Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

~азнавийлар давлати. 962 й. жасур туркий саркарда Сабуқтегин ~азна шаҳрида 
ғазнавийлар давлатига асос солгач, бу шаҳар Хуросоннинг сиѐсий марказига айланди. 
Унинг ўғли Султон Маҳмуд даврида (998-1030) ~азнавийлар давлатининг қудрати яна-
да ошиб, худуди шимолий -ғарбий Ҳиндистондан Чағониѐн ва Хоразмгача чўзилди. Бу 
давлат худудига Эроннинг шимоли-шарқий қисми ҳам кирган эди. Маҳмуд ~азнавий 
яхши қуролланган, интизомли, қудратли қўшин тузиб, кўплаб истилочилик юришлари 
қилди. Жумладан, Ҳиндистонга 17 марта ҳарбий юриш қилган. У 1019 й. Канаужа 
шаҳрини эгаллаб, у ердан 20 млн. дирҳам, 57 минг қул ва 350 та филни қўлга киритган. 
1017 й. Хоразм ҳукмдори Маъмуннинг ўлдирилишидан кейин бу ерда содир бўлган бе-
бошликлардан фойдаланган Маҳмуд Хоразмни ҳам ўзига бўйсундирди. 
Султон Маҳмуд ҳукмдорлиги даврида илм-маърифатга маълум даражада эътибор 
берилган . У Абу Райхон Берунийни ҳам Хоразмдан ~азнага, ўз саройига олиб кетди ва 
Берунийнинг илм билан шуғулланиши учун зарур шароит яратиб берди. 
Маҳмуд ~азнавий вафотидан кейин (1030) унинг ўғли Маъсуд даврида (1030-1041) 
мамлакатда ички зиддиятларнинг кучайиши ва салжуқий туркларнинг ҳужумлари, ху-
сусан, 1040 йилги Данданакон жангидаги мағлубиятдан кейин ~азнавийлар давлати 
инқирозга юз тутди. Маъсуд вафотидан кейин (1040) унинг ворислари ~азнавийлар 
давлати қудратини қайта тиклай олмадилар. ХII аср охирида бу давлат Афғонистон 
худудида ташкил топган ғурийлар давлати томонидан батамом тугатилди. 
Салжуқийлар давлати. Х аср ўрталарида ўғузлар иттифоқи негизида ташкил 
топган Салжуқийлар давлатининг дастлабки маркази Сирдарѐнинг қуйи оқимида жой-
лашган Янгикент шаҳри бўлган. Ўғузларнинг ѐбғуси (етакчиси) Салжуқбек ва унинг 
авлодлари Туғрулбек, Чағирбек ва Шакарбеклар бу давлатни буюк салтанат даражасига 
кўтардилар. 
Асосан кўчманчи чорвачилик билан кун кечирган ўғузларнинг бир қисми 1020-30 
йилларда қорахоний, кейинчалик, ғазнавий ҳукмдорларнинг розилиги билан дастлаб 
Нурота тоғлари ѐн бағирла-рига ва ундан Марвга, бир қисми Кат (Хоразм) орқали Кас-
пий денгизининг жанубий-шарқий қисмлари (Обивард, Фарови атроф-лари)га жой-
лашдилар. Ўғузлар тезда Туғрулбек бошчилигида бирлашиб, ғазнавийларга қарашли 
Хуросон ерларини эгаллаб ола бошладилар. 1040 й. Данданаконда бўлган жангда 
Туғрулбек қўшин-лари ғалаба қозонгач ғазнавийларга тегишли катта худудлар улар их-


66 
тиѐрига ўтди. Шундан кейин салжуқийлар истилочилик юришла-рини давом этдири-
шиб, Эроннинг шимолий қисми, Озарбайжон, Курдистон, Ироқни эгалладилар. 1055 й. 
халифалик пойтахти Бағдодни қўлга киритишди. Халифа диний ҳокимиятни ўз қўлида 
сақлаб қолсада, дунѐвий ҳокимиятни султон унвони билан Туғрулбекка беришга маж-
бур булди. Туғрулбек даврида Рай (Эрон) шаҳри салжуқийлар давлатининг пойтахти 
эди. Туғрулбек Мовароуннаҳрда қорахонийлар ҳукумати билан дўстона алоқалар ўр-
натди, Кавказда эса Византия қўшинларига қаттиқ зарбалар берди. Унинг вориси Алп 
Арслон (1063-1072) Византия императори Роман IУ Диоген қўшинларини мағлубиятга 
учратди, Амударѐнинг ўнг соҳилига бир қатор ҳужумлар уюштирди. Алп Арслоннинг 
вориси Маликшоҳ (1072-1092) қорахонийларнинг ўзаро низоларидан фойдаланиб, 1089 
й. Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини эгаллади. У қорахонийлар (ҳукмдори Аҳмадхон) 
давлатини қарам қилиб, катта ўлжа билан орқага қайтди.
Маликшоҳ вафотидан кейин салжуқийлар давлатида ҳокимият учун кураш кучайиб 
кетди. 1118 й. ҳокимиятни Султон Санжар (1118-1147) эгаллади. У пойтахтни Марвга 
кўчириб, Мовароуннаҳрда қорахонийларнинг ички ишларига жиддий аралаша бошла-
ди. Бирок, 1141 й. Султон Санжар ва қорахонийларнинг бирлашган қўшинла-рининг 
Қатвон чўлида (Самарқанд яқинида) қорахитойлар билан бўлган жангда енгилиши сал-
жуқийлар давлатини заифлаштириб куйди. Бундан фойдаланган хоразмшоҳ Қутбиддин 
Муҳаммад Отсиз 1141 й. охирида Марвни босиб олди. Лекин, Султон Санжар Хоразм 
қўшинларини Хуросондан суриб чиқарди ва Қутбиддин Муҳаммадни яна ўзига буй-
сундирди. Шунга қарамасдан, салжуқийлар давлати аввалги мавқеини қайта тиклай ол-
мади. 1153 й. Балх ва Хутталон вилоятларида яшовчи кўчманчи ғуз қабилалари Султон 
Санжар қўшинларини тор-мор қилиб ўзини асир олдилар. 1156 й. Султон Санжар асир-
ликдан қочишга муваффақ бўлсада, Салжуқийлар давлатини қайта тиклай олмай 1157 
й. вафот этди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish