П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(ашула бошлайдилар).
Қўнди чумчуқча 
Оппоқ шаҳарга.
Баракалла!
Оппоқ шаҳарга,
Баланд деғорга.
Баракалла!
У қарар ҳамон 
Бегона томон.
Баракалла!
Кимгаки узук чиқса —
Мақсадга етар ўша.
Баракалла!
А р и н а (киради). Қизиқчилар келишди; киришсинми? 
П е л а г е я Ё г о р о в н а . Ҳ а, киришсин, ўйнаб бериш- 
син. Қизлар, ашулани кейин айтарсизлар.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
У ш а л а р
ҳамда 
ҳ и з и ҳ ч и л а р :
балалайка блан 
гитара 
кў- 
тарган ч о л, айиқ блан эчки етаклаган о н а б о ш и, қиём кўтарган
Е г о р у ш к а .
Ч о л
(та'зим цилади).
Улфатларга саломлар бўлсин.
О н а б о ш и. Т а ’зим қил, айиқполвон.
Айиқ та’зим қилади.
Ч о л. Буюринг, нима қилайлик: ашула айтайликми, ўйин 
қилайликми, кулдирайликми — ҳаммасидан бормиз.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Майли, ўйинга тушиб беринг- 
лар. Вино бер буларга, Арина.
А р и н а вино тутади; ба’зилари ичади.
Ч о л. Саҳоватингиз ва меҳрибонлигингиз учун раҳмат. 
(А ш ула айтабошлайди.)
%
Бизнинг йигитларимиз 
Фаҳиру,' аммо жасур!
Қўли-ҳўлга тегмай тез 
Мовутни чаҳҳон тўқир.
Мовутни мўл тўқишди —
Талай кафтан тикишди.
Биэга кафтан керакмас,
Ҳамёнда пул бўлса бас,
Ҳамёндаги сўм-тилла 
Сра ухлатмас тунда,
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жаранглаб чақа пуллар —
Қовоқхонага ундар.
Майхоначи Андрей,
Майхонангни тез оче:
Янги кафтан бор фақат,
Қўяжакмиз омонат,
Олиб кетмаймиз ҳечвақт.
(Ч ол четга чиқиб туради.)
^ г о р у ш к а (
қиём блан ўйинга туигади.)
Оҳ, қиём, қиём,
Лаззатли таом!
Қиш, қишжон, қишжон,
Совуҳ қаҳратон!
Даҳшатли бўрон 
Шафқатсиз бўрон —
Супур йўлларни,
Йўл оч ёр сари.
Оҳ, қиём, қиём,
Лаззатли таом!
Бизнинг хотинча 
Утирар якка;
Беданадака!
Севишим шундан 
Ва ҳурматим ҳам:
Мағрур юради.
Кайфин суради.
Та‘зим қилади.
1- нчи м е ҳ м о н . Вой, жуда бало экансану, а! 
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ёш бола, билганича ўйнайди- 
да овсин. Ҳали у жуда ёш. Бери кел, Егорушка.
Е г о р у ш к а келади.
Ма, пряник... 
(Беради.)
Е г о р у ш к а та’зим қилиб, кетади.
Ҳ а, ёш бола, шунчалик ўйнайди-да!
Онабоши айиқни етаклаб юради, ачки ўйинга тушади.
Ч о л
(ашула айтади).
Бизнинг такамиз 
Ақлли, ювош:
Пиширарди ош.
Келтирарди сув —
Чолу кампирни
www.ziyouz.com kutubxonasi


Боқар эди у.
Бир кун ўрмонга —
Кирганида у 
Етти бўрига 
Келди рўба-рў.
Улардан бири 
Жуда оч эди.
Уч йилдан бери 
Улоқ тополмай,
Ноилож эди.
О н а б о ш и
( айиққа цараб).
Вино сўра, эчки хотирасига 
ичаман де.
А й и қ та’зим қилади.
П е л а г е я
Е г о р о в н а .
Аринушка, 
қизиқчиларни 
вино блан сийламайсанми!
А р и н а вино тутади; улар ичиб та’зим қиладилар.
О н а б о ш и. Қани, айиқ полвон, мана бу хонимларни 
бир кулдир. Гўэал қизлар, ойимча қизлар юзларига упа- 
эликни қандай суртадилар, йигитларга қандай қарайдилар, 
қайлиқни қандай танлайдилар!
А й и к қархил қилиқлар қилади.
Қани, мункиллаб қолган кампир қандай эгилиб-букилиб, 
ишга боради.
А й и к қархил қилиқлар қилади.
Қани энди хонимларга бир та’зим қил. 
(Четга чиқиб ту-
ради.)
Ч о л гитара чалади, бошқа қизиқчилар 
ўйинга тушадилар; ҳамма 
уларни тамоша қилиб ўтиради; 
Г у с л и н блан М и т я Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а н и н г
ёнига 
келиб 
туради; 
М и т я
Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а н и н г қулоғига бир 
нималар деб шивирлаб, ўпади, 
уларнинг ёнига Р а з л ю л я е в келади.
Р а з л ю л я е в . Ҳой, нима қилаяпсан?
М и т я. Нима ишинг бор?
Р а з л ю л я е в . Шошмай тур, Пелагея Егоровнага айтиб 
берай!
М и т я. Ғинг деб кўрчи.
Г у с л и н
(унга ҳамла қилади).
Оғзингга қараб гапир! 
Шу ердан бирга чиқиб кетамизми, ахир? Билиб қўй. Таш - 
қари қоронғу, кўча пасқам!
www.ziyouz.com kutubxonasi


Р а з л ю л я е в . Нега ёпишасанлар менга? Мен унга 
уйланмоқчиман, биз совчи юбормоқчимиз. Энди нима дей- 
сан? Ҳа, уйланаман!
М и т я. Кўрамиз.
Р а з л ю л я е в . Қизини сенга берармишми? Чучварани 
хом санабсан!.. Бизда нима кўп, пул кўп!
А р и н а. Ҳай, нима шовқин!,. Бас қилинглар!.. Эшикни 
биров қсққандай бўлдими?..
Ҳамма қулоқ солади.
Ҳ а, а, эшик тақиллади.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Бор, чиқиб оч.
А р и н а
(чициб кетади, кейин яна қайтади).
Хўжайин 
келиб қолди!
Ҳамма ўрнидан туради.
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар ҳамда Г о р д е й К а р п и ч блан К о р ш у н о в .
Г о р д е й К а р п и ч
(қизиқчиларга қараб).
Бу аблаҳ- 
лар ким?.. Йўқол ҳамманг! 
(Хотинига қараб.)
Хотин! Пела- 
гея Егоровна! Меҳмонни кут. 
(С екин.)
Шарманда қил- 
динг-ку!
П е л а г е я Е г о р о в н а . Марҳамат, Африкан Савич, 
хуш келибсиз.
К о р ш у н о в . Салом, Пелагея Егоровна... Хе, хе, хе!.. 
Ие, уйингизда ўйин-кулгию! Айни вақтида келибмиз-да.
П е л а г е я Е г о р о в н а .
Қизлар блан... ўйин-кулги 
қилиб ўтирувдик. Ҳамиша қизлар блан ман... Байрамчилик... 
Қизимнинг кўнгли очилсин деб...
Г о р д е й К а р п и ч . Марҳамат, Африкан Савич, ўз 
уйингиздай кўраверасиз.
А ф р и к а н С а в и ч стол ёнидаги креслога ўтиради.
(Хотинига қараб.)
Ҳайда қизларни!
К о р ш у н о в . Нимага ҳайдайди! Қизларни ҳам ҳайдай- 
дими одам... Хе, хе, хе!.. Ашула айтишсин, биз эшитиб, 
ҳусни-жамолларини тамоша қилиб ўтирамиз, пул ҳам бера- 
миз, ҳайдаш нимаси!
Г о р д е й К а р п и ч . Ихтиёринг, ихтиёринг, Африкан 
Савич! Сенинг олдингда уялиб қолмай дейман-да! Буни 
кўриб, булар нодон экан деб ўйламагин тағин — хотиннинг 
қилган иши-да. Ҳеч гап уқдираолмадим, уқдираолмадим-да

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish