11
ЎЧОҚЛАРИДАН БИРИ.
Режа:
1. Ўрта Осиѐ инсоният қадимдан яшаб келаѐтган маконлардан биридир.
2.Ўрта Осиѐнинг қадимги халқлари яратган моддий ва маънавий бойликлар.
3. Цивилизация ва унинг инсоният маънавий тараққиѐтида тутган ўрни.
Адабиётлар: 9,21,29,37,39,51,57,64,73,76,81,82,101,105.
Ибтидоий жамоа тузуми кишилик тарихида энг узоқ давом этган давр бўлиб, бу
давр одамларининг меҳнат қуроллари асосан тошдан ясалганлиги учун қадимшунослар
уни тош даври ҳам деб аташади. Тош даври қуйидаги босқичларга бўлинади:
Ўрта Осиѐ худудида қадимги тош даври (палеолит-―палеос‖ қадимги ва ―литос‖ –
тош) 1 млн йилдан – мил. авв. 12 минг йилликларгача бўлган даврлар киради;
Ўрта тош даври (мезолит)га мил. авв.11-6 минг йилликлар киради.
Янги тош даври (неолит)га мил. авв. 6-4 минг йилликлар киради.
Мис – тош даври (энеолит)га мил. авв. 4-3 минг йилликлар киради.
Бронза даврига мил. авв. 3-2 минг йилликлар киради.
Темир даври мил. авв. 1-минг йиллик бошларидан бошланган.
Ўзбекистон худудида
илк палеолит даврида (тахминан 700-500 минг йиллар илга-
ри) яшаган қадимги одамларнинг манзилгоҳлари ва тош қуроллари Фарғона водийси-
даги Селунгур ғоридан ҳамда Тошкент воҳасининг
Кўлбулоқ мавзеи (Ангрен шаҳри
яқини)дан топилган. Бу манзилгоҳлардан топилган тош қуроллар ниҳоятда қўпол
бўлиб, уларнинг фақат бир томони ўткирлаштирилган, холос.
Археология фанида
бундай тош қуроллар
чоппер деб аталади. Бу давр одамларининг
тирикчилиги асосан
термачилик ва овчиликдан иборат бўлиб, улар ѐввойи ҳайвонларни овлаш ва ўзларини
улардан муҳофаза этиш учун гуруҳ–гуруҳ булиб яшаганлар.
Ўзбекистон худудида ўрта палеолит даври ѐдгорликлари кўплаб топилган. Улар
орасида Бойсун тоғларидаги
Тешиктош ғоридан топилган 9-10 ѐшлардаги неандартал
боланинг бош, умуртқа ва
сон суяклари, турли ҳайвонларнинг суяклари ва 300 дан
ошиқ тош қуроллар ўша давр ҳаѐтини ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга.
Тошкент
воҳасидаги Хўжакент, Обираҳмат ғорлари, Самарқанд яқинидаги Омонқўтон, Такали-
сой, Зарафшон водийсидаги Учтут маконлари ҳам шу давр ѐдгорликлари сирасига ки-
ради.
Сўнгги палеолит даври (мил.авв. 35-12 минг йилликлар)да меҳнат қуроллари анча
такомиллашган. Одамлар энди ғорлардан текисликларга тушиб, дарѐ ва кўллар яқинла-
рида чайлалар қуриб яшашган. Уларнинг ташқи қиѐфаси ҳам анча ўзгарган. Бу
давр
одамлари (
кроманьонлар) мураккаб қуроллар - тошдан ўткир тиғли пичоқлар, қирғич,
суякдан турли буюмлар ва ов қуроллари ясашни ўрганиб олишган.
Олимлар уларни
“хомо сапиенс” – “онгли одам‖ деб атаганлар. Сўнгги палеолит даври манзилгоҳлари
Самар-қанддан,
Кўлбулоқ (Тошкент вилояти),
Анов (Туркманистон),
Далварзин, Қизил-
тепа (Сурхон воҳаси),
Даратепа (Қашқадарѐ воҳаси) манзил-гоҳлари ва бошқа жой-
лардан топилган. Бу даврга оид маконларнинг 30 дан ошиғи мамлакатимиз худудидан
топиб ўрганилган.
Сўнгги палеолит даврида Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Ўрта Осиѐда
сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик вужудга келган. Бу
даврда олов кашф
қилинган, одамлар қарин-дош-уруғчилик жамоаларига бўлина бошлашган. Уруғ жамо-
асида она – аѐлнинг мавқеи баланд бўлиб, улар уй хўжалигини юритишда ҳамда бола-
лар тарбиясида етакчи рол ўйнашган.
Do'stlaringiz bilan baham: