П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Робинзонга).
Қани, қуй!
Р о б и н з о н
(стаканларга цуйиб).
Л! уои р1еазе! (Иф 
ю плиз.)2 
(И чадилар.)
П а р а т о в
( Карандишевга).
Бу кишини ҳам зиёфатга 
таклиф қилсангиз, мен жуда ўрганиб қолганман, бусиз юрол- 
майман.
К а р а н д и ш е в . Исми нимади?
П а р а т о в . Ким исмини айтиб чақиради дейсиз! Лорд, 
милорд...
К а р а н д и ш е в . Ҳали бу киши лордми?
1 Ҳ а (инглизча). 
а Марҳамат (инглизча).
www.ziyouz.com kutubxonasi


П а р а т о в. Йўқ, лорд бўлмаса ҳам, булар шунақа ла- 
қабни яхши кўришади. Яхшиси сэр Робинзон.
К а р а н д и ш е в . Сэр Робинзон, ўтиниб сўрайман, бу- 
гун овқатни меникида есангиз!
Р о б и н з о н . Л 1Ьапк уои. ( Ай сенк ю )1.
К а р а н д и ш е в
(Огудаловага).
Харита Игнатьевна, 
мен уйимга борай, ба’зи майда-чуйда ишларим бор. 
(Ҳаммага
та’зим цилиб.)
Сизларни кутаман, жаноблар, хуш қолингиз! 
(Кетади.)
П а р а т о в
(шляпасини олади).
Биз ҳам кетайлик. Са- 
фардан келдик, дам олиш керак.
В о ж е в а т о в . Зиёфатга тайёрланайлик.
О г у д а л о в а . Шошманг, жаноблар, ҳаммангиз бирда- 
нига турманг, ахир.
О г у д а л о в а
блан 
Л а р и с а
К а р а н д и ш е в н и
кузатгани
чиқадилар.
У Н Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
П а р а т о в , В о ж е в а т о в , Р о б и н з о н .
В о ж е в а т о в . Куёв сизга ёқдими?
П а р а т о в . Ёқдими эмиш! Кимга ёқиши мумкин! Яна 
сўз қотади-я, вой ғоз тумшуғ-эй.
В о ж е в а т о в . Бирор гап ўтдими?
П а р а т о в. Андак ўтди. Хашаки хўроздай интилади
гапга аралашади, ғижиллашмоқчи бўлади. Сени қараб тур 
ҳали, ғижиллашишни ўргатиб қўяй. 
(Пешонасига уриб.)
Оҳ, 
соз фикр! Робинзон, сен бир оғир вазифа бажарасан, ўзинг- 
ни бир кўрсатиб қўй...
В о ж е в а т о в . Нима гап ўзи?
Р о б и н з о н Уез.
П а р а т о в . Мана бундай... 
(Қ улоқ солиб.)
Келишаяп- 
ти, кейин айтиб бераман, жаноблар.
• 
Л а р и с а блан О г у д а л о в а киради.
Хуш қолинг.
В о ж е в а т о в - . Хайр! 
(Хайрлаш иб чиқадилар.)
1 Ташаккур.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ка р а н д и ш е в
кабинети, 
уй жиҳозлар 
блан безатилган, 
лекин 
буюмлар жой-жойида эмас. Бир томонга, девон устига, гилам қоҳилган 
ва гиламга қархил яроғ-аслаҳалар осиб қўйилган. Уч эшик: бири ўрта- 
да, иккитаси икки ёнда.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
Е в ф р о с и н ь я П о т а п о в н а ва И в а н
(Чап томондаги эшикдан чиқадилар).
И в а н . Лимонлардан келтиринг!
Е в ф р о с и н ь я . Қанақа лимон, жин ургур!
И в а н. Мессинский лимонларидан.
Е в ф р о с и н ь я . Сенга нимага керак бўлиб қолди?
И в а н. Овқатдан кейин ба’зи жаноблар 
кофе ичади, 
ба’зибири чой, чой блан лимон керак-да.
Е в ф р о с и н ь я . Бугун мени жудаям қийнаб юбординг- 
лар. Клюква морсидан бер, қўй-да, барибир эмасми. Ана у 
ердан графинани ол; ҳой эҳтиёт бўл, графина жуда эски
пўки зўрға турибди, елимлаб қўйганман. Ю р, ўзим олиб 
берақолай. 
(Уртадаги 
эшикка кириб кетади, орқасидан
Иван ҳам).
О г у д а л о в а в а Л а р и с а киради. 
,
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а блан Л а р и с а.
Л а р и с а. Оҳ, онажон, ўзимни қаерга қўйишимни ҳам 
билмай қолдим.
О г у д а л о в а . Шундай қилишини билган эдим, ўзим.
Л а р и с а. Ш у ҳам меҳмондорчилик бўлдию, шу ҳам 
зиёфат бўлдию! Яна Мокий Парменични таклиф қилганини 
айтмайсизми! Нима қилаяпти ўзи?
www.ziyouz.com kutubxonasi


О г у д а л о в а . З а б меҳмондўст экан-да, айтиб тамом 
қилаолмайсан.
Л а р и с а . Шармандалик! Д ун’ёда биров учун уялган- 
дан ёмони йў^. Мана, бизнинг ҳечқандай гуноҳимиз йўҳ, ле- 
кин уят, шундай уятки, ер ёрилмади ерга кирсам. У бўлса, 
ҳечнарса сезмагандай юрипти. Ҳатто хурсанд ҳам.
О г у д а л о в а . Сезгиси бўлса сезади-да: нимани билар- 
ди у, ахир, ўзи туэук кишиларнинг дастурхон солишини 
умрида кўрмаган-да. У, уйининг ясадиқлиги блан ҳаммани 
қойил қилдим, деб ўйлаётгандир ҳали; мана шунга хурсанд! 
Уни қасддан маст қилаётганларини сезганинг йўқми ҳали?
Л а р и с а . Вой ўлай! Тўхтат уни онажон, тўхтат!
О г у д а л о в а . Қандай тўхтатаман! Чақалоқ 
эмас-ку, 
энагасиз кун кўрадиган чоғи.
Л а р и с а . Бунчалик нодон эмас эдику, нега тушун- 
майди?
О г у д а л о в а . Нодон бўлмаса, тентак. Тентакни тентак 
десанг бир газ ўсармиш. Ёлғондан виносини мақташган сари 
у хурсанд бўлади. Ёлғондакам ичган бўлишиб унинг ўзига 
тўлдириб, тўлдириб беришаяпти, вассалом.
Л а р и с а. Вой ўлмасам, нега шундай қилишаяпти, ахир?
О г у д а л о в а . Эрмак учун.
Л а р и с а. Ахир, бу блан улар менга азоб беришаяпти-ку ?
О г у д а л о в а . Сенинг азоб чекишинг 
блан кимнинг 
иши бор. Мана, Лариса, ҳали ҳечнимани кўрмай туриб азоб 
чекишдан гапираяпсан, уёғи нима бўлади?
Л а р и с а . Оҳ, нима қилайки, бўлар иш бўлди; фақат 
афсус ва надомат қилиш мумкин, тузатиш қийин!
Е в ф р о с и н ь я П о т а п о в н а киради.
У Ч И Н Ч И
С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а ,
Л а р и с а , Е в ф р о с и н ь я П о т а п о в н а .
Е в ф р о с и н ь я П о т а п о в н а . Ҳ а, бўлдиларингми? 
Чой келтирайми?
О г у д а л о в а . Йўқ, қуллуқ.
Е в ф р о с и н ь я . Э, эркаклар қани?
О г у д а л о в а .
Улар 
ичкарида, 
гаплашиб 
ўтири- 
шипти.
Е в ф р о с и н ь я. Еганини — еб, ичганини — чиб бўлган- 
дан кейин туриб кетса меҳмон деган. Тағин нима керак? Бу 
зиёфат мени тоза ҳам қийнаб ташлади-да, қанча меҳнат, 
қанча исрофгарчилик! Бу ўғри ошпазлар бўлса шундай ба-
www.ziyouz.com kutubxonasi


қиришадики, гўё подшоҳ келадигандай. Бир оғиз гапиртир- 
гани қўйишмайди!
О г у д а л о в а . Гапириб ҳам нима қилардингиз! Қўйиб 
бермайсизми, яхши ошпаз бўлса ўргатишнинг ҳожати йўқ.
Е в ф р о с и н ь я . Гап ўргатишда эмас! Исрофгарчиликда. 
Ноинсофларни қаранг, кўзига нима кўринса қозонга сола- 
ди. Бу нарсалар кошки ўз деҳқончилигимиздан, қишлоқдан 
келган бўлса, ҳаммаси бозордан пулга сотиб олинган, бири- 
биридан қиммат, кишининг юраги ачийди-да. Ҳали қанд 
бер дейди, ҳали ваниль, ҳали балиқ ёги дейди. Биласизки, 
ваниль деган савил жуда қиммат туради, балиқ ёғи ундан 
баттар, ҳа қуриб кеткур, мазаси чиқса бўлди-да, нима қила- 
ди кўп солиб.
О г у д а л о в а . Шундай ҳисоб-китобли уйда... албатта...
Е в ф р о с и н ь я . Одам ақлдан озгандан кейин ҳисоб- 
китоб бекор. Мана илон балиқни олайлик: 
катта-кичи- 
гининг мазаси бир. Лекин, баҳосига келганда фарқи катта, 
жуда катта! Ун дона майдаси ярим танга туради, у бориб 
ҳар донаси ярим тангаликдан кўтариб келибди.
О г у д а л о в а . Бу, дастурхонга қўйилган балиқлар ҳали 
Волгада сузиб, бироз ўсиши керак эди.
Е в ф р о с и н ь я . Ҳ а, айтганча, бир сўмлиги ҳам бор, 
борингки икки сўм турадиган балиқлар ҳам бор. Унақасини 
пули кўплар олиб есин! Каттароқ хўжайинлар, тўралар еса 
ярашади. Бизга ким қўйибди. Винони ҳам нуқул қимматига 
ёпишади. Бир сўмлик, икки сўмлигини олмоқчи, винофуруш 
жуда инсофли киши экан: сиз кўтарасига ҳар шишаси уч 
тангалигидан олинг, этикетини эса истаганингизни ёпишти- 
риб бераман деди, барака топкур, виномисан, виножон! Бир 
қултумини ичсам борми, бай-бай, қалампир мунчоқ, боринг- 
ки, ҳархил гиёларнинг ҳиди келади. Ахир, шунчалик хуш- 
бўй ҳидлар анқиб тургандан кейин нархи ҳам ўзига яраша 
бўлади-да. Уч танга-я. Лекин уч тангага арзийди ҳам. Моя- 
нахўр одам бўлсак, бундан ортиқ тўлашга қурбимиз етмай- 
ди. Яқинда қўшнимиз уйланди, шундай буюмлар келдики, 
парёстиқлар, партўшаклар, момиқ кўрпалар... наҳ қўяверинг. 
Айиқ териси дейсизми, тулки 
териси 
дейсизми, бўрсиқ 
териси дейсизми, нима истасангиз бор. Шунинг 
ҳаммаси 
уйга келди. Албатта, сарф қилса бўлади, мана яна бошқа 
бир амалдор қўшнимиз ҳам уйланган эди, сепига битта 
эски Дақи Юнусдан қолган фортепьяно олиб келдилар, 
холос. Нима ҳам дейсиз, гердайишлик бизга ҳам тўғри кел- 
майди, айланай.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Л а р и с а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish