(деразадан қараб).
Улар қайтишганга ўхшайди...
Ҳ а, қайтишибди! Пелагея Егоровна,
Любовь
Гордеевна
блан бирга меҳмонлар ҳам келишаяпти.
Е г о р у ш к а
(эртакни чўнтагига яширади).
Юқорига
югуриш керак.
(Кетади.)
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
М и т я
(ёлғиз ў зи ).
Худоей, жуда диққинафас
бўлиб
кетдим-ку. Кўча-кўйда байрам, ҳамманинг
уйида байрам
бўлсаю, мен тўрт девор ичида ўтирсам-а! Яккаю-ягонаман,
қариндошим ҳам, таниш-билишим ҳам йўқ!. Бунинг устига
устак... Ҳ а, майли, бўлганча бўлар! Яхшиси, ўтириб ишим-
ни қилай, балки кўнглим ёзилар.
( Конторка ёнига ўтириб,
хаёдга толади, кейин ашула айтабошлайди.)
Ҳуснини тасвирлаб бўлмайди асло!
Қошлари қорадур, кўзлари шаҳло1.
Ҳ а, кўзлари шаҳло.
Кеча устида совсар пўстин,
бошида
рўмол, ибодатдан қайтаётган экан... вой-воей!..
Менимча,
бундай гўзал қиз оламга келмаган бўлса керак!
(Хаёлга
толиб, кейин ашула айтади.)
Қайси боғнинг гули экан бу гўзал...
Эй, шунақа пайтда иш кўнгилга сиғармиди! Унинг ҳақида
ўйлаганим ўйлаган.
Интизорликда
юрак-бағрим
эзилиб
кетди. Вой, шўр пешонам, шўр пешонам!..
(Ю зини қўллари
блан беркитиб, индамай ўтиради)
Иссиқ кийинган П е л а г е я Е г о р о в н а кириб остонадй тўхтайди.
1 Комедияда учрайдиган қўшиқларни
Р у с т а м К о м и л о в
таржима
қилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
М и т я блан П е л а г е я Е г о р о в н а .
П е л а г е я Е г о р о в н а . Митя, Митенька!
М и т я . Лаббай? Нима дейсиз?
П е л а г е я Е г о р о в н а . Кечқурун бизникига чиққин-а,
чироғим! Қизлар блан гурунглашиб, ашула айтишиб ўтира-
сизлар.
М и т я. Жуда миннатдорман. Бажону-дил.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳадеб конторда ёлғиз ўзинг
ўтираверасанми! Кишининг юраги сиқилиб кетади!
Чиқа-
санми? Гордей Карпич уйда бўлмайди.
М и т я. Хўп бўлади, албатта чиқаман.
П е л а г е я
Е г о р о в н а . Яна
жўнамоқчи-ку, ахир...
тағин ўшаникига, ўзининг... хаҳ... оти нима эди?..
М и т я. Африкан Савичникигами?
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳ а, ҳа!
Нимага
ҳам
бизга
илашиб олди, уйинг куйгур!
М и т я
(стул цўйиб беради).
Утиринг, Пелагея Его-
ровна.
П< е л а г е я Е г о р о в н а . Утиришга вақтим бор дейсан-
ми. Ҳ а, майли, пича ўтирсам, ўтирай.
(Утиради.)
Ҳ ая,
шуни айтгина... қаёқдан ҳам келиб қолди у! Ҳайронман!..
Шундай апоқ-чапоқ бўлиб кетишганки. Ҳа! Шунақа! Мақ-
сад нима? Нима кераги бор экан? Ҳеч ақлим етмай қолди!
Африкан Савич дегани жанжалкаш, пияниста одам... Ҳа!
М и т я. Балки Гордей Карпичнинг Африкан Савич
блан бирорта шериклик ишлари бордир.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Бо-о-о! Қанақа иш бўларди!
Ҳечқанақа иши йўқ. Ахир, Африкан Савич
инглиз блан
ичишгани ичишган. Фабрикасининг дилехтори инглиз бўл-
ганидан кейин бирга ичишади-да... ҳа! Бизники уларнинг
тенги эмас. Айтганинг бўлармиди! Ғурури оламни босади.
Бу ерда менга улфатчилик қилишга арзийдиган одам йўқ,
бу ердагиларнинг бари аблаҳ, мужик, мужикдан фарқи йўқ,
дейди; у бўлса москвали, бутун умрини Москвада ўтказа-
ди... ўзи ҳам давлатманд, дейди.
Уни нима
жин урди?
Бирдан шунақа ўзгариб қолди-да,
бирдан-а! Илгари эси-
ҳуши жойида эди. Жудаям, айтарлик тўла-тўкис яшамасак
ҳам, бинойидек турардик, бошқаларнинг ҳаваси
келарди.
Бултур сафарга бориб, бировдан юқтириб келди-да.
Рост,
юқтириб келган, менга айтишди... ҳамма қилиқларини ўшоқ-
дан юқтириб келган. Энди бизнинг бутун рус одатларимиз
www.ziyouz.com kutubxonasi
унга ёқмас эмиш; ҳозирги замончасига турмуш қураман,
модаларга амал қиламан, дейди. Ҳ а, ҳа!.. Бошингга чепчик
кийиб юр дейди, менга!.. Топган гапини қара энди!.. Қариган
чоғимда бировни ясаниб-тусаниб йўлдан урармидим!
Ту-
фей! Нима қиларимни билмай қолдим! Ҳа!
Илгари ички-
ликни оғизга олмасди... рост... сра ичмасди... Энди бўлса,
Африкан Савич блан бирга ичишади! Ичкиликдан
(бошини
кўрсатади)
мияси айниб қолганми, дейман.
Жимлик.
Назаримда, шайтон йўлдан оздирганга ўхшайди! Одам
деган ақл-ҳушини ҳам йўҳотадими!.. Ёш бўлса ҳам майли
эди: ёшликда ясангинг ҳам келади, ҳар нарсага ҳавас ҳам
қиласан; ахир, ёшинг олтмишга етиб қопти-ку!
Ҳ а,
ёши
олтмишга яқинлашди, чироғим! Рост! Мода — янги чиққан
расмларинг ҳар куни ўзгариб туради,
аммо бизнинг рус
одатларимиз қандай бўлса, шундайлигича қолади, дейман
унга! Ота-боболаримиз биздан ақллироқ
ўтган,
дейман.
Баджаҳл бўлганидан кейин унга бир гап айтиб бўладими,
чироғим!
М и т я . Нимасини айтасиз! Жуда қаттиққўл одам.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Любочкамизнинг
бўйи
етиб
қолди, эрга берайлик десам унинг тенги йўқ... деб
туриб
олади... тенги йўқ дейди, вассалом... Нега тенги йўқ экан,
бор! Унга қолса, йўқ бўлади... Бу гаплар онанинг кўнглига
қандай ботаркин демайди!
М и т я . Балки Гордей Карпич Любовь Гордеевнани
Москвага узатмоқчидирлар.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Унинг кўнглидагини ким би-
лади, қовоғидан қор ёғади, ғинг демайди, ҳа мен она бўламан
қизимга... рост-да... бир оғиз гап айтолмайман-а;
юрагим
сиқилганидан, бегона одамларга дардимни
айтиб йиғлай-
ман, кўнглимни ёзаман...
(Т ур а д и .)
Чиққин-а, Митя.
М и т я. Ҳўп чиқаман.
Г у с л и н киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар ва Г у с л и н
'
П е л а г е я Е г о р о в н а . Мана бу йигитча ҳам бор!
Болохонага чиққин-а, Яшенька, қизлар блан ашула айти-
шиб ўтирасизлар, сен бунақа ишларга устасан, гитарангни
ҳам олиб чиқ.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Г у с л и н. Хўп бўлади, бизга бунақанги иш чўт эмас,
қайтангга, ўзимизга маза.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Хўп, хайр. Бориб ярим соатча
дамимни олай.
Г у с л и н ва М и т я . Хайр.
Г Т е л а г е я
Е г о р о в н а чиқнб кетади;
М и т я ғамгин
бир ҳо-
латда стол ёнига келиб ўтиради. Г у с л и н кроватьга ўтириб, қўлига
гитара олади.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
М и т я блан Я ш а Г у с л и н .
Г у с л и н. Сайргоҳдаги одамнинг кўплигини айтмайсан-
ми!.. Хўжайинларингиз ҳам ўша ерда эди. Сен нега
бор-
мадинг?
М и т я. Нима қилай, Яша, жуда юрагим сиқилиб кетди.
Г у с л и н . Нега сиқилади? Нима ғаминг бор?
М и т я. Нега ғамим бўлмас экан? Бирдан миямга қан-
дай шўрпешона одам
эканман деган фикр келиб қолади.
Онам кексайиб қолган бўлса, кексайган чоғида умрини
бечораликда ўтказса, уни боқиш керак, хўш, нима блан
боқаман? Жиндаккина мояна олсам, худди айб менда бўл-
гандай, Гордей Карпичдан туртки блан сўкишдан
бўлак
ҳечнарса кўрмасам, нуқул оёқялангсан, фақирсан,
бечора-
сан дегани деган;
моянани эса оширай демайди. Бошқа
бирон жойга кириб кетай десанг, таниш-билишинг бўлмаса,
иш топиш қийин. Ростини айтсам,
бошқа ерга ўзим
ҳам
бормайман.
Г у с л и н . Нега бормайсан? Ана, Разлюляевлар — хона-
дони яхши, ўзлари ҳам бадавлат, меҳрибон одамлар.
М и т я . й ў қ , Яша, тўғри келмайди! Гордей Карпичдан
ёмонлик кўрсам кўрай, қашшоқ бўлсам
бўлайки, у ерга
бормайман. Тақдирим шу экан!
Г у с л и н. Ҳ а, нега шунақа?
М и т я
(туради).
Шундоғ-да, сабаби бор. Дилимда яна
бир дардим бор. Яша, аммо у дардимни ҳечким билмайди.
Ҳечкимга айтган эмасман.
Г у с л и н. Менга айтақол.
Do'stlaringiz bilan baham: |