( Ииғламсираб.)
Ҳақо-
рат, чидаб бўлмайдиган ҳақорат.
О г у д а л о в а . Тантана қилишга ҳали вақт эрта.
К а р а н д и ш е в . Масхара... Тўғри,
масхара одамман,
буни ўзим ҳам биламан, ахир масхара деб жазолаш мумкин-
ми ўзи, яхши, мен ғалатиман. Майли
кул, лекин кўзимга
тикилиб тўғри қараб кул, уйимга келинглар, виноларимни
ичинглар, сўкинглар, мазах қилинглар, мен шунга арзий-
диган кишиман. Броқ, масхара одамнинг кўксини ёриб, юра-
гини суғуриб, оёқ остига ташлаб топташ, ўҳ, қандай азоб,
қандай яшай оламан!
Е в ф р о с и н ь я П о т а п о в н а . Бўлди, ўзингни бунча
қийнайсан, қўявер!
К а р а н д и ш е в . Ахир, улар ўғрилар эмас, туппа-тузук
одамлар-ку, ҳаммаси Харита Игнатьевианинг яқинлари...
О г у д а л о в а . Мен ҳечнимани билмайман.
К а р а н д и ш е в . й ў қ, сиз ўша қароқчилар тўдасидан-
сиз, тил бириктириб қўйгансиз, Харита Игнатьевна, шуни
билингки, ҳарқандай ёввош одамни ҳам қутуртириб юбориш
мумкин. Жиноятчиларнинг ҳаммаси ёвузлар эмас, ёввош
одам ҳам бошқа йўл қолмагандан кейин жиноятга қадам
қўяди. Бу ёруғ дун’ёда менга номус кучи ўзимни осиб
ўлдириш ёки ўч олиш қолган экан, мен ўч оламан. Энди
мен учун қўрқиш, қонун, аяш деган гап йўқ. Омонсиз ғазаб
ва ўч ташналиги мени бўғмоқда, мен ҳаммасидан бирма-бир
ўч оламан, то ўзимни ўлдирмагунларича, ўлдиравераман.
(Столдан тўппончани олиб чопиб чиқиб кетади.)
О г у д а л о в а . Нима олди у ?
И в а н. Тўппонча.
О г у д а л о в а . Чоп орқасидан, чоп, дод сол, ушла деб
бақир!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Т У Р Т И Н Ч И П А Р Д А
Биринчи кўринишнинг декорацияси: Ёзнинг ёруғ кечаси:
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
И в а н ва Р о б и н з о н .
Робинзоннинг қўлида чўп. Қовоқхонадан чиқишади.
И в а н. Чўпни буёққа беринг!
Р о б и н з о н . Бермайман. Мен блан ўйна! Нима учун
ўйнамайсан?
И в а н . Қандай қилиб ўйнайман, пулни тўламасангиз?
Р о б и н з о н . Кейин бераман. Пулларим Василий Дани-
личда эди, олиб кетиб қолибди. Наҳотки ишонмасанг?
И в а н. Нима учун улар блан бирга сайр қилгани борма-
дингиз?
Р о б и н з о н . Ухлаб қолибман: у бўлса уйқумни безовта
қилишга жўр’ат этолмапти, тушундингми, ўзи кетаверипти.
Қани, ўйнайлик.
И в а н. Йўқ, бу ўйин эмас. Мен пул қўяман, сиз қўймай-
сиз. Ю тсангиз оласизу, ютқизсангиз бермайсиз. Пул қўйинг!
Р о б и н з о н . Нима, қарз қилишга ўйнамайсанми, мен
блан-а? Воажабо! Бундай шаҳарни умримда биринчи марта
кўраяпман... Мен ҳамма ерда, бутун Россияда қарз олганим-
олган.
|
5
[
И в а н. Бунга ишонаман, нима сўрасангиз йўқ демай-
ман; жаноби Сергей Сергеич блан
Василий Данилични
жуда яхши таниганимиздан қарз беришга мажбурмиз, лекин
ўйинга нақд пул керак-да!
Р о б и н з о н . Мана бундай демайсанми. Ма, чўпингни
ол, менга бирор шиша... ҳалиги..,
И в а н. Яхшигина портвейн бор.
Р о б и н з о н . Арзонини ичмайман.
www.ziyouz.com kutubxonasi
И в а н. Сизга арзонини берармидик.
Р о б и н з о н . Иннайкейин... менга, ҳалиги... нима эди,
пишириб беришсин... ҳа, ҳа... нима эди...
И в а н. Бедана қовуриб бериш мумкин, ма’қулми?
• Р о б и н з о н . Майли, худди ўзи?
И в а н . Хўп бўлади.
(Кетади.)
Р о б и н з о н . Мени калака қилишмоқчи бўлишади. Май-
ли, мен уларни бир калака қилай. Алам қилганидан йигир-
ма сўм қарз ортдириб қўяман, менга нима, ўзлари тўлаша-
ди. Улар мени улфатчиликларига зор деб ўйласалар керак.
Янглишадилар. Менга пул бўлса бас, ўзим ёлғиз бўлсам
ҳам зерикиб қолмайман. Биронта
лақиллагандан жиндак
пул ундиришни иложи бўлганда эди...
И в а н бутилка блан киради.
И в а н
Do'stlaringiz bilan baham: |