П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(кўзёши қилиб).
Олиб бориб бераман,қутул- 
димми? 
(Ш ляпасини, камзулини кийиб, зонтигини қўлига
олади.)
Яхши қолинг!
Ж а д о в. Ҳайр!
П о л и н а. Яхшилаб хайрлашиб олайлик: 
қайтиб кел- 
майман.
Ж а д о в. Бу қандай бема’ни гап яна?
П о л и н а. Мен бйимникига кетаман, ўша ерда тураман; 
кетимдан бориб юрма тағин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ж а д о . в . Бўлмаган гапни қўй, Полина!
П о л и н а. Йўқ, бўлмайди, ҳар тарафлама ўйлаб кўрдим! 
(Зонтигининг учи блан ер чизади.)
Ш у ҳам тириклик бўл- 
дими? Ғурбатдан бошқа нарса йўқ.
Ж а д о в . Бундай дейиш гуноҳ эмасми, ахир? Менга тек- 
канингдан бери ҳали ҳеч хурсанд бўлганинг йўқми?
П о л и н а . Хурсандлик қаёқда! Бадавлат бўлганингда 
ҳам бир нав’ эди, бу қашшоқликда ўлиб бўлдим! Шуми хур- 
сандлик! Тунов куни ичиб келдинг; ҳадемай тутиб олиб ура- 
диган ҳам бўларсан.

Ж а д о в . Ё раббий! Нима деяпсан ўзинг? Бир марта
жиндак кайф блан келганимми... Ёшлар орасида ичмайдига- 
ни бўладими ўзи?
П о л и н а. Камбағалликнинг оқибати нима 
бўлишини 
биламиз. Ойим айтиб берганлар... Ҳали ичкиликка ўрганиб 
ҳам кетасан, кейин, менинг бошимга етасан.
Ж а д о в. Қаёқдаги бўлмағур гапларни ўйлаб чиқараяп- 
сан, ўзинг!
П о л и н а. Турмушимизнинг яхшиланишига ишонч қол- 
мади. Тақдиримни билай деб карта очиб кўрдим, фолбин- 
лардан ҳам сўрадим — ҳаммаси ҳам бахтсизсан дейди, холос.
Ж а д о в
(бошини уш лаб).
Карта очдим! Фолбинга ҳам 
бордим!
П о л и н а . Ҳа, карта очиш аҳмоқлик деб ўйлайсанми! 
Бекорларни айтибсан, сраям ишонмайман-да! Карта ҳечам 
алдамайди. Бўладиган гапни очиб беради. Ҳатто киши нима- 
ни ўйлаб турган бўлса, ўшани ҳам картадан билиб олиш 
мумкин. Сен ҳечнарсага ишонмайсан, нима бўлмасин, бема’- 
нилик деб туриб оласан, шунинг учун ҳам бахтимиз очилмай- 
ди-да.
Ж а д о в
(эркалаб).
Полина! 
(Унга яқинлашади.)
П о л и н а 
(узоқлаш иб).
Нари туринг, худо хайрингизни 
берсин.
Ж а д о в. Ҳ а, сен мени севмайсан, биламан.
П о л и н а . Нимангни ҳам севай? Қуруқдан-қуруқ сева- 
вераркан-да!
Ж а д о в 
(ҳаяжонланиб).
Қуруқдан-қуруқ деганинг нима- 
си? У нима деганинг? Муҳаббатингга муҳаббатим блан 
жавоб бераяпман-ку. Ахир, сен менинг хотинимсан! Ёки 
буни унутиб қўйдингми? Мен гадой бўлиб қолган тақдирим- 
да ҳам ўлсам ўлишинг, тирилсам тирилишинг керак...
П о л и н а
(стулга ўтириб олади-да, бошини орцага таш-
лаб қулади).
Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа!
\
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ж а д о в . Бу чидаб бўлмайдиган қабиҳлик! Беадаблик!
П о л и н а
(дик
э
тиб ўрнидан туради).
Ҳайронман, мен- 
дақа беадаб хотин блан туриб нима қиласиз. Яхши қолинг.
Ж а д о в. Майли, билганингни қил, яхши бор! Эрингга 
юрагинг ачимай, шундайин ташлаб кетадиган бўлсанг, кета- 
вер, хайр! 
(Стол ёнига ўтириб, пешонасини ушлайди.)
П о л и н а . Ҳ а, нима қилипти! Балиқ чуқур жойни, одам 
яхши жойни истайди-да.
Ж а д о в. Яхши, яхши, хайр!
П о л и н а
(ойна олдида).
Мана буни шляпа деса бўла- 
ди, мен кийиб юрганим ҳам шляпа эди-да. 
(А ш ула айтади.)
«Онажоним, жонгинам...» Киройи кўчага чиққанга яраша, 
шунақасини кийиб чиқсанг экан, кўрганлар ҳам: зап чирой- 
лик ойимчахон эканми дейди. Хайр энди. 
( Т а ‘зим қилиб,
чиқиб кетади.)
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ж а д о в
(ёл ғи з).
Ф е’лим қурсин! Ярамас фе’лим бор-да. 
Уз хотиним блан ҳам келишолмайман! Энди нима қилсам 
экан? Е раббий! Жинни бўлиб қоламан. Усиз яшашнинг 
нима кераги бор менга. Узи нима ҳодиса бўлди, билолмай 
ҳам қолдим. Хотинни нега қўлдан чиқариб юбордим энди-а? 
Онасиникида нима иш қилади энди! У ерда бутунлай хароб 
бўлади-ку. Марья! Марья!
М а р ь я саҳна орқасидан: «Нима дейсиз?»
Ю гур, бекангни тўхтат, айтадиган сўзлари бор экан дегин. 
Т ез бор, тез!.. Э... Улгудек лапашангсан-да, Марья! Юрсанг- 
чи, тезроқ!
М а р ь я саҳна орқасидан: «Ҳ о з и р!»
Ҳали қайтмайман деса-я! Ажаб қилади-да лекин! Шундай 
қилишга ҳаққи ҳам бор. Мен яхши қарайолмасам, у айбдор- 
ми? Энди ўн саккизга кирди, яшашни истайди, орзу-ҳавас 
кўргиси келади. Мен бўлсам уни уйга қамаб кетаманда, куни 
блан олдига ҳам келмайман. Ш у ҳам муҳаббат бўлдими? 
Ана энди жаззасига ёлғиз қолдим! Жуда соз! Ажаб бўлди! 
Ана етим бўлиб қолдим! Бундан яхши гап борми. Эрталаб 
маҳкамага бораман, ишдан чиқиб уйга келишнинг ҳам ҳожа- 
ти йўқ, кечгача трактирда ўтираман-да, кечқурун уйга келиб 
ёлғиз ўзим, қон-қон йиғлаб, муздек совуқ ўринга кириб ёта- 
ман! Ҳ ар куни шу аҳвол. Жуда гоз! 
(И иғлайди.)
Майли,
www.ziyouz.com kutubxonasi


хотининг блан муроса қилолмадингми, энди ёлғиз яшайвер. 
й ў қ , бирор чорасини топмасам бўлмайди. £ ундан мутлақо 
ажраш керак, ёки... яшаш, одамлар сингари яшаш керак. 
Буни яхшилаб ўйлаб кўришим зарур. 
(Х аёлга чўмади.)
Ажралайми? Айрилиққа чидайолармикинман? Бу қандай 
азоб бўлди-а! Қандай азоб! Ундан кўра... тегирмон тсшига 
бас келаман деб юраманми! Э — Нима деяпман ўзим? Хаё- 
лимга келган фикрларни царанг-у!
П о л и н а киради.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
П о л и н а блан Ж а д о в.
П о л и н а 
(уст кийимини ечмай ўтиради).
Нима дейсиз?
Ж а д о в
(ю гуриб келиб).
Келдингми, келдингми! Қай- 
тиб келдингми!.. Уялмайсанми! Сен мени шундай ранжит- 
дингки, шундай хафа қилдингки, мана энди эсимни ҳам йўқо- 
тиб қўйдим. Мен жуда гангиб қолдим. 
(Қ ўлларини ўпади.)
Полина, жоним!
П о л и н а. Мулойимлик блан мени алдамай қўяқол.
Ж а д о в . Ахир, сен ҳазиллашдинг-а, Полина? Мениташ- 
лаб кетмайсан-а?
П о л и н а. Бўлмасачи, сен блан ғурбатда яшашдан ҳам 
яхши нарса бор эканми дун’ёда!
Ж а д о в Мени хароб қилаяпсан, Полина! Яхши кўрма- 
ганингга яраша, раҳм қилсанг бўлмайдими. 
Сени қандай 
яхши кўришимни биласан-ку.
П о л и н а . Ҳ а, кўриниб турипти! Яхши кўриш бунақа 
бўлар экан-у.
Ж а д о в ; Бўлмаса қанақа бўлади, 
яхши кўриш? Айт 
нима десанг, айтганингни бажо келтирай, ахир.
П о л и н а . Тоғангни олдига бор, яраш у блан, Белогу- 
бовникидақа ўрин сўра ўзингга, пича пул ҳам сўра, бойиб 
кетсак, кейин қайтариб берармиз.
Ж а д о в . Улсам ҳам бормайман, у дун’ё-ю, бу дун’ё! 
Гапириб овора бўлиб ҳам ўтирма.
П о л и н а . Бўлмаса, нега мени йўлдан қайтардинг? Ёки 
мени калака қилмоқчимисан? Калака қилиб бўпсан, эсимни 
йиғиб олдим энди, мен. Яхши қол! 
(Урнидан туради.)
Ж а д о в. Тўхта! Шошма, Полина! 
Ахир, 
гаплашиб 
бўлайлик.
• П о л и н а
(ойна олдида).
Нимани ҳам гаплашар эдик. 
Гаплашмаган гапимиз қолднми.

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish