( қўнғироц чалади, хизматкор боЛа
киради).
Бор, докторни айтиб кел, тез келсин.
В и ш н е в с к и й чиқиб креслога ўтиради.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва В и ш н е в с к и й .
В и ш н е в с к а я
( Вишневскийга яқин келиб).
Аким
Акимичдан эшитдим, бахтсизлик рўй берипти. Хафа бўл-
манг.
Жимлик.
Жуда ўзгариб кетибсиз. Узингизни ёмон ҳис қилаяпсизми?
Мен докторга одам юбордим.
В и ш н е в с к и й . Қандай мунофиқлик! Қандай туҳмат!
Қандай разиллик!
В и ш н е в с к а я
(мағрур).
Туҳмат нима қилиб юрипти!
Сизга раҳмим келаяпти. Бахтсизликка учраган ҳарқандай
кишига ҳам раҳмим келади.
(Қайтиб бориб, ўтиради.)
В и ш н е в с к и й . Ачинмай қўяқолинг. Раҳмингиз кел-
май қўяқолсин! Номусим поймол бўлди, хароб бўлдим!
Нима сабабдан?
• В и ш н е в с к а я . Уз виждонингиздан сўранг.
В и ш н е в с к и й . Виждондан гапирманг! Виждон тўғри-
сида гапиришга ҳаққингиз йўқ... Юсов! Мен нега ҳалок
бўлдим-а?
Ю с о в. Бевафо дун’ё... Тақдир-да!
В и ш н е в с к и й . Бўлмаган гап, тақдир эмиш! Душман
кучли — мана сабаби! Мени ҳалок қилган ана шу! Л а’нати-
лар! Давлатимни қўришолмади. Ҳасад қилмай қандай қил-
синлар! Киши бирнеча йилдаёқ кўтарилиб, бойиб кетаётган
бўлса, дадил бахту-саодатга эришаётган бўлса, уй-жой қуриб,
боғлар олиб обод қилаётган бўлса, бир қишлоқ кетидан ик-
кинчисини сотиб олаётган бўлса, бошқалардан одам бўйи
ошиб кетаётган бўлса-ю унга ҳасад қилмасинларми! Ахир, у
бахт поғонасидан аста-секин кўтарилаётган бўлса. Ундан
ўзиб кетиш ёки лоақал етиб олиш учун ақл-идрок керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ақлни эса сотиб олиб бўлмайди, демак оёғидан чалиб йиқи-
тиш қолади, холос. Ғазабимга чидайолмайман, шекилли...
Ю с о в. Кўролмаслик ёмон, кишини ҳар кўчага бош-
лайди...
В и ш н е в с к и й . Йиқилганим ғазаблантирмайди мени,
йўқ, йиқилишимдан уларнинг тантана қилишига чидайол-
майман. Ҳамаёқда шов-шув гап!
Қайбирлари хурсанд!
Йўқ бунга бардош беролмайдиганга ўхшайман!
(Қўнғироқ
чалади.)
А н т о н киради.
Сув...
А н т о н сув бериб, чиқиб кетади.
Энди сиз блан ҳам гаплашиб қўяй.
В и ш н е в с к а я . Нима демоқчисиз?
В и ш н е в с к и й . Бузуқ хотин экансиз, демоқчиман.
В и ш н е в с к а я . Бегона одамлар бор бу ерда, Аристарх
Владимирич.
Ю с о в. Чиқиб кетайми?
В и ш н е в с к и й . Кетма! Айтадиган гапимни барибир
хонадонимиз ўртасида ҳам айтаман, ҳали.
В и ш н е в с к а я . Нима учун мени ҳақорат қилаяпсиз?
Заҳарингизни тўкадиган одамнц тополмай турган экансиз-
да. Гуноҳ эмасми!
В и ш н е в с к и й . Мана сўзларимнинг исботи. (
Хатлар-
ни олдига ташлайди.)
Ю с о в йигиб олиб, В и Ш н е в с к а я г а узатади...
В и ш н е в с к а я . Раҳмат.
(Титраганича конвертни
уёҳ-
буёғини кўриб, чўнтагига яширади.)
В и ш н е в с к и й . Юсов, эрининг қилган яхшиликларига
қарамай ўз бурчини унутиб қўйган хотинни нима қилмоқ
керак?
Ю с о в. Ҳм... ҳм...
В и ш н е в с к и й . Узим айтақолай; шарманда қилиб ҳай-
даш керак! Ҳ а, Юсов, бахтсиз эканман, пешонам шўр экан,
мана ёлғиз қолдим. Энди сен ҳам мени ташлаб кетма. Киши
қанчалик мартабали бўлмасин, бахтсизликка учраган чоғида
ўз оиласида овунишга уринади.
(Ж аҳл блан.)
Мен бўлсам,
ўз оиламда...
В и ш н е в с к а я . Оила деб гапирмай қўяқолинг! Сизда
оила бўлганми ўзи! Сиз оила нима эканини ҳам билмайсиз!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хонаси келди, энди, сиз блан бирга умр кўриб тортгай
1
азобларимни мен ҳам айтиб олай, Аристарх Владимирич.
В и ш н е в с к и й .
Узингизни оқлашга уринмай ҳўя-
•қолинг.
(
В и ш н е в с к а я . Мен ўзимни оқламайман, оқлаб ҳам
нима қилдим, бунга эҳтиёж йўқ. Бир минутли ҳавасни деб,
ҳанча хўрландим, азоб чекдим, лекин ишонинг чурқ этма-
дим, сиз сингари тақдиримдан нолимадим. Мен шуни айт-
моҳчиманки, агар гуноҳим бўлса, сизнинг олдингизда эмас,
ўз виждоним олдида гуноҳкорман, холос. Менга та’на ҳи-
лишга ҳаҳқингиз йўқ, сизни. А гар сизда қалб бўлса, мени
ҳалок қилганингизни сезган бўлар эдингиз.
В и ш н е в с к и й . Ҳ а, ҳа! Уз хулқингиз учун мени эмас,
бошқаларни айбланг.
В и ш н е в с к а я . й ў қ , сизни айблайман. Сиз ўзингиз
учун уйланганмидингиз? Менга уйланмоқчи бўлиб юрган
вақтларингизни эсланг! Уйланаман деб юрган чоғингизда
оила ҳақида сиздан бир оғиз ҳам сўз эшитган эмасман; сиз
ёш қизларни ҳад’ялар блан қизиқтирадиган қари такасал-
тангларга ўхшаш муомила қилар эдингиз, менга шаҳвоний
хирс нуқтаи назаридан қарардингиз, холос. Менинг сиздан
нафратланганимни кўриб туриб, Туркиядаги қул савдогар-
лари сингари ота-онамдан мени сотиб олдингиз. Энди нима
истайсиз, мендан?
В и ш н е в с к и й . Менинг хотиним бўласиз, буни унут-
манг! Уз бурчингизни бажаришингизни талаб қилишга ҳақ-
қим бор.
В и ш н е в с к а я . Тўғри, сиз сотиб олган буюмингизни
муқаддас сақладингиз. Йўқ, беркитиб қўйдингиз, никоҳ ни-
қсби блан яширдингиз. Бошқа иложингиз ҳам йўқ эди: ота-
онам рози бўлмаслиги мумкин эди, сизга эса барибир. Кейин-
чи? Уйланиб олганингиздан кейин менга ўз хотинингиз
сифатида муомила қилмадингиз; нози-ишваларимни пулга
сотиб олабошладингиз. Сизга бўлган нафратимни сезиб қол-
ганингизда, дарров қимматбаҳо совға кўтариб келар эдингиз-
да, менга дадил бўлиб ҳаққи бор кишидек яқинлашар эдингиз.
Эримсиз — начора, таслим бўлар эдим. Оҳ! Узингдан ҳам
нафратланасан, киши! Бундан ёмон нарса борми жаҳонда?
Менинг бошимга шундай кунларни солдингиз. Лекин, менга
ҳад’я қилган пулларингиз — ўзингизники эмас, фирибгарлик
блан қўлга киритилган пуллар эканини билганимдан кейин
қандай аҳволга тушганимни билсангиз эди...
В и ш н е в с к и й
(ўрнидан туриб кетади).
Жим, бўлди!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |