Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. Ўзбек халқининг илк аждодлари кимлар? 
2. Ўзбек номи қачон ва қаердан келиб чиққан? 
3. Ўзбек адабий тилига қайси шева ва лаҳжалар асос бўлган? 
4. Кўчманчи ўзбеклар деганда кимларни тушунасиз? 
5-Мавзу: БУЮК ИПАК ЙЎЛИ: ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТ 
БОСҚИЧЛАРИ. 
Режа:
1. Буюк ипак йўлининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихи. 
2. Буюк ипак йўлининг Ўрта Осиѐ халқлари тарихида тутган ўрни. 
3. Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон.
 
АДАБИЁТЛАР: 6,9,14,29,45,48,49,52,60,61,73,78,99,102. 
Ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги даврларидан бошлаб, кишилар яхшироқ ти-
рикчилик ўтказиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида амалга оширган буюк кўчи-
шлари натижасида турли йўллар пайдо бўлган. Йўлларнинг пайдо бўлишига қабилалар, 
элатлар, халқлар ва давлатларнинг ўзаро иқтисодий, сиѐсий ва маданий ҳамкорлик 
қилиш эҳтиѐжлари асосий сабаб бўлган. Масалан, мил. авв. I минг йиллик бошларида 
Ўрта ва Яқин Шарқда Бадахшон лазуритига эҳтиѐжнинг кучайиши “лазурит йўли‖ни 
пайдо қилган бўлса, мил. авв. VI-IV асрларда Эрон аҳмонийлари давлатини бошқариш 
эҳтиѐжи “Шоҳ йўли‖ни вужудга келтирган. Бадахшон лазурити Месопотамия ва Миср 
подшолари саройларини, ибодатхо-наларни безашда, аѐлларга турли тақинчоқлар 
ясашда қўлланилган.
Минг йиллар давомида Шарқ (Хитой)ни ғарб (Византия) билан боғлаган йўлдан 
асосан хитой ипаги ташилган бўлсада, бу йўл тарихда кўпроқ “~арбий меридионал йўл‖ 
деб аталиб келинган. Фақат, XIX асрнинг 70-йилларидагина немис олими К. Рихтгофен 
томонидан у фанга ―Ипак йўли‖ номи билан киритилди. Хитойшунос олимларнинг 
фикрларига кўра, Хитойда ипакчилик мил. авв. III минг йилликдаѐқ шакллана бошла-
ган. Хитой ривоятларида баѐн этилишича, пилла толасини топиб олиш Осмон худоси-
нинг хохишига кўра малика Си Линг Чига насиб этган. Осмон худосининг назари туш-


55 
ган Малика Си илоҳийлаштирилиб, унинг шарафига ибодатхоналар қурилган.
Хитойда ипакчилик кенг тарқалган жой Хуанхе дарѐсининг қуйи оқимида жойлаш-
ган Шандун вилоятидир. Сиан шаҳри (Шэнси вилояти) “ Ипак йўли‖ нинг бошланиш 
нуқтаси ҳисобланади. Юнон тарих-чиларининг фикрича Хитой ипагини мил.авв. V аср-
даѐқ Қора денгиз бўйлари ва Яқин Шарқ мамлакатлар халқлари яхши билишган. Ипак 
мамлакатимизнинг жанубий худудларида (Сополлитепадан ипак мато-лар топилган) 
мил.авв. II минг йиллик ўрталаридаѐқ маълум бўлган. 
―Ипак йўли‖ Сиандан бошланиб, Манчжоу орқали Дунхуанга келган. Бу ерда икки-
га ажралиб, жануби -ғарбий тармоғи Такламакан саҳроси орқали Хотанга, ундан Ёркент 
ва Помир тоғлари орқали Вахонга, ундан Бақтриянинг асосий шаҳри Зариасп (Балх) га 
келган. Балхдан яна уч тармоққа ажралиб, ғарбий тармоғи Марвга, жанубий тармоғи 
Ҳиндистонга, шимолий тармоғи Термиз орқали Дарбанд, Наутак ва Самарқандга кел-
ган. 
―Ипак йўли‖нинг шимоли -ғарбий тармоғи эса Дунхуандан Балх, Турфан орқали 
Тарим воҳасига - Қашғарга борган. У ердан Тошқўрғон орқали Ўзган, Ўш, Ахсикент, 
Попга, ундан Ашт дашти орқали Хўжанд Жиззах ва Самарқандга борган. Ипак йўли 
Самарқанддан ғарбга - Добусия, Малик чўли орқали Бухорога, ундан Варахша орқали 
Бойкент, Фороб ва Омул шаҳарларига борган. Омулда Марвдан Урганчга кетадиган 
йўлга қўшилган. Марв турли мамлакатлардан келадиган карвон йўллари туташадиган 
катта шаҳар бўлган. Бу ерда зардуштийлик, будда ва христиан динларининг ибодатхо-
налари қурилган. 
Марв шаҳри Хитой, Ҳиндистон ва Ўрта Шарқни Яқин Шарқ ва Ўрта Ер денгизи 
мамлакатлари билан боғлаб турган. ― Буюк ипак йўли‖ Марвдан ғарбга Ниса, Рай 
шаҳарлари орқали Ироқнинг Ктеса-фон ва Бағдод шаҳарларига, ундан Дамашқ, Тир ва 
Қуддус орқали Мисрга борган. Марвдан чиққан шимолий йўл Омул (Чоржуй) орқали 
Урганчга, ундан Шимолий Кавказ орқали Қора денгиз бўйлаб Константинополга ва 
Ўрта Ер денгизининг б. шаҳарларига тарқалган. 
―Буюк ипак йўли‖ орқали Шарқ ва ғарб мамлакатлари савдо ва элчилик алоқалари-
ни ўрнатганлар. Жумладан, Хитой манбаларида сайѐҳ Ган Ин 97 йилда Форс қўлтиғига, 
македониялик Маи Тациан эса 100 йилда Ланчжогача етиб борганлиги қайд этилган. 
―Буюк ипак йўли‖ нинг эътибори ошиб борган сари Эрон ва Ўрта Осиѐ халқлари 
ўртасида бу йўлни ўз таъсирига олиш ҳаракати кучайган. Жумладан, сўғдлик савдогар-
лар III - V асрларда бу йўлда ўз хукмронликларини сақлаб қолиш учун Еттисув, 
Шарқий Туркистон ва Хитойнинг Шэнси вилоятларида ўз карвонсаройлари ва 
қишлоқларини бунѐд этганлар. Сўғдлар халқаро миқѐсда уста савдогарлар ҳисоблан-
ишган. Узоқ сафарга отланиб, кўплаб шаҳарларни кезишган ва турли халқлар билан 
муносабатда бўлишган савдогарларга зиѐ, маданият, маърифат, маънавият ва янги-
ликларни тарқатувчилар сифатида қарашган. Бундан ташқари, уларга кўпни кўрган ки-
шилар сифатида табиблик, ихтирочилик ва башоратчилик қобилиятларига ҳам эга 
бўлишган. 
VIII асрдан бошлаб ипак йўлини назорат қилиш араблар, XIII асрдан бошлаб 
мўғуллар ихтиѐрига ўтди. XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ―Буюк ипак йўли‖ ни 
назорат қилиш Темурийлар давлати ихтиѐрига ўтади. Бу даврда Хитойдан ғарб мамла-
катларига асосан ипак ва ипак матолар, қоғоз ва чинни олиб кетилган бўлса,ғарб 
мамлакатларидан Хитойга шиша, жун газламалар, ойна, металл, қимматбаҳо тошлар, 
арғумоқ отлар олиб борилган. 
―Буюк Ипак йўли‖ Ўрта Осиѐ халқларининг ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳа-
ѐтига катта таъсир кўрсатди: савдо – сотиқ ваҳунармандчилик ривожланиб шаҳарлар 
кенгайди, аҳолининг маънавий ва маданий дунѐқарашлари ўсди. Бу ерда илк ўрта аср-
лардан бошлаб Хитой чиннисозлик мактаби асосида ноѐб буюмлар тайѐрланган. Бу 
ҳақда Беруний ўз асарларида маълумотлар келтирган. Ўз навбатида Ўрта Осиѐдаги ка-
би ойна тайѐрлаш технологияси У асрларда Хитойда ҳам кенг тарқалган. Хитойча на-


56 
фис қоғоз тайѐрлаш усули Самарқандга етиб келган ва Самарқанд қоғози бутун ислом 
дунѐсида ўзининг сифатлилиги билан машҳур бўлган. 
Ҳозирги пайтда ―Буюк ипак йўли‖ жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғот-
моқда. ЮНЕСКО нинг XXIV сессиясида 1989-1997 йилларга мўлжалланган ―Ипак йўли 
– мулоқот йўли‖ деб номланган кенг кўламдаги тадқиқот ишларини бошлаш ҳақида 
қарор қилди. Шу қарор асосида экспедиция Ўрта Осиѐ ва ипак йўли ўтган бошқа 
мамлакатлар тарихига оид тадқиқот ишларини бошлаб юборди. Мамлакатимизда Ипак 
йўли ўтган шаҳарлардаги тарихий обидаларни асраш ва таъмирлашга эътибор кучайди. 
Мағрибу-Машриқни боғлаган, сиѐсий-иқтисодий, маданий ва ижтимоий аҳамиятга 
эга бўлган Буюк ипак йўлини қайта тиклаш мақсадида биринчи марта Брюссел учрашу-
вида Европа ва Осиѐни бир-бирига боғлайдиган ―Европа-Кавказ-Осиѐ‖ транспорт йўла-
ги ТРАСЕКАни масаласи кўриб чиқилди ва шу бўйича Декларация қабул қилинди. Бу 
учрашув Буюк ипак йўлини тиклашдаги амалий қадам бўлди.
1996 й. Сарахсда Марказий Осиѐ билан Эрон темир йўл тармоқларини туташти-
рилгани ТРАСЕКА лойиҳасини амалга оширишда муҳим қадам бўлди. Шу йили 13 май 
куни Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркманистон ўртасида ўзаро эркин транзит 
тўғрисидаги шартнома имзоланди. Мазкур шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекситон 
учун пахта ташишга кетадиган харажатлар 12 млн. долларга камаяди. 
1996 й. Транскавказ йўлаги бўйича Ўзбекистонга келтирилган ва олиб чиқиб ке-
тилган маҳсулот ҳажми салкам 140000 тоннани ташкил этган бўлса, 1997 й. бу кўрсат-
кич 285000 минг тоннага етди. Ўзбекистон транспорт коммуникацияси имкониятларини 
кенгайтириш борасида бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Ўзбекистон Қирғи-
зистон ва Хитой билан Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом йўлини қуриш ва тамирлаш 
бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаѐтир. Буюк ипак йўлининг бир қисми ҳисобланган бу 
йўналиш Европа ва Осиѐ давлатларини ўзаро боғлайди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish