Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Мезолит даврида меҳнат қуроллари ва ўқ- ѐй ясаш такомиллашди. Бу даврда 
одамлар ҳайвонларни қўлга ўргата бошладилар (дастлаб ит қўлга ўргатилган). Ўзбеки-
стонда мезолит даври ѐдгорликлари юздан ортиқ бўлиб, улар орасида Фарғона водий-


12 
сидаги Обишир манзилгоҳи, Бўзсув канали бўйидаги (Тошкент шаҳри) ѐдгорлик, Бой-
сун тоғларидаги Мачай ғоридан топилган манзилгоҳ ва Зараўтсой қоясига чизилган 
тасвирлар алоҳида ўрин тутади. Ибтидоий одамлар Зараўтсойда маъдандан олинган 
ранглар ѐрдамида ўзлари кўрган нарсаларни (ов, рақс, ѐввойи ҳайвонлар, атроф-табиат) 
тасвирлаганлар. 
Бу даврда Ўрта Осиѐда яшаган уруғ ва қабилалар ҳам неолит даври босқичи (мил. 
авв. VI- IV минг йиллик)га кирган бўлиб, бу ерда ҳам илк деҳқончилик маданияти-
нинг дастлабки кўринишлари шакллана бошлаган (Туркманистоннинг Копетдоғ атро-
фларида). Ўрта Осиѐнинг жануби-ғарбий районлари деҳқончилик қилиш учун анча 
қулай бўлиб, бу зонанинг иссиқ иқлими, тоғлардан сой сувлари орқали оқиб тушган 
минерал жинсларга бой лойқалар тупроқ унумдорлигини ошириб, турли-туман ўсим-
ликлар (жумладан бошоқли экинлар)ни вужудга келтирган. Бу ўз навбатида ўша давр 
одамларига илк деҳқончилик маданиятини ўзлаштириб олишлари учун шароит ярат-
ган. Деҳқончилик қилиш учун қулай бўлган бундай жойларда дастлабки ибтидоий 
қишлоқлар пайдо бўлди. Улардан бири Ашхободдан 25 километрлар чамаси шимоли-
ғарбда чақмоқтошли тепаликларни қазиш (2-3 метр чуқурликдан) жараѐнида топилган
милоддан аввалги VI-IV асрларга оид Жойтун маконидир (бу макон «Чақмоқли» деб 
ҳам аталади). 
1952 йилда Чақмоқлида қидирув ишлари олиб боришган археологлар бу тепалик 
неолит даврига оид деҳқон жамоаларининг қароргоҳи эканлигини аниқладилар. 1956 
йилдан бу ѐдгорликда тадқиқот ишлари олиб борган археолог В.М.Массон қазишма 
ишлари жараѐнида гуваладан тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бир хонали кулба-
ни очган. Кулба девори яқинида ўчоқ, хона марказида сандал кулдони топилган. 
Кулба деворлари сомонли лой билан сувалган, гувалага ҳам сомон қориштирилган. 
Хонанинг ярми, супали бўлиб, у дам олиш учун мўлжалланган. Шунингдек, бошқа 
хоналар ва улар орасидан ўтган тор йўлаклардан чақмоқтошдан ишланган юзлаб тош 
қуроллар топилди.
Жойтун қишлоғида 30 га яқин уйлар бўлиб, ҳар бир уйда 5-6 киши яшаган Ҳар 
бир уйнинг алоҳида ўчоқлари бўлиб, бу жойтунлиларнинг якка оила тарзида хўжалик 
юритишга ўта бошлаганлигини кўрсатади. Уйларнинг сатҳи ва деворлари сомонли лой 
билан сувалиб, охра билан бўялган. Уйларнинг ѐнида омборхона, сарой ва ўралар 
қилинган. Бу макондан буғдой, арпа қолдиқлари, ѐрма тош, тош болталар, парракча-
лар, ўроқлар, тешгич пармалар, қирғичлар, камон ўқларининг учлари, суякдан ясалган 
игна ва бигизлар, шунингдек, мунчоқлар, тақинчоқлар, урчуқлар, одам ва ҳайвонлар-
нинг ҳайкалчалари, шахмат доналарини эслатувчи тошлар, сопол идиш парчалари то-
пилган. Ҳозирги кунда Жойтун маданиятига оид ўнлаб неолит жамоаларининг қарор-
гоҳлари (Найзатепа, Чўпонтепа ва бошқалар) топиб ўрганилган. 
Туркманистоннинг жанубида жойлашган Қадими тепа ва Тўғолоқтепа ѐдгор-
ликлари ҳам Жойтун каби Ўрта Осиѐ деҳқончилиги маданиятининг қадимги ва но-
дир ѐдгорликлари ҳисобланади. Қадими тепа ва Туғолоқтепадан топилган уй-жойлар 
қолдиқлари, рўзғор буюмларининг хусусиятларига қараб, бу жойларда яшаган қадим-
ги аҳоли ҳам ўтроқ ҳаѐт кечириб, жойтунликлар каби деҳқончилик, чорвачилик ва 
қисман овчилик билан ҳам шуғулланишган. Уларнинг турмушида аѐлларнинг мавқеи 
анча юқори бўлган. 
Жанубий Туркманистонда кўплаб майда дарѐчалар ва сойлардан оқиб келган 
сувлардан ҳосил бўлган балчиқли ерларга экин экилган. Неолит даврининг охирларига 
келиб бу ерларда Марказий Осиѐда дастлабки суғориш иншоотлари пайдо бўлган.
Милоддан аввалги IV-III минг йилликларда каналлар сони кўпайган. Бу ердаги 
қишлоқлардан бирининг аҳолиси каналлардан ариқлар чиқаришиб, қарийб 150 гек-
тар ерга ишлов беришган. Аҳоли асосан арпа, дастлабки юмшоқ ва паст бўйли буғдой 
навларини экишган. Топилган дон маҳсулотларнинг гувоҳлик беришича, бу ерда арпа 
ва буғдойдан ташқари жовдар ва узум етиштирилган. Деҳқонлар дастлаб, тошдан 


13 
ясалган ўроқлардан фойдаланишган бўлса, кейинчалик мис ва бронзадан ясалган 
ўроқлар ишлатилган.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish