(ёнидан пул чиқариб).
Мана, керагича олинг.
Л ю б и м К а р п и ч . Ярим танга бўлса бўлади. Ҳамма-
си кумушку, менга кумуши керакмас. Иккита бир пақирлик
бўлса бўлгани.
(Митя беради.)
Бўпти, жуда соз. Жуда шаф-
қатли одамсан-да, Митя!
(Ётади.)
Акам сенинг қадрингга
етмайди. Ҳ а майли, шошмай турсин, бир ўчимни оламану.
Аҳмоқнинг қўлига тушган давлат— бало бўлади! Давлатни
ақлли одамнинг қўлига берсанг, ишни боплайди! Москвада
юриб, кўп нарсани кўрдим... Катта тажриба ортдирдим! Аҳ-
моқнинг қўлига пул беракўрма, ҳаддидан ошиб
кетади...
фу, фу, фу, трр... акамга ўхшаб мана мен ҳайвонга ўхшаб...
(У йқу аралаш.)
Митя, мен кечаси сеникига келиб ётаман.
М и т я. Келинг, келинг. Контора ҳозирча бўш... байрам
кунлари...
Л ю б и м К а р п и ч
(кўзи уйқуга кетиб).
Акамни бир
расво қиламан.
(Ухлаб қолади.)
М и т я
(эшик ёнига бориб, чўнтагидан қоғоз чиқаради).
Қэни, нима деб ёзнпти? Очишга қўрқаман! Қўлларим тит-
раяпти!.. Ҳ а, майли, нима бўлса бўлар, очиб ўқийчи.
(Хат-
ни ўқийди.)
«Мен ҳам сени севаман. Любовь Торцова».
(И кки қўли блан бошини
ушлаганича,
югуриб чиқиб
кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi
И К К И Н Ч И П А Р Д А
Торцов уйида меҳмонхона. Тўрда диван, диван олдида юмалоқ стол
блан олтита
кресло,
ҳар икки томонида учтадан;
чап бурчакда
вшик; деворларда биттадан ойна, ойналар тагида биттадан кичкина
стол;
икки
томонда
эшик. орқа томондаги
бурчакда ҳам вшик
бор. Саҳна қоронғу; чап томондаги эшикдан ёруғ тушиб туради.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ёруғ тушиб турган эшикдан Л ю б о в ь Г о р д е е в н а блан А н н а
И в а н о в н а кирадилар.
А н н а И в а н о в н а . Нега лочинларимиз ҳалигача
ке-
лишмайди?.. Тушиб айтиб чиқайми, а?
Л ю б о в ь Г о р д е е а н а . й ўқ, кераги йўқ. Ҳ а, майли,
тушсанг тушиб
чиқақол.
(У ни қучоқлайди.)
Бор, айтиб
чиқ, Аннушка.
А н н а И в а н о в н а . Юрагингдан урганга ўхшайди-я?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Оҳ, Аннушка, билсанг, мен
уни шу қадар севаманки!..
А н н а И в а н о в н а . Севсанг севгину, аммо эс-ҳушинг-
ни йўқотма, қизча. Ўзингга эҳтиёт бўлиб юр, гап-сўз бўлма-
син. Олдин қандай йигит эканини яхшилаб текшир.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Йигит ёмон эмас-да.. Уни жу-
да яхши кўриб қолганман, ювош, ҳечкими йўқ.
А н н а И в а н о в н а . Яхши йигит бўлса сев, ўзингга
яхшироқ аён. Мен шунчаки айтдим-қўйдим. Йигитлар қан-
ча-қанча қизларни қон-қон йиғлатиб
кетганини кўрганим
учун айтаман. Эс-ҳушдан айрилиб, бирон гуноҳ қилиб қў-
йиш ҳам ҳеч гап эмас.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Биз хотин-қизларнинг севга-
нимиз қаерга ҳам борарди? Дала кўкатидай гап, гулламас-
дан хазон бўлади.
А н н а И в а н о в н а . Шошмачи, биров келаётганга ўх-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ктйдими. У эмасмикин? Сен турат
у'р,
мён чйқиб қараб
келай, балки кутганингдир... Очилиб гаплашинглар.
(Чициб
кетади.)
М и т я киради.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а блан М и т я.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Ким у?
М и т я. Мен, Митяман.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Намунча хаялладинг?
М и т я. Одамлар гапга тутиб цолишди.
(Я қин кедади.)
Любовь Гордеевна, ёлғиз ўзингизмисиз?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Ҳ а, ёлғизман. Нима қилди?
М и т я. Любовь Гордеевна, ёзган хатингизни қандай
тушуниш керак, чинми ё ҳазиллашаяпсизми?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а индамайди.
Гапиринг, Любовь Гордеевна! Мен ҳозир шу қадар шуб-
ҳага тушиб қодимки, тушунтириб беришга ожизман. Уйин-
гиздаги аҳволим ўзингизга ма’лум: ҳамма менга хўжайин.
Гордей Карпич бўлса мени назар-писанд қилмайди; яккаю-
ягона орэум — сиз эдингиз: агар сиз ҳам мени мазах қила-
диган бўлсангиз, бу дун’ёда яшаганимдан яшамаганим яхши-
роқ. Ишонинг, юрагимдан чиқариб гапираяпман.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Йўқ, Митенька,
мен
сенгэ
ҳазил эмас, бор гапни ёздим. Сен мени севасанми?
М и т я. Албатта, Дюбовь Гордеевна, мен кўнглимдаги
бор гапни очиб айтишга ожизман: аммо шуни айтиб қўяйки,
сийнамдаги тош эмас, юрак. Севгимга ҳамма нарса ҳам гу-
воҳлик беради.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Сен Анна Ивановнани яхши
кўрасан деб юрувдим.
М и т я. Бўлмаган гап.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а .
Рост,
менга
шундай
деб
айтишувди.
М и т я. Агар шу гап рост бўлса, мен нима деган одам
бўламан! Қалбимда бўлмаган гапларни қандай изҳор эта-
оламан? Менимча, бу, беорлик-беномуслик бўларди. Сизни
алдаш уёқда турсин, ҳатто менга шунча илтифот қилиши-
нгизга ҳам арзимайман.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Сизларга ишониб бўлмайди,
чунки оламдаги ҳамма эркаклар алдамчи бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
М и т я. Ҳаммаси алдамчи бўлса бордиру, аммо мен
алдамчи эмасман.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Ким билади дейсан!
Балки
сен ҳам мени алдаб, мазах қилмоқчидирсан.
М и т я. Сиздан бу гапларни эшитгандан кўра, шу ўтир-
ган еримда ўлиб қўяқолганим яхшироқ!
Do'stlaringiz bilan baham: |