П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

нушка» ашуласини чалади. Жадов ашула айтади.)
«Лучина, 
Лучина, оққайинзорим!..»
В а с и л и й . Ана, холос! Яхши эмас! Бема'нилик бу!
Ж а д о в теэда шинелини кийиб, чиқиб кетади.

АЛН. Островский
www.ziyouz.com kutubxonasi


Саҳна камбағал жиҳозланган хонадан иборат. Унг тарафда дера- 
за, дераза тагида стол, чап томонда ойна.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
П о л и н а
(ёлғиз, деразага қараб).
Ю ракларим 
торс 
ёрилиб кетай деяпти! 
(А ш ула айтади.)
«Онажон, жоигинам! 
Фарзандингга раҳминг келсин, меҳрибоним». 
(К улади.)
Хаёлимга-келган ашулани қаранг-а! 
(Яна хаёлга чўмади.)
Зерикканимдан торс ёрилаёздим. Картада пол очиб кўрсам- 
микин? Нима, биров менинг қўлимни ушлармиди? Очаман, 
очаман. Ҳеч нарса топилмаса ҳам карта топилади. 
(Стол
тсртмасидан картани олади.)
Гаплашай десам ҳечким йўҳ. 
Битта-яримта одам келиб қолса жуда яхши бўлардр-да, хур- 
санд бўлиб кетар эдим. Ахир, шу ҳам иш бўлдими, ёлғиз 
ўтирганим, ўтирган... Гаплашишни ўлгудек яхши кўраман. 
Ёшлигимизда 
саҳаргача 
гаплашиб 
ўтирардик, ваҳтнинг 
ўтганини ҳам билмай ҳолар эдик. Мана энди гаплашадиган 
одам ҳам йўқ. Опамнинг олдига бориб келсаммикин-а? Йўҳ, 
кеч бўлиб қолди. Аттанг, илгарироқ эсимга келганда-ку. 
(А ш ула айтади.)
«Онажон, жонгинам!..» Вой эсим қурсин, 
пол очмоқчи эдимку. Нимани очсам экан? Қани, очиб кўрай- 
чи, янги шляпа келармикин менга? 
(Карталарни ёзади.)
Келади, келади... 
(Чапак чалади, хаёлга чўмади, кейин ашу-
ла айтабошлайди.)
«Онажон, 
жонгинам! 
Фарзандингга 
раҳминг келсин, меҳрибоним».
Ю л и н ь к а киради.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
П о л и н а блан Ю л и н ь к а 
П о л и н а . Эсон-омонмисан!
Упишадилар.
Ажаб қилиб келибсан, шляпангни еч!
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ю л и н ь к а. й ў қ , ўтирмайман, биррав кириб чиқай деб 
келувдим.
П о л и н а . Вой-бўй, ясаниб кетибсану, опа1
Ю л и н ь к а. Ҳ а, шу кеча-кундуз четэлдан нима янги 
нарса келса қўймай сотиб олаяпман.
П о л и н а. Бахтли экансан, Юлинька.
Ю л и н ь к а. Ҳ а, мен ҳам ўзимни бахтли ҳисоблайман. 
Сенчи, Полина, туриш-турмушингни ҳара? Расво-ку. Ҳозир 
шунақангги замон эканми. Бу замонда орзу ҳавас блан яшаш 
керак.
П о л и н а . Ахир, нима ҳилай? Менми гуноҳкор?
Ю л и н ь к а. Кеча биз паркка бордик. Бирам маза 
қилдикки, асти қўявер! Аллаҳандай бир савдогар бизни 
овқат, 
шампанское, турлн-туман мевалар блан зиёфат 
қилди.
П о л и н а. Мен бўлса ёлғизман. Уйда ўтирганим-ўтирган. 
Зерикиб ўлар ҳолатга етдим.
Ю л и н ь к а. Кўрдингми, Полина, мен 
ҳозир жудаям 
бсшқача бўлиб кетдим. Пул ва яхши ҳаёт кишини нақадар 
олижаноб қилиб юборишини сен тасаввур ҳам қилолмайсан. 
Рўзғор ишларига сра аралашмайман, иш қилишни пасткаш- 
лик деб биламан. Пардоз қилишдан бўлак ҳечнарсани наза- 
рим илмайди. Сенчи, сен! Ш у ҳам тирикчиликми! Қани, 
менга айтчи, эринг нима иш қилади, ўзи?
П о л и н а. У ҳатто сизларникига боришга ҳам рухсат 
этмайди, уйда ўтир, ишла дейди, холос.
Ю л и н ь к а . Қандай разолат! Узини ақлли одам деб 
ҳисоблайди-ю, замонанинг талабидан бехабар. Киши жамияг 
учун яратилади, буни эринг билиши керак эди.
П о л и н а. Нима дединг?
Ю л и н ь к а. Киши жамият учун яратилган. Буни ким 
билмас экан! Ҳаммага ма’лум.
П о л и н а. Яхши айтдинг, мен буни эримнинг юзига 
соламан.
Ю л и н ь к а. Сен у блан ғижиллашиб кўрсанг қалай 
бўлар экан!
П о л и н а. Ғижиллашиб ҳам кўрдим, фойдаси бўлмади. 
Ҳамиша у ҳақли бўлиб чиқади-ю, мен гуноҳкор бўлиб қола- 
ман.
Ю л и н ь к а. Яхши кўрадими сени?
П о л и н а. Жудаям.
Ю л и н ь к а. Сенчи?
П о л и н а. Мен ҳам.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ю л и н ь к а. Айб ўзингда экан-да, жонгинам. Эрни 
эркалаш блан мақсадга эришиб бўлармиди. Сен уни эркала- 
ганингдан кейин албатта қўлини қовуштириб ўтириб олади- 
да, талтайиб кетиб қаммани унутиб қўяди.
П о л и н а. Кечаю-кундуз ишлайди-ю, бечора.
Ю л и н ь к а. Марг унинг ишлашига. Мана менинг эрим, 
унақа кўп ишламайди, лекин турмушимизни қара, қандай 
яхши. Ростини айтсам, Онисим Панфилич топилмайдиган 
одам, ажойиб хўжайин; бориб кўрсанг билар эдинг, уйимиз- 
да қамма нарса муқайё. Ахир, бўлмаса ҳали қечвақт ўткани 
йўқ-а! Қаердан топиб келади, ақлинг етмайди, киши! Сенинг 
эринг-чи? Ш у қам эр бўлдими? Туриш-турмушларингни 
кўрган киши ирганади.
П о л и н а . У нуқул: ўтир, ишла, ўзгаларга ҳавасинг кел- 
масин; бизнинг қам турмушимиз яхши бўлиб кетади, дейди, 
холос.
Ю л и н ь к а . Қачон яхши бўлар экан? Кутавериб қариб 
кетасан. У вақтда орзу ҳавасни бошингга урасанми! Чидаш- 
нинг қам чегараси бўлади-да.
П о л и н а. Нима қилай энди, бўлмаса?
Ю л и н ь к а. Эринг эр эмас, золим экан. Машмаша 
қилиб ўтирасанми, у блан! Мен сени севмайман дегин, та- 
мом! Йўқ, яхшиси: бундай ҳаёт жонимга тегди, энди ортиқ 
сен блан яшайолмайман, онамникига кўчиб 
кетаман, яна 
кетимга тушиб овора бўлиб юрма, дегин. Мен ойимни огоҳ- 
лантириб қўяман.
П о л и н а . Бўпти, жуда соз! Мен бу ишни боплайман.
Ю л и н ь к а . Қўлингдан келармикан?
П о л и н а . Бўлмаса-чи! Бундақангги найрангбозликни 
бажариш бўлса қарқандай артисткадан қам ўтказиб юбора- 
ман. Биринчидан ёшликдан шу йўсинда тарбияланганмиз, 
эндиликда эса, ёлғиз қолавериб, ишдан зерикиб кетганим- 
дан ўзим блан ўзим сўзлашишга 
ўрганиб қолдим. Бирам 
ўргандим-ки, асти сўрама. Броқ бечора эримга рақмим 
келади-да.
Ю л и н ь к а. Раҳминг келмай қўяқолсин! Ҳ а айтканча 
мен сенга шляпа олиб келувдим-а. 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish