П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Уйланиб цолади.)
Майли, худо умр берсин, бу иш соз бўпти. Мен унинг олди- 
да бироз айблиман. Тўғриси, мен уларга қорамни кўрсат- 
маслик даражада айблиман. Модомики эрга тегаёткан экан, 
эски ҳисоб-китоб тамом. Мен бориб яна унинг, ҳам холам- 
нинг қўлчадарини ўпишим мумкин. Мен Харита Игнатьев- 
нани, хола деб атайман. Мен, сал бўлмаса Ларисага уйла- 
ниб қолувдим-а. Роса кулги бўлар эдим-да. Тозаям тентак 
Қилиб ўйнар экан-да. Эрга тегаяпти... жуда яхши ўйлабди... 
ундан ташқари менинг ҳам юрагим анча енгил 
тортиб 
қолади. Худо умрини, бахтини берсин... Кириб 
ўтаман, 
албатта бир кириб ўтаман. Бир кўриш керак; албатта бир 
кириб ўтаман. Бир кўриш керак, албатта бир кўриб қўйиш 
лозим.
В о ж е в а т о в . Сизни ҳам чақиришар.
П а р а т о в. Бўлмасамчи, менсиз бўлармиди!
К н у р о в. Дастурхон устида суҳбат учун одэм борли- 
гига жуда хурсандман.
В о ж е в а т о в . Вақтни хушчақчақ ўтказиш ҳақида ўша 
ерда маслаҳатлашиб оламиз. Эҳтимол бирон нарса мияга 
келиб қолар тағин.
П а р а т о в . Жаноблар, умр қисқа дебди файласуфлар. 
Демак, умрдан фойдаланишни билиш керак. К ’ез1 се р а з1, 
Робинзон ?
Р о б и н з о н . Шундай, ля Серж.
1 Шундай емасмн?
www.ziyouz.com kutubxonasi


В о ж е в а т о в . Сизни зериктириб қўймасмиз, ахир. Биз 
учинчи қайиқни ҳам оламиз, унга полк оркестрини тувдира- 
миз.
П а р а т о в . Кўришгунча, жаноблар! Мен мусофирхона- 
га кетдим. Қани, Робинзон.
Р о б и н з о н
(шляпасини кўтариб):
Яшасин қувноқлик.
Яшасин гаштнмиа) 
! ■

|
www.ziyouz.com kutubxonasi


О г у д а л о в а уйида бир бўлма. Икки эшик: бири саҳнанинг тўғри- 
сида — кирадиган эшик, иккинчиси эса чап томонда, ўнг томонда 
дераза; мебельлар яхши, фортепьяно ва унинг устида гитара турипти.
Б И Р И Н Ч И
С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а ёлгиз. Қўлида қутича блан чап томондаги эшик ёнига
борадн.
О г у д а л о в а . Лариса, Лариса!
Л а р и с а н и н г
саҳна орқасидан «Мен 
кийинаяпман, ойи» деган 
овози вшитилади.
Буни қара, Вася қандай яхши ҳад’я олиб келибди сенга. 
Л а р и с а орҳадан: «кейин кўрарман!»
Бунақа тоза буюм, беш юз сўмдан кам турмайди. Эртага 
эрталаб Ларисанинг бўлмасига олиб кириб қўйинг, кимдан 
эканини айтманг,— деб кетди. Лекин у, доғули юрагимда 
гап сақлолмасимни яхши билади. Утиргин деб 
қистасам, 
кўнмади. Қандайдир четэлдан келган бир кишига шаҳарни 
тамоша қилдириб юрибдимиш. Худди масхарабозга ўхшай- 
ди. Қилган ишларининг чинми, ҳазилми эканини билолмай- 
сан киши. «Бу жанобга шаҳримиздаги энг яхши қовоқхона- 
ларнинг ҳаммасини кўрсатиш керак» дейди. У жанобни 
бизникига ҳам олиб келмоқчи бўлди. 
(Деразадан қараб.)
Ана, Мокий Парменич ҳам келиб қолди! Чиқмай қўяқол, у 
блан ўзим гаплашаман.
К н у р о в кирадн. 
|
www.ziyouz.com kutubxonasi


О г у д а л о в а в а К н у р о в .
К н у р о в
(эшик олдида тўхтаб).
Ҳечким йўқми?
О г у д а л о в а . Ҳечким, Мокий Парменич.
К н у р о в
(кириб).
Жуда соз.
О г у д а л о в а . Бу бахтим тарихини қаерга ёзиб қўйсам 
экан-а!.. Қуллуқ, Мокий Парменич. Жуда хурсанд бўлдим. 
Шодлигимдан, ҳатто ўзимни йўқотиб қўйдим... Тўғриси, 
сизни қаерга ўтқазишимни ҳам билмай қолдим.
К н у р о в. Барибир, қаерга бўлса 
ҳам, ўтиравераман. 
(Утиради.)
О г у д а л о в а. Ларисани афв этасиз, у кийнаяпти. 
Чақирсам ҳам бўлади.
К ну р о в. Йўқ, овора қилманг!
О г у д а л о в а . Қандай шамол учирди-а?
К н у р о в . Санқиб юрибман, овқатдан 
олдин, 
доим 
мана шунақа санқиб юраман, йўлакай кириб қолдим.
О г у д а л о в а . Сизнинг пойқадамингизни биз алоҳи- 
да бахт деб ҳисоблаймиз, Мокий Парменич, сиз бундан хо- 
тиржам бўлинг! Бу — улуғ бахт.
К н у р о в. Шундай қилиб, Лариса Дмитриевнани эрга 
бераяпман денг!
О г у д а л о в а . Шундай, Мокий Парменич, эрга бераяп- 
ман.
К н у р о в. Сепсиз бўлса ҳам уйланишга рози бўладиган 
киши топилибди-да, бўлмаса?
О г у д а л о в а . Албатта, топилди 
Мокий 
Парменич, 
бизда пул нима қилсин?
К н у р о в . Куёвингиз, қандай, ўзига тузук одамми?
О г у д а л о в а . Қаёқда дейсиз! Унчалик эмас!
К н у р о в. Хўш... Лариса Дмитриевнани ўшандай кам- 
бағал кишига бериб, яхши иш қилдим деб ўйлайсизми?
О г у д а л о в а . Билмадим, Мокий 
Парменич. Менда 
нима гап, ҳаммаси Ларисанинг ўз ихтиёри блан бўлаяпти.
К ну р о в. Қани, айтингчи, бу куёв бўлмиш йигит тўғри 
иш қилаяптими?
О г у д а л о в а . Нима ҳам дейин, шу иши тузук 
деб 
ўйлайман.
К н у р о в. Ҳеч ҳам тузук жойи йўқ-да, аксинча, бу яхши 
эмас! У, ўз наздида унча тентак эмас. Узи ким... уни ким 
танир эдию, ким э’тибор берар эди дейсиз? Эндичи, бутун 
шаҳар ўша тўғрисида гапиради, у энг олий жамият орасига
www.ziyouz.com kutubxonasi


суқилиб киради. Ҳатто, масалан, мени меҳмонга айтишга 
ҳам жур’ат қилди... Шуниси кишига алам қиладики: у қан- 
дай қилиб ва қайси давлати блан, шундай 
хотинни олиб 
нима блан кун кечиришни ўйламаган ва ўйлашни ҳам иста- 
магани алам қилади. Мана шу нарса устида гаплашиб оли- 
шимиз лозим.
О г у д а л о в а . Марҳамат, ҳулоғим сизда, Мокий Пар- 
менич!
К н у р о в. Сиз ўз қизингизни нима деб ўйлайсиз?
О г у д а л о в а . Нима дейишимни ҳам билолмай қолдим: 
сизга қулоқ солишдан бошқа чорам йўқ.
К н у р о в. Лариса Дмитриевнада фақир оила ҳаётига 
мос пасткашлик ва дун’ёвий тирикчиликка хос сифат йўқ, 
тушунасизми, ахир.
О г у д а л о в а . Йўқ, йўқ, ҳеч йўқ!
К н у р о в. У бир малак.
О г у д а л о в а . Малак, Мокий Парменич.
К н у р о в. У, фақат ҳаётнинг зийнати бўлиб яратилган.
О г у д а л о в а . Шундай, Мокий Парменич. Ясан-тусан 
учун яратилган.
К н у р о в. Хўш, сизнинг 
Карандишевингиз 
шунақа 
ясантириб қўйишнинг уддасидан чиқармикан?
О г у д а л о в а . Йўқ, қаёқда дейсиз!
К н у р о в. Лариса бундай 
фақир, мешчанлар ҳаётида 
бўғилиб қолади. Хўш, кейин нима қилади? Сарғаяди, сил 
бўлади, вассалом.
О г у д а л о в а . Қўйингчи, у нимаси! Худо 
сақласин!
К н у р о в. Зрини тезроқ ташлаб яна ўз бағрингизга 
келишига ақли етсаку яхши-я.
О г у д а л о в а . Бу ҳам менинг учун кўргилик бўлади. 
Мокий Парменич: ошиб-тошиб ётган нимам бор. Нимамга 
суянаман, олдимда олиб ўтириб.
К н у р о в. Э, буёғи енгил гап. Бирон бақувват, бадавлат 
одамнинг яқиндан мадади бўлса...
О г у д а л о в а . Яхши, ўша мададни қайдан топамиз.
К н у р о в . Топишга ҳаракат қилиш керак. Бундай пайт- 
ларда серсавлат, сахий ва бадавлат бир дўст бўлиши зарур.
О г у д а л о в а . Зарурлигининг нимасини айтасиз.
К н у р о в. Сиз менга: «Аввало Лариса ҳали эрга тек- 
канича йўқ, эрга теккандан кейин ҳам ажралишигача гап 
кўп» — дерсиз. Тўғри, эҳтимол, ажраб кетиш жуда узоқ 
ва қийин гапдир. Лекин, жуда яқин бўлиши ҳам мумкин. 
Худди ўша вақтда яна бирон хато қилиб қўймаслигингиз
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун мен сйзни огоҳлантириб 
қўяяпманкй, 
мен Ларйсй 
Дмитриевнадан ҳеч нарсамни аямайман. Хўш, нима учун 
тиржаяяпсиз?
О г у д а л о в а . Мен жуда хурсандман, Мокий Парме- 
нич, бизга бунчалик мурувватингиздан хурсандман.
К н у р о в. Сиз, эҳтимол, бундай 
таклифлар 
беғараз 
бўлмас деб ўйлаётгандирсиз?
О г у д а л о в а . Қўйсангизчи, Мокий Парменич!
К н у р о в. Истасангиз, хафа бўлйнг, истасангиз Мени 
ҳайдаб чиқаринг.
О г у д а л о в а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish