(хафа бўлиб).
Бизнинг ўртамизда қечқандай
бемазагарчилик бўлган эмас.
К а р а н д и ш е в . Лўли тўпичи.
Лариса кўз ёшини артади.
Нимадан хафа бўлдингиз хоним?
Л а р и с а . Лўли тўпи... Нима бўпти? Ҳарҳолда шод-
хуррамлик эди. Лекин, менга шу тўпдан кўра тузукроқ бир
нима бериш сизнинг қўлингиздан келармикан?
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а р а н д и ш е в . Бўлмасамчи.
Л а р и с а. Нима учун сиз, доимо шу тўпнй менга пеш
қиласиз? Шундай яшаш менга ёқарди
деб ўйлайсизми?
Мен онамнинг хоҳиши блан шундай яшар эдим. Ноилож
шундай ҳаёт кечиришга мажбур эдим... Ҳ ар доим ўша лўли
ҳаётини та’на қилишингиз, ё тентаклик, ё бўлмаса раҳм-
сизлик. Агар мен тинчликни, яккаликни, узлатни истама-
ганимда сизга тегишга рози бўлармидим? Тушунинг ахир,
мени танлади, демак арзигуликман деган фикрни хаёли-
нгиэга ҳам кеЛтирманг, чунки мен ҳали у хислатни сизда
кўрганим йўқ. Мен
ҳали
эндигина сизни севмоқчиман,
холос. Соддагина оилавий ҳаёт қурмоқчиман, ана шу ҳаёт
менга жаннат бўлиб кўринаяпти. Кўраяпсизми, мен оросатда
қолган кишиман, менга далда беришингиз, ғамимга шерик
бўлишингиз керак, менга хушмуомила бўлинг, эркалатинг,
кўнглимни кўтаринг! Бундай фурсатни қўлингиздан
бой
бериб қўйманг.
К а р а н д и ш е в . Лариса Дмитриевна, сизни хафа қилиб
қўяман деб ўйламовдим ҳам, шунчаки айтдим-да...
Л а р и с а . «Шунчаки айтдим-да?» Бу нима деганингиз?
Я ’ни ўйламасдан сўзладим демоқчимисиз? Хафа
қилиб
қўйишингизни билмадингиз, шундайми?
•
К а р а н д и ш е в . Албатта, мен беғараз.
Л а р и с а. Ундай бўлса, бу яна баттарроқ. Аввал киши
нима демоқчи бўлганини ўйлаши керак. Агар сизга бема’-
ни гап ёқса, бошқа бирон кишини топиб валақлашинг, мен
блан ўйлашиброҳ гапиришинг! Ахир, менинг аҳволимнинг
жиддий эканини кўриб тирибсиз-ку! Оғзимдан чиқҳан
ҳарбир сўзни ҳам, бировнинг сўзини ҳам, ҳаммасини салмоқ-
лаб кўраман. Мен жуда зийрак
ва кўнгли
бўш
бўлиб
қолдим.
К а р а н д и ш е в . Ундай бўлса афв этишингизни сўрай-
ман.
Л а р и с а. Хўп, майли, лекин бундан сўнг эҳтиёт бў-
линг.
(Хаёлга чўмиб.)
Лўли тўпи... 6у ҳақиқат, лекин бу
тўпда олижаноб ва яхши одамлар ҳам бор эди.
К а р а н д и ш е в . Ким экан у олижаноб одам? Сергей
Сергеич Паратов бўлмасин тағин?
Л а р и с а. Бас, ўтиниб
сўрайман,
бу тўғрида гапир-
манг!
К а р а н д и ш е в . Нима учун?
Л а р и с а. Сиз уни билмайсиз... Билганда ҳам... кечира-
сиз, унга баҳо бериш сизнинг қўлингиздан келмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а р а н д и ш е в . Одамнинг фе'л-атворига қараб баҳо
берилади. Ахир, у сизга яхши иш қилиб кетдими?
Л а р и с а. Бу менинг ишим. Бордию
мен бу тўғрида
бирор нима дейишдан қўрқиб ва жур’ат этолмас эканман,
сизга ҳам гапиргани рухсат этмайман.
К а р а н д и ш е в . Лариса Дмитриевна, менга айтинг-чи,
фақат ўтиниб сўрайман, очиқ айтинг!
Л а р и с а . Нимани айтай?
К а р а н д и ш е в . Паратовдан қаерим кйм?
Л а р и с а . Ҳали шунақами, ундай гапларни қўйинг!
К а р а н д и ш е в . й ў қ , айтинг. Айтинг, қаерим кам?
Л а р и с а . Кераги йўқ! Бу қандай таққослаш бўлди?
К а р а н д и ш е в . Менга, сизнинг фикрингизни билиш
қизиқ эди.
Л а р и с а. Кераги йўқ, сўраманг.
. К а р а н д и ш е в . Нима учун, ахир?
Л а р и с а. Шунинг учунки, тўғриси, таққослаш сиз-
нинг фойдангизга ҳал бўлмай қолади. Сиз бундай қараган-
да яхши, виждонли кишисиз, лекин Сергей Сергеич блан
таққослаганда ана шу фазилатларингиз кўринмай кетади.
К а р а н д и ш е в . Бу фақат гапгина, исбот керак. Сиз
ҳар икковимизни яхшилаб солиштириб кўринг!
Л а р и с а .
Узингизни
кимга
тенглаштираяпсиз? Бу
қадар кўр-кўрона!.. Сергей Сергеич чинакам ўғил бола.
Эрларнинг сараси! Бу гапнинг ма’носини тушунасизми?
Эҳтимол мен адашаётгандирман, мен ёшман, одамларни
яхши билмасман, броқ мен бу фикримдан қайтмайман.
Улганда ҳам шу фикримда ўламан.
К а р а н д и ш е в . Тушунолмадим, нимаси ортиқ экан:
ҳечнимаси.
Тантилигими?
Жур’атими?
Бу ҳаркимнинг
қўлидан келади.
Л а р и с а . Қандай жур’ат эканини биласизми?
К а р а н д и ш е в . Қандай бўлса ҳам бўлсин, хўш нима
бўпти? Бўш келсанг ошаверади-да.
Л а р и с а. Ундай бўлса: мен сизга бир воқиани айтиб
берай, буерга Сергей Сергеичнинг
кавказли
бир офицер
ошнаси келди, у жуда яхши мерган экан. Бир кун бизники-
да ҳам бўлишди.
Сергей
Сергеич
унга: «Эшитишимга
қараганда сиз яхши мерган эмишсиз» — деди. «Ҳа, ёмон
эмас»,— деди офицер. Сергей Сергеич бўлса унга тўппонча
берди. Уз бошига битта стакан қўйиб иккинчи уйга чиқди.
Уникки қадамча нарига бориб туриб, «Отинг!» деди.
К а р а н д и ш е в . Хўш, у отдими?
www.ziyouz.com kutubxonasi
Л а р и с а. Отиб, стаканни синдирди, лекин ранги бироз
оқариб кетди. Шунда Сергей Сергеич:
«Сиз жуда яхши
отар экансиз, броқ сизга унча яқин бўлмаган кишига қараб
отиб, шунчалик оқариб кетдингиз.
Мана
қ ф а б туринг,
дун’ёда мен учун ҳаммадан қимматбаҳо бўлган қизга қараб
ўқ узаман, лекин рангим оқармайди»— деди. Ҳечҳам парво
қилмай кулиб туриб қўлимга бир тангани ушлатиб қўйди,
худди ўшандай масофадан отиб тангани уриб туширди.
К а р а н д и ш е в . Сиз ҳам унинг айтганини қилди-
нгизми?
Л а р и с а. Унинг сўзини қайтариб бўладими?
К а р а н д и ш е в . Унга шунчалик ишонардингизми?
Л а р и с а . Нималар деяпсиз! Унга
ишонмаслик мум-
кинми?
К а р а н д и ш е в . Тош юрак одам
экан, шунинг учун
танти, ҳечнарсадан тоймайди.
Л а р и с а. Йўқ, тош юрак эмас. Фақирларга хайри-эҳ-
сон қилганини ўз кўзим блан кўрганман. Ёнидаги бор пули-
ни улашиб берганини кўрганман.
К а р а н д и ш е в . Ҳ а, майли, фараз қилайлик, Паратов
сизнинг нўз олдингизда,— бирмунча фазилатга эга дейлик.
Хўш, манави савдогарбачча Вожеватов нима деган одам,
сизнинг Васянгиз?
Л а р и с а. Сиз рашк қилаётган кўринасиз. Қўйинг, бу
тентакликни ташланг, мен бу бемазагарчиликка чидайол-
майман. Олдиндан огоҳлантириб қўяй. Сиз қўрқманг, мен
ҳечкимни севмайман ва бундан кейин ҳам севолмэйман.
К а р а н д и ш е в . Бордию Паратов келиб қолса-чи?
Л а р и с а. Бу бошқа гап! Сергей Сергеич қайгиб кел-
саю, агар салти-сувой бўлса, бир назар ташласа бас... Қўрқ-
манг, у қайтиб келгунича йўқ, энди қайтиб келганда ҳам
кеч. Эҳтимол бундан кейин ҳеч кўришолмасмиз ҳам.
Волгадан эамбарак овози эшитилади.
Бу нимаси?
К а р а н д и ш е в . Биронта аҳмоқ савдогар ўз кемаси-
дан тушаётган бўлса, ўшанинг шарафига салют бераяп-
тилар.
Л а р и с а. Бирам қўрқиб кетдимки.
К а р а н д и ш е в . Нима бўлди, айтинг?
Л а р и с а. Кўнгил бежо. Хастаман. Ҳ озир манави тепа-
ликдан пастга қараган эдим бошим айланиб кетди. Буердан
тушиб кетган киши соғ қолмаса керак?
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а р а н д и ш е в . Соғ қолиш ҳам гапми, чил-чил бўлиб
кетар, нақ ўлим-ку. Ундан ташқари буер шу қадар чуцур-
ки, тагига етмаёқ парчаланасан киши.
Л а р и с а. Юринг, уйга кетайлик, бўлди.
К а р а н д и ш е в . Рост-а, менинг ҳам кетишим керак-ку.
Бугун меҳмоним бор.
Л а р и с а
Do'stlaringiz bilan baham: |