П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Картон қцтидан олади.)
П о л и н а. Мунча яхши, мунча чиройлик! 
Раҳмат опа- 
жон, катта раҳмат! 
(Опасини ўпади.)
Ю л и н ь к а. Эски шляпанг жуда путурдан кетган 
экан.
П о л и н а . Ҳ а, жуда-ям кўнглимга тегиб кетган эди! 
Кўчага кийиб чиққани қам уялар эдим. Мана энди мен ҳам
www.ziyouz.com kutubxonasi


бир эримни ғашига тегиб қўяйчи. Сенинг хаёлингга ҳам кел- 
майди-ю, 
мана бегоналар сотиб олиб берди, 
жонгинам 
дейман.
Ю л и н ь к а. Бўлар иш бўлди. Полинька биз ҳам энди 
ҳараб турмаймиз, қўлдан келганча ёрдамлашамиз. Фақат 
сен эрингни сўзига кирмасанг бўлгани. Сен унга тушунти- 
риб қўй, яхши кўриш қуруқдан-қуруқ бўлавермайди дегин. 
Ахир, ўзинг ўйлаб кўрчи, эси паст, эрларни бекордан-бекорга 
яхши кўришдан нима фойда? Ақлга ҳам тўғри келмайди 
ўзи! Аввал мени ясантириб, кўпчилик ичида зеби-зийнатга 
ярқиратиб қўй, кейин мен сени яхши кўрай! У сени бахтли 
бўлишингни хоҳламайди-ю, сен индамай 
юраверасанми? 
Тогасидан бир оғиз илтимос қилса-ку олам гулистон, менинг 
эримга ўхшаш сердаромад жойга ўрнаштириб қўяди.
П о л и н а. Мана энди мен уни қўярда-қўймай қистага- 
ним бўлсин.
Ю л и н ь к а . Ахир, ўзинг ўйлаб кўргин: бинойи, бир 
чиройли қиз бўлсанг, агар сени яхшилаб ясантириб, театрга 
обориб ўтқазиб қўйсачи... чироқ ёнганда... дурбунини сенга 
тикмаган эркак қолмайди-я.
П о л и н а. Қўй, унақа дема, опа, йиғлаб юбораман.
Ю л и н ь к а. Мана бу пулни ол 
(кармонидан чицариб
беради),
бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, эрингга яли- 
ниб юрмайсан. Ҳозирча пулимиз бор экан, бошқаларга 
ёрдамлашиб туришга қарор қилдик.
П о л и н а. Раҳмат, опажон! Лекин эримнинг жаҳли чиқ- 
масмикин деб қўрқаман.
Ю л и н ь к а . Чиқса чиқар, худо ўлим берсин! Жаҳли 
чиқар экан деб юраверасанми! Бегонадан эмас, туғишганинг- 
ни қўлидан олаяпсан-ку. Энди уни деб оч ўтирасанми! Хайр 
Полина, яхши қол.
П о л и н а . Яхши боринг, опа. 
(Кузатиб цўяди.)
Ю л и н ь к а кетади.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
Полина. Юлиньканинг жуда ҳам ақли расо-да! Мен бўл- 
сам ўлгудек гўлман! 
(Картон қутига кўзи тушиб.)
Янги 
шляпа! 
(Чапак чалади.)
Эрим ранжитиб қўймаса, мана шу 
хурсандлигим бир ҳафтага етади. 
(А ш ула айтади.)
«Она- 
жон, жонгинам...»
К у к у ш к и н а киради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


П о л и н а блан К у к у ш к и н а
К у к у ш к и н а . Ҳали ҳам ашула айтишинг қолмаган 
экан-да.
П о л и н а. Салом, ойижон! Зерикканимдан айтаяпман.
К у к у ш к и н а . Уйингга сраям қадам босмайман дев- 
диму...
П о л и н а. Нега энди, ойижон?
К у к у ш к и н а . Ирганаман сеникига келгани, ирганаман. 
Ш у ердан ўтиб кетаётгандим, кириб чиқақолай дедим. Буна- 
қанги қашшоқлик, гадойликни кўришга тоқатим йўқ. Менинг 
уйим озода, саранжом, бу ердачи— бу нима! Қишлоқининг 
уйидан ҳам баттар! Жирканч!
П о л и н а. Менда нима айб бор?
К у к у ш к и н а . Шундай ҳам паст одам бўладими! Рос- 
тини айтсам, ҳамма гуноҳ ўзингда. Ундан умидим ҳам йўқ 
эди. Сенчи, сен нега индамайсан, отинча? Сенга тайинлаб 
уқдирмаганмидим: эрингга бўш 
келма, кечасию 
кундузи 
тинмай эговла: пул сўра, қаердан бўлмасин топиб олиб кел- 
гин. Менга пул керак, уни оламан, буни оламан. Менинг 
онам кўнгли нозик аёл, уни яхшилаб кутмасак бўлмайди, 
демайсанми. Пулим йўқ деса менинг нима ишим бор? Уғир- 
лаб топасанми, тўғриликчами. Бўлмаса мени нега олдинг? 
Уйланиш қўлингдан келар экан, хотиннинг ками-кўстини 
буташнинг ҳам уддасидан чиқ-да. Агар мана шундай деб, уни 
эртаю-кеч қийнайверсанг ажаб эмас ақли ҳам кириб қолар- 
миди. Сенинг ўрнингда бўлсам бундан бошқа нарса тўғри- 
сида гаплашмасдим ҳам.
П о л и н а. Ахир, менда қаттиққўллик хусусияти бўлма- 
са нима қилай, онажон?
К у к у ш к и н а . й ў қ , яхшиси сен, хусусиятим аҳмоқлик 
ва суюқликдан иборат деб иқрор бўлақол. Сен суюқлик эр- 
как кишини бузишини биласанми, ўзинг? Фикри-зикринг 
нозу карашма қилишда, иложи бўлса кечаю-кундуз эрингни 
бўйнига осилиб олсанг. Эрга етишдим деб, ўзингда йўқ 
хурсандсан, шекилли. Тириклик эса эсингга ҳам келмайди. 
Уятсиз! Кимга ўхшадинг ўзинг! Уруғимизда эрпараси йўқ 
эди-ку. Ҳаммаси ҳам орзу-ҳавас, яхши кийиниш, одамлар 
кўзига яхши кўринишни ўйлайдиган аёллар. Ҳ а, эрни эрка- 
лаб туриш керак, албатта, лекин у нима учун эркалаётганинг- 
ни сезсин-да. Мана Юлинька, эри кўчадан бирор нарса 
кўтариб келгудек бўлса бўйнига шундай осилиб оладики,
www.ziyouz.com kutubxonasi


эўрға ажратиб олишади. Шунинг учун эри ҳар куни унга 
турли ҳад’ялар кўтариб келади. Қуруқ кириб келсачи, қо- 
шу-қовоғини солиб, икки кунгача гаплашмай қўяди. Бўйни- 
га осилаверишнинг ҳам мароми 
бор, бўлмаса эрларга бу 
ёқмайди деб ўйлайсанми, уларга шу бўлса бас. Уял- 
гин-е!
П о л и н а. Лақма эканимни ўзим ҳам сезаман, менга 
яхши гапириб, эркалатса бас, дарров эриб кетақоламан.
К у к у ш к и н а . Қани, қараб тур, иккаламиз бир бўлиб 
босиб кўрайликчи, балки бўш келиб қолар. Энг муҳими, уни 
эркалатмаслик ва бема’ни сўзларига қулоқ солмаслик: у 
дард деса сен марг дегин, ҳушингдан кетгунча олиш, лекин 
бўш келма. Ён бердингми, бўлди, эринг елкангга чиқиб ола- 
ди. Ҳ а, мағрурлигига зарба бериш керак, мағрурлигига! 
Эрингни мақсадини биласанми ўзинг?
П о л и н а. Қаёқдан билай.
К у к у ш к и н а . Шунақангги 
бир аҳмоқона философия 
пайдо бўлипти, уни яқинда бировнинг уйида эшитдим, ҳозир 
жуда расм бўлган эмиш. Бу философия тарафдорларининг 
фикрича дун’ёда улардан ақлли одам йўқ эмиш, қолган 
ҳамма аҳмоғ-у, порахўр эмиш. Ана бема’нили-гу, ана аҳмоқ- 
лик! Биз пора олишни истамаймиз, ойлигимиз блан ҳаёт 
кечираверамиз эмиш. Бундай тирикчилик қилиб бўлар экан- 
ми? Бунақангги бўлса қизларни ҳам эрга бериб бўлмайди. 
Ахир, бунга йўл қўйиб берилса одамзоднинг ҳам бориб- 
бориб тухуми қуриб кетади-ку. Пора-я! Ш у ҳам гап бўлди- 
ми? Бу сўзни яхши одамларни ҳақорат қилиш учун ўйлаб 
чиқаришипти. Пора эмас, буни миннатдорлик дейиш керак. 
Миннатдорликдан қайтиш гуноҳ, кишини ранжитиб қўйиш 
мумкин. Ш у ҳам гапми! Бўйдоқликни эса йўриғи бўлак. 
Бўйдоқ бўлсанг ҳечкимни сенда да’воси йўқ, билганингча 
кунингни кечиравер. Лекин уйландингми, хотин блан ҳаёт 
кечиришнинг уддасидан чиқ, ота-онасини алдама. Улар нима 
ёмонлик қилди сенларга. Эси паст йигитлар, тарбия кўр- 
ган, ёшлигидан ҳаётнинг нималигини тушунган, ота-онаси 
бори-йўғини аямай одоб бериб, бема’ни сўзлардан узоқда 
сақлаб тарбия қилган бир қизни олади-да, мана бунга ўхша- 
ган бир кулбага қамаб қўяди. Шундай олижаноб бир қизни 
кир ювадиган хизматкор қилиб қўймоқчи бўладими? Буна- 
қа экан, боши берк кўчага кириб қолган, эрга теккач бека 
бўлиш нимаю, хизматкор бўлиш нима — фарқига бормай- 
диган қизларга уйланишмайдими. Бунақангги хотинлар эри- 
ни яхши кўрганидан юбкасини ўзи ювишга ҳам, бозорма-
www.ziyouz.com kutubxonasi


бозор санқиб юришга ҳам рози бўлаверади. Мана шуна- 
ҳангги тушунмаган хотинлар йўқ деб ўйлайсанми.
П о л и н а. Эрим мени шу куйга солмоқчи-да.
К у к у ш к и н а . Тушунган, ҳаётнинг нима эканини беш 
панжасидек биладиган хотинларга нима керак? Улар буни 
билишмайди. Хотин киши яхши кийиниши керак, унинг 
оҳсочи бўлиши керак, ҳаммадан ҳам осойишта бўлиши, ҳеч- 
нарса блан иши бўлмаслиги, олижанобликдан чиқиб қол- 
маслик учун ҳечҳандай хўжалик ишларига ҳотишмаслиги 
зарур. Мана Ю линька худди шунақа ҳаёт кечиради, ўзига 
зеб беришдан бўлак нарса блан иши йўқ. Урнидан кеч тура- 
ди; эри эрталаб туриб ҳамма ишларни саранжом қилади, 
кейин хизматчи тайёрлаган чойни ичиб, ишига жўнаб кетади. 
Ниҳоят опанг ҳам ўрнидан туради; чой дейсанми, кофе дей- 
санми — ҳаммаси тайёр, еб-ичади, иннакейин ясаниб, қўлида 
китоби, дераза олдига ўтириб олади-да, эрининг келишини 
кутади. Кечқурун энг яхши кийимларини кийиб ё театрга 
жўнайди ёки меҳмонга боради. Мана бу ҳаёт! Мана бу тар- 
тиб! Хотин деган мана шунақа бўлса! Бундан ҳам ортиқ оли- 
жаноб, бундан ҳам дилрабо ҳаёт бўладими?.. Қандини урсин.
П о л и н а. Роҳат-а, роҳат! Мен ҳам бир ҳафтагина шун- 
дай ҳаёт кечирсам эдим.
К у к у ш к и н а . Ҳ а шу эринг бўладиган бўлса, етиша- 
сан, кутавер!
П о л и н а. Яхшилаб уришиб қўйинг уни, ойижон. Мени 
жудаям ҳавасим келади. Ю линька ҳар сафар келганида 
янги-янги кўйлак кийиб, ясаниб келади, мени бўлса битта 
кўйлагим ҳалигача иккита бўлмайди. Ана ўзи ҳам келаяпти. 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish