П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Кулади.)
Орқасидан дарров 
йўлга чиққан экан, онаси икки станция наридан қайтариб 
келипти-я!
К н у р о в ! Паратовдан кейин ҳам куёвлар чиқишдими?
www.ziyouz.com kutubxonasi


В о ж е в а т о в . Иккитаси кириб-чиқиб юришган эди. 
Бод касалига мубтало бўлган бир қалтироқ чолу, яна бир 
бекнинг ўзига тузукроқ саркори, лекин доим ичиб юради- 
ган одам. Ларисанинг кўнглига сиғмаса ҳам улар олдида 
ноз-карашма қилишга мажбур, чунки онанинг буйруғи 
шундай.
К н у р о в. Ростини айтганда, бечора қизнинг 
аҳволи 
ёмон экан-да.
В о ж е в а т о в . Шунақа, одамнинг кулгиси келади. Гоҳо 
бечоранинг кўзида жиққа ёшу, онаси кулишга мажбур қила- 
ди. Кейин бирданига кассир пайдо бўлиб қолди... Чунонам 
пул сарф қилдики, Харита Игнатьевнани пулга кўмиб таш- 
лади. Ҳаммани қочирди, лекин узоқ умр кўролмади. Уни 
худди шу уйдан овоққа олдилар. Роса шов-шув 
бўлди. 
(Кулади.)
Бир ойгача кўчага чиқмай писиб ётишди. Шун- 
дан кейин Лариса онасининг юзига оёқ босиб: «Шунча 
шармандагарчилик 
етар, бойми, камбағалми, ким совчи 
юборса шунга тегаман, 
суриштириб ўтирмайман» 
деди. 
Худди шу пайтда, гўё осмондан тушгандай, Карандишев 
пайдо бўлиб, қизга харидор бўлиб қолади.
К н у р о в. Бу 
Карандишев 
қаердан пайдо 
бўлди 
ўзи?
В о ж е в а т о в . У у ч йилдан бери шу хонадонда ўрали- 
шиб юрарди. Уйдан ҳайдашка-ку ҳайдашмасди, аммо бир 
пуллик ҳурмат ҳам қилишмасди. Бой куёвларнинг қораси 
кўринмай қолган кезларда эса, уйлари қуп-қуруқ бўлиб қол- 
маслик' учун иримига уни таклиф қилиб қўйишарди. Бор- 
дию бирор бойроқ куёв чиқиб қолдими, бечора Карандишев- 
нинг аҳволига маймунлар йиғларди. Унга қараш, гапириш 
қаёқда, итмисан, эшакмисан ҳам дейишмас эди. У бўлса бир 
бурчакка суқилиб олиб, турли-туман товланиб ўтираверар- 
ди. Бир мартаба ўзини отмоқчи ҳам бўлди, лекин эплолмай 
кулги бўлди, холос. Паратов кириб-чиқиб юрган вақтларда 
ажойиб бир ҳодиса рўй берган, қизиқ ҳодиса... Нима 
бўладию бир кўнгил очиш кечаси ташкил қиладилар, ҳар- 
ким истаган либосини кийиб келиши керак. Карандишев 
йўлтўсарлар кийимини кийиб, қўлига болта ушлаб келади, 
ҳаммага, айниқса Сергей Сергеичга ҳўмрайиб қарай бош- 
лайди.
К н у р о в. Хўш, ундан кейин?
В о ж е в а т о в . Қўлидан болтани тортиб олиб, ўз кийи- 
мини кийишга буюрганлар. Бўлмаса ҳозир буердан йўқол 
дейишган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К н у р о в. Демак, ҳалол хизмати бадалига муносиб 
ин’ом олган экан-да, шўрлик! Узи ҳам жуда хурсанд бўлса 
керак!
В о ж е в а т о в . Нимасини айтасиз, хурсанд бўлганда-чи, 
ўзига йўқ хурсанд. Роса кулги бўлди-да! Ҳақиқий тентак. 
Огудалова уни тезроқ 
уйланиб, гап-сўз босилгунча ўз 
мулкига 
кетақолсин дейди.— У бўлса Ларисани 
қўл- 
тиқлаб олиб шаҳар боғида юргани-юрган, яна қандай денг, 
шу қадар кеккайиб юрадики бирор нарсага қоқилиб тушади 
деб қўрқасан, киши. Яна, нима учундир, кўзойнак тақиб 
олгани ошиқча, илгари бўлса сра тақмас эди. Саломни ҳам 
вўрға беради, шу қадар керилиб кетдики асти қўясиз,— 
авваллари мутлақо товуши чиқмайдиган одам бирдан: «Мен, 
менлаб» қолди.
К н у р о в. Худди рус деҳқонига 
ўхшабди-да: у ҳам 
фақат ичганига хурсанд бўлибгина қолмайди, то бирор нар- 
сани синдириб, бирортаси блан муштлашиб, ўлгудек кал- 
так еб, қаммага масхара бўлмагунича кўнгли ўрнига туш- 
майди, ана шулардан кейингина уйига кетади.
В о ж е в а т о в . Карандишевнинг ҳам ҳоли шу бўлади.
К н у р о в . Бечора қиз! Уни кўрган сари эзилиб кетса 
керак, дейман.
В о ж е в а т о в . Уйини тузатишга тушди энди, тентак. 
Алҳамга арзимайдиган гиламни деволига қоқибди, ханжар- 
лару, тўппончаларни осиб ташлабди: яна қанақа овчи денг, 
умрида қўлига милтиқ олган эмас. Ким бўлса уйига олиб 
киради, роса мақтанади, кирмасанг хафа бўлади, ўзи ҳам 
ўлгудек кибир, хасадчи одам. Қишлоғидан бир қйрчанғи 
от олдириб келибди, кучери бўлса пақана, эгнидаги кийи- 
ми эса кенг. Лариса Дмитриевнани шуЖ мошга солиб олиб 
юргани-юрган, ўзи эса ёнида; худди _/твош и га мингтача 
йўрға от қўшиб олгандай кеккайи(^№|)ради. Боққа кириб 
қолгудек бўлсами, миршабга қГйаб\л«Менинг извошимни 
айтиб юбор!» деб дўқ уради. Қарабсизки, бир дабдаласи 
чиққан извош тарақа-туруқ қилиб келади.
К н у р ов. Бечора Лариса Дмитриевнага раҳмим келади! 
Раҳмим келади!
В о ж е в а т о в . Жуда раҳм-шафқатли бўлиб қолип- 
сизми?
К н у р о в. Ахир, бу хотин, фақат зебу-зийнат 
учун 
яратилганини кўрмаяпсизми? Бриллиантга яраша 
олтин 
бўлиши ҳам керак-да.
В о ж е в а т о в . Уста, заргар ҳам денг.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К н у р о в. Ҳ а, отангизга раҳмат. Заргар бўлиб ҳамки 
оддий заргар эмас, ўтакетган наққош бўлиши шарт, ҳа! 
Қашшоқ уй, унинг устига аҳмоқ эр, эҳ бечора қиз ё ҳалок 
бўлади, ё бўлмаса бузилиб кетади.
В о ж е в а т о в . Мен ўйлайманки, қиз у блан кўп турмас. 
Ҳозир у мурдадай карахт; сал бундай ўзига келсин, эр 
шўрликни бундай тўйиб кўрсин. Ана ундан кейин тамошани 
кўринг... 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish