Ж а д о в. й ў қ, йўқ, болаларга яхши тарбия беришга
ҳаракат қиламиз. Улар ота боласи эмас, одам боласи бўлади.
П о л и н а. Бўлди, энди!
Ж а д о в . Қўявер! Йиғлаб олай, ахир, бу менинг охирги
йиғлашим.
(Ҳ ўнграб йиғлайди.)
П о л и н а. Нима жин урди ўзи, сени?
Ж а д о в. Ҳечқандай жин ургани йўқ... Жуда соз... Ма-
за... Ҳаёт қандай яхши... Эсимга тушиб қолмаса бас! Буни
қилиш осон! Бунинг уддасидан чиқаман... Уртоқларимдан
узоқроқ юраман, беркинаман... Ҳаққонийлик, муқаддас бурч
тўғрисида сўз бўлаётган ердан нарироқда юрақоламан... Бир
ҳафта ишлаб, жумадан шанбага ўтар кечаси Белогубовга
ўхшаганларни йиғиб, босмачилар сингари ўғирлаб топган
пулларга майхўрлик қиламан... Ҳ а, худди шундай қиламан.
Кейин-кейин ўрганиб ҳам кетаман.
П о л и н а
(йиғламоқдан бери бўлиб).
Емон хаёлларни
ўйлаяпсан!
Ж а д о в. Ашулалар айтамиз... Анави ашула эсингизда-
ми?
(А ш у ла айтади.)
Олабер, ақл керакмас
;
Олабер эплаганингча.
Қўлни нега чиқарган?
Олишга-да, олишга!
. ;А :
Қалай, яхши қўшиқми? -
П о л и н а. Сенга бир бало бўлди, билолмай қолдим.
Ж а д о в. Ю р, тоғамнинг
олдига борамиз, сердаромад
жой сўраймиз!
(Ш ляпасини бошига илиб, хотинининг қўли
-
дан ушлайди.)
Кетадилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б Е Ш И Н Ч И П А Р Д А
Биринчи пардадаги хона
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
В и ш н е в с к а я ва А н т о н . (Антон патнусда хат келтириб,
қайтиб чиқиб кетади.)
В и ш н е в с к а я
(ўцийди).
«Ҳурматли, Анна Павловна!
Мактубим ма’қул бўлмаса, кечиргайсиз; менга қилган муо-
милангизга яраша жавоб. Эшитишимга қараганда
менинг
устимдан куларкансиз, севги туйғулари тўлиб тошган чоғ-
ларда сизга ёзган хатларимни ҳаркимларга кўрсатаркансиз.
Сиз менинг жамиятда тутган ўрнимни ва бу хатти-ҳаракатла-
рингиз менинг ша’нимга нақадар путур етказишини яхши
биласиз. Мен ёш бола эмасман. Менга бундай муомила қи-
лишга қандай ҳаққингиз бор? Кўнглингизга йўл ахтаришим-
га ўзингиз сабаб бўлдингиз, чунки э’тироф этишингиз
керак — даставвал менга қилган муомилангиз бекамикўст
эмас эди. Эркак бўлганим туфайли менинг сизга эркин му-
носибатда бўлишим кечирарли, лекин мен масхара бўлишни
истамайман. Сиз эса мени бутун бир шаҳарда гап-сўз бўли-
шимга сабабчи бўлдингиз. Менинг Любимовга бўлган ало-
қамни яхши биласиз, ундан қолган хатлар ичида сизнинг ҳам
бирнеча хатларингизни топиб олганимни сизга айтган эдим.
Уларни ўзингизга топширмоқчи эдим. Сиз ўз мағрурлиги-
нгиздан воз кечсангиз, менинг
энг чиройли йигитлардан
бири эканим, шунинг учун хотинлар ўртасида обрўйим
баланд экани ҳақидаги умумий фикрга қўшилсангиз олам
гулистон эди. Бунинг ўрнига сиз мендан ҳазар қилдингиз,
мана энди, мени кечиринг; мен ўша хатларингизни эрингиз
қўлига топширишга қарор қилдим». Ана олижан^Ьшк! Ра-
золат! Майли, барибир бир кун эмас бир кун бу*га барҳам
беришим керак эди. Мен бир маҳаллар ҳавас қилган эдим,
www.ziyouz.com kutubxonasi
лекин бу ишнинг олдини олиш учун бузуқлик йўлига кира-
диган хотинлардан эмасман. Эркакларимиз ҳам ажойиб!
Узи қирққа кирган, чиройлик хотини бору, яна аҳмоқлик
қилиб, менинг кетимга тушиб юрипти. Бундай қилишига
қандай асос бор? Туйғуларими? Қандай туйғулар? Ун сак-
киз ёшдаёқ у севиш қобилиятидан мақрум бўлган бўлса
керак. Йўқ, масала равшан: у менинг тўғримда турли-туман
миш-мишларни эшитган-да, мени енгилтак аёллардан
деган
хулосага келган. Ана шундан кейин, ҳечнимадан истиҳола
қилмай, менга йўқ севгисини ифода этадиган, тубан туйғу-
лар блан хатлар ёзабошлаган. У аввал уйма-уй юриб менинг
тўғримда энг ярамас ғийбатларни тарқатади-да, кейин келиб
менинг кўнглимни олмоқчи бўлади. Айтишларига қараганда
у кўпчиликнинг фикри блан келишмас, фақат ўз туйғулари-
га қараб иш қилар эмиш. Севаман деб онт ичади, тутуруқ-
сиз сўзларни сўзлайди, башарасида ошиқлиқни изҳор этмоқ-
чи бўлиб қаёқдаги келишмаган жилмайишларни қилади.
Ҳеч бўлмаса ўзини ошиқ одамга ўхшатиб кўрсатишга ҳам
ҳаракат қилмайди.
Тартиб бузилмаса бас, деб уйлайди, ше-
килли. Шундақангги одам устидан кулсанг ёки қилмишига
қараб ундан ҳазар қилсанг, балога қоласан, ўзини сендан
қасос олишга ҳақли деб ҳисоблайди. Назарида ҳарқандай
разолат, ёки ёвузликдан ҳам кўра унинг устидан кулиш
ёмонроқ. Хотинлар блан.бўлган алоқаси тўғрисида ўзи мақ-
таниб гапиради — буни у шараф деб билади; лекин хатлари-
ни бировга кўрсатган киши балога қолади, бу унинг ша’ни-
га тўғри келмас эмиш. У ўзининг эси паст ва кулгили одам
эканини ўзи яхши билади.
Бас шундай экан, хат ёзадиган
хотинларини ким деб ўйлар экан? Виждонсиз! Мана энди
олижаноб ҳислари ҳақоратланганига чидайолмай, менга ёвуз-
лик қилмоқчи, яна ўзини ҳақли ҳам деб ҳиссблайди. Елғиз
угина эмас, эркакларнинг ҳаммаси ҳам шунақа! Яхши бўлди,
энди эрим блан ҳам очиқ гаплашиб оламан. Узим ҳам гап-
лашмоқчи бўлиб юриб эдим. Мен эрим 'олдида айбдор бўл-
сам эрим менинг олдимда кўпроқ айбдор, бунга ўзи ҳам
иқрор бўлади. У менинг ҳаётимга зомин бўлди. Узининг
худбинлиги блан кўксимни қуритди, бахтли оила эгаси
бўлишдан мени маҳрум қилди, энди қайтариб бўлмайдиган
ёшлигим ҳақида йиғлашга мени мажбур қилди. Қалбимнинг
яшашга, севгига интилишига қарамай мен ёшлигимни завқ-
сиз, разс^атда ўтказдим. У мени ўзининг тутуруқсиз, паст-
каш улфг^шри орасига олиб кириши блан мендаги энг яхши
инсоний ҳисларни ўлдирди, олижаноб орзуларимни сўндир-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ди. Унинг устига олдини олиш қўлимдан келмаган айбиМ
учун виждон азобида қолдим.
Ю с о в ранжигансимон кириб келади.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
В и ш н е в с к а я в а Ю с о в
Ю с о в
Do'stlaringiz bilan baham: