П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)


А . Н. Островский
97
www.ziyouz.com kutubxonasi


Л ю б и м К а р п и ч
(ўтиради).
Акам мени даргоҳидан 
ҳайдади! Мана, бу юпун пальтода кўчада кўпам юриб бўл- 
мас экан!.. Совуҳ... Чилланинг совуғи, ба-ба-ба-ба!.. Қўлим 
музлаб қолди, ба-ба-ба!
М и т я. Исиниб олинг, Любим Карпич.
Л ю б и м К а р п и ч . Уйингдан ҳайдаб чиқармайсанми, 
Митя? Ҳайдасанг, кўчада итдай совқотиб ўламан-а...
М и т я . Кўчага ҳайдаб бўладими одамни, унақа деманг!..
Л ю б и м К а р п и ч .
Акам 
ҳайдаб 
қўйди-ку, 
ахир. 
Пулим борида мен ҳам иссиқ-иссиқ 
жойларда юрардим; 
энди пулим йўқ — ҳамма ҳайдайди. Пулим ҳам кўп эмас 
эди, ҳаммаси бўлиб икки франку, бирнеча сантим эди, 
холос! Шу ҳам пулми! Бу пулга иморат ҳам қуролмайсан!.. 
Қишлоқ ҳам сотиб 
ололмайсан!.. 
Пулни 
нима 
қилиш 
керак эди? Қаёққа сарф 
қилиш керак? Омонат 
қўйиш 
ҳам ярамайди! Ш артта ичиб тугатдим. Баттар бўлсин!
М и т я . Нега ичасиз, Любим Карпич? 
Ичкиликнинг 
касофатидан ўзингизни хор қилиб юрибсиз!
Л ю б и м К а р п и ч . Нега ичасан дейсанми?.. Аҳмоқ- 
лигимдан. Рост, аҳмоқлигимдан. Сен нимадан деб ўйлар- 
динг?
М и т я. Ичишни ташланг-қўйинг.
Л ю б и м
К а р п и ч . Ташлаб 
бўлмайди-да: 
шундай 
йўлга кириб қолганман.
М и т я . Қанақа йўлга?
Л ю б и м К а р п и ч . Биродар, мен гапирай сен қулоқ 
сол! Сен индамасдан тингла, доимо эсингда сзқла. Отадан 
жуда ёш қолганман, мен сенга айтсам, отам ўлганда бў- 
йим теракдай, йигирма ёшларга кирган бефаҳм йигит 
эдим. Ақл қаёқда эди дейсан, миям қовоқ эди. Акам блан 
бисотни тақсимлаб олдик: 
у бутун 
савдо-сотиқни олиб 
қолди-да, менга пул, билет ва ҳархил вексельларни тутқиз- 
ди. Мол-мулкни қандай тақсимлади, суриштириб 
ўтирма- 
дим, буни ўзи биладию, худо билади. Билетлардан пул 
ундирай деб, Москвага равона бўлдим. Бормай илож йўқ 
эди-да! Уёқ-буёқни кўриш керак эди, ўзингни ҳам кўрсата- 
сан, пасту баландни билиб оласан, киши. Иннакейин, ўзим 
бинойи кўркамгина йигит эдим, аммо оламнинг борди-кел- 
дисини билмас, бегона уйларда ҳам бўлмаган эдим. Ҳам- 
масини кўриб, билиш керак эди! Аввало, олифта бўлиб 
кийиндим, биласанку бизни! Роса жиннилик қилдим! Турган 
гап, энг олдин трактирлардан бошладим... 
Шпилен зи
www.ziyouz.com kutubxonasi


полька, яна бир 
шиша муздакроғидан 
келтиринг... Бир 
маҳал қарасам, ёру-биродарлар, 
ошна-оғайниларим 
жуда 
кўпайиб кетипти! Театрларга бориб юрдим...
М и т я . Театрда тамоша кўриш 
жуда мароқли 
бўлса 
керак, Любим Карпич.
Л ю б и м К а р п и ч . Мен кўпинча трагедияларни тамо- 
ша қилардим: трагедияга жуда ишқивоз эдим, аммо ҳечқай- 
сисини тузукроқ тамоша қилганим ҳам йўҳ, кўрганларим 
эсимда ҳам йўқ, негаки, ҳамиша маст бўлиб юрардим. 
(Урнидан туради.)
«Прокоп Ляпунов бўғзингга пичоқ қадаб 
турипти ич». 
(Утиради.)
Шундай қилиб бор-йўқ пулимни 
совурдим; қолган пулимни ошнам Африкан Коршуновнинг 
сўзига инониб, унга омонат топширдим; ўзим ҳам у блан 
юрардим, айши-ишратни ҳам бирга қилардик, барча бузуқ- 
ликларга ўша бошларди, муттаҳамларнинг муттаҳами ҳам 
ўша, мени хонавайрон қилган ҳам ўша. Натижада, ҳамма 
нарсамдан айрилдим, ичай десам пулим йўқ, ичмай 
десам 
ичким келади. Нима қилай? Қаёққа бошимни урай, дардим- 
ни кимга айтай? Эгнимдаги кийимларимни, модага қараб 
тиктирган нарсаларимни қоғоз пулга сотиб юбордим, қоғоз 
пулни кумуш пулга, кумуш пулни сариқ чақага алиштир- 
дим, бир маҳал қарасам — ҳечнарсам қолмапги!
М и т я. Қандай кун кечирдингиз, Любим Карпич?
Л ю б и м К а р п и ч . Қандай кун кечирдинг дейсанми? 
Менинг куним каллакесар татарнинг ҳам бошига тушмасин, 
жуда кенг жойда яшардим, тепам осмон, оёғим ости ер, тўрт 
томоним катта кўча. Одамлардан уялаоан, улардан ўзингни 
олиб қочасан, аммб ташқарига чиқмай иложинг йўқ, чунки 
қорин оч. Кўчада кетаётганингда ҳамма сенга қарайди... 
Илгариги қилган жинниликларимни, чопқир извошларда 
юрганларимни ҳамма кўрган эди-да, энди бўлса кийим- 
бошим 
жулдур-жулдур, 
ссқол-мўйловим 
ўсиб кетган... 
Одамлар бошини чайқаб, юзини тескари ўгириб кетади. Уят, 
шармандалик! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish