П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

( Вишневскаяга шивирлайди.)
Урин сўраб келди. 
( Виш

невская ёнига ўтиради.)
В и ш н е в с к а я . А ? Ростданми? 
(Жадовга ажабланиб
қарайди.)
В и ш н е в с к и й . Тоғангни масхара қилгани келдингми?
Ж а д о в . Тоғажон, балки мен ўшанда сизни ҳақорат 
қилгандирман. Кечиринг мени... ёшлик, калтабинлик нати- 
жаси... менинг бундай қилишим керак эмас эди... ахир, 
қариндошмиз.
В и ш н е в с к и й . Хўш?
Ж а д о в. Мен ёрдамчисиз, қўлловчи кишисиз яшашнинг 
қандай бўлишини синаб кўрдим... Рўзғордор одамман.
В и ш н е в с к и й . Нима демоқчисан, энди?
Ж а д о в . Турмушдан жуда қийналдим... Узимҳаммайли 
эди-я; лекин мана бу жондан азиз хотиним... Рухсат этса- 
нгиз яна ўз қўлостингизда ишласам... тоғажон, менга ёрдам
?
илинг! Тузукроқ жойга ўрнаштириб қўйинг... Мен ҳам... 
секин)
даромад қиладиган бўлай.
П о л и н а
-(Вишневскаяга).
Сердаромад жой бўлса.
www.ziyouz.com kutubxonasi


В и ш н е в с к и й
(қаҳ-қаҳ уриб кулади).
Ҳ а, ҳа, ҳа! 
Юсов! Мана, бу қаҳрамонни кўрдингми! Кўча-кўйларда 
порахўрларни яниб, қандайдир янги авлод тўғрисида вайсаб 
юрган йигит, пора олиш ниятида биэдан сердаромад жой 
сўраб келипти! Қойилман янги авлодга! Ҳ а, ҳа, ҳа!
Ж а д о в
(ирғиб туриб).
Оҳ! 
(Кўксини ушлайди.)
Ю с о в . Ёш эди-да! Уйламай валдирайверарди! Туту- 
руқсиз сўзларни гапирарди... Сўз сўзлигича қолаверади. Ки- 
шига ҳаётнинг ўзи йўл кўрсатиб беради. 
(Тамаки ҳидлай-
ди.)
Философиянгни ташлайсанда, энди. Асли ўз ваҳтида 
тўнглик қилиш ўрнига, ақлли одамларга қулоқ солганингда 
яхши бўлар эди.
В и ш н е в с к и й
(Ю совга).
Менга ҳара, Юсов! Бунинг 
сўзлари эсингдами! Улар — мағрурлик, кусурга нафратдан 
иборат эди! 
(Жадовга, борган сайин қизиш иб.)
Сизни фош 
ҳиладиган, ифлос чуқурга улоқтириб ташлайдиган қандай- 
дир билимли, соф виждонли, ҳақиқатпарвар одамлардан 
иборат янги авлод ўсиб келаяпти деган сен эмасмидинг? 
Сен эдинг-ку? Ростимни айтсам мен ишонар эдим. Мен сиэ- 
ларни ёмон кўрардим... Қўрқар эдим. Ҳазили йўқ. Энди нима 
бўлиб чиқди! Виждонингиз миянгизга қуйилган билимлар 
шамоллаб тамом бўлгунгача; қийинчилик блан биринчи 
учрашувингизгача етар экан, холос-да! Қойилман, баракал- 
ла! Йўқ сиз душманликка арзимайсиз. Мен сиздан нафрат- 
ланаман?
Ж а д о в. Майли нафратланаверинг. Мен ҳам ўзимдан 
нафратланаман.
В и ш н е в с к и й . Соф виждонни ўзиники қилиб олган 
одамларнинг аҳволини кўрдингми! Бизнинг эса расвойимиз 
чиқди! Бизни судга бердилар.
Ж а д о в. Нима, нима?
Ю с о в. Бандасининг ҳоли шу-да.
Ж а д о в. Тоғажон, мен бизнинг авлодимиз бошқалардан 
кўра виждонлироқ деганим йўқ эди. Соф виждонли одамлар, 
гражданлар, виждонли чиновниклар ҳамавақт ҳам бўлган ва 
бўлади; ожиз одамлар ҳам бўлган ва бўлади. Мана мени 
мисолга олинг. Мен фақат бизнинг замонамизда... 
(секин
бошлаб, аста-секин руҳланабошлайди)
жамият аста-секин 
қусурга бўлган илгариги хайрихоҳлигидан халос бўлабош- 
лаяпти, ижтимоий ёвузликка қарши дадил овозлар эшити- 
лаяпти, деган эдим... Мен, бизда ўз нуқсонларимизга қарши 
тушунча уйғонаяпти, бу тушунча келажакнинг яхши бўлиши- 
га умид боғлайди деган эдим. Мен, жамоат фикри дун’ёга
www.ziyouz.com kutubxonasi


келаяпти... ёшларда софдиллик, ўз бурчига муқаддас муно- 
сабатда бўлиш каби туйғулар пайдо бўлаяпти, бу туйғулар 
ўсиб бориб, мева ҳосил қилади, деган эдим. Буни кўришга 
сиз муваффақ бўлмасангиз, биз кўриб худога шукур қилар- 
миз. Менинг заифлигимдан хурсанд бўлмай қўяқолинг. Мен 
қаҳрамон эмас, оддий бир заиф одамман; бошқаларга ўхшаш 
менинг ҳам иродам кучли эмас. Муҳтожлик, шароит, ота- 
оналарнинг билимсизлиги, атрофдаги бузуқлик натижасида 
мен ҳам худди чопар от сингари ишдан чиқиб қолишим 
мумкин. Лекин мен учун битта сабоқ, мана шу бугунги сабоқ 
кифоя... Бунинг учун сизга раҳмат; менинг, қайтадан тири- 
лишим учун қат’ийлигимни сақлаб қолишим учун, соф юрак- 
ли одамлардан биронтаси блан учрашишим кифоя. Иккилани- 
шим мумкин-ку, лекин сра жиноят қилмайман; қоқилишим 
мумкин, лекин йиқилмайман. Менинг қалбимни, олган та ли- 
мотим юмшатиб қўйган, энди уни ҳечқандай қусур тошга 
айлантиролмайди.
Жимлик.
Номусимдан ўзимни қаерга яширишни билмай қолдим... Ҳ а, 
менга уят, уят, сизнинг уйингизга келганим учун уят.
В и ш н е в с к и й
(жаҳли чиқиб).
Йўқол бу ердан!
Ж а д о в
(беозор).
Кетаман. Полина, энди сен ҳам 
онанг ёнига кетсанг бўлади; йўлингни тўсолмайман. Энди 
ўзимга нисбатан мунофиқлик қилмайман. Тақдиримда қора 
нон ейиш бор бўлса — фақат қора нон ейман. Мени ҳечқан- 
дай нози-не’мат, бойлик қизиқтиролмайди, йўқ! Мен, ҳар- 
қандай одамнинг кўзига уялмай, виждон азобисиз, тўғридан- 
тўғри қараш каби қимматбаҳо ҳуқуқни сақлаб қолишни 
истайман, порахўрлар тасвир этилган сатира ва комедия- 
ларни ўқиб ва тамоша қилиб, очиқдан-очиқ, чин кўнгилдан 
кулишни хоҳлайман. Ҳаётим, бошдан-оёқ меҳнат қилиш ва 
азоб чекишдан иборат бўлса ҳам нолимайман. Худодан бир- 
гина тилагим бор. Мен ундан биргина мукофот кутаман. 
Нимани деб ўйлайсиз, сиз?
Жимлик.
Мен, порахўрлар жиноий жавобгарликдан ҳам кўра жамоат 
судидан ортиқроқ қўрқадиган вақт келишини кутаман.
В и ш н е в с к и й
(ўрнидан туриб).
Мен сени ўз қўлла- 
рим блан бўғиб ўлдираман! 
(Тебранади).
Юсов, аҳволим 
танг. Мени кабинетга олиб кир. 
(Ю сов блан биръа кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
В и ш н е в с к а я , Ж а д о в , П о л и н а ва кейин Ю с о в.
П о л и н а
(Жадов ёнига келиб).
Сен ростданам мени 
ташлаб кетади, деб ўйлабмидинг? Мен ҳазиллашувдим. 
Менга ўргатишувди.
В и ш н е в с к а я . Ярашиб олинглар, болаларим.
Ж а д о в блан П о л и н а ўпишадилар.
Ю с о в
(эшик тагида).
Доктор чақиринг! Доктор! 
В и ш н е в с к а я
(креслодан тураётиб).
Нима қилди?
Ю с о в. Аристарх Владимиричнинг юраги ёрилиб кетдм! 
В и ш н е в с к а я
( эшитар-эшитмас цичқириб).
Аҳ! 
(У зи-
ни креслога ташлайди.)
Полина қўрқиб кетганидан Жадовга ёпишади: Жадов бир қўли блан 
столга таяниб, бошини қуйи солади, ўзини йўқотиб қўйган Юсов 
эшик олдида қотиб қолади.
1856 йил
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish