П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Боилини цуйи содиб ўтиради.)
Битта яхши 
ҳунар бор, даромади ҳам катта, уни ўғирлик дейилади. Аммо, 
у ҳунар менинг қўлимдан келмайди, негаки, бунга 
виж- 
доним йўл қўймайди, унинг устига қўрқаман ҳам: ҳечким у 
ҳунарни яхши демайди.
М и т я. Энг разил иш шу-да.
Л ю б и м К а р п и ч . Одамлар, 
бошқа 
мамлакатларда 
бундай ҳунар эгасига бир талер'дан тўлайди деб айтишади,
Т а л е р — қадимги немис пули. уч маркага тенг.
www.ziyouz.com kutubxonasi


бизда эса туппа-тузук одамлар гарданингга муштлаб ҳай- 
дайди. Йўҳ, оғайни, ўғирлик ёмон нарса! Бу қолиб кетган 
нарса, бутунлай барҳам бериш керак бунга... Аммо, қорнинг 
ўлардай оч бўлгандан кейин, бирон иш қилиш керакми, 
ахир! Кўча-кўйларда масхарабозлик қилиб юрдим, эртак- 
лар айтиб, лўттибозлик қилиб чақа йиғдим. Эрта саҳардан, 
то қора кечгача шаҳарда жунжикиб, одамларга кўринмай 
деб бурчак-бурчакларда беркиниб юрардим, биронта савдо- 
гар кўринмасмикин деб интизор бўлардим. Биронтаси, ай- 
ниқса бойроғи келиб қолса, дарров олдига чиқардим-да, 
масхарабозлик қилардим, биттаси бир мири, бошқаси ярим 
танга бериб кетарди. Топганингни тамадди қиласан.
М и т я. Шундан кўра, акангизникига келақолмабсиз-да.
Л ю б и м К а р п и ч. Бўлмасди-да, жуда ичкиликка бе- 
рилиб кетгандим. Эҳ, Митя, бу йўлга киракўрма, кирдинг- 
ми, қайтиб чиқишинг қийин. Гапимни бўлмай тур, кейин 
гапирасан. Буёғини тингла! Ш аҳарда шамоллаб қолдим,— 
қаҳратон қиш эди, эгнимда мана шу юпқа пальтом, қўлла- 
римни куҳ-куҳлаб иситаман, оёқларим совуқ қотгани учун 
сакрайман. Меҳрибон одамлар мени касалхонага элтиб таш- 
лашди. Соғаябошладим, энди ўзимга келабошлаганимда, 
маст эмасдим-да, бирдан чўчиб кетдим, юрагимни даҳшат 
босди... қандай ҳаёт кечирдим? Нима 
балолар 
қилдим? 
Юрагим сиқилабошлади, шунақанги сиқилиб кетдики, ўлиб 
кетганим ҳам яхшироқдай туюлди. Бутунлай тузалиб кетай, 
кейин ибодат қиламану, акамнинг ёнига бораман, жуда бўлма- 
са уйига қоровул қилиб олса ҳам майли, деб жазм қилиб қўй- 
дим. Шундай ҳам қилдим.. Келиб, оёғига бош қўйдим!.. 
Отам ўрнига ота бўл, дедим. Ҳаётим расво бўлиб ўтди, эн- 
ди одам бўлмасам бўлмайди, дедим. Акам мени қандай кутиб 
олганидан ўзингнинг хабаринг бор! У ўз укасининг бунда- 
қалигидан номус қилармиш. Сен мени қўллаб-қўлтиқла, оёқ- 
қа турғиз, сийла-сийпа, мен ҳам одам бўлиб кетай 
десам, 
йўқ, сени бошимга ураманми, дейди. Меникига азиз меҳмон- 
лар, бадавлат савдогарлар келиб-кетиб туради, уларнинг 
олдида мени шарманда қиласан, дейди. Мен эс-ҳушли одам- 
ман, ҳисларим нозик бутунлай бошқа ота-онадан туғилишим 
керак эди, дейди. Менинг маишатимни кўриб турибсанку! 
Менинг мужик боласи эканимни ким билади? Ш у шарман- 
даликнинг ўзи ҳам менга етиб ортади, сени бўйнимга бўйин- 
туруқ қилиб нима қиламан, дейди. Ш у гаплари блан кўнг- 
лимни чил-чил қилди! Ҳ а, майли, худога солдим, унинг мана 
бу суяги 
(пешонасини кўрсатади)
қаттиқ-да. У аҳмоққа илм-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ма*рифат керакмиш. Биз аҳмоқларга давлат зарарли, дав-* 
латдан бузилиб кетамиз. Пулни билиб 
сарфлаш керак... 
(М удрайди.)
Митя, ўрнингда пича мизғиб олай, жуда уй- 
қум келаяпти.
М и т я. Майли, ётақолинг, Любим Карпич.
Л ю б и м К а р п и ч
(туради).
Митя, сен 
менга пул 
берма... йўқ, бергину, аммо кўп берма, озгина бериб тур. 
Мен пича ухлаб олай, кейин чиқиб исиниб келаман, тушун- 
дингми!.. Бирозгина... кўп эмас! Шунча жиннилик қилганим 
етар.
М и т я

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish