П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

5
А . Н . Островский
65
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ж а д о в
(ялиниб^ёлбориб).
Йўқ, Полина, гап кўп ҳали. 
Ҳали сенга айтадиган гапларим жуда кўп. Сен кўп нарсани 
билмансан, ҳали. Қани энди 
юрагимдаги орзуларимни, 
ўйлаганларимни сенга бир лаҳзада тушунтириб бераолсам. 
Қандай бахтли бўлар эдим! Кел, гаплашайлик, Полина, гап- 
лашайлик. Сен фақат ҳулоҳ сол, ўтиниб сўрайман.
П о л и н а. Гапир.
Ж а д о в
(ҳаяжон блан).
Қулоҳ сол, тингла! 
(Қўлидан
ушлаб олади.)
Ҳамавақт, ҳамма замонларда ҳам, эскириб 
қолган ижтимоий одатлар ва шароитларга ҳарши 
ҳаракат 
қиладиган одамлар бўлган, шундай одамлар ҳозир ҳам бор. 
Бу уларнинг инжиқлигидан, ёки шуни хоҳлаганидан эмас. 
Йўҳ, уларнинг биладиган ҳоидалари жамият ҳўллаётган 
қоидаларидан яхшироқ ва ҳаққонийроҳ бўлганидан. Бу қои- 
даларни уларнинг ўзи ўйлаб чиқарган эмас; улар бу ҳоида- 
лар ҳақида профессорларнинг лекцияларида эшитган, ўз 
адабиётимиз ва четэл адабиётининг энг яхши асарларидан 
ўқиб билганлар. Улар мана шу асарлар руҳида тарбиялан- 
ганлар ва шу орзуларни рўёбга чиқармоқдалар. Бу ишнинг 
оғирлиги муқаррар. Йжтимоий нуқсонлар мустаҳкам, гумроҳ 
авом — кўпчиликни ташкил қилади. Кураш оғир ва аксари 
ҳалокатга олиб боради; лекин шунга қарамай у шарафли, 
унда келажак авлодларнинг умиди бор; бундай одамлар бўл- 
маса, фирибгарлик, ёвузлик, зулмат шу қадар кўпайиб кетар 
эдики, ҳатто одамлардан қуёш юзини ҳам тўсиб ҳўйган 
бўлар эди...
П о л и н а
(унга ажабланиб қарайди).
Эсингни еб қўйиб- 
сан, жинни бўлиб қолибсан! Яна сўзимга ҳулоқ сол дейсан; 
ўзи зеҳним паст одамман, сенинг гапларингни эшитаверсам 
бутунлай ақлдан озиб қоламан, шекилли.
Ж а д о в. Ахир, қулоқ сол менга, Полина!
П о л и н а. Йўқ, сендан кўра ақллироқ одамларнинг сўзи- 
га қулоқ солганим яхши эмасми.
Ж а д о в . Кимга қулоқ солмоқчисан? 
Уша ақлли одам 
деганларинг ким ўзи?
П о л и н а . Ким бўлар эди? Опам, Белогубов.
Ж а д о в. Мени ўша Белогубовга тенг қилдингми?
П о л и н а . Оббо! Жуда ким эдинг ўзинг? Белогубов 
албатта сендан тузукроқ-да. Хўжайинлари ҳурмат қилса, 
хотинини яхши кўрса, бинойи уй эгаси бўлса, ўзининг отла- 
ри ҳам бор яна... Сен-чи? Сенга мақтаниш бўлса бўлди... 
(Масхара цилиб)
«Мен ақлли, мен олижаноб, ҳамма аҳмоқ, 
ҳамма порахўр!».
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ж а д о в. Бу нима қилиқ! Турқингни қара! Қандай жир- 
канч!
П о л и н а. Яна ҳақорат қнлаяпсанми! Хайр, кетдим бўл- 
маса. 
(Кетмоқчи бўлади.)
Ж а д о в
(уни ушлаб қолиб).
Шошма, кетмайтур.
П о л и н а. Қўйиб юбор.
Ж а д о в. Йўқ, тўхта, шошмагин! Полиночка, жонгинам, 
тўхтаб тур! 
(Кўйлагига ёпишади.)
П о л и н а
(кулади).
Бу нима қилганинг, тентак! Кета- 
ман десам ушлаб қолаолармидинг.
Ж а д о в . Энди нима қилдим? Нима десам бўлар экан 
сенга, жоним Полина?
П о л и н а . Тоғангни олдига бор, яраш у блан.
Ж а д о в. Шошма, шошма, ўйлаб кўрай.
П о л и н а. Уйла.
Ж а д о в. Сени севаман, сени деб ўтга ҳам, сувга ҳам 
тушишга тайёрман... Лекин сенинг талабинг даҳшат!.. Йўк, 
ўйлаб кўриш керак. Ҳ а, ҳа, ўйлаш керак... Уйлаш... Хўш, 
агар тоғамнинг олдига бормасам нима ҳиласан, кетиб ҳола- 
санми?
П о л и н а. Кетаман.
Ж а д о в. Бутунлай кетасанми?
П о л и н а . Бутунлай. Ҳадеб такрорлайвераманми, сенга 
айтдимми, бўлди-да. Яхши қол!
Ж а д о в. Тўхта, тўхта! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish