(Мулоь
на кулиб.)
Василий^Данилич, пулд<^> кишинрнг
доим олчи-да.
•
»•
В о ж е в а т о в . Ҳ а, албатта! Сиз буни ҳаммАан яяии
биласиз, Мокий Парменич.
*
,
К н у р о в. Билганда қандай, Василий Данцдич, шундгш
биламанки...
В о ж е в а т о в . Муздагидан ичмаймизми, ]^экий Парме-
нич?
К н у р о в . Сизга бир гап бўлдими, саҳарАаб! Мен ҳали
нонушта қилганим йўқ.
В о ж е в а т о в . Зарари йўқ. Менга бир инглиз — фдб-
рика директори ўзи, тумовнинг энг яхши давоси эрталаб
оч қоринга шампанское ичиш дева^ эди. Мен кеча бироз
шамоллаб қолибман.
К н у р о в . Қандай^қилиб? Шундай иссиқ кунда-я.
В о ж е в а т о в . Уша тумов давосининг жуда ҳам совуғи-
ни бериб қўйишипти, чамамда.
К н у р о в. Йўқ, қўйинг! Одамлар кўриб қолса яхши
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлмайди, тонг отмасдан шампанский ичишаяпти
деган
маломатга қоламиз.
В о ж е в а т о в . Одамлар маломат қилмаслиги учун чой
ичақолайлик.
К н у р о в. Чой бошқа гап.
В о ж е в а т о в
(Гаврилога).
Гаврило! Чой, менинг чо-
йимдан келтир, тушундингми? Менинг чойимдан!
Г а в р и л о . Хўб бўлади.
( Кетади.)
К н у р о в. Сиз ҳали алоҳида чой ичасизми?
В о ж е в а т о в . Фарқи шундаки, чойнакда олиб кела-
ди-ю, чой стаканларига қуйиб ичамиз, вассалом...
К н у р о в. Ҳийлангиз жойида.
В о ж е в а т о в . Муҳтожлик ҳарнимага ўргатади, Мокий
Парменич!
К н у р о в . Париждаги виставкага борасизми?
В о ж е в а т о в . Пароходни сотиб олиб, юклар учун уни
қуйи томонга юбораман-да, кейин жўнайман.
К н у р о в. Мен ҳам яқинда жўнайман, мени кутмоқ-
далар.
^
Г
а в р и л о икки чойнак шампанский ва патнусда икки стаканни
олиб чиқади.
В о ж е в а т о в
(қуйиб туриб).
Янгиликни эшитдингиз-
мй, М оки^|1арменич? Лариса Дйитриевна эрга тегаяпти.
^ К н у р о в . Эрга тегаяпти? Қўйинг-е! Кимга?
В о ж ? в а т о в . ^арандишевга.
К н у р о в . Бу қанақаси! Етти ухласа кишининг тушига
кирмайдиган ипв! К арандишев нима деган одам ахир! Тенги
^ш с у, Василий Данилич.
~ В о ж е в а т о в . ТўғрйТ^тенги эмас! Лекин, бошқа куёв
б^лмагандан кейин, нима қилсин? Сепсиз қиз-да.
К н у р о в. Яхши куёвни ўшанақа сепсиз қизлар топа-
ди-да.
В о ж е в а т о в . У вақтлар ўтиб кетган. Илгари куёвлар
кўп эди, сепсиз қизларга ҳам етар эди, энди куёв қани,
фақат сепига қараб куёв чиқаяпти, сепсизларга чикора. Ту-
зукроқ куёв чиққанда Харита Игнатьевна қизини шу Ка-
рандишевга берармиди, дейсиз?
К н у р о в . Уста хотин-да.
В о ж е в а т о в . Ш у хотин рус бўлмаса керак деб ўйлай-
ман!
К н у р о в. Нечун?
В о ж е в а т о в . Ҳаддан зиёд эпчил-да ўзи.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К н у р о в . Қандай қилиб қўлга тушиб қолипти-а? Огу-
даловалар авлоди анча тузук эдику, қўққисдан Каранди-
шевга лаққа тушипти! Бўлмаса ўз эпчиллиги орқасида уйи
доимо ёш-яланглар, бўйдоқлар блан тўла эди!..
В о ж е в а т о в . Тўғри, уйига келадиган харидорлар мўл,
нега десангиз, у ерларда доимо хурсандчилик! Қ из бўлса,
бир қошиқ сув блан ютиб юборгудай: чевар, созанда, бул-
булдек овози бор, муомилада тортинчоқ эмас. Бу хислат-
лар кимни ўзига тортмайди дейсиз. Лекин, уйланишга кел-
ганда, мулоқаза қилиш керак бўлади.
К н у р о в. Ахир, икки қиз узаткан-ку.
В о ж е в а т о в . Узатишгаку узаткан-а, уларнинг ўзлари-
дан сўраш керак; турмушлари қандай экан. Катта қизини
бир кавказли бек олиб кетди. Жуда қизиқ
бўлди-да. У,
қизни кўрибоқ ҳанг-манг бўлиб қолипти, икки қафта йиғ-
лапти, қизнинг олдидан нари кетмасмиш, кўзини аланг-жа-
ланг қилиб ханжарини ушлаб турган эмиш, ҳечкимни қизга
яқинлаштирмапти. Шундай қилиб уйланипти, лекин Кав-
казга етмасданоқ бировга рашк қилиб сўйиб ташлапти дей-
дилар... Уртанча қизи четэлдан келган бировга теккан
экан, кейинча, ма’лум бўлишича, у четэлли эмас, бир фи-
рибгар экан.
К н у р о в. Огудалованинг ҳисоби жойида^мол-мулки
чамалик, бас, берадиган сепи йўқ, шунинг Л ? у н '^ушмага
эшиги очиқ.
!•
•
В о ж е в а т о в . Узи ҳам ўйин-кулгини сея||Ш га|Р*хотин.
Пули эса мундоқроқ кун кўришга ҳам етмайди. ' N
К н у р о в. Қаердан олади бўлмаса?
В о ж е в а т о в . Шу куёвлар бўйнига-да. Қизи сизга ёқ-
дими, чўнтакни кавланг. Кейин куёвдан қизнинг сепига деб
ҳам оладилар, лекин уйланмоқчи бўлсангиз, сеп сўрамай-
сиз.
К н у р о в. Фақат талабгорларгина эмас, сизнинг ҳам
бу уйга тез-тез кириб туришингиз арзонга тушмаса керак
дейман.
В о ж е в а т о в . Давлатим камайиб қолмайди, Мокий
Парменич! Нима ҳам дедик! Кайфу сафонинг отаси ҳам,
онаси ҳам пул. Хурсандчилик пулга келади, шу уйга кир-
санг анча ором оласан киши.
К н у р о в. Рост айтасиз. Ҳақиқатан
ҳам ором олади
киши.
В о ж е в а т о в . Узингиз жуда кам бўласиз дейман.
К н у р о в . Унгғайсизроқ жой, уерга ҳарҳил чакки-чукки
www.ziyouz.com kutubxonasi
одамлар тўпланади. Кейин учрашганда, салом-алик қилишга,
кўришганда албатта гаплашишга уринадилар. Узингиз ўйлаб
қаранг, шу Карандишев блан қандай қилиб таниш-билиш
бўлиш мумкин?
В о ж е в а т о в . Тўғри, уйлари худди бозорга ўхшайди.
К н у р о в. Нимаси
яхши дейсиз!
Биттаси Лариса
I
Дмитриевна олдида қилпиллаб, қош-кўзини мақтаса, битта-
си эшилиб ширин сўзга тушади. Худди хумга тушган ари-
дай ғўнғиллаб бир оғиз гап айтишга гал беришмайди. Унинг
>
якка қолган пайтини топиб, танҳо учратиш ма’қул.
В о ж е в а т о в . Уйланиш керак.
К н у р о в . Уйланиш керак эмиш! Иложи йўқ-да. Ундан
^
ташқари ҳарким ҳам орзу қилавермайди,
масалан мени
!
олинг, менинг хотиним бср.
В о ж е в а т о в . Тўғри, иложи йўқ... Етолмайман пуф
сассиқ-да, Мокий Парменич.
К н у р о в . Ҳали шунақа деб ўйлайсизми?
В о ж е в а т о в . Турган гап! Ҳамма гап сиз ўйлагандай
эмас. Кўпга тузоқ қўйиб кўришган-у, броқ илинмаган. Мана
энди, ҳечқандай такаллуфсиз, Карандишевга бериб қўяқо-
лишди. Нима дейсиз, эр-да.
К н у р о в. Шунақа қиз блан Париж виставкасига бор-
санг, ажойиб (угДади-да!
В о ж мв а 'т О ^ .Ҳ а , зерикмасди киши, қулинг ўргилсин
саёҳат б ў ^ й в ^ к ў я . Режангиз чакки эмас, Мокий Пар-
менич!
^
К н у р о в. Сизнинг кўнглингиз ҳам бу режадан холи
бўлмаса керак, лаббай?
В о ж е в а т о в . Менга йўл бўлсин! Бундай ишларни
эплай олмайман, соддаман. Хотин-қизлар блан гаплашишда
анча тортинчоқман, тарбиям ўлгур, ёшликдан мана шунақа
бўлган, ахлоқ жойида-да.
К н у р о в . Ҳ а, гапиринг, гапиринг! Ҳ ар ҳолда, менга
қараганда, сизда имконият кўпроқ, ёшсиз, бу катта гап!
Пулни ҳам аямайсиз; пароходни бўлса арзонга туширди-
нгиз, фойдасидан сарф қилсангиз ҳам бўлади. Лекин «Қал-
Дирғоч»дан арзонга тушмаса керак-а?
В о ж е в а т о в . Ҳарқайси молнинг ўз баҳоси бор, Мо-
кий Парменич. £ш бўлишимга қарамай, қўлимдан келма-
ган ишга уринмайман.
К н у р о в . Қайдам! Сизга ўхшаган ёш йигитни бир
кўришдаёқ ошиқ бўлиб қолиши ҳам мумкин, ана ўшанда
кўрасиз!
www.ziyouz.com kutubxonasi
В о ж е в а т о в . Йўқ, Мокий Парменич, ҳали мен бундай
кепатага тушгунимча йўқ.
К н у р о в. Нима?
В о ж е в а т о в . Уша севги деб аталадиган гап мендан
нари...
К н у р о в. О, азамате, дуруст, ҳақиқий савдогар бўла-
сиз. Лекин, шунга иқрор бўлингки, бошқаларга нисбатан
сиз унга анча яқинсиз.
В о ж е в а т о в . Менинг яқинлигим қаерга бориши мум-
кин? Тўғри, ба’зан ойиларидан яшириб бир пиёла шам-
панскийни ортиқроқ бераман. Ашулалар ўргатаман, қиз-
ларга ўқиш тақиқланган романлардан хуфя қилиб етказиб
тураман, холос.
К н у р о в. Аста-секин йўлдан тойдириб кўзини очаяп-
ман денг.
В о ж е в а т о в . Айбим нима! Мажбур қилаётганим йўқ.
У кишининг тарбиясининг ғамини мен нега тортишим керак.
Мен отахонлари эмасман-ку.
К н у р о в. Бир нимага ақлим етмаяпти, наҳотки Лари-
са Дмитриевнага шу Карандишевдан бўлак эр топилмаса?
В о ж е в а т о в . Топилардию, лекин қиз тушмагур сод-
дароқ.
К н у р о в . Бу нима деганингиз? Бефаҳм демоқчими-
сиз?
В о ж е в а т о в . Йўқ, бефаҳм эмас, онасига ўхшаб ҳийла
қилишни, айёрлик, хушомадгўйликни жойига
қўёлмайди.
Гапнинг лўндасини айтиб қўяқолади.
К н у р о в. Я ’ни ростгўй, шундай-да?
В о ж е в а т о в . Ҳ а, ҳа, ростгўй, лекин сепсиз қизлар
учун бундай қилиш сра ҳам мумкин эмас. Бирон киши ёқиб
цолса, қизи тушкур оқизмай-томизмай ростини айтиб, сири-
ни очади-қўяди! Масалан, ўтган йили Сергей Сергеич
Паратов пайдо бўлди. Қ из бечоранинг қараб кўзлэри тўй-
мади ҳам. У бўлса икки ойча кириб-чиқиб юрди, бутун
куёвларни тум-тарақай тўзитиб юборди, кейин бирданига
ғойиб бўлиб кетди. Қаёққа кетгани нома’лум.
К н у р о в. Бир гап бўлганми ўзи?
В о ж е в а т о в . Ким билади дейсиз, аломат одам. Қиз
уни чунонам севиб қолган эканки, ҳажрида куйиб ўлаёзди.
Қандай кўнгилчанг қиз-а.
Do'stlaringiz bilan baham: |