Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

ҳоқонлигига бўшатиб берди. 
VI аср ўрталарида Олтой, Еттисув ва Ўрта Осиѐдаги туркий қабилаларнинг бирла-


59 
шуви натижасида ташкил топган Турк ҳоконлиги тарихини ўрганишда- Урхун-Энасой 
ѐзуви, Руний ѐзувлари, Хитойнинг VII-IX асрларга оид ―Тан хонадони тарихи‖ ман-
баси, VI асрда яшаган византиялик тарихчилар Менандр Протектор ва Феофан Визан-
тийскийлар, суриялик тарихчи Иоанн Эфессийларнинг асарлари етакчи ўрин тутади. 
Шунингдек, араб тарихчилари ат-Табарий, Деноварий (IX-X аср), буюк аждодларимиз 
Абу Райҳон Беруний, Наршахий, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос 
Ҳожиб (XI аср) асарларида ҳам туркий халқлар тарихига оид қимматли маълумотлар 
келтирилган. Масалан, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг‖ (Саодатга йулловчи билим) 
асарида афсонавий турк саркардаси Алп Эр Тунга тўғрисида: ”У билимдон, заковатли, 
катта ҳунар эгаси эди, бу фазилатлари унинг шон-шуҳратини дунѐга таратган. У 
турк бекларининг сараси, овозаси оламни тутган, ҳунари талай эди. Унинг тенги то-
пилмас эди. Форслар уни Афросиѐб деб аташган”, деб ѐзган. Туркий халклар тарихига 
оид маълумотлар халқ оғзаки ижоди ―Алпомиш”, Гўрўғли”, “Манас”, “Дала қурқут‖ 
каби достонларда ҳам маълум даражада ўз аксини топган.
И.Бичурин, Н.Гумилов ва б. туркшунос олимлар хитой солномаларида туркий 
уруғлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар мил. авв. 1756 йилда берилганини ѐзишган. 
Шунингдек, Хитой манбаларида туркийлар “Ту-кю”, “Хунлар‖ номи остида 92 йили 
Олтой тоғ этакларида жойлашганликлари ҳақида маълумот берилади. Хитойлар уларни 
Ашин номи билан ҳам аташган. П.Пельо ―Турк-ют‖ сўзини туркийлар деб изоҳлаган. 
“Турк‖ атамаси кучли, бақувват деган маъносини билдириб, дастлаб бир неча қабила-
лар бирлашувини англатган. Кейинчалик сиѐсий жиҳатдан бирлашган халқларнинг 
умумий номига айланган. 
VI асрнинг иккинчи ярмида Ашин уруғидан бўлган Асан ва Туу (460-545) туркий 
қабилалар иттифоқига асос солдилар. Туунинг ўғли Бумин теле қабиласини бўйсундир-
гач, 551 йилда Марказий Осиѐда анча кучли бўлган Жужанлар (мўғуллар) хонлигини 
тор-мор этди ва Турк ҳоқонлиги (551-744) га асос солди. У Или дарѐси бўйида ҳукм-
дор деб эълон қилингач ―Илихон” деган унвонни олди ва ўз юртини ҳоқон номи билан 
бошқара бошлади. Олтойдаги Утукан шаҳри янги Турк ҳоқонлигининг пойтахти қилиб 
белгиланди. Бумин ўз укаси Истамига биринчи саркарда ва давлатнинг бош амалдори 
даражасини билдирувчи - ―Ябғу‖ (баҳодир) унвонини берди. Ака-укалар биргаликда 
давлат чегараларини кенгайтиришга киришдилар. 
Бумин шарқий ерларни, укаси Истами ғарбий ҳудудларни бирлаштира бошлади. 
563-567 йилларда Турк ҳоқонлари Эфталийлар давлатини тор - мор қилганларидан сўнг 
Ўрта Осиѐ ҳудудида ўз ҳукмронликларини ўрнатибгина қолмай, Эрон сосонийлар би-
лан ҳам тез-тез урушлар олиб бордилар. Эътиборли жойи шундаки, Турк ҳоқонлари ва 
амалдорларининг кўпчилиги илгари ўзлари яшаган худудларда қолишиб, эгаллаб олин-
ган ерлардан келтирилган тўловлар, ўлпонлар, совға-саломлар олиб туришни афзал 
кўрдилар. Маҳаллий зодагонлар мамлакатнинг ички иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтини ўзла-
ри бошқардилар. Фақат жиддий ички зиддиятлар, келишмовчиликлар келиб 
чиққандагина турк ҳоқонлари уларнинг ишига аралашар эдилар. 
Турк ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиѐ ерларида ер эгалик қилиш муносабатлари му-
стаҳкамланиб, ҳоқонлар, амалдорлар ва ҳарбий саркардалар, маҳаллий ҳукмрон табақа-
лар, йирик заминдор ва дин ҳомийлари катта-катта ер-сув бойликларига эга бўлдилар. 
Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқдан давлат хазинасига катта даромад тушиши 
натижасида ҳоқонлар ―Ипак йўли‖ни кенгайтиришга ва тинчлигини таъминлашга катта 
эътибор беришган. Бу даврда шаҳарлар кенгайган. Шаҳарлар ва йирик қишлоқларда 
карвонсаройлар қурилган. Бироқ, Турк ҳоқонлигида ички вазият нотинч эди. Бир-
бирига қарама-қарши бўлган турли ижтимоий ва сиѐсий кучлар ўртасидаги ўзаро зид-
диятлар ҳокимиятни зимдан емириб борган. Ҳоқонлик билан маҳаллий ҳукмрон та-
бақалар ўртасида зиддият кучайиши натижасида ҳоқонлик заифлашиб, инқирозга юз 
тутди. Эрон билан олиб борилган доимий урушлар Турк ҳоқонлиги мовқеини янада па-
сайтирди. 588 йилда ҳоқонлик қўшинларининг қаттиқ зарбага учраши, унинг парчала-


60 
нишига олиб келди. У1 асрнинг 80 йилларига келиб, Турк ҳоқонлиги Шарқий ва ғарбий 
қисмларга бўлиниб кетди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish