Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

давлати иқтисодий жиҳатдан анча қудратли бўлган. Чжан Цяннинг маълумотларига 
қараганда, «Даванда 70 дан ортиқ катта ва кичик шаҳарлар бўлган»
2
. Бу давлатда тах-
минан 300 мингга яқин киши яшаб, улар қарийб 60 минг оилага бирлашган. Баъзи 
олимлар, бу рақам Даваннинг қандайдир бир қисмидаги аҳоли сонини билдирган 
бўлиши мумкин. Аҳолининг умумий сони 500-600 минг киши бўлган деган фикрни 
билдирадилар
3
. Бу фикр ҳақиқатга яқинроқ бўлиши мумкин. Чунки, баъзи маълумот-
ларда Фарғона лашкарининг ўзи 60000 кишидан иборатлиги айтилган
4
.
Даван давлатининг пойтахти Эрши шаҳри (ҳозирги Марҳамат районидаги
«Марҳамат» харобаси) бўлган. Милоднинг дастлабки юз йилликларида бу давлатни 
маҳаллий аслзодалар сулоласи бошқарган. Хитой манбаларига қараганда, қадимги 
Фарғона 419 йилгача бир сулола (хонадон) вакиллари томонидан идора этилган. Хи-
той манбаларида кўрсатилишича бошқарув тизимида ҳукмдордан кейин унинг икки 
ѐрдамчиси (вазири) ва оқсоқоллар кенгаши иш олиб борган. Оқсоқоллар кенгаши 
давлатнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида фаол қатнашган. Кенгаш уруш очиш, сулҳ ту-
зиш, ҳукмдорни тахтдан тушириш, янги ҳукмдорни тайинлаш ва бошқа ишларда етак-
чи ўрин тутган. Бу ўша даврдаѐқ демократик жараѐнлар шакллана бошлаганлигини 
кўрсатади. Кенгаш аъзоларининг баъзилари шаҳарларни бошқарганликлари туфайли 
Даван шаҳарлари маълум даражада мустақилликка эга бўлишган. Хитойга борадиган 
савдо йўли устида жойлашган иккинчи катта шаҳар Ўзгантга кўплаб хитойлик савдо-
гарлар келиб туришган.
Фарғонада ўтказилган археологик текширишлар бу ерда сунъий суғориш ишлари
яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради. Тоғдардан водийга оққан сойлардан 
сунъий тармоқлар чиқарилган. Ҳар бир тармоқ бирор уруғ ѐки қабилага тегишли ер-
ларни суғорган. Давлат бошлиғи сойларнинг тепасида мустаҳкам қалъалар қурдириб, 
1
Бичурин Н.Я. Кўрсатилган асар, II-жилд, 150-б.
2
Ўша ерда. 149, 187 –б. 
3
Ўзбек давлатчилиги тарихи очерклари. –Т.: «Шарқ», 2001. 33-б. 
4
Азамат Зиѐ. Ўзбек давлатчилиги. –Т.: «Шарқ», 2001. 50-б. 


39 
сув тақсимотини ўз қўлида тутиб турган. Шундай қалъалардан бири Сўхсой бошидаги 
«Муғқалъа» харобасидир. 
Водийда деҳқончилик маданияти анча ривожланган. Улар ерга ишлов бериш 
жараѐнларини яхши ўзлаштириб олишган бўлиб, шоли, буғдой ва бошқа экинларни 
экканлар. Боғдорчилик, биринчи навбатда узумчилик ва ундан шарбат қилиш кенг 
йўлга қўйилган. Хитой сайѐҳи Чжан Цянь маълумотига кўра, бой ер эгаларининг 
ертўлаларида 10 йиллик винолар сақланган. Фарғона тупроғи деб ѐзади сайѐҳ, бой ва 
серҳосил бўлиб, унда кўплаб мевалар, полиз экинлари ва гуллар етиштирилади. Хой 
Чао исмли сайѐҳ эса Фарғонада туя, от, хачир, қўй-эчкилар кўплигини, бу ерда пахта 
етиштирилишини, одамлари асосан ғалладан қилинган таомларни истеъмол қилиши-
ни, кийимларни ип-газламадан тайѐрланишини ѐзиб қолдирган
1
. Даванда йилқичи-
ликка алоҳида эътибор берилган.
Антик даврда Фарғона водийсида ҳунармандчиликнинг бир қатор тармоқлари, 
айниқса тўқимачилик ва кулолчилик кенг ривожланган. Бироқ бу ерда Парфия, 
Бақтрия, Хоразм, Суғдда бўлгани сингари танга пуллар зарб этилганлигини тас-
диқловчи ашѐлар топилмаган. Савдода пул ўрнига товар ѐки мол айирбошлаш кенг 
йўлга қўйилган. 
Даван давлати ижтимоий - сиѐсий ҳаѐтида аѐлларнинг ўрни ва ҳурмат катта 
бўлган. Хитой тарихчиларининг ѐзишича, аѐлнинг эри ва фарзандлари олдига қўйган 
вазифалари ва топшириқлари сўзсиз бажарилиши шарт бўлган. Хитой тарихчилари 
берган таърифларга кўра, қадимги Фарғона аҳолисининг ташқи қиѐфаси қанғлиларга 
ўхшаб кетган, улар чуқур кўзли ва қалин соқолли бўлишган. Чжан Цянь Даван 
(Фарғона)дан то Анси (Парфия)гача бўлган худудларда яшовчи аҳолининг тили ҳар 
хил бўлса-да, аммо улар бир бирларини тушунишларини, уларнинг урф-одатлари ҳам 
бир-бирларига ўхшаш бўлганлигини таъкидлайди. Даванликлар ғарбда қанғлилар, 
шимолда усунлар, шарқда эса уйғурлар билан яқин алоқада бўлишган. Хитой билан 
бўлган жангларда даванликларни қанғуйлар доим қўллаб қувватлаганлар. 
Чжан Цян Даван давлатининг қўшинлари 60 минг киши атрофида бўлганлиги 
ҳақидаги маълумот қолдирган. Даваннинг отлиқ қўшинларининг ҳарбий маҳорати 
юқори бўлиб, уларнинг от чоптириб кета туриб, орқага қайрилиб камондан узган 
ўқлари аниқ нишонга теккан. Уларнинг аѐллари ҳам камондан ўқ узишда эрларидан 
қолишмаган. 
Милоддан аввалги 140 йилларда Шимоли-~арбий Хитойдан келган бешта гу-
руҳдан иборат юзчжи қабилалари Сўғд ерлари орқали Бақтрияга тегишли бўлган Аму-
дарѐнинг ўрта оқимидаги ерларни босиб олдилар. Гуйшуан қабиласининг ябғуси Ку-
жула Кадфиз бу қабилаларни ўзаро бирлаштириб Кушон давлатига асос солди. 
Баъзи маълумотларда бу давлатнинг дастлабки пойтахти Далварзинтепа (Сурхонда-
рѐда) бўлганлиги айтилади. Кужула Кадфиз даврида подшолик ҳудуди анча кенгайиб, 
унинг таркибига ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари, Жанубий Тожикистон, 
Афғонистон ва Кашмир ерлари қўшиб олинган.
Кадфизнинг набираси Канишка даврида (I-II асрлар) мамлакатнинг ҳудуди яна-
да кенгайтирилди. Унинг таркибига Шарқий Туркистон ерлари ҳам қўшиб олинди. 
Пойтахт Пешаворга кўчирилди. Бу даврда Кушон подшолиги дунѐнинг Рим, Парфия, 
Хитой каби қудратли давлатлари қаторидан ўрин олди. ижтимоий-иқтисодий ҳаѐт ри-
вожланди. Жуда катта худудда тинчлик ва осойишталик яратилди. Бунинг натижасида 
деҳқончиликни ривожлантириш учун суғориш иншоотларини барпо этишга эътибор 
кучайди. Ўзбкистон жанубидаги Занг канали ва бошқа каналлар, Дарғом канали ва Бу-
хоро воҳасидаги каналлар, шунингдек Тожикистон жанубидаги каналлар Кушон 
даврида қазилган муҳим суғориш тармоқларидир
2
.
1
Гафуров Б.Г. Таджики. Кн. 1., Изд. 2. – Душанбе, «Ирфон», 1989. –С.369. 
2
Аминжонова М., Желтова Г. Ўзбекистон халқлари ўтмиши тарихидан лавҳалар -Т., 1974. 30-б. 


40 
Кушон империяси даврида суғориш тармоқлари қурилиши кенг қулоч ѐйди. Хо-
разм воҳаси, Зарафшон водийси ва бошқа ерларда бутун бошли каналлар тизими қу-
рилиб ишга туширилди. Ерларни суғориш учун нафақат дарѐ сувларидан, балки ўша 
пайтларда ҳозиргига нисбатан анча кўп бўлган булоқлар сувларидан ҳам фойдала-
нилган. Кушонлар даврида Зарафшон дарѐсининг ҳозирги Матчоҳгача бўлган юқори 
оқими ўзлаштириб бўлинган
3
.
Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича, бу даврда ўлкада суғориш ти-
зими бир мунча ривожланганлигини ҳисобга олмаганда, деҳқончилик техникаси
ниҳоятда содда бўлиб қолаверган. Талли-Барзуда олиб борилган қазишмалар жараѐни-
да омочнинг темирдан ясалган тиши топилган
1

Ёзма манбалар ва археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича, ўрта асрлар-
да кенг тарқалган донли, дуккакли, техникавий, озуқабоп, полиз, боғдорчилик ва 
бошқа экинлар ўртаосиѐлик деҳқонларга Кушанлар даврида ҳам маълум бўлган. 
Жумладан, Хоразмда III-IV асрларда ҳам турли хил узумлар етиштирилган. Авлод-
дан-авлодга ўтиб келган халқ селекцияси ишлари маҳаллий шароитга мослашган 
серҳосил навларнинг вужудга келишига имкон яратди. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐга 
қўшни халқлар бу ерда етиштирилган уруғлардан (жумладан, хитойликлар беда ва 
ѐнғоқ уруғларини) олиб кетишган. 
Милодий I асрдан бошлаб, Ўрта Осиѐда ѐрғучоқлар кенг тарқала бошлаган. 
Бундай қадимги ѐрғучоқлар Қорамозор тоғларидаги қабрлардан топилган. Дастлабки 
ѐрғучоқлар нисбатан кичкина бўлган. Кейинчалик, айниқса III-IV асрларга келиб 
уларнинг ҳажми анча катталашган. 
Фарғона водийсида тоғ ѐн бағирларида, жумладан, ярим кўчманчи аҳоли 
йилқичилик билан шуғулланган. Фарғоналикларнинг наслдор отлари қўшни халқлар 
орасида ҳам машҳур бўлиб, бу отлар уларда катта ҳавас уйғотган.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish