(Эшикка яцинлашади.)
Ж а д о в келади, қўлида портфель. Упиб кўришади.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва Ж а д о в .
Ж а д о в. Салом, Фелисата Герасимовна!
(Утиради.)
Уҳ,
жуда чарчадим!
П о л и н а онаси ёнига бориб ўтиради.
Ишга берилиб кетиб, дам олишни ҳам унутиб юбордим.
Эрталаб маҳкамада, кундузи дарсда, кечаси уйда ўтириб
иш қиламан; хат кўчираман. Хизмат ҳаққи ҳам ёмон эмас.
Сен бўлсанг Полина, иш қилиш ўрнига қўлингни қовушти-
риб ўтирганинг ўтирган! Иш устида ўтирганингни сра
кўрмайман.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К у к у ш к и н а . Мен қизларимга унақа тарбия берган
эмасман, улар чўриликка ўрганмаган.
Ж а д о в . Яхши қилмаган экансиз. Ешлигидан меҳнатга
ўрганмаган одамнинг кейин ўрганиши қийин бўлади. Лекин
барибир ўрганмай иложи йўқ.
К у к у ш к и н а . Урганиб нима қилади? Мен уларни
оқсоч қилиб эмас, олижаноб йигитларга муносиб хотин
қилиб етиштирганман.
Ж а д о в. Иккимизнинг фикримиз икки хил экан, Фели-
сата Герасимовна. Мен Полинанинг менга қулоқ солишини
истайман.
К у к у ш к и н а . Уни хизматкорликка ўргатмоқчиман,
денг; бунақа экан ўзингизга муносибини топиб уйлансангиз
бўлмасмиди. Кечирасиз, биз қаётга бошқача қарайдиган
одамлармиз, биз таги тоза, олижаноб кишилармиз.
Ж а д о в. Бу олижаноблик эмас, қуруқ мақтанчоқлик!
Мақтанчоқлик бизга ярашмайди,
К у к у ш к и н а . Гапларингиз кишининг энсасини қоти-
ради. Ростини айтсам: агар қизимнинг бахтсиз бўлишини,
мана шунақа қашшоқ ҳаёт кечнришини билганимда, уни
сизга сра ҳам бермаган бўлар эдим.
Ж а д о в. Бахтсиз экансан деб қизингизнинг миясини
айнитмаслигингизни илтимос қилар
эдим. Тағин ростдан
ҳам бахтсиз эканман деб ишониши мумкин.
К у к у ш к и н а . Бахтли эканми, бўлмаса? Чор-ночор
ҳаёт кечираётгани кўриниб турипти-ку. Унинг ўрнида бошқа
одам бўлса билмадим нима қилган бўлар эди.
П о л и н а йиғлайди.
Ж а д о в. Полина, эсингни йиғиб ол, менга раҳминг кел
майдими?
П о л и н а. Сенга қолса ҳаммани ҳам эси пастга чиқа-
риб қўясан. Ҳақиқатни ёқтирмайсан, аччиқ ҳақиқатни эши-
тишга тоқатинг йўқ!
Ж а д о в . Қандай ҳақиқатни?
П о л и н а . Рост-да; ойим ёлғон гапирармидилар!
Ж а д о в. Бу тўғрида сен блан кейин гаплашамиз.
П о л и н а . Гаплашиб ҳам нима қилдик.
( Ундан юэ ўги
-
ради.)
К у к у ш к и н а . Ҳ а, тўғрида.
Ж а д о в
(хўрсиниб).
Бу қандай бахтсизлик!
К у к у ш к и н а блан П о л и н а унга э’тибор бермай ўзаро
шивирлашишади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ж а д о в портфелидаги қоғозларни олиб стол устига ёяди ва қуйи-
даги суҳбат мобайнида уларга кўз ташлаб туради.
К у к у ш к и н а
(баланд овоз блан).
Биласанми, Полина,
Белогубовларникига кириб эдим, опангга янги духоба кўйлак
олиб берипти.
П о л и н а
(йиғи аралаш).
Духоба! Рангги қанақа экан?
К у к у ш к и н а . Жигарранг.
П о л и н а. Э... Худойим! Жудаям ярашгандир ўзига.
К у к у ш к и н а . Нимасини айтасан! Яна Белогубовнинг
шайтонлигини қара! Кулдиравериб ўлдирди. Ойи, қизингиз-
дан шикоятим бор: духоба кўйлак олиб берсам мени бирам
қаттиқ ўпиб олдики, оғритиб юборди, дейди. Ана ҳаёту,
ана муҳаббат! Бошқаларга йўл бўлсин.
Ж а д о в. Йўқ, ортиқ чидаб бўлмайди!
(Т ур а д и .)
К у к у ш к и н а
(туради).
Бир саволим бор, ҳурматли
жаноб, қани айтингчи қизим нима сабабдан азоб чекиши
керак?
Ж а д о в. Қизингиз сизнинг ихтиёрингиздан чиқиб, ме-
нинг ихтиёримга ўтган, шундай экан қўяверинг, унинг ҳаё-
тига мен раҳбарлик қиламар. Ишонинг, вақти келса яхши
ҳам бўлиб кетар.
К у к у ш к и н а . Ахир, мен унинг онасиман, ҳурматли
жаноб.
Ж а д о в. Мен эриман, ахир.
К у к у ш к и н а . Қанақа эр эканингизни кўриб туриб-
ман! Ҳечқачон эрнинг меҳри ота-она меҳри блан тенг бўлол-
майди.
Ж а д о в . Ота-онанинг ҳам ҳар хили бор!
К у к у ш к и н а . Ҳарқандай бўлганида ҳам сизнинг
тенгингиз эмас. Биз мана шунаҳа одамлармиз, ҳурмат-
ли жаноб! Қизларимизни тарбиясига, уларни пансионга
бериш учун эрим блан иккаламиз бирмиридан йиғиб пул
тўплаганмиз... Айтингчи, нима учун шундай қилганмиз?
Яхши хулқ-одатларга ўргансин учун, қашшоқликка, тубан
ҳаётга учрамасин учун, ёшлигидан қийналмасин, аксинча
ёшлигидан яхши ҳаётга, сўзида ҳам, хатти-ҳаракатида ҳам
олижанобликка ўргансин учун.
Ж а д о в . Ташаккур. Мана бир йилдан бери сиз берган
тарбиядан уни халос қилишга уриниб, уддасидан чиқолма-
япман. Унутиб юборса ҳаётимнинг ярмини бағишлашга рози
бўлар эдим.
К у к у ш к и н а . Мен уни мана шунақа ҳаёт кечирсин
деб тарбиялабмидим! Қизимни бунақангги камбағал, ночор
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва азобу уқубат блан тўла ҳаётга узатгунча қўлимни шартта
кесиб ташлашга рози бўлар эдим.
Ж а д о в. Илтимос қиламан, гинахонлигиНгизни бошқа
ерда қилинг.
К у к у ш к и н а . Қизларим менинг уйимда шунақа тури-
шармиди? Уйим ҳамиша саранжом, озода. Пулим кўп бўл-
маса ҳам улар хонзодалардек туришар эди; ошхонани йўли-
ни ҳам билишмасди, карам шўрвани қандай қилиб пиши-
ришни ҳам, бўйи етган қизларга хос ишлар блан шуғулла-
нишар, олижаноб ҳислар ва анжомлар тўғрисида сўзлаши-
шар эди, холос.
Ж а д о в
Do'stlaringiz bilan baham: |