Бронза даврига оид ѐдгорликлар орасида Сополлитепа манзилгоҳи (Термиз
шаҳридан 70 км. шимоли-ғарбда Шеробод чўлида жойлашган) мамлакатимиз деҳқон-
чилиги маданиятида алоҳида ўрин тутади. Амударѐдан 2,5-3 км. чамаси шарқда,
Қўҳитанг тоғидан бошланган Уланбулоқ сойи бўйида жойлашган бу қадимги қишлоқ
харобасини маҳаллий аҳоли Саполлитепа деб аташган. Сополлитепадан 138 та қабр
очилган. Бу ерда мурдалар билан бирга турли-туман ашѐлар-сопол идишлар, қуроллар
ва зеб-зийнат буюмлари кўмилган. Сополлитепаликлар лой, тош, суяк, ѐғоч ва чармдан
турли буюмлар ясаб, кийимлар тикканлар. Қабрлардан топилган буюмлар бу ерда мул-
кий тенгсизлик бошланганлигини кўрсатади. ―Сополли маданияти‖да суғорма деҳқон-
чиликка хос хусусиятлар мавжуд.
Сополлитепа Жанубий Ўзбекистон ҳудудидан топилган бронза даврига оид энг
қадимги деҳқончилик макони эди. Бу ердан топилган бой ва хилма-хил материаллар
таҳлили, уларни бошқа ўлка ва вилоят ѐдгорликлари билан қиѐслаш натижалари Со-
поллитепа аҳолисининг катта қисмини қўшни Марғиѐнадан деҳқончилик қилиш учун
кўчиб келган қабилалар ташкил этганлигини кўрсатади.
Сополлитепани қазиш жараѐнида хом ғиштдан қурилган кўп хонали уй-жой қол-
диқлари, тош, бронза ва суякдан турли шакл ва кўринишдаги меҳнат қуроллари, уй-
рўзғор буюмлари, хўжаликда, ҳарбий ишда, овчилик, зироатчилик ва ҳунармандчи-
ликда ишлатиладиган қуроллар, сопол идишлар, турли тақинчоқ ва безаклар, уруғ ва
қабила муҳрлари, тамғалари топилган. Уларнинг анча мукаммал ишланганлиги Со-
поллитепа аҳолиси ўз даврига нисбатан анча маданий-хўжалик тараққиѐтига эргаш-
ганлигини кўрсатади.
Сополлитепа мозорларининг бир нечтасидан топилган кийим қолиқлари бу ерда
тўқимачилик ҳам анча ривожланганлигини кўрсатади. Кийимларнинг қолдиқлари ла-
боратория текширувидан ўтказилганда уларнинг пахта ва ипак толаларидан тўқилган-
лигини кўрсатди. Бу аждодларимизнинг бронза давридан бошлаб пахтачилик билан
шуғулланганликларидан далолат беради. Бу эрамизнинг бошларида номаълум суғд
сайѐҳининг ҳассасида Хитойдан ипак қурти уруғини яширин ҳолатда олиб келиб, Ўрта
Осиѐга тарқатганлиги ҳақидаги ҳикояга асосланиб, Ўрта Осиѐга ипак Хитойдан
тарқалган деган фикрларни инкор қилади. Худди шунингдек, бу топилмалар Ўзбеки-
стонда пахтачилик тарихи ҳам 1,5-2 минг йилдан ошмайди деган фикрларни чиппакка
чиқарди. Эндиликда пахтачилигимиз тарихи ҳам 3,5 минг йилдан кам эмаслиги ис-
ботланди.
Сополлитепа тадқиқотларининг кўрсатишича, бу ерда бронза даврида яшаган
аждодларимиз сунъий каналлар қазиб, улардан деҳқончиликда фойдаланишган. Шу-
нингдек, улар деҳқончилик маҳсулотларидан тайѐрланган таомлардан кўпроқ ис-
теъмол қилишган. Сополлитепаликларнинг урф-одатларига кўра, вафот этган киши-
ларни дафн этиш пайтида қабрларга турли идишларда овқатлар ҳам қўйилган. Қабр-
лардаги овқат қолдиқлари текширилганда, улар асосан, буғдой, арпа ва тариқдан тай-
18
ѐрланган атала истеъмол қилишгани аниқланди. Мазкур ѐдгорликдан сақланиб қолган
буғдой ва тариқ қолдиқлари кўплаб топилди. Ёдгорликдан топилган кўплаб ѐрғучоқ ва
тандир қолдиқлари сополлитепаликлар нон ѐпишни яхши билишганлигидан гувоҳлик
беради. Сополлитепа тандирлари шакли жиҳатдан ҳозирги тандирлардан деярли фарқ
қилмайди.
Сополлитепаликлар чорвачилик билан ҳам шуғулланишган. Бу ердан ҳайвонлар-
нинг 16000 дан зиѐд суяклари, 20 дан ортиқ қабрдан эса гўштдан тайѐрланган овқат
қолдиқлари топилди. Суякларнинг кўпи буқа, сигир, қўй, эчки ва туя сингари уй ҳай-
вонлариники эканлиги аниқланди. Сополлитепадан топилган одам тишларини тек-
ширган антрополог Т.Хожайов бу тишлар унчалик ейилмаганлигини аниқлади. Бу эса
сополлитепаликлар ўсимлик ва сут маҳсулотларини ҳамда гўштни пиширилган ҳолда
истеъмол қилишганидан далолат беради. Сополлитепаликлар таомларни мустаҳкам ва
ўтга чидамли тоғ жинсларидан аралаштириб ясалган сопол қозонларда пиширишган.
Дон, гўшт ва сут маҳсулотлари катта- катта хумларга солиниб ертўлаларда сақланган.
Сополлитепада олиб борилган археологик қазишмалар оддий меҳнат қуроллари-
дан тортиб, то ҳарбий - қуролларгача, аѐлларнинг косметика-сурмадонларидан тортиб,
то хилма-хил уй рўзғор буюмларигача металлдан ишланганлигини кўрсатди. Сополли-
тепа маданиятида уй-жой қурилиши, мудофаа тизимининг мураккаб меъморий
жиҳатлари эътиборга олинган. Уй-жой қурилишида хом ғиштдан кенг фойдаланган,
биноларга пардоз берилган.
Сополтепада ҳаѐт тахминан 200 йиллар давом этган. Янги ерларни ўзлаштириш
жараѐнида унинг аҳолиси аста-секин шарққа томон силжиб, Шеробод дарѐсининг
қуйи оқимидаги Бўстонсой ўзани бўйлаб жойлашганлар (Оққўрғон қишлоғи худу-
дида). Бу жой фанга Жарқўтон номи билан кирган. Ўша даврда жарқўтонлик ҳунар-
мандлар томонидан кулолчилик чархида ишланиб 2 ярусли хумдонларда пиширилган
сопол идишлар 3,5-4 минг йиллар давомида ўз шакли ва таркибини ўзгартирмай
ҳозиргача сақланиб қолган.
Жарқўтонда оташпарастларнинг бронза даврига оид йирик ибодатхонаси қазиб
ўрганилди. Ибодатхонада муқаддас ичимлик – хаома тайѐрлайдиган хона, дафн маро-
симлари учун анжомлар тайѐрлайдиган устахона ва ибодатхонага ажратилган озиқ-
овқат омбори жойлашган. Ибодатхона оташпарастликнинг диний эътиқод ва мафкура
маркази бўлиб, жамоа аъзолари муқаддас оловга сиғиниш ва қазо қилган уруғдошла-
рини кўмиш маросимлари билан боғлиқ масалаларда шу марказдан фатво олганлар.
Сополлитепа ва Жарқўтон ѐдгорликларини ўрганиш натижасида, биринчидан,
Ўзбекистон худудида сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқончилик маданияти
бундан тахминан 3,5-4 минг йилча илгари ҳам анча ривожланганлиги тасдиқланса, ик-
кинчидан мамлакатимиз ҳудудида чорвачилик, ипакчилик, пахтачилик, боғдорчилик
каби хўжалик соҳалари тарихига бир қатор аниқликлар киритилди.
Мил. авв. 3- минг йиллик ўрталаридан бошлаб бронза меҳнат ва ов қуроллари
ясашда асосий хом ашѐ бўлиб қолди. Замонбобо қабристони (Зарафшон дарѐсининг
қуйи оқимида яшаган чорвадор ва зироатчилар ѐдгорлиги) бронза даврига оид йирик
ѐдгорликдир. Хоразм воҳаси ҳам бронза даври ѐдгорликларига бой бўлиб, улар ораси-
да Тозабоғѐп маданияти алоҳида ўрин тутади. Тозабоғѐпликлар суғорма дехқончилик
ва чорвачилик билан шуғуллан-ганлар. Бу давр маконлари орасида Оқчадарѐ бўйидан
топилган Анқа-5 макони алоҳида ўрин тутади. Анқа-5 маконидан ярим ертўла шакли-
даги қароргоҳлар топилган. Кўкча-3 қабристонидан бошлари ғарбга қаратиб кўмилган
кўплаб жасадлар, шунингдек, нақшли сопол идишлар, бронзадан ясалган билагу-
зуклар, бигизлар, ўқ-ѐй учлари ва попуклар топилган. Хоразмнинг Жонбосқалъа мако-
нидан Тозабоғѐп маданиятига яқин бўлган ва Сувѐрган номланган дехқончилик мада-
нияти ўрганилган. Сувѐрганликлар ѐғоч устунли, тўғри тўртбурчакли шийпонларда
яшаганлар. Улар аста -секин она уруғидан ота уруғига ўта бошлаганлар. Мил. авв. XI-
X асрларга мансуб бу маданиятнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, у
19
Тозабоғѐп ва Корасун маданияти баъзи белгиларининг аралашувидан вужудга келган.
Маълумки, Корасун маданияти Минусин ва Олтой ўлкасида тарқалган.
Бу даврга келиб, чорвадор қабилаларнинг ўтроқлашуви фаоллашиб, Ўрта Осиѐ,
жумладан Ўзбекистоннинг чўл ва дашт ҳудудлари чорвадор қабилалар маконига ай-
ланди. Вақт ўтиши билан уларнинг турмуш тарзига ҳам суғорма деҳқончилик ўз
таъсирини кўрсата бошлади. Бу қабила жамоалари яшайдиган қишлоқлар енгил
типдаги илк қароргоҳ ѐки вақтинчалик маконлар бўлиб, улар Амударѐ, Сирдарѐ ва За-
рафшоннинг қуйи хавзаларида, Ўрта Осиѐ тоғ этаклари ва тоғ ѐн бағирларидаги сой
бўйларида истиқомат қилар эдилар. Чорвадор қабилалар маданий ва хўжалик ҳаѐти
жиҳатидан жанубнинг ўтроқ жамоаларидан анча орқада эдилар.
Археологик материалларнинг гувоҳлик беришича, жанубий худудларда яшаган
деҳқон жамоалари билан шимолий чорвадор қабилалар ўртасида ўзаро иқтисодий ва
маданий алоқаларнинг кучайиши таъсирида ҳунармандчилик вужудга келди.
Тадқиқотлар бронза даврида уларнинг кулолчилик чархидан ни умуман билмай ўтди-
лар. Аммо кулолчиликдаги қолоқлик металл билан ишлаш ҳунармандчилигида асло
сезилмади. Шунинг учун ҳам деҳқончилик ва чорвачилик зоналари ибтидоий жамоа-
лари ўртасида бўладиган иқтисодий ва маданий алоқалар вақтида аввало дашт қабила-
ларининг бронзадан ясалган маҳсулотлари хом ашѐ сифатида кенг муомалада бўлган.
Дашт қабилалари деҳқон жамоаларидан фарқли ўлароқ, ертўла ва ярим ертўла
типидаги кулбаларда яшар эдилар. Хўжалик ва маданий қурилиш соҳасидаги бу тафо-
вутлар ҳар бир зонанинг географик ва экологик шароитидан келиб чиққан. Лекин бу
икки минтақа аҳолиси ўртасида хўжалик ва маданий алоқалар давом этиб турган.
Деҳқон жамоаларининг дашт қабилалари моддий маданиятига таъсири кучли эди.
Деҳқон жамоаларининг илғор хўжалик ва маданий таъсирида бронза даврига келиб
ўзига хос маданий жараѐнлар шакилланди. Шундай маданий манзилгоҳлар Зарафшон
ва Амударѐнинг қуйи ҳавзаларида, Фарғона водийсида ташкил топди. Шу билан бир-
га, чорвадорларнинг деҳқончилик зоналарига бостириб кириши ҳоллари ҳам содир
бўлиб турган. Масалан, мил. ав. II минг йиллик ўрталарида Қозоғистон чўлларида
яшаган чорвадорлар (улар фанда «Андроново маданияти» вакиллари деб юритилади)
аввал Ўрта Осиѐнинг шимолий районларига, сўнг эса унинг жанубий чегараларигача
кириб бордилар.
1938 йили академик С.П.Толстов раҳбарлигида Амударѐ этакларида олиб бо-
рилган тадқиқотлар жараѐнида милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталарида
кўчманчи чорвадор қабилаларнинг ўтроқлашиш жараѐнидаги маданияти топиб ўрга-
нилди (Тозабоғѐб каналини қазиш пайтида топилганлиги туфайли бу маданият шу ка-
нал номи билан аталган). Тозабоғёб маданиятини вужудга келтирган одамлар асосан
ертўлаларда, чайлаларда яшаб, чорвачилик билан, дарѐ этакларидаги пастқадам, зах-
каш ерларда деҳқончилик билан шуғулланганлар. Тозабоғѐб маконларининг атрофла-
рида деҳқончилик қилиш учун майдонлари ўзлаштирилган, кўплаб суғориш иншоот-
лари қазилган.
Қадимги Хоразмда бошланган иқтисодий зарурият ва ижтимоий табақаланиш
чорвадорларнинг бир қисмини кўчманчи ҳаѐт тарзини ўзгартиришига ва Амударѐнинг
қуйи ҳавзасида деҳқончилик билан шуғулланиб ўтроқ ҳаѐт кечиришга мажбур этди.
Ана шундай ҳаѐт тарзини бошдан кечирган жамоаларнинг маданияти Амиробод ма-
данияти номи билан аталди. Амиробод маданиятига доир ѐдгорликлар 1940 йилда
С.П.Толстов томонидан Жанубий Қорақолпоғистонда Амиробод канали этакларидаги
қум босган тақирликларни қазиш жараѐнида топиб ўрганилган. 1957 йилда
C.П.Толстов раҳбарлигидаги археологик қидирув гуруҳи Амиробод канали этаклари-
дан қадимги ўзан бўйлаб ўнлаб пунктларда ўша замон манзилгоҳлари қолдиқларини
топди. Амиробод маданиятига тегишли маконлардан энг каттаси Якка-Парсон –2 деб
аталди. Бу маконлардан топилган археологик ашѐвий далиллар милоддан аввалги X-
VIII асрларга оидлиги аниқланди.
20
Якка-Парсон – 2 макони атрофида экин далалари, ариқ ва каналларнинг излари
сақланган. Ушбу маконда ўтказилаган археологик қазишмалар вақтида умумий май-
дони 100 дан 150 м
2
гача бўлган 20 дан ортиқ ярим ертўла шаклидаги уй қолдиқлари
очилган. С.П.Толстов таъбирича, бу уйларда Амиробод маданияти жамоаларининг
оилалари яшаган. Макон майдонида кўплаб сопол парчалари, металл буюмлари ва ҳар
хил тақинчоқлар учрайди. Сополлар сиртига чизма нақш солинган, нақшлар устидан
қизил ранг берилиб, усти пардозланган. Металл буюмлари асосан ўроқ, пичоқ, жез ой-
на, игна бигизлардан иборат бўлиб, улар тош қолипларда қуйилган. Бу давр суғориш
иншоотлари кенг ва саѐз каналлардан иборат бўлиб, уларнинг четлари дамбаланган.
Мил. авв. II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг бошларида ибтидоий
жамоа тузими заминида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бир томонда, қадимги чорвадор
аҳоли яримкўчманчи ва кўчманчи ҳаѐт тарзига фаол ўша бошлаган бўлса, иккинчи то-
монда, ана шу чорвадорларнинг бир қисми деҳқончиликка қулай, пастқам, захкаш
жойларда, тоғ бағридан текислик томон хайқириб чиқаѐтган кичик-кичик сой бўйла-
рида тоғ олди райогнларида, дарѐларнинг ирмоқлари этакларида хосил бўлган тақир
жойларда деҳқончилик қила бошладилар. Ана шундай жойларда қишлоқлар қат
кўтарди. Бу қишлоқлар атрофида экинзор далалар, уларга сув келтирувчи каналлар ва
ариқлар тизими пайдо бўлди. Бу жараѐн чорвадорлар ҳаѐтида аллақачонлар бошланиб
кетган эди. Айниқса, қадимги Хоразмда олиб борилган илмий изланишлар бронза
даври чўл қабилалалари ҳаѐтида бу жараѐн мил. авв II минг йилликнинг ўрталаридан
бошланиб кетганлигидан далолат беради.
Қадимги Хоразмнинг Тозабоғѐб маданияти кенг тарқалган худудлардаги
суғориш ариқлари, деҳқончилик далалари Б.В.Андрианов томонидан атрофлича ўрга-
нилган. Тадқиқот жараѐнида бу даврга хос маданият Зарафшон этакларида истиқомат
қилган чорвадор қабилалар ўртасида ҳам кенг тарқалганлиги аниқланди. Улар асосан
чорвачилик ва қисман қадимги сув ҳавзаларининг пастқам ва захкаш қисмларида иб-
тидоий деҳқончилик билан шуғулланганлар. Қуйи Зарафшон уруғ жамоалари ярим
ертўла ва чайлаларда яшаганлар. Бу жамоалар аъзолари ясаган сопол идишларнинг
шакли ва нақшлари, ишланиш ва пишириш технологияси тозабоғѐбликларникидан
деярли фарқ қилмайди. Қуйи зарафшонликларнинг турмуш тарзи қўшинлари тоза-
боғѐбликлардан деярли фарқ қилмаслиги, уларнинг ўзаро иқтисодий, маданий ва эт-
ник алоқада бўлганликларидан далолат беради.
Чўл зоналарида яшаган қабилаларга хос ѐдгорликлар Фарғона водийсида бир
қадар кенг ўрганилган. Булар жумласига Фарғона вилоятининг Водил ва Карамкўл
қишлоқларидан топилган қадимги қабристонларни, Хўжанд вилоятидаги Қайроққум
ва Даҳана қабристонларини киритиш мумкин. Қайроққумда ўтказилган археологик
қидирув ишлари жараѐнида асосан уч жойда қадимги манзилгоҳлар топилди.
Қайроққумнинг ғарбида жойлашган Шўркўл атрофидаги Тақир ягона деб аталган мар-
казий ва шарқий манзилгоҳлар шулар жумласидандир. Булардан ташқари, 60 дан
ортиқ чорвадор уруғ жамоаларининг қисқа муддатли қароргоҳлари ўрганилди. Бу ма-
конлардан минглаб чизма нақшли сопол парчалари, бронза ва тошдан ишланган
меҳнат қуроллари, ҳайвон суяклари, кулларнинг қолдиқлари топилди. Сопол парча-
ларининг нақшлари, шакли, қўпол ва мўртлиги жиҳатдан Тошкент воҳаси, Зарафшон
водийси ва Амударѐ этакларида ўрганилган бронза даври дашт қабилалариникига ўх-
шашдир.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, милоддан аввалги II минг йилликнинг II ярмида
Ўрта Осиѐнинг тоғ олди районлари, чўл ва дашт зоналарида чорвадор қабилалар кенг
тарқалган эди. II минг йилликнинг охирларида уларнинг деҳқончилик жамоалари
худудларига кириб келиши Ўрта Осиѐда этник жараѐнларнинг фаоллашувига ва ўзаро
товар алмашинувининг кучайишига ижобий таъсир кўрсатди. Бу ўз навбатида ибти-
доий жамоа тузумига зарба бериб, унинг негизида синфий жамиятнинг шаклланишига
замин яратди. Ана шундай туб ўзгаришлар асосида жамоалар орасида мулкий
21
тенгсизлик, кечаги ўтроқ чорвадорларнинг бугун ярим кўчманчи ва ўтроқ ҳаѐт тарзи-
га ўтиши ѐтар эди. Ўрта Осиѐ худудида юз берган миграция ва этник жараѐнлар
ўзбек халқи дастлабки этник қатламларининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган.
Мил. авв. II минг йилликнинг охирларига келиб, Фарғона водийсида ҳам
деҳқончилик маданияти чорвадор қабилаларнинг бир қисмини ўтроқ турмуш тарзига
ўтиши таъсирида анча такомиллашди. Шундай деҳқончилик манзилгоҳларидан бири
1951 йилда Н.Э.Воронец томонидан Чуст шақри яқинидаги Буванамозор деб аталган
булоқ ѐқасидан топиб ўрганилди. Археологлар бу ѐдгорликка шартли равишда Чуст
Do'stlaringiz bilan baham: |