаси ва қўшнилари ҳовлисидан топилган сопол 
синиқлари, бронза болта ва пичоқлардан иборат ашѐвий далиллар билан Панжикент 
музейига мурожат қилган. Шундан кейин, бу ерда 1977 йилдан А. Исоқов бошчили-
гида археологик қазишмалар олиб борилган. Тадқиқот ишлари жараѐнида қадимги 
Суғдиѐнанинг илк деҳқончилик маданиятига доир қимматли материаллар олинди. Са-
разм қишлоғи харобаси қарийб 90 га майдонда жойлашган 10 та тепаликка жойлашган 
бўлиб
1
, бу ѐдгорлик энеолит давридан то илк бронза давригача тегишлидир. Илмий 
хулосаларга кўра, ѐдгорлик санаси 4 босқичга бўлинган: Биринчи босқичда Саразмга 
асос солинган, яъни қадимги аждодларимиз гуваладан бир хонали кулбалар қуришиб,
атрофини мудофаа деворлари билан ўраб олишган. Кулбалар яқинида уларнинг хил-
хоналари бўлган. Кулбалар ва хилхоналарни қазиш вақтида сиртига рангли безак со-
линган сопол парчалари, мис ойна, олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлар, қиммат-
баҳо тошлар – бронза, лазурит ва сердаликдан ясалган мунчоқлар топилган. Саразм-
нинг биринчи босқичига оид материаллар кўп жиҳатдан жанубий Туркманистондан 
топилган энеолит даврига оид ѐдгорликлар (Анов II, Геоксюр)га ўхшайди.
Иккинчи босқич энеолитдан бронза даврига ўтиш бўлиб, Саразм қишлоғининг 
худуди анча кенгайган. Бир хонали гувала уйлар ўрнида хом ғиштдан ясалган кўп хо-
нали уйлар пайдо бўлган. Айрим уйларда оилавий эътиқод жойи - думалоқ шаклда 
ишланган алтар (оловхона) қурилган. Кўп хонали уйлар оралиғида тор кўчалар ва 
майдонлар бўлган. Қишлоқда иккита ибодатхона бўлиб, уларнинг деворларига оддий 
уйлардан фарқли ўлароқ қизил рангда нақш берилган ва бино ўртасида меҳроб қу-
рилган. Бу ердан топилган ашѐлар ичида тошдан ишланган меҳнат қуроллари, тарози 
тошлари, тўқимачилик дастгоҳи бўлаклари, урчуқ тошлар, мисдан ишланган 
пичоқлар, ханжарлар, қармоқлар, игна ва бигизлар кўплаб учрайди. 
Учинчи босқичда ижтимоий характердаги бинолар вужудга келган. Бу бинолар 
жамоа хазинахонаси, ибодатхона ва бошқалардан иборат бўлган. Бу даврда ҳовлилар 
1
Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Ўрта Осиѐ археологияси. –Т.: «Ўқитувчи», 1990, 117-б. 


17 
кенгайган. Баъзи ҳовлиларда кулолчилик хумдонлари ва металл эритиш устахоналари 
қурилган. Бу босқичда ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ихтисосла-
шув жараѐни вужудга келган. Кулолчиликда пардозланган сопол идишлар камайиб, 
уларнинг ўрнини анъанавий шаклдаги нақшлар эгаллаган. Бундай нақшлар ѐрдамида 
ибодатхоналарнинг деворлари безалган. Бу босқичда металлга ҳам ишлов берила 
бошланган. Натижада металлдан ишланган меҳнат қуролларининг сони ошиб, сифати 
яхшиланган. Олтин ва кумуш буюмлар жамоанинг нуфузли аъзолари қўлида тўплан-
ган. 
Тўртинчи босқич ашѐвий далиллари Саразм маданиятида иқтисодий ва моддий 
инқироз юз берганини кўрсатади. Бунга асосан Зарафшон воҳаси юқори қисмининг 
табиий шароити деҳқончиликни ривожлантириш учун ноқулай бўлганлиги ҳамда ме-
таллга эҳтиѐжнинг ошиб бориши туфайли одамларнинг конларни қидириб, узоқ-узоқ 
жойларга тарқалиб кетиши сабаб бўлган.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish