П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(тазим цилиб).
Ҳали келганлари йўқми?
В и ш н е в с к а я . Йўқ. Утиринг.
Ю с о в ўтиради.
М а’юс кўринасиз?
Ю с о в. Сўзингиз 
ҳақ... Тилим 
та’лайимга ёпишиб 
қолди.
В и ш н е в с к а я . Нима гап ўзи?
Ю с о в
(бошини чайқатиб).
Одамнинг ҳаёти бамисоли 
денгиздаги кема, денг... Кема ғарқ бўлса қутқариб бўл- 
майди...
В и ш н е в с к а я . Гапингизга тушунолмадим.
Ю с о в . Фоний дун’ёнинг ишларини айтаман-да... Бу 
дун’ёга ишонч борми? Худонинг олдига нима деб бора- 
миз? Нима блан ҳозир бўламиз?.. Орқалаб олган гуноҳла- 
римиз блан, холос... Уларнинг ҳаммаси ошкора... Ҳатто 
хаёлга ^лтирилган гуноҳлар ҳам... 
(Қ ўлини силкийди.)
Ёзиб қўиилган...
В и ш н е в с к а я . Бирор киши вафот этдими?
Ю с о в . Йўқ, ҳаётда ўзгариш рўй берди. 
(Тамаки ҳид-
лайди.)
Бадавлатлигимизда кўзимизни ёғ босиб қолади, 
меҳри-шафқатни унутамиз... бева-бечораларни танимай қо- 
ламиз, манманлик, маишатга берилиб кетамиз... Ана ундан 
кейин қилмишимизнинг жаззасини тортамиз.
В и ш н е в с к а я . Мен 
буни азалдан 
биламан, 
броқ 
менинг олдимга келиб гапингизни йўқотиб, ғудурлаб ўтири- 
шингизнинг сабабига тушунолмаяпман.
Ю с о в. Юрагим эзилиб кетаяпти... Гарчи менинг бўй- 
нимга катта масулият тушмаса ҳам... барибир шундай улуғ 
зотни! Мангу нарса борми ўзи бу дун’ёда... Мартаба ҳам 
сақлайолмас экаи, кишини.
В и ш н е в с к а я . Қайси зотни айтаяпсиз?
Ю с о в. Бошимизга ташвиш тушди.
В и ш н е в с к а я . Тезроқ айтақолсангизчи!
Ю с о в. Аллақандай 
чатоқликлар, етишмовчилик ва 
бошқа жиноятлар очилган эмиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


В и ш н е в с к а я . Энди нима бўлади?
Ю с о в. Бизни судга беришар эмиш... Я ’ни мени-ку уна- 
қа катта мас’улиятга тортишаолмайди-я, лекин Аристарх 
Владимирович мажбур бўлади-да...
В и ш н е в с к а я . Нимага мажбур бўлади?
Ю с о в. Моли-мулки блан жавоб беришга, ғайри қону- 
ний хатти-ҳаракатлари учун судга тушишга.
В и ш н е в с к а я
( осмонга тикилиб).
Қасос қайтабош- 
лапти-да!
Ю с о в . Албатта, банда-да, банда... Тирноқ остидан кир 
излаган одам бирор нарса топади-да, ҳозирги вазиятга 
қараганда қамаб қўйсалар ҳам ажаб эмас, деб ўйлайман... 
Бир бурда нонга зор бўлиб ўлиб кетаман шекилли.
В и ш н е в с к а я . Ҳали унгача кўп гап бор.
Ю с о в. Бола-чақамнинг ҳоли нима кечади.
Жимлик.
Кела-келгунча ўйлаб келдим, ташвишни ўйладим: биласиз- 
ми нима учун бу балолар бошимизга ёпирилди? Мағрурли- 
гимиз учун... Манманлик кишини кўр қилиб қўяди.
В и ш н е в с к а я . Бўлмаган гап, мағрурлик нима қилиб 
юрипти, порахўрликнинг жазоси бу!
Ю с о в . Порахўрлик? 
Порахўрлик 
гуноҳ эканми?.. 
Ҳамма ҳам қилади бу ишни. Мўминлик йўқ, мўминлик, ма- 
сала шунда... Тақдир суратда таёвир этилган бахтдек... Ғил- 
дирак, унинг устига одамлар чиқиб олган... Бир тепага чиқа- 
ди, бир пастга тушади, киши бир кўтарилади, кейин мўмин 
бўлиб қолади, бир пайдо бўлади-ю, яна йўқ бўлиб кетади... 
Тақдир ана шунақа айлангани-айланган. Яхши туришга 
интиласан, меҳнат қиласан, молу-дун’ёга эга бўласан... Хаё- 
лингда кўкларга кўтариласан-да... 
кўрибсанки бир кун 
қипяланғоч бўлиб қолибсан!.. Уша суратнинг тегига ёзиб 
ҳам қўйилган... 
(Ҳаяж он блан.)
Тентак бўлади инсон!
У рингани-уринган.
Бахт топгуси келади.
Уйламайди, ҳар эамон
Тақдир унга ҳукмрон.
Мана бунинг мағзини чақиш керак! Киши деган мана шуни 
унутмаслиги зарур! Туғиламиз, дун’ёга келиб, ҳечнарсани 
кўрмай ўлиб кетамиз. Меҳнат қилиб, қийналиб ҳам нима 
қилдик? Мана философия! Ақлимиз қаерга етар эди? Ни- 
мага эришаолар эди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ё и ш н е в с к и й киради ва индамай ўз кабинетига ўтиб кетадй.
Ю с о в ўрнидан туради.
В и ш н е в с к а я . Авзойи ўзгариб кетипти!
Ю с о в. Докторни дараклаш керак. Ҳали маҳкамада ҳам 
кўнгли беҳузур бўлган эди. Кичкина гапми... Олижаноб бир 
одам... бунга чидайоладими!
В и ш н е в с к а я

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish