П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Четга чициб туради.)
Қани, энди ўзингиз гапиринг, 
Любовь Гордеевна.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Дадажон, шу маҳалгача чиз- 
ган чизиғингиздан чиқмадим! Бахтли бўлишимни истасангиз, 
мени Митяга берасиз.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Намунча ўжарлик қилавердинг 
энди, Гордей Карпич... ҳа! Мунча энди! Знди дардимниуну- 
тиб, қувона бошлаган эдимки, яна сен ўз билганингдан қол- 
майсан. Бир нарсани айтганингдан кейин лафзингда тургин- 
да, бу нима қилганинг, ахир... Ҳали унга бераман дейсан, 
ҳали бунга. Нима, қизгинамни қийнаб ўлдирмоҳчимисан?
Л ю б и м К а р п и ч
(халойиц орасидан туриб).
Ака, 
Любушкани Митяга бер.
Г о р д е й К а р п и ч . Яна келдингми, а? 
Мени бугун 
қандай шарманда қилганингни биласанми, а? Бутун шаҳар 
халқи олдида беобрў қилдингку! Шуни англаганингда кўзим- 
га ҳам кўринмасдинг, тағин бу камлик қилгандай, маслаҳат 
ҳам бераман дейсан-а! Бошқа одам гапирса гапирсину, аммо 
сен гапиракўрма.
Л ю б и м К а р п и ч . Любим Торцов сени шарманда қил- 
гани учун унинг оёғига бош қўйишинг керак!
П е л а г е я
Е г о р о в н а . Вой, 
айланай, Любимушка, 
айтганинг тўғри, у оёғингга бош қўйиши керак... ҳа... шун- 
дай. Сен бизни катта гуноҳдан сақлаб қолдинг; худога минг 
нола қилсак ҳам, уни юволмасдик.
Г о р д е й К а р п и ч . Нима, мен бу оиланинг жаллоди- 
манми?
П е л а г е я Е г о р о в н а . Жаллодку эмассан-а, тентаклик 
қилиб, қизингни ҳалок этардинг... Ҳа! Кўнглимдагини очиқ 
айтавераман. Африкан Савичдан кўра яхшироқ 
чолларга 
қиз узатганлар ҳам жазосини тортаяпти.
Л ю б и м К а р п и ч . Қани, йўл беринглар менга! 
(А ш у -
ла айтади.)
Трум-ту-тум, трум-ту-тум 
(Уйинга тушади.)
Буёққа қара, буни кўр: мана, Любим Торцов кўз олдингда 
тирик турипти. Бунақа йўлдан юриб кўрган, 
бу йўлнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


қанақалигини яхши билади! Мен ҳам бадавлат, шуҳратли 
эдим, кареталарда юрардим, шунақанги шўхликлар қилар- 
димки, етти ухлаб тушингга ҳам кирмайди. Мана, олифта- 
лигимниқара!
Г о р д е й К а р п и ч . Менга сра гапирма, эшитмайман, 
сен ўла-ўлгунимча душманимсан.
Л ю б и м К а р п и ч . Одаммисан, ҳайвонмисан? Любим 
Карпичга ҳам пича раҳминг келсин-да! 
( Т и з чўкади.)
Ака, 
Любушкани Митяга бер, Митя менга бошпана беради. Оч, 
яланғоч юрибман. Кексайиб ҳолдим, қаҳратон қишда кўча- 
кўйларда бир бурда нон топиш учун масхарабозлик ҳилиб 
юриш энди менга оғирлик қилади; ҳеч бўлмаса, қариган 
чоғимда ҳалол кун кўрай дейман. Ахир, мен ҳаммани алдаб 
юрардим: тиланчилик қилиб топганимни ичардим. Узимга 
яраша бирон иш беришади; ўз овқатимни ўзим топиб ейди- 
ган бўлиб қоламан. Ана шунда худога шукур қиламан. Ака! 
Менинг нолам ҳам худога етар. Камбағал бўлса нима! Эҳ, 
қани энди, мен камбағал бўлсам, мен ҳам одам қаторида 
бўлардим. Камбағаллик айб эмас.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Гордей Карпич, наҳотки, бағ- 
ринг шу қадар тош бўлса, а?
Г о р д е й К а р п р ч (
кўз ёшларини артиб).
Юраги тош- 
дан деб ўйлабмидиларинг? 
(Укасини турғизади.)
Ақл ўргат- 
ганинг учун раҳмат, укам, йўқса ақлдан озаёзган эканман. 
Миямга бунақангги чирик хаёлнинг қандай кириб қолганини 
ўзим ҳам билмайман. 
(Митя блан Любовъ Гордеевнани
қучоқлайди.)
Қани, болалар, амакинг Любим Карпичга раҳ- 
мат айтинглар, қўша қаринглар.
П е л а г е я Е г о р о в н а ҳам болаларни бағрига босади.
Г у с л и н . Тоға, энди менга ҳам мумкинми?
Г о р д е й К а р п и ч . Мумкин, мумкин. Кимга 
нима 
керак бўлса — айтинглар: мен энди бошқа одам бўлиб қол- 
дим.
Г у с л и н. Эҳ, Аннушка, бизнинг ҳам бахтли кунимиз 
келаркан.
А н н а И в а н о в н а . Ана энди тўю-тамошани кўравера- 
сизлар.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Роса ўйин-кулги қиламиз!
Р а з л ю л я е в
(Митянинг ёнига келади-да елкасигабир
туширади).
Митя!.. Оғайнимсан... ҳаммасидан 
кечдим... 
Узим яхши кўриб юрардиму, сенга буюрган экан... сенга 
топширдим. Қўлингни бер. 
( Қ ў л сиқишадилар.)
Ол дедим-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ми, бўлди, олавер, ошнамсан... Дўстимдан ҳечнарсани аямай- 
ман! Биз шунақа одаммиз, билиб қўй! 
(Этаги блан кўзларини
артиб, Митяни ўпади.)
У рост айтади: пиянисталик айб 
эмас... йўғе, камбағаллик айб эмас деганим... Нуқул гапдан 
адашиб юраман.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ана холос, ҳамма шу ерда эка- 
ну! 
( Қизларга қараб.)
Қани, қизлар, шўхроғидан олинглар... 
ҳа, шўхчангидан... Тўйни кўнгилдагидек ўтказамиз... ҳа...
Қ и з л а р ашула бошлайдилар.
Л ю б и м К а р п и ч . Тсс... Тингла, командамни! 
(А ш у -
ла айтабошлайди; қизлар жўр бўладилар.)
1853 йил.
Гап-сўз бир ерга тинди... 
Бор барака қилинди, 
Ҳамма иш топди анжом, 
Тўй-базм бўлар энди.
П а р д а
www.ziyouz.com kutubxonasi


www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish