П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к


В и ш н е в с к а я . Хўп бўлади, бу тўғрида гапирмайман



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

В и ш н е в с к а я . Хўп бўлади, бу тўғрида гапирмайман,
чунки сиз жаззангизни тортдингиз; броқ мен ўзим тўғрим-
да гапираман.
В и ш и е в с к и й . Нима десангиз деяверинг, менга бари- 
бир; броқ сиз тўғрингиздаги фикрим ўзгармайди.
В и ш н е в с к а я . Сўзларимни тинглагач балки ўзингиз 
ҳақингиздаги фикрингизни ўзгартирарсиз. Кўпчилик ичига 
киришдан қўрқиб, ўзимни четга олиб юрганларим эсингиз- 
дами? Бу бежиз эмас эди. Лекин, сиз қистайверганингиздан 
кейин рози бўлишга мажбур бўлган эдим. Шундай қилиб, 
менга йўл-йўриқ кўрсатмай, ўргатмай, мени ўз жамияти- 
нгизга — йўлдан уриш, фисқи-фужур авж олган жамияти- 
нгизга қўшдингиз. Мени на огоҳлантирадиган, на ёрдамлаша- 
диган одам бор эди. Улфатларингизнинг пасткаш ва бузуқ 
одамлар эканини ўз кўзим блан кўрдим. Мен ўзимни сақла- 
дим. Уша вақтда улфатларингиз орасида Любимов қам бор 
эди, сиз уни яхши биласиз. Едингиздами, унинг чеҳраси на- 
қадар очиқ, кўзлари нур блан тўла, ақлли, қалби пок одам 
эди! У сиз блан қизғин баҳслашар эди, ўша вақтларда 
унинг очиқ баён этадиган фикрларига яхши тушунмасам ҳам 
уларнинг ма’ноли эканини пайқар эдим. Сиз э’тироз билди- 
рарсиз деб ўйлардим. Аммо сиз қарши чиқмас эдингиз; сиз 
фақат туҳмат қилиш, орқасидан ғийбат қилиб, унинг ҳақида 
ярамас фикр туғдиришга уриниш блан овора 
эдингиз. 
Унинг ёнига тушгим келар эди-ю, броқ бунинг учун менда 
имконият ҳам йўқ эди, ақлим ҳам етмас эди. Ниҳоят, уни 
севишдан бошқа нарса қўлимдан келмади.
В и ш н е в с к и й . Севдингизми?
В и ш н е в с к а я . Севдим. Кейин сиз уни ҳалок қилабош- 
лаганингизни, аста-секин мақсадингизга 
эришабошлагани- 
нгизни кўрдим. Сизгина эмас, керак бўлган одамларнинг ҳам- 
маси мақсадга эришабошлади. Аввал сиз жамиятни унга 
қарши шайлантирдингиз, у блан таниш бўлиш ёшлар учун 
зарар деб уқдирдингиз, кейин у эркин фикр қилучи зарар- 
ли одам деб та’кидладингиз, шундай қилиб унга қарши хў- 
жайинларини ҳам ғазаблантирдингиз; бечора ишни, ота-она- 
сини, дўстларини ташлаб кетишга мажбур бўлди... 
(Рўмолча
блан кўзини бекитади.)
Бунинг ҳаммасини ўз кўзим блан 
кўрдим, азобини биргалашиб тортдим. Мен ёвузлик танта- 
насини кўрдим, сиз бўлсангиз мени ҳали ҳам сотиб олинган 
қиз, қилган ҳад’яларингизга миннатдор бўлиб, шулар эва- 
зига сизни севиши керак бўлган киши деб ҳисоблайсиз. 
Менинг унга бўлган очиқ ва тоза муносабатларимни ғийбат-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га айлантирдилар; хотинлар ғашлик қилиб, туҳмат қилабош- 
ладилар, ёш ва кекса такасалтанглар ҳечқандай андишасиз 
изимга тушабошладилар. Сиз мени, мутлақо бошқача тақдир- 
га муносиб аёлни, ҳаётнинг ҳақиқий ма’носига тушунаола- 
диган ва ёвузликка душман бўлган аёлнинг бошига мана шун- 
дай кунларни солдингиз! Сизга айтмоқчи бўлган гапларим 
мана шу — бундан кейин мендан ортиқ та н а сўзини эшит- 
майсиз.
В и ш н е в с к и й . Чакки қиласиз. Мен энди камбағал 
бўлиб қолдим, камбағаллар ўз хотинларига, сўкишга рухсат 
берадилар, Уларда мумкин. Агар мен бурунги Вирневский 
бўлганимда, сизни сўзсиз ҳайдаб юборган бўлар эдим; 
броқ душманларим ёрдами блан тузук одамлар қаторидан 
тубанга тушишим керак бўлиб қолди. Тубанликда яшовчи 
эрлар ўз хотинлари блан сўкишаверадилар, ҳатто уришади- 
лар ҳам — бундан ҳечқандай можара келиб чиқмайди.
Ж а д о в хотини блан киради.
' ' I ' ' 
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
1
• 

Бурунгилар, Ж а д о в ва П о л и н а. 

>
В и ш н е в с к и й . Нега келдинг?
Ж а д о в . Мени кечиринг, тоға...
П о л и н а . Ассалому алайкум, тоға! Саломатмисиз, хола- 
жон! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish