(Унинг
қўлидан ўпади.)
Москвада бўлса магазинларда бунақа нар-
салар тўлиб ётипти, хоҳлаганингиз топилади. Шунинг учун
айтаманки, кексани яхши кўриш фойдали... Бу бир... Иккин-
чидан: ёш ва чиройли эрлар ҳамиша енгилтак бўлади, бир
маҳал қарайсанки, четда бошқа хотин кетидан судралиб
юрган бўлади ё бўлмаса бошқа бир хоним уни севиб қола-
ди-да, ўз хотини эса уйда хазондай сарғайиб ўтиради... Ги-
нахонлик, рашк бошланади... Рашк дегани нима ўзи, а? Хе...
хе... Рашкнинг нималигини биласизми, бекам?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . й ў қ , билмайман.
К о р ш у н о в . Мен биламан. Рашк деган нарса қўлга
нина тиқиб олиш эмас, ундан кўра қаттиқроқ оғритади. Ахир,
одамни хазон қилиб юборади ла’нати. Рашк туфайли одам-
лар бир-бирини сўйиб кетади, маргимуш еб ўзини-ўзи ўлди-
ради!
(Асабий равишда кулиб, йўталади.)
Кекса одамни
яхши кўрсачи? Хотиржам яшайверади. Яна шуниҳамайтиб
қўяйки, азиз маликам, ёшлар ўйин-кулгини, айш-ишрат ва
шунга ўхшаш нарсаларни яхши кўришади, хотини эса уйдан
ташқари чиқмай ярим кечагача тиқ этса эшикка қараб ўтир-
гани ўтирган. Эри маст-аласт бўлиб келади-да, ўзини кўр-
сатади. Кекса эр-чи? Кекса эр хотинининг ёнидан силжимай
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўтиради; ўлса ўладики, аммо ёнидан нари кетмайди. Кўзла-
рига термулиб, уёқ-буёғини силаб, қўлларидан ўпиб ўтира-
ди...
(Упади.)
Мана бунақа қилади.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Улган хотинингиз сизни яхши
кўрармиди?
К о р ш у н о в
(унинг юзига тикилиб қарайди).
Буни
сўраб нима қиласиз, ойимқиз?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Узим, шундай, билгим келди.
К о р ш у н о в . Билгингиз келдими?..
(Урнидан туради.)
Йўқ, яхши кўрмасди, мен ҳам уни севмас эдим. Севишга
ҳам арзимасди ўзи. Мен уни фақат ҳуснига қизиқиб бечора,
гадо бўлишига қарамай олувдим, бутун оиласики боқ-
дим; отасини авахтадан қутқариб қолдим; бошидан тилла
сочардим.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Муҳаббат олтинга сотилмайди.
К о р ш у н о в . Хоҳ сев, хоҳ севма, аммо тез-тез қараб
турсанг бўлгани дердим. Улар, мен сенга айтсам, жуда пул-
га муҳтож бўлиб қолган эдилар, ейишга нонлари ҳам йўқ
эди, йўқ демай пул бериб турдим, аммо мени севишларини
истайман. Буни талаб қилишга ҳақим борми ё йўқми? Шу
деб унга пул тўлардим-да. Мендан нолиш гуноҳ бўлади: мен
яхши кўрган одамимни бошимга кўтараман: аммоёмон кўриб
қолган одамимнинг ҳолига вой!
(Ҳаяж онланиб юради.)
Шундақангги одам менинг душманим, унинг кўзимга кўрин-
магани яхши! Гапим ва кўзим блан ғажиб ташлайман; унга
тинчлик ҳам бермайман, мен...
(Бирдан тўхтаб, хахолаб
кулади.)
Сиз ростдан ҳам мени ёвуз одам экан деб ўйла-
дингиз дейман-а?.. хе... хе... Жўрттага шундай ҳазиллашаяп-
ман! Мен содда, меҳрибон чОлман... Мен сизни қўлкмда
кўтариб юраман
(аллалайди),
беланчакка солиб тебратаман,
ашулалар айтиб бераман...
(Унинг қўлларидан ўпади.)
Г о р д е й К а р п и ч киради.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а , К о р ш у н о в в а
Г о р д е н К а р п и ч .
Г о р д е й К а р п и ч . Э-э куёвим бу ерда экан-ку! Биз
эса сени қидириб юрибмиз. Ишлар шампанскоега айланиб
кетди. Қани, юринглар, меҳмонлар олдига чиқайлик, сенсиз
базм ҳам бўлмай турипти.
К о р ш у н о в . Менга шу ернинг ўзи ҳам яхши.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Г о р д е й К а р п и ч . Ундоғ бўлса айтай, шу ерга кел-
тирсин, иккаламиз шу ерда ичамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |