П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Б ир қиз унинг ёнига келади, Коршу-
нов унинг юзидан чимчилаб қўяди.)
Жуда кўзи ўткир қиз 
экансанку! Сендақа қизларга оппоқ упа, қипқизил эликлар 
олиш учун талай пул сарф бўлар дейман, а, хе, хе, хе... пу- 
лим йўқ, камига қарздорман... хе, хе, хе... Этагингни тут. 
(Қ изнинг втагига бирталай майда пул ташлайди; қиз
та'зим қилиб, ўртоқларининг ёнига бориб туради).
Хўш, 
қани, Гордей Карпич, нима иш блан келганимизни хотининг- 
га айт.
Г о р д е й К а р п и ч . Хотин, мен сенга бу шаҳарда туриш 
жуда жонимга тегди, ҳар қадамда нодонлик, жаҳолат деб 
илгари ҳам айтардим. Шунинг учун Москвага кўчсак дейман. 
У ерда ўз одамимиз бўлади,— мана, куёвимиз Африкан 
Савич.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Вой, вой, бу нима деганинг?
К о р ш у н о в . Биз ҳамма ишни битишиб қўйдик, Пела- 
гея Егоровна... Нега мунча қўрқмасангиз, қизингизни еб 
қўймасман.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Вой, худоей! 
(Қ изини қучоқ-
лайди.)
Бу менинг қизим! Бермайман!
Г о р д е й К а р п и ч . Хотин!
www.ziyouz.com kutubxonasi


П е л а г е я Е г о р о в н а . Отаси, Гордей Карпич, кўнг- 
лимни ранжитма!... Бас қил!.. Юрак-бағримни тилкаю пора 
қилдинг.
Г о р д е й К а р п и ч . Хотин, менинг фе’лимни биласан- 
а!.. Хотиринг жам’ бўлсин, Африкан Савич, мен айтганимни 
қиладиган одамман.
К о р ш у н о в . Сўз бердингми, лафзингда тур-да. 
(У рни-
дан туради-да, қизлар ёнига келиб, секин гапиришиб ту-
ради.)
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(отасининг ёнига бориб).
Да- 
дажон! Ихтиёрим сенинг қўлингда, чизган чизиғингдан чиқ- 
майман. Аммо мен бечорага раҳминг келсин, ёш умримни 
хазон қилма!
Г о р д е й К а р п и ч . Уз бахтингни ўзинг билмайсан, 
аҳмоқ. Москвада яшайсан, еганинг олдингда, емаганинг ке- 
тингда бўлади, кареталарда юрасан. Мана бу пасқам жойда 
эмас, гавжум шаҳарда турасан — буниси 
бир. Иккинчиси, 
менинг измим шу.
Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а .
Измингдан 
чиқолмайман, 
Дадажон! 
(Отаси олдида тиз чўкиб.)
Мени бир умрга бебахт 
қилиб қўйма!.. Бу ниятингдан қайт, дадажон!.. Нима қил 
десанг — қиламан, аммо мени севмаган одамимга 
зўрлаб 
берма!..
Г о р д е й К а р п и ч . Мен 
лафзимдан 
қайтмайман. 
(Урнидан туради.)
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а .
Ихтиёр сенда, 
дадажон! 
(Т а 'зи м қилиб, онасининг ёнига бориб туради.)
К о р ш у н о в . Иш тамом, вассалом! Қани, қизлар, ёр- 
ёрдан бўлсин энди.
Қ и з л а р 
( ашула айтишади).
Боғларда гул-чечак хазон бўлар,
Чаманэорлар қурир, зафарон бўлар,
А эиз ёрим, агарда мен бўлмасам.
Урнингдан тур, онажоним, эртароҳ,
Сув сеп, суғар гулларимни дамба-дам,
Оқшомги ва тонги шафақ чиқҳан чоғ 
Гулларга сеп қайноқ кўз ёшингни ҳам.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Уни эмас, уни эмас, бошқаси- 
ни айтинглар.
Г о р д е й К а р п и ч . Ю р, меҳмонхонага чиқайлик, Афри- 
кан Савич. Хотин! Ҳаммаларинг ҳам чиқинглар.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Энди нима қиламан-а!..
Г о р д е й К а р п и ч . Арина, вино келтир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


А р и н а. Шошмайтур, шу пайтда кўнгилга вино сиғаДи- 
ми! Вой, жонгинам!.. Ҳой қизлар жонгиналарим, мана бу 
ашулани айтамиз. 
(Бош лайди.)
Севикли онажоним!
Азизим, меҳрибоним,
Кечалар дуогўйим,
Ғамхўрим, жонажоним!
Онажон, менга қара,
Кўз узмасдан термилгин,
Уз севикли қизингни,
Сўнгги бор тўйиб кўргин!
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Сўнгги бор.
Қизлар ашула айтиб турганда Г о р д е й К а р п и ч блан К о р ш у- 
н о в чиқиб 
кетади; Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
онасининг қучоғига 
ташланади, дугоналари уни ўртага оладилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


У Ч И Н Ч И П А Р Д А
Торцов уйида кичкина бир хона; у турли-туман шкаф, сандиқ ва 
втажеркалар блан тўла; этажеркаларга идишлар, кумуш буюмлар 
териб қўйилган; 
мебель: 
диванлар, 
креслолар, 
столлар; 
ҳамма 
жиҳозлар жуда чиройлигу, аммо зич. Умуман, бу хона беканинг 
кабинети бўлиб, бека шу ердан туриб бутун уй-рўзғорни бошқара- 
ди, ўз меҳмонларини ҳам шу ерда бетакаллуф 
қабул қилади. Бир 
вшик меҳмонлар овҳат ҳилиб ўтирган зал томонга, нккинчиси ичка- 
ри уйларга очилади.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
А р и н а залга кирадиган вшик ёнидаги стулда ўтиради; ёнида 
бирнеча ҳ и з л а р ва х о т и н л а р .
А р и н а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish